Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЖУРНАЛИСТЛАРГА КУЧ ВА ШИЖОАТ БАFИШЛАДИ
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни олдидан Андижон шаҳридаги Теннис мактабида соҳа ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида аёллар ва эркаклар ўртасида ташкил этилган теннис, стол тенниси ва арғумчоқда сакраш мусобақалари қизиқарли баҳсларга бой бўлди.
- Очиғи, бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ходимлари дам олиш, спорт билан шуғулланишга имкон топиши қийин, - дейдиЎзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Махпурахон Ортиқова. – Чунки, иш кўп, ҳар куни турли тадбирлар, ҳаммасига улгуриши, ёритиши керак. Лекин касб байрами арафасида ташкил этилган спорт мусобақаларида вилоятдаги турли ОАВда фаолият юритаётган ижодкорлар фаол иштирок этдилар.
Мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, катта теннис бўйича фахрий журналистлар Ашурали Маматов биринчи, Аъзамжон Қодиров иккинчи, вилоят телевидениеси ходими Авазбек Қўчқоров учинчи ўринни эгаллади.
Стол тенниси мусобақасида эркаклар ўртасида АТВ ходимлари Авазбек Қўчқоров биринчи, Дилмуроджон Парпиев иккинчи, “Тараққиёт” телевидениеси ходими Файзулло Солижонов учинчи ўринга сазовор бўлди.
Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса вилоят Матбуот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ходимаси Муқаддас Раҳмонова биринчи, “Тараққиёт” телевидениеси ходимаси Руҳшона Алимжонова иккинчи, вилоят телевидениеси ходимаси Муножот Камолова учинчи ўринга сазовор бўлди.
Аёллар ўртасидаги арғумчоқда сакраш мусобақасида Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати ходимаси Фотимахон Одилова биринчи, Рухшона Алимжонова иккинчи ва Муножат Камолова учинчи ўринга сазовор бўлди.
– Мусобақаларни ташкил этган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда спорт бошқармасига миннатдорчилик билдираман, – дейди журналист Авазбек Қўчқоров. – Бу каби тадбирлар соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш билан бирга, ҳамкасблар ўртасида дўстона муҳитни мустаҳкамлайди. Бундай мусобақалар мунтазам ўтказилиб туришини истардик.
Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими қошидаги“Ёш журналистлар маҳорат мактаби”нинг навбатдаги курсини муваффақиятли якунлаган ёшларга махсус сертификатлар топширилди.
Андижон шаҳридаги “Маърифатуйи”да бўлиб ўтган маросимда уюшманинг вилоят бўлими раҳбари Махпурахон Ортиқова, “Андижоннома” газетаси муҳаррир ўринбосари Гулжаҳон Жабборова, фахрий журналист Воситхон Аҳматхонов, “Андижон” телерадиокомпанияси мухбири Муҳаббат Иминова, тўгарак раҳбари Абдували Қурбонов ҳамда битирувчи ёшлар иштирок этишди.
- Журналистика касбига қизиқувчи ёшларимизнинг билим олишга, касб сир-асрорларини пухта ўзлаштиришга интилиши қувонарлидир, - дейди М. Ортикова. — Ижодкор ёшлар Маҳорат мактаби олти ой мобайнида зарур назарий ва амалий билимларни олишди. Энг муҳими, бугун уларнинг кўпчилиги ўз келажагини журналистика соҳаси билан боғлаётганлари эътиборга молик.
Маълумотларга кўра, Маҳорат мактабида таҳсил олган 20 дан зиёд ёшлар жорий йил январь ойида ўтказилган кастинг орқали саралаб олинган. Улар мобиль журналистика, видеохабар тайёрлаш, репортаж ва лавҳа ёзиш каби амалий машғулотларда фаол иштирок этишган.
Тингловчилар орасида бу йил умумтаълим мактабларини битираётган, келгусида журналистика соҳасини эгалламоқчи бўлган ёшлар ҳам талайгина. Тадбирда улар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.
- Устозлардан олган сабоқлариморқали мен журналистиканинг нақадар масъулиятли ва қизиқарли касб эканлигини чуқур англаб етдим, - дейди маҳорат мактаби тингловчиси, Булоқбоши туманидаги 3- умумтаълим мактаби битирувчиси Ҳуснидахон Зокирова. – Ушбу касб эгаси бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим. Шу боис Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетига ҳужжат топшириш ниятидаман.
Яна бир тингловчи, наманганлик Гулшода Каримжонова орзуси йўлида интилишларини шундай изоҳлади:
- Андижонга Наманган вилоятидан қатнаб ўзим ёқтирган касб сирларини ўрганишга ҳаракат қилдим.- Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида таълим олишни мақсад қилганман. Ҳужжатларни топшириб, ўқишга киришда “Журналистик маҳорат мактаби”да олган билимларим менга, албатта асқатади.
Таъкидлаш жоизки, “Ёш журналистлар маҳорат мактаби” фаолияти ижодга қизиқувчи ёшларнинг билим ва малакаларини бойитишга, энг асосийси, ижодга камарбаста ёшларнинг иқтидор ва қизиқишларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва юзага чиқаришга яқиндан ёрдам бермоқда.
Устозлар маҳорат мактаби битирувчиларини муборакбод этиб, уларга келгуси иш ва ижодларида оқ йўл тилашди.
Хотира - инсон ҳаётининг бир бўлаги. Биз миямизда ўтган йилларнинг қимматбаҳо хотираларини олиб юрамиз. Кишининг кексайиши ёки хасталаниши сабабли бошдаги қон-томирлар беркилиб қолиши натижасида хотира сусаяди, ҳатто бутунлай йўқолиши мумкин.
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, хотира пасайиши ёки қисман йўқолиши кўп ҳолларда 40 ёшдан кейин кузатиларкан.
Азиз мухлис, қуйидаги ақлий машқлар хотира сусайишининг олдини олади. Эрталабки бадантарбиянинг фойдаси барчамизга маълум, лекин доим ҳам унга амал қилавермаймиз. Эрталаб уйғонгач, 5- 10 дақиқа ўтиб, қулай ўтириб ёки ётиб олиш керак.
4. Энди эса худди шу тартибда машқни аёллар исми билан бажаринг.
5. Яна шу машқни 20 хил таомлар номини айтган ҳолда такрорланг.
6. Алифбодаги битта ҳарфни танлаб олинг. Шу ҳарф билан бошланадиган 20 та сўзни тартиб рақамлари билан иложи борича тезроқ айтинг. 1-стол, 2-сабзи, 3-сотувчи.
7. Кўзни юмган ҳолда 20 гача сананг. Шундан сўнг миянгиз қизийди ва ақлий меҳнатга тайёр бўлади.
Хотира сусайганда, уйқусизликдан қийналганда, руҳий толиққанда қуйидаги машқлар ёрдам беради.
Ўтирган ҳолда 30 дақиқа сокин нафас олинг. Кейин чуқур нафас олиб, аста-секин чиқаринг. Нафас олиб-чиқариш оралиғида танаффус бўлмаслиги керак.
Бу машқни тоза ҳаволи хонада 10-12 марта такрорлаш керак.
Хотира толиққанда, бош оғриганда ва зўриқиш чоғида, кечқурун уйқудан олдин оғзингизга бир чой қошиқ шакар ёки асал солиб, орқасидан қайнаган сув ичиб юборинг, ялпиз дамламаси бўлса яна ҳам яхши.
Умумий ҳолсизланганда, зўриққанда, қисман хотирани йўқотганда хитойлик табиблар мис тангачаларни кўрсаткич ва бош бармоқ орасида ҳар куни 30-60 дақиқа ушлаб туришни тавсия қиладилар. Бу машқ ўзини қўлга олиш ва ҳаяжонни босишга ҳам ёрдам беради.
ТАБИАТНИНГ ЎЗИ ШИФОКОР
Хотирани мустаҳкамлашда қуйидаги
тавсияларимиздан фойдаланиш ҳам яхши самаралар бериши мумкин.
Қалай моддаси организмдаги модда алмашинувини тезлаштиради, ақлничархлаб, асабни тинчлантириб, қисман ёки бутунлай йўқолган хотирани даволашда ёрдам беради.
Диаметри 2 см. бўлган қалай пластинкаларни олиб, қўлтиқтаги, оёқ ва қўлнинг букланадиган жойидаги чуқурчаларга елим қоғоз (скотч) ёрдамида ёпиштириб, 3 соат давомида олманг. Пластинкаларни ечиб, 5 соатдан кейин яна шу муолажани такрорланг. Ушбу муолажа муддати - 22 кун.
ПИЁЗ ВА АСАЛ
Бир стакан пиёз сувига бир стакан асал яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашмани бир қошиқдан 3 маҳаловқатдан олдин ёки овқатдан 2-3 соат кейин ичилса, хотира сусайишининг олдини олади, бош оғриғидан халос қилади.
Мияда лецитин моддасининг камайиб кетиши натижасида хотира сусаяди,уйқусизлик, асабийлик, кўриш қобилиятининг пасайиши, юракдаги аритмия, сурункали бош оғриғи каби касалликлар кузатилади. Организмнинг меъёрида ишлаши учун бир суткада 4 гр. лецитин керак бўлади. Мия фаолиятидаги қон айланишини яхшилаш учун кальций, калий, магний каби моддаларга бой бўлган овқатларни истеъмол қилиш керак. Бу моддалар апельсин шарбати, банан, ошқовоқ, ловия, ёғсиз сут, картошка таркибида мужассам.
ШИФОБАХШ ХУРМО
Ақлий меҳнат билан шуғулланувчиларга хурмо жуда ҳам фойдали. У мия қон-томирларини тозалаб, қоннинг яхши айланишига ёрдам беради. Хурмо фосфор, мис, кобальт каби мия фаолияти учун зарур бўлган микроэлементларга жуда бой.
Азиз муштарий, ўзингиз кўриб турганингиздай, хотирамизни мустаҳкамлаш унчалик қийин эмас. Бунинг учун биздан озгина вақт ва қунт керак бўлади, холос. Ахир "Касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган осонроқ" деганлари бежиз эмас.
Болани резинка-сўрғичдан қайси ёшда ва қай тарзда ажрата бошлаш керак? Бу савол кўпчилик ота-оналарни қизиқтириши табиий. Руҳшуносларнинг таъкидлашича, буни бир ярим ёшда амалга оширган маъқул. Лекин ҳатто уч ёшда ҳам кичкинтой сўрғичдан ажралишга руҳий жиҳатдан тайёр бўлмаслиги мумкин. Бу муаммони ҳал этишда "ҳаётий мисоллар"- га ва оналар танишларининг мисолларига таяниш ярамайди - Шуни ёдда тутингки, Сизнинг кичкинтойингиз ва Сизнинг ўзаро муносабатингиз ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, бегоналар тажрибаси ҳамма вақт ҳам ёрдам беравермайди.
Зийрак она боланинг руҳиятига жароҳат етказмаган ҳолда, унинг қачонсўрғични рад этишга тайёрлигини ички ҳис билан сезиши ва белгилаши муҳим. Аксарият ҳолларда кичкинтой 1,5-2 ёшга тўлганида, унинг ўзи ҳамрезинка-сўрғичга нисбатан қизиқишини йўқотади. Агар сиз болангизда бундай ҳолат юз бермаган бўлса, у ҳолда бу борада мутахассис фикрлари билан танишиб чиқишингиз мақсадга мувофиқ.
Одатда, болалар шифокорлари ҳам, психологлар ҳам барча тавсияларни болани сўрғичдан ажратишнинг икки: аста-секин ва кескин усулига умумлаштирадилар. қайси усулни танлаш эса ўзингизга ҳавола.
Аста-секин усули: болангиз йиғлаши биланоқ унга резинка-сўрғич беришга шошилманг! Кичкинтойни бошқа усул билан овутишга ҳаракат қилинг, унинг эътиборини чалғитинг, қўлингизда кўтаринг, бироз тебратинг. Ажратиш вақтида болага сўрғични фақат ўта зарур ҳолларда - чўчиганда, ўзини ёмон ҳис қилгандагина беринг. Бироқ шунда ҳам, мурғак бола чалғиган ёки ухлаб қолган заҳотиёқ, сездирмайгина оғзидан сўрғични олиб қўйинг. Бу вақтда, бола резинка-сўрғични тасодифан кўриб қолмаслигига ҳаракат қилинг. Аста-секинлик билан бола резинка-сўрғич йўқлигига кўникиб қолади.
Кескин усул: буни, асосан, ўз ҳаракатларини онгли равишда назорат қила оладиган катта ёшдаги болажонлар учун қўллашингиз мумкин. Аввалига, резинка-сўрғич уйдан ташқарида, масалан, дўконга ёки сайрга чиққанда чеклаб қўйилади. Уни оддийгина уйда "ёддан чиқариб қолдиришга" уриниб кўринг. Ўйин ўйнаётган ёки бошқа бир машғулот билан банд бўлганида, мультфильмлар кўриш, чўмилиш вақтида резинка-сўрғич берманг. Барча ҳаракатларингизни болага, унинг энди катта бўлиб қолганлиги ва ҳадемай унинг резинка-сўрғичдан бутунлай воз кечишига тўғри келиши билан изоҳланг. Кичкинтойингиз эса аста-секин резинка-сўрғич билан бутунлай хайрлашиш фикрига мослашиб боради.
Аллоҳ таоло қарз олди-берди борасида марҳамат қилиб шундай дейди: "Аллоҳга чиройли қарз берадиган (Унинг йўлида ўз бойлигидан сарфлайдиган) киши бормики, унга бир неча баробар кўп қилиб қайтарса? Ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) танг ҳам, кенг ҳам қилур ва (сизлар) Унинг ҳузурига, албатта, қайтарилажаксизлар" (Бақара, 245). Ушбу оятда яхшилик йўлида, савоб ҳосил қилиш мақсадида сарф қилинадиган маблағ, мол-мулк Аллоҳ таолога қарз бериш деб аталмоқда. Динимизда садақа беришдан кўра, қарз беришнинг савоби кўпроқдир. Зеро, садақа ва эҳсонлар ихтиёрий равишда муҳтож ва номуҳтож бўлмаган кишиларга берилаверади. Аммо қарз фақат муҳтожларгагина берилади.
Пайғамбаримиз (С.А.В.) Ҳадиси шарифида дейди: "Жаннатга кирдим ва унинг эшигида садақа ўн (баробар билан) билан, қарз ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади) , деган ёзувни кўрдим. Шунда Эй, Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз ўн саккиз баробар бўлади, деб сўрадим. У айтдики, чунки садақа бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам қўлига тушаверади. қарз эса, фақат унга муҳтож бўлган одамнинг қўлига тушади".
Қарз олди-берди муомаласида ҳар икки тарафга ҳам ўзининг талаб ва масъулиятларини юклайди. Қарзни фақат унга муҳтож бўлганда олиш, олганда ҳам уни ўз вақтида қайтариш шартдир. Қарзини узишга етадиган моли бўла туриб уни эгасига бермай вақтини ўтказиб юришзулмдир. Лекин бировга ҳасад қилиб, молига кўз олайтириб, уни чув тушириш, мол-дунёсидан айириш мақсадида қарз олиш эса, улкан гуноҳлардан бўлади. Жумладан, Ҳадисда: "Кимки бировдан қайтариб бериш ниятида қарз олса, Аллоҳ унга қарзини узишга ёрдам беради. Кимки молига талафот етказиш мақсадида олса, Аллоҳ унинг ўзига талафот етказади", дейилади.
Қарз берганда аввало, бировнинг оғирини енгил қилиш билан Аллоҳнинг розилигини топишни мақсад қилиш лозим. Зинҳор қарз бериш орқали мўмай даромад топишни кўзлаш мумкин эмас. Қарз бериб унинг эвазига қарздордан фойда олиш судхўрликдир. Судхўрлик эса, гуноҳи кабиралар жумласига киради. Бугунги кунда қарз олиб, уни ўз вақтида қайтариб беролмай юрганлар ҳам учраб туради. Қарз берган киши ҳақини қистайвермаслиги, иложи борича вақтини чўзиб бериши лозим. Пайғамбаримиз (С.А В.) : "Кимки камбағалнинг қарз узиш муддатини узайтириб қўйса ёки кечиб юборса, соя бўлмайдиган кунда (қиёматда) Аллоҳ таоло унга Арш остидан соя ато этади", деганлар. Шундай экан, қарз олувчилар ўз ҳуқуқ ва масъулиятларини яхши билмоқлари билан бир қаторда бир-бирларига нисбатан мурувватни унутмасликлари керак.
Шариат ҳукми бўйича, ҳозирда ҳар бир маййитга жаноза намози ўқишдан олдин унинг қарзи бор-йўқлиги сўралади. Унинг қарзларини яқин кишилардан бири ўз зиммасига олганданкейингина жаноза намози ўқилади.
Аллоҳ таоло қарздорларқарзларини ўз вақтида адо этишларига муяссар қилсин, қарз ва омонат борасидаги масъулиятни яхши биладиган омонатдор бандалардан бўлишимизни насибу рўзи айласин.
Инсон ўзининг фикрлаш қобилияти, маънавият дунёси билан тирик. Одамни бошқа мавжудотлардан ажратиб турувчи омиллардан бири ҳам унинг маънавияти ҳисобланади.
Хўш, биз инсонлар маънавий озуқани қаердан оламиз? Албатта, "билимлар манбаи" бўлмиш китобдан. Китоб - бебаҳо бойлик экани барчамизга маълум. Бирорта санъат турини телевидение ва радио, замонавий компьютерлар имконияти ва афзалликларини инкор қилмаган ҳолда айтиш мумкинки, буларнинг ҳеч бири китоб ўрнини боса олмайди. Айниқса, бадиийкитоблар ҳар бир кишида инсоний фазилатларини кучайтиради, дунёқарашини кенгайтиради. "Ўзимдаги барча яхши хислатларим учун китобдан миннатдорман", деган эди ўз давридаги алломалардан бири.
Дарҳақиқат, китоб бизнинг дўстимиз ҳисобланади. Лекин афсуски, бугунги кунда орамизда бу бебаҳо-маънавий бойликдан баҳраманд бўлиш ўрнига "интернет кафе"ларда вақтини беҳуда ўтказаётган ёшлар учраб туради. Авваллари на компьютер, на интернет бўлган. Ота- боболаримиз "Бобурнома", "Ўткан кунлар", "Меҳробдан чаён" сингари бебаҳо асарларни ўқиб, улғайишган. Хўш бугун-чи? Кўпчилик, айниқса, ёшлар интернетни китобдан афзал билишади. Шу ўринда айтиш жоизки, бу замонавий ахборат воситасининг салбий оқибатлари ҳам йўқ эмас. У туфайли бугун китобга бўлган меҳр табора камайиб боряпти.
-Унутмайликки, китоб бизнинг энг яхши дўстимиздир. Биз қанча кўп китоб ўқиганимиз сари, шунча тушунчамиз кенгаяди. Афсуски, кўп ёшлар интернетни китобдан устун қўйишмоқда. Бу эса уларни дангасаликка гирифтор қилмоқда. Китоб, бу - офтоб, у билимлар сарчашмасидир.
Зеро шундай экан, унга доимо ошно бўлсак, ҳеч қачонютқазмаймиз.
Ҳозирги глобаллашув даврида ҳамда инсон омили олдинги ўринга чиққан бизнинг жамиятда коррупцияга қарши кескин ва узлуксиз курашиш муҳим ўрин тутади. Коррупция глобал миқёсда иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ривожланиш йўлидаги жиддий тўсиқ ҳисобланади. Шунинг учун коррупцияга қарши курашиш ҳар қандай фуқаролик жамиятида муҳим аҳамиятга эга бўлган, ижтимоий ва иқтисодий барқарорликни таъминлашда асосий рол ўйнайдиган жараён.
Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишнинг самарали механизмларини яратиш шаффофлигини ошириш ҳамда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш учун муҳим дастурлар амал қилади. Коррупциянинг салбий оқибатлари фақат давлат бошқарувига эмас, балки иқтисодий ривожланишга, инвестиция муҳитига ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Жумладан, иқтисодий ўсишни тўхтатиш, инвестицияларни камайтириш, ижтимоий тенгсизликни кучайтириш ва давлатга бўлган ишончни пасайтириш каби салбий оқибатларга олиб келади. БМТнинг 2022 йилдаги ҳисоботига кўра. ривожланаётган мамлакатларда ҳар йили 1.5 триллион доллар коррупцияга қарши курашишга сарфланади. Бу эса, ижтимоий барқарорликка путур етказади.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашда жамоат назоратини ошириш ва фуқаролар, айниқса, ёшларнинг ўрнини кучайтириш зарурати кун тартибидаги энг муҳим масала ҳисобланади.
Кўп ҳолларда коррупция атамаси сиёсий арбобларга қарата ишлатилади. Коррупция кўплаб давлатларнинг жиноят ва маъмурий қонунчилиги билан ҳуқуққа қарши ҳаракат сифатида таъқиб қилинади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Коррупцияга қарши курашда бир қатор муҳим қонунлар ва фармонлар қабул қилинди. Ушбу қонунлар давлат органларида очиқлик ва ҳисобдорликни оширишга қаратилган механизмларни тақдим этади.
Ушбу қонунларни амалга киритишдан мақсад, давлат идораларида хизматга кириш ва лавозимни эгаллаш жараёнларидаги манфаатлар тўқнашувини бартараф этишдир. Коррупция ўзининг турли шаклларида, масалан, пора бериш, хизмат кўрсатиш жараёнида ўз манфаатларини илгари суриш орқали намоён бўлади. Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши стратегиялари, халқаро тажрибалар билан бирлаштирилган ҳолда, бу муаммоларни ҳал этишга қаратилган.
Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаоларнинг ечими тезроқ пайдо бўлади. Ҳар биримиз қаерда, қандай муаммога дуч келсак, унинг ҳал этилишида масъул шахсларнинг масъулиятсизлиги ёки тамагирлигига гувоҳ бўлганда шароитга бўйсуниш, индамай кетавериш ёхуд чидаш ўрнига бонг уришимиз керак. Масъулиятсизликка, адолатсизликка нисбатан муросасизликни ўзимиздан бошлашимиз даркор. Шунда мудраётган мансабдор уйғонади. "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунда фуқароларимизнинг бу борадаги ҳуқуқлари кафолатланган. Қонунга кўра, жисмоний ва юридик шаҳсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик далилларига доир мурожаатлари тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилади. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берган шахсларнинг ҳимоя қилиниши таъминланади.
Фуқаролар, айниқса, ёшлар, коррупцияга қарши курашишда муҳим рол ўйнайди. Улар фаолиятда, таълимда ва ижтимоий ҳаётда коррупция билан курашишда пешқадам бўлишлари даркор. Ёшлар, интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда, коррупцияга қарши кампаниялар ташкил этиш, фуқаролик онгини ошириш ва бошқаларни коррупция оқибатлари ҳақида хабардор қилишда иштирок этишлари мумкин.
Бу иллатнинг урчишига яна бир сабаб, фуқароларимизнинг ҳуқуқий билими саёзлиги, ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмаслиги сабабли пора беришга рози бўлишидир. Бундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ёшлигидан шакллантириб бориш ушбу иллатга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга.
Қувонарлиси, сўнгги пайтларда ноқонуний хатти-ҳаракатлардан воз кечиб, ўз муаммоларини қонуний йўл билан ҳал этишни маъқул кўраётган фуқаролар сони тобора ортиб бормоқда
Давлат бошқарувидаги коррупция омилларини камайтириш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Масалан, давлат хизматларини рақамлаштириш жараёни коррупция хавфини сезиларли даражада камайтирди. Бунинг натижасида эса 2024 йилга келиб, давлат хизматларининг 70% дан ортиғи электрон шаклга ўтказилди, Бу эса, инсон омилининг қисқариши ва давлат бошқарувидаги жараёнларнинг автоматлаштирилишига олиб келди.
Шунингдек, давлат харидлари ва тендер жараёнларидаги шаффофликни ошириш орқали коррупцияга йўл қўйилмайди. Транспаренcй Интернатионал ташкилоти маълумотларига кўра, давлат идораларида шаффофлик ва ҳисобот бериш механизмлари ўрнатилиши натижасида коррупция ҳолатлари 30% га камайди.
Ушбу статистик маълумотлар коррупцияга қарши курашда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини аниқ тасдиғидир.
Давлат ва жамоат бошқарувидаги шаффофликни таъминлаш, коррупция хавфини камайтириш ва унга қарши жамоатчилик иштирокини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар муваффақиятли натижаларга олиб келиши мумкин. Ўзбекистоннинг 2026 йилга қадар коррупция индекси бўйича кўрсаткичларини 15- поғонага ошириш режалаштирилмоқда.
Агар давлат ва жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорлик изчил давом этса, Ўзбекистон коррупцияга қарши курашда жаҳон миқёсида ютуқларга эришиши, иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаши ва халқаро ҳамжамиятда ўз мавқеини янада мустаҳкамлаши мумкин.
Айтиш мумкинки, халқимизнинг том маънодаги адолат қарор топган жамиятда яшаши учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши шарт. Бу фуқароларимизда коррупцияга, аниқроқ айтганда, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти, маданияти шакллантирилишига ҳам боғлиқ. Чунки ҳар қандай қонунбузарликлар содир этилишига, кўпайишига кўп ҳолларда фуқароларимизнинг бефарқлиги, лоқайдлиги сабаб бўлмоқда. Барчанинг якдиллиги, юрт тақдирига дахлдорлиги кучайиши ҳар қандай иллат, айниқса, коррупциянинг батамом барҳам топишига хизмат қилади.
Коррупцияга қарши курашда барча фуқаролар, айниқса, ёшлар фаол иштирок этишлари зарур. Ёшлар ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги, ўзгаришларни яратишга, фуқаролар ўртасида ишончни оширишга ва коррупцияга қарши курашда муҳим омил бўлади. Бу жараён нафақат иқтисодий ўсишга, балки ижтимоий адолатни таъминлашга ҳам ҳисса қўшади.
МуҳаммадюсуфИсмоилжонов,
Андижон давлат тиббиёт институтининг 229-гуруҳ талабаси, коррупцияга карши курашиш бўлими талаба ёшлар клуби аъзоси.
Бугунги кунда экологик муаммолар инсоният олдида турган энг долзарб масалалардан биридир. Ҳаво, сув, тупроқнинг ифлосланиши, ўрмонларнинг камайиши, юқори даражада исиш ва бошқа экологик ҳолатлар инсон саломатлигига ҳамда табиий муҳитга жиддий таҳдид солмоқда.
Бундай вазиятда албатта, аҳоли орасида экологик маданиятни юксалтириш, ҳар бир инсон онгида атроф-муҳитга нисбатан масъулият ҳиссини шакллантириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Экологик маданият, бу - кишиларнинг табиатга онгли муносабатда бўлиши, уни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш борасидаги билим, кўникма ҳамда қадриятлар мажмуаси. Экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш жамиятимизнинг ҳар бир аъзосидан бошланиши зарур. Таълим тизими экологик маданиятни тарғиб қилишда муҳим ўрин тутади. Аниқроқ айтганда, мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб олий ўқув юртларигача бўлган барча жабҳаларда экологик тарбияни йўлга қўйиш лозим.
Бу жараёнда болаларда табиатга меҳр, экологик онг, масъулиятли муносабатниривожлантириш зарур. Шунингдек, ўқув дастурларига экологик мавзуларни киритиш, ўқувчиларни амалий лойиҳаларга жалб этиш. Экологик сайрлар ташкил қилиш, дарахт экиш, чиқиндиларни қайта ишлаш каби тадбирлар орқали ижобий натижаларга эришиш мумкин. Оммавий ахборот воситалари, ижтимоийтармоқлар, жамоат ташкилотлари ҳам экологик маданиятнитарғиб қилишда фаол иштирок этишлари керак. Аҳоли орасида экологик саводхонликни ошириш, турли семинар, конференциялар ва эологик акцияларни ташкил этиш орқали жамиятда экологик муаммоларга нисбатан онгли муносабатни қарор топтириш мумкин. Шунингдек, экологик ҳуқуқий маданият ҳам ривожлантирилиши керак. Ҳар бир фуқаро ўз экологик ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши, ҳамда уларга амал қилиши лозим. Бу эса, барқарор ривожланишнинг муҳим асосларидан биридир.
Экологик қонунлар, давлат дастурлари, халқаро битимлар ҳақида аҳолининг хабардор бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Маҳаллий ҳокимият органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлашлари зарур. Ҳуқуқий экологик муаммоларни аниқлаш ваҳал этишда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш орқали жамиятда ҳамкорлик муҳитини яратиш мумкин. Экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш, бу - бугуннинггина эмас, шунингдек, келажак авлодлар саломатлиги ва яшаш муҳити учун жавобгарликдир. Табиатни севиш, асраш, уни келажак авлодларга соғлом ҳолатда топшириш барчамизнинг бурчимиздир. Шунинг учун ҳар бир инсонда экологик тафаккурни ривожлантириш орқали барқарор экологик жамият сари қадам қўйишимиз керак.
Шунингдек. Ёшлар орасида экологик етакчиларни тайёрлаш, экологик клублар ва тўгараклар фаолиятини кенгайтириш билан келажак авлодни экологик жиҳатдан масъулиятни ҳис қилишга тайёрлаш мумкин. Экологик маданият, бу- фақат билим эмас, балки, кундалик ҳаётда экологик қадриятларга амал қилишдир.
Андижонда 30 июнь - Ёшлар куни олдидан турли байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Андижон вилоятидаги асосий тадбир "Бобур" шаҳрида ташкил этилди.
Маросимда вилоят шаҳар ва туманларидан 110 минг нафардан зиёд ўғил-қиз ва аҳоли вакили қатнашди. Байрам паради, ҳарбийлар юриши, спорт кўргазмалари ва маданий дастурлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Тадбир доирасида "Ибрат фарзандлари", "Қизлар академияси" каби лойиҳалар тақдим этилди.
Концерт дастурида таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар томонидан чиқишлар қилинди. Байрам салюти тадбирга янада кўтаринки руҳбағишлади.
Йилнинг энг фаол, деб топилган 10 нафар йигит-қизи қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Тадбир ёшларни фаолликка, ватанпарварликка ва илм-маърифатга ундади.