Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Ислом дини мусулмонларнинг ақли, насли, жисми, дини, мол-мулки, шаъни каби энг муҳим асосларини муҳофаза қилишга буюрган. Булардан бирига қилинган тажовуз динимизда инсоннинг бутун борлиғига қилинган тажовузга тенглаштирилади. Аммо жамиятда шундай иллат ва балолар борки, улар юқорида тилга олинган барча инсоний асосларга бирдек таҳдид қилади. Ана шундай ҳалокатли иллатлардан бири гиёҳвандликдир.
Аср вабоси деб ном олган бу иллатнинг ҳозирги пайтдаги кўлами ва зарари шунчалик улканки, уни бутунлай даф қилишга бирор давлат ёки тузилманинг кучи етмаётир. Бу шундайин даҳшатли иллатки, инсоният ҳаётига хавф солаётган, унинг азиз ва мукаррамлигига путур етказаётган бу машъум балога қарши барча баравар курашиши керак. Аллоҳ таоло барчамизни огоҳлантириб айтади: "...ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!.." (Бақара сураси, 195-оят ).
Мирқот ас-Суъуд китобида қуйидаги ривоят келтирилади: Аъжам давлатидан бир киши Қоҳира шаҳрига келиб гиёҳванд модданинг ҳаромлигига далил сўрайди. Мазкур масала юзасидан мажлис ташкил этилиб, унда ўз даврининг етук уламолари иштирок этади. Йиғилишда ҳофиз Зайниддин ал-Ироқий гиёҳванд модданинг ҳаромлигига ибни Умар Умму Салама (Р.А) дан ривоят қилинган, яъни "Пайғамбар (С.А.В.) ҳар қандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол қилишдан қайтардилар" ҳадисини далил қилиб мажлис аҳлини тан қолдирди.
Исломда гиёҳвандликнинг зарари ва офати ҳақида уламолар кўплаб асарлар ёзишган. Чунончи, Имом Саноний шундай дейди: "Гиёҳвандлик нима нарсадан бўлишидан қатъи назар маст қилдими ёки афюн каби нарса бўлиб истеъмол қилинишида кайф бердими-у мутлақ ҳаромдир". Гиёҳвандлик -инсоннинг гиёҳванд моддага ўрганиб қолишига айтилади.Аҳоли, айниқса, баъзи бир ёшлар орасида маълум бир кишилар ўзларининг интизомсизлиги, фойдали меҳнат билан шуғулланишни истамаслиги, ўз-ўзини назорат қила олмаслиги, ота-оналарнинг назоратидан четда қолганлиги ва шундай моддаларга қизиққанлиги учун гиёҳванд бўлиб қолмоқдалар.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, одам бу моддага жуда тез ўрганиб қолади. Тананинг бунга эҳтиёжи кескин ортиб боради. Тананинг фаоллиги сусайиб. қарамлик-мутелик ҳолати юзага келади. Гиёҳвандликка ружу қўйган одам оиласини, шунингдек, жамиятни ҳам издан чиқариши мумкин.
Гиёҳвандликка мубтало бўлган одам атроф-муҳитда бўлаётган воқеаларга бепарво бўлиб қолади. Унинг домига тушган бемор нафақат ўз яқинлари, балки, юртини ҳам танимайдиган манқуртга айланади. Бунданташқари бу зарарли иллат инсонни ўта ялқов, камғайрат, оилага бепарво, ҳамиятсиз, жинсий заиф қилиб қўяди. Кўзни хиралаштиради, тишларни тўкиб юборади. Ҳар йили ўртача 200 минг киши бу балонинг зарари оқибатида ҳаётдан кўз юммоқда.
Ҳозирги кунда инсоният учун энг хавфли таҳдидлардан бири терроризм балосидир. Гиёҳванд моддалар савдосидан келаётган маблағлар эса, ана шу жирканч балога, инсонларниҳалок қилишликка молиявий таянч бўлиб хизмат қилмоқда. Гиёҳвандлик ва уни кишилар, айниқса, ёшлар ўртасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида БМТ ҳузурида гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши халқаро ҳайъат ташкил этилган.
Давлатимизнинг саъй-ҳаракати ҳам ҳар томонлама комил, соғлом, олижаноб фазилатлари, юксак тафаккури ва маънавияти, ижтимоий фаоллиги билан ажраб турадиган намунали жамият қуришга қаратилган.Шунинг учун юртимизда барча турдаги гиёҳвандликкақарши кураш олиб борилади.
Шундай экан, сизу биз ота-оналар ҳам, ёши улуғлар панду насиҳатларимизни, ҳаётий тажрибаларимизни ўсиб келаётган жондан азиз фарзандларимиздан аямаслигимиз, уларни гиёҳвандлик йўлига кириб қолмаслиги учун доимо назорат қилиб боришимиз, илм-ҳунар ўргатишимиз, жисмоний меҳнат ҳамда спорт билан шуғулланишига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим бўлади. Аллоҳ таоло барчаларимизни гиёҳвандлик иллатидан сақласин.
Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти мамлакатимиздаги энг кекса жамоат ташкилоти ҳисобланади. Жамиятга 1925 йилда асос солинган. Жамиятимиз ўзининг 100 йиллигини нишонлайди.
Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятининг асосий мақсади - якка-ёлғиз ва ўзгалар кўмагига муҳтож қариялар, ногиронлар, кўп болали ва кам таъминланган оилаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам беришда, аҳолини табиий офатларда ҳаракат қилишга ўргатишда ва бошқа муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда давлат органларига яқиндан ёрдам беришдан иборат.
Иккинчи жаҳон уруши йиллари Қизил ярим ой жамиятининг аъзолари ва кўнгиллилари учун жиддий синов даври бўлди. Жамиятнинг 17 минг нафар аъзоси фронт ортида ярадорларга ёрдам кўрсатдилар. Жамиятнинг 4 минг тиббиёт ҳамшираси ва кўнгиллилари фронтда жангчиларга ёрдам кўрсатдилар. Уларнинг кўпчилиги орден ва медаллар билан мукофотландилар.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Жамият асосан соғлом турмуш тарзи ва бепул донорликни тарғиб қилиш билан шуғулланди. Ўзбекистондаги қон заҳираси банкининг 98 фоизи Қизил ярим ой жамияти томонидан таъминланган. Шунингдек, ёшлар ўртасида санитария ишини ривожлантириш, табиий офатларда ёрдам кўрсатишга эътибор берилди.
1992 йил май ойидаЎзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти тўғрисида"ги Фармони имзоланди. Бу билан Жамиятнинг мустақил Миллий жамиятмавқеини олиши учун ҳуқуқий асос яратилди.
ҚЯОЖнинг вилоят ва туман, шаҳар ташкилотларида "Меҳр-шафқат" хизматлари ташкил этилган ва уларда бугунги кунда 16 та тиббий ҳамшира фаолият олиб бормоқда. Улар жамият шафелигидаги юртдошларимизга, хусусан, 243 нафар якка-ёлғиз қариялар ваногиронларга ўз уйларида ижтимоий ёрдам кўрсатишмоқда.
Жамиятимиз фаолиятининг яна бир муҳим йўналишларидан бири аҳолини биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўргатишдир.Ташкилотимизга тегишли ҳукумат қарори билан корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари, аҳолини биринчи ёрдамга ўқитиш вазифаси юклатилган бўлиб, ҳозирда ушбу йўналиш бўйича ўқув курслари ташкил этилган.
Жамият вилоятимиздаги таълим муассасаларида, меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича ҳам катта иш олиб бормоқда. Умумтаълим мактаблардасанитар постлари тузилган, улар ўқув юртларида санитария-маърифий ишларни олиб боришмоқда. Барча туман ташкилотлари қошида "Саломатликнинг ёш дўстлари" клублари ташкил этилган.
Айниқса, кўнгилли донорлик бўйича катта иш олиб борилмоқда. Жамият ходимлари олиб бораётган тушунтириш ишлари натижасида фақат ўтган йилнинг ўзида 1000 дан ортиқ киши қон топширган.
Таълим соҳасида малакали, тажрибали ўқитувчига ҳамма вақт эҳтиёж сезилади. Давлаттаълим стандартларини амалга ошириш учун ўқитувчидан билим, тажриба талаб қилинади. Педагогик ижодкорлик ва маҳорат тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Педагогик маҳоратга эга ўқитувчи - дарс бериш сирларини пухта эгаллай олган, таълим борасида ижодий изланишдан, меҳнатдан чарчамайдиган ўқитувчидир.
Дарс жараёнларида янги педагогик технологияларни қўллаш - билим беришда самарадорликка эришиш ўқитувчи ютуқларида кўринади, эътироф этилади. Таълимда ўқувчиларга зарур билимларни етказиб бериш, уларнинг фақат эслаб қолишига эришишнинг ўзи бугунги кунда етарли бўлмай қолди. Замонавий билим олишдамотивация уйғотиш, мустақил билим олиш иштиёқини ҳосил қилиш, интеграция асосидатаълим бериш ўқитувчи учун долзарб вазифага айланди.
Ўқитувчилик - фидойилик демакдир. Ижодкор ўқитувчи эса янада фидойи бўлади. Кўзлаган мақсадига эришиш учун астойдил меҳнат қилади. Энг асосийси, таълим-тарбияга оид муаммоларга тўғри йўл топа олади, адолатли ҳал этади.
Сир эмаски, мактабда дарс бераётган ўқитувчи, уқайсифанмутахассисибўлмасин, маълум маънода руҳшунос ҳам бўлади. Чунки, болалар, ўқувчилар билан ишлашда ана жиҳат муҳим ҳисобланади. Ҳар бир ўқувчига қизиқиши,фикраши, салоҳиятидан келиб чиқиб индвиудал ёндашишга тўғри келади. Таълим-тарбия жараёнида ана шу жиҳатга эътибор қаратилмаса, кутилган натижага эришиш анча қийин кечади.
Ўқувчининг кўп вақти дарслар билан ўтади. Ўқувчига шундайсабоқберишкеракки, у вақтнинг қадрига етсин, барча фанлар ҳаётда зарурлигини, алоҳида ўрни борэканлигини англаб етсин. Маҳоратли ўқитувчи билими, ижодкорлиги, тажрибаси биланўқувчини ўз фанига қизиқтиради ёки аксинча бўлса, фандан ҳафсаласини совутади. Мактаб дастуридаги фанлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Дарслар жадвалини тузишда бола учун мураккаб дарсларни кетма-кет қўймаслик, қизиқарли тарзда ўтиш ҳамўқувчининг зарур билим олишида муҳимдир.
Ҳар қандай дарсда ўқувчи сўзлайди, фикрларини баён қилади, саволларга жавобберади, мавзуни ўрганиш жараёнида иштирок этади. Дарсларда Д - фикрингизни баёнқилинг, С - фикрларга сабаб кўрсатинг, М - сабабга мисоллар келтиринг, У -умумлаштиринг каби шартлардан фойдаланиш яхши самара беради. Буэса, ўқувчинимантиқан фикрлашга,фикрларини изчил баён этишга, эркин баҳс юритишига йўл очади.
Жумладан, география фанини ҳайратлар тўғрисидаги фан дейиш мумкин. Чунки,география айнан ер юзидаги инсон тафаккури билан бунёд этилган ажойиботларни , табиийҳодисаларни, инсонияттараққиётигасабаб бўлган барча нарсаларни ўрганади. Дунёнинг етти мўъжизаси, деган иборани тез-тез ишлатамиз. Ҳамон одамларни лолқолдириб, ҳайратга соладиган мўъжизалар айнан география фани орқали ўрганилади.
Интерфаол машғулотлар, дунё ажойиботлари ҳақидаги кичик ахборотларноанъанавий ёндашувлар фақатгина дарс сифатини оширишга, қисқа қилиб айтганда,ўқувчига замонавий билимларни беришга хизмат қилади. Масалан, "Алоҳида муҳофазақилинадиган табиий ҳудудлар ва уларнинг аҳамияти" мавзусини ўрганишда, инсон ҳаёти табиат билан бақамти экани мавзу матни орқали ўқувчиларда атроф-табиатга меҳр билан муносабатда бўлиш, табиий неъматларни авайлаш ҳиссиётларини шакллантиришгақаратилади.
2025 йил мамлакатимизда - "Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили" деб эълон қилинган. Республикамиз ҳудудларида "яшил маконлар"ни кўпайтиришга эътиборқаратилаётгани, яшилликнинг инсон саломатлиги учун муҳим омил эканлиги мавзуларорқали ўқувчиларга сингдирилади. Бундай дарслар синфдагина эмас, яқин боғ, хиёбон, дам олиш жойларига саёҳат тарзида ҳам амалга оширилади. Амалиёт билан назарийбилимлар қўшиб олиб борилганда, ўқувчи кўзи билан кўрган нарсаларини эслаб қолади,ўз ҳовлисида, уйда бўш турган ерларга ишлов бериб, экинлар парвариш қилишгакиришадилар.
Ўқувчиларнинг дарсларда фаоллиги, иштироки унинг кайфиятига ҳам боғлиқ. Ўқувчилар - турли характер эгалари. Уларни ўрганиш, муаммоларига ечим топишга ёрдамлашиш, оилалар билан яқиндан танишиш - ҳар қандай мураккаб вазиятларнинголдини олишга ёрдам беради. Табиийки, оилавий тарбиянинг самарадорлиги ўқувчинингтаълим олишида муҳим ўрин тутади. Маълумки, мактабда ўқитувчиларнинг кўпчилиги- синф раҳбарлари. Улар билан тарбиявий соатларда иштирок этиш, ўқувчилардан уларниўйлантираётган саволларга ёзма равишда жавоблар олиш-уларнияхшироқ билиб олишгаёрдам беради. Синфларда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг барчаси ҳам бир хилдафикрламайди. Бироқ қобилиятсиз боланинг ўзи йўқ. Улардаги қобилиятни, истеъдодниўқитувчи кашф этади, меҳрли, эътиборли бўлади. Шунинг учун ҳам ўқувчиларимизбилимлар беллашувларида, фан олимпиадаларида юқори натижаларни қўлгакиритмоқда, ютуқларга эришмоқдалар. Ўқитувчи ўқувчи ҳаётида ота-онадан кейин ёрқин изқолдирадиган шахсдир. Биз бераётган сабоқ, таълим-тарбия ўқувчи қалбида, камолотида ўчмас нур бўлиб муҳрланиб қолиши керак.
ГулнозаКУЗИЕВА,
Хўжаободтуманидаги 12- умумтаълим мактабининг 1-тоифали география ва иқтисодийбилимасослари фаниўқитувчиси,
МуқимахонТУРСУНОВА,
шумактабнинг 1-тоифали тарбия фаниўқитувчиси, мактабруҳшуноси.
АТ ХАЛҚ БАНКИ: ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАДБИРКОРЛИГИ РИВОЖИГА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТМОҚДА
Мутахассис минбари
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 18 миллион нафардан ортиғини хотин-қизлар ташкил этади. Сир эмаски, бугунги кунда аёллар нафақат меҳрибон она, балки жамиятнинг фаол иштирокчиси ва ташаббускори сифатида ҳам ўзини намоён қилмоқда. Шу боис, юртимизнинг чекка-чекка ҳудудларида ҳам ўз бизнесини йўлга қўяётган тадбиркор хотин-қизларимиз сафи тобора ортиб бормоқда. Муҳими, уларнинг касб-ҳунарли, тадбиркор бўлишига кўмаклашиш масаласи давлатимизнинг доимий эътиборида.
Кейинги йилларда хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш вабандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Очиғини айтиш керакки, ушбу имкониятлардан самарали фойдаланган кўплаб хотин-қизлар, айниқса, қийин шароитларда яшаётган, имконияти чекланган опа-сингилларимиз ўз ҳаётларини ижобий томонга ўзгартирмоқда.
Шу ўринда, аёллар тадбиркорлигитушунчасига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ.
Aёллар тадбиркорлиги,бу -аёллартомониданбошқариладиган бизнес.Ушбу атама -ўтган асрнинг 30 йилларидаАҚШваЕвропатадқиқотчилари асарларида пайдо бўлган. XX асрнинг охири - XXI асрбошидабуибораилмий адабиётларда, айниқса оммавий нашрларда тез-тез тилга олина бошланган.
Кейинчаликэсажаҳон иқтисодчилари томонидан ушбу атама тадқиқ этила бошланган. Аёллар тадбиркорлиги бўйича америкалик эксперт Одра Шаллал ХХI асрда аёллар тадбиркорлиги жаҳон бўйича, ҳаттокиЯқинШарқваАфрикаиқтисодиётининг ўсишидаҳалқилувчибўғингаайланганлигини таъкидлайди.
Европа Иттифоқи давлатлари мутахассислари томонидан ҳам ўқимишли, ўзларининг бизнес ғояларига эга тадбиркор аёллар кўп бўлса-да,уларнингтадбиркорлик фаолиятинийўлгақўйишлариосонкечмаётганлиги, шу билан бирга, ҳозирда тадбиркор аёлларнингкўпчилигимаиший соҳада,яъни гўзаллик ва соғлиқни сақлашжабҳасида меҳнат қилаётганлиги қайд этилади.
Жумладан, мамлакатимизда ҳам кейинги йилларда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар янгибосқичга кўтарилди. 2023 йилда глобал индексда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйичаЎзбекистондунёнингбошқамамлакатлари орасида 62- ўринни эгаллаганлиги қайд этилган.
Таъкидлаш жоизки, АТ Халқ банки юртимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ғоя ва ташаббусларинирўёбгачиқаришучунтенгимкониятлар яратиш масаласигаалоҳида эътибор қаратмоқда.
Биргина ўтган 2024 йилнинг ўзида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадлари учун 7 триллион сўм кредит ажратилди. Ана шу кредитлар ҳисобига амалга оширилган лойиҳалар доирасида опа-сингилларимиз томонидан ўтган йили 81 тиллион сўмлик маҳсулот яратилиб, 450 миллион долларлик экспорт амалга оширилди.
Президентимизнинг қатор фармон ва қарорлари ижроси доирасида АТ Халқ банки томонидан ажратилган имтиёзли кредитлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.
Умуман, банк томонидан хотин-қизлар тадбиркорлигини ташкил этиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш департаменти ташкил этилди ва дастлаб худудларда аёллар тадбиркорлиги бўйича бошқарувчи ўринбосари, кейинчалик кичик бизнес бўлимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари лавозимлари жорий этилди.
АТ Халқ банки банк секторида биринчилардан бўлиб "Тадбиркор аёлларнинг молиявий кодекси"ни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7мартдаги"Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида АТ Халқ банкининг электрон дастурлари "лойиҳалар фабрикаси" - электрон платформасига интеграция қилинди, 250 та тавсиявий бизнес-лойиҳалар ишлаб чиқилиб, республикадаги барча туман ва шаҳарларга, 9 минг 452 та маҳаллага етказиб берилди.
Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида 2019 йилда банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан 36 минг 703 нафар тадбиркор аёлга 615,2 миллиард сўм кредит суммаси ажратилган бўлса, 2024 йилда эса 650 минг 785 нафар хотин-қизга 7,1 триллион сўм, шундан "Аёллар дафтари"га киритилган 223минг 98 нафар хотин-қизга 2,4 триллион сўм кредит ажратилди.
Бундан ташқари АТ Халқ банки Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширган аёл тадбиркорларга "молиявий оммабоп" дастури орқали 50 миллион сўмгача ортиқча ҳужжат ва гаровларсиз кредит бериш тартибини жорий этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7мартдаги "Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, хусусан, хотин-қизларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун жорий йилда қўшимча 200 миллион АҚШ доллари йўналтирилди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бундан буён ҳам АТ Халқ банки тадбиркорликфаолиятибиланшуғулланаётганхотин-қизларнинг ўз бизнесларини ривожлантириш, мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш, уларни тадбиркорликка ўқитишга қаратилганлойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни изчил давом эттиради.
Фаридахон МАМАЖОНОВА,
АТ Халқ банки Асака тумани бўлими Кичик бизнес бўлими хотин-қизлар бўйича бошқарувчи ўринбосари, "Раҳбар аёллар мактаби" ўқув дастури тингловчиси.
Айни кунда Андижон вилоятида уч нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси эл-юрт ардоғида ҳаёт кечирмоқда. Улардан бири Марҳамат тумани, Пахтакор маҳалласи, Намуна кўчасида яшаётган 100 ёшли Имин ота Темировдир.
Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги, қолаверса, Хотира ва қадрлаш куни олдидан Имин отани йўқлаб, унинг хонадонида бўлдик. Кўксини кўплаб орден ва медаллар безаб турган отани байрам билан табрикладик.
Имин ота Темиров сингари инсонлар орамиздаги тирик қаҳрамонлар. Уларнинг мардлиги, қаҳрамонликлари, ибратли ҳаёт йўллари бугунги ва келажак авлод учун ибрат мактабидир.
Саккиз йилда уйига соғ-омон қайтган Имин ота оила қурди, тўққиз нафар фарзандли бўлди. Бир неча йил молия бўлимида инспектор, кейинчалик ўз қишлоғидаги 18- мактабда ҳарбий таълим фани ўқитувчиси, жамоа хўжалигида ҳисобчи бўлиб ишлади.
- Бугунгидай тинч, тўкин замон бўлмаган. Бунга шукр қилайлик. Айниқса, биз - уруш қатнашчиларига кўрсатилаётган эътибор учун ҳукуматимизга, Президентимизга раҳмат. Авлодларимиз асло уруш кўрмасин, юртимиз ҳамиша тинч бўлсин.
Олим ҳаётдан ўтган бўлиши мумкин, аммо унинг илмий мероси, шогирдлари қалбида қолдирган ибратли излари ҳеч қачон ўлмайди. Бунинг амалий мисоли сифатида Андижон давлат чет тиллари институтининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари устоз, филология фанлари номзоди, тажрибали педагог, профессор марҳум Сотволди Раҳимовнинг хонадонига ташриф буюрдилар.
Филология фанлари номзоди, кўплаб педагогларнинг севимли устозига айланган, беназир инсон С.Раҳимов агар бугун ҳаёт бўлганида, ўзининг қутлуғ 83 ёшини қарши олган бўлар эди.
Марҳум устознинг хонадонида, у кишининг порлоқ хотираси ёдга олингансуҳбатда устознинг ибратли илмий ва педагогик фаолияти, юксак инсоний фазилатлари хусусида сўз юритилди. Илмий кенгаш аъзолари, собиқ ҳамкасблари ва ёш ўқитувчилар марҳум устоз билан боғлиқ хотираларини ўртоқлашдилар.
Домланинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирилди, хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.Оила аъзолари ҳам ўзнавбатида устознинг касбига, илмга бўлган садоқати, институт билан боғлиқ хотиралари ҳақида гапирдилар.
Ушбу ташриф нафақат устоз хотирасига ҳурмат келтириш, балки устоз-шогирдлик ришталарига, инсоний қадриятларга, илм-фанга садоқат анъаналарига ҳурмат, уларни давом эттиришга қаратилган ибратли тадбир бўлди. Хусусан, тадбир орқали ёшлар қалбида илм-фан равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қилган инсон хотираси ҳеч қачон унутилмаслиги,ундай инсонлар ҳаёти ва фаолияти ибрат эканлиги яна бир бор намоён бўлди. Жумладан, марҳум С. Раҳимовнинг ибратли ҳаёти йўли, у қолдирган илмий-педагогик мерос ҳам биз шогирдлари, ёш авлод учун ҳамиша ибрат мактабидир.
Андижон давлат чет тиллари институти жамоаси томонидан марҳум устозларни эслаш, уларнинг хотирасига ҳурмат-эътибор кўрсатишдек хайрли ишлар изчил давом эттирилади. Зеро, бу кабихайрли тадбирлар нафақат инсон хотирасини улуғлашга, балки маънавиятимизнибойитишга хизмат қилади.
Зиёдбек ЖЎРАЕВ,
Андижон давлат чет тиллар институти катта ўқитувчиси, доцент.
“Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш учун тадбиркорлар ҳамкорликка таклиф этимоқда
Жараён
Мамлакатимизда аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ҳудудларда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилишини жадаллаштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги «Янги Ўзбекистон» массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида вилоятимизда ҳам “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда.
Янги турар-жой массивларини борпо этишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ишбилармон ва тадбиркорлар ҳамкорликка таклиф этилмоқда.
"Янги Ўзбекистон" массивларида қурилаётган уй-жойлар учун барча муҳандислик тармоқлари (марказлашган иссиқлик, ичимлик суви, оқова сув тармоқлар, электр таъминоти) яшил ҳудудлар,ижтимоий соҳа (мактаб, боғча, шифохона) объектлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Тадбиркорлар мазкур ер участкаларини“E-auksion” электрон савдо платформаси орқали сотиб олишлари ва уй-жой қуришлари мумкин. Сотиб олинган ер учун маблағларни муддатли бўлиб тўлаш имкони мавжуд.
Аллоҳ таоло инсонларни ёлғиз ўзидан қўрқишликка буюрган вақтда унинг ортидан тўғри сўзлашликка ҳам буюрган. Яратган +уръони каримда: “Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва тўғри сўзланглар (шунда Аллоҳ) ишларингизниўнглар ва гуноҳларингизни мағфират этар. Кимки Аллоҳга ва унингпайғамбарига итоат этса, бас, у улуғ ютуққа эришибди”, деган («Азҳоб» сураси, 70-71 оятлар).
Луқмони Ҳакимдан сўралди: “Сизни шу олий даражага нима етказди”. “Тўғри сўз, омонатни адо қилиш ва кераксиз бўлган нарсаларни тарк қилиш”, деб жавоб берди. Тўғри сўз инсонни юқори даражага етказади. Ёлғончилик эса, инсоннинг даражасини паст қилади ва ўзини бебурд қилади. Расулуллоҳ (С.А.В.) ёлғончилик мўмин кишига номуносиб хулқ эканлигини таъкидлаганлар, яъни “Мўмин кишида ҳамма хулқлар бўлиши мумкин, аммо хиёнат ва ёлғончилик эмас”, деганлар.
Бир куни Расулуллоҳ(С.А.В.)дан “Ё, Расулаллоҳ, мўмин киши қўрқоқ бўлиши мумкинми?”, деб сўрашди. У киши “Ҳа”, деб жавоб бердилар. “Мўмин киши бахил бўлиши мумкинми?”, деб сўрашди. У киши “Ҳа”, деб жавоб бердилар. “Мўмин киши ёлғончи бўлиши мумкинми?”, деб сўрашганда “Йўқ”,деб жавоб бердилар (Имом Молик ривояти).
Бугунги кунда инсонларда одатий ҳолга айланиб бораётган ёлғончилик, ваъдага вафосизлик каби салбий ҳолатлар минг афсуски ортиб бормоқда. Бу иллат жамиятимизни, мўмин бандалар маънавиятини танзулга олиб келиши мумкин.Бунинг олдини олиш учун ҳар биримиз уйимизда, маҳалламизда, иш жойимизда ёлғончилик, бевафолик оғир гуноҳ эканлигини бир-биримизга эслатиб турмоғимиз керак. Пайғамбаримиз (С.А.В.) бу ҳақда шундай деганлар: “Рост сўз ўз соҳибини яхшилик сари етаклайди. Яхшилик эса, уни беҳиштга олиб боради”.
Албатта, киши рост сўзлаб юрса, у Аллоҳ ҳузурида ростгўй (сиддиқ) деб ёзилади. Албатта, ёлғон (ҳам ўз соҳибини) ёмонлик сари етаклайди. Ёмонлик эса жаҳаннамга йўл очади. Киши доим ёлғон гапириб юришлиги билан Аллоҳ ҳузурида ёлғончи (каззоб) деб ёзилади. Ёлғончилик барча разолатларнинг аслидир. У жамиятни парчалайди, барча ишларни бузади ва ўз эгасининг обрўсини тўкади. Аллоҳ таоло “Ҳужурот” сураси , 6-оятида “Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб (кейин), қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз”, дейилган. Бундан ташқари, Пайғамбаримиз (С.А.В.) ҳам “Эшитган гапини (текширмасдан) бошқаларга етказиш кишининг каззоблиги (ёлғончилиги)га етарли (далил)дир”, деганлар (Муслимривояти).
Пайғамбаримиз (С.А.В.)айтдилар: “ Ёлғончилик уч нарсада дуруст бўлади: урушда, чунки уруш алдашликдир, икки кишиниг орасини ислоҳ қилишда, эр-хотинни яраштиришда”.Баъзи тобеъинлардан ривоят қилинди: “Билингки, тўғрилик авлиёларнинг зийнатидир, албатта. Ёлғончилик бадбахтларнинг аломатидандир”.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ростгўйликда, тўғриликда собитқадам қилсин, ёлғон гапиришдан ва ёлғондан гувоҳлик беришдан Яратганнинг ўзи сақласин, ҳар доим сўзимизбилан амалимиз бир хилда бўлишини Яратган насиб қилсин.