+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Май 2025

АТ ХАЛҚ БАНКИ: ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАДБИРКОРЛИГИ РИВОЖИГА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТМОҚДА

Мутахассис минбари

     Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 18 миллион нафардан ортиғини хотин-қизлар ташкил этади. Сир эмаски, бугунги кунда аёллар нафақат меҳрибон она, балки жамиятнинг фаол иштирокчиси ва ташаббускори сифатида ҳам ўзини намоён қилмоқда. Шу боис, юртимизнинг чекка-чекка ҳудудларида ҳам ўз бизнесини йўлга қўяётган тадбиркор хотин-қизларимиз сафи тобора ортиб бормоқда. Муҳими, уларнинг касб-ҳунарли, тадбиркор бўлишига кўмаклашиш масаласи давлатимизнинг доимий эътиборида.

Кейинги йилларда хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш ва   бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Очиғини айтиш керакки, ушбу имкониятлардан самарали фойдаланган кўплаб хотин-қизлар, айниқса, қийин шароитларда яшаётган, имконияти чекланган опа-сингилларимиз ўз ҳаётларини ижобий томонга ўзгартирмоқда.

Шу ўринда, аёллар тадбиркорлиги  тушунчасига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ.

Aёллар тадбиркорлиги,  бу -  аёллар  томонидан  бошқариладиган бизнес.  Ушбу атама -  ўтган асрнинг 30 йилларида  АҚШ  ва  Европа  тадқиқотчилари асарларида пайдо бўлган. XX асрнинг охири - XXI аср  бошида  бу  ибора  илмий адабиётларда, айниқса оммавий нашрларда тез-тез тилга олина бошланган.

Кейинчалик  эса  жаҳон иқтисодчилари томонидан ушбу атама тадқиқ этила бошланган. Аёллар тадбиркорлиги бўйича америкалик эксперт Одра Шаллал ХХI асрда аёллар тадбиркорлиги жаҳон бўйича, ҳаттоки  Яқин  Шарқ  ва  Африка  иқтисодиётининг ўсишида  ҳал  қилувчи  бўғинга  айланганлигини таъкидлайди.

 Европа Иттифоқи давлатлари мутахассислари томонидан ҳам ўқимишли, ўзларининг бизнес ғояларига эга тадбиркор аёллар кўп бўлса-да,  уларнинг  тадбиркорлик фаолиятини  йўлга  қўйишлари  осон  кечмаётганлиги, шу билан бирга, ҳозирда тадбиркор аёлларнинг  кўпчилиги  маиший соҳада,  яъни гўзаллик ва соғлиқни сақлаш  жабҳасида меҳнат қилаётганлиги қайд этилади.

Жумладан, мамлакатимизда ҳам кейинги йилларда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар янги  босқичга кўтарилди. 2023 йилда глобал индексда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича  Ўзбекистон  дунёнинг   бошқа  мамлакатлари орасида 62- ўринни эгаллаганлиги қайд этилган.

Таъкидлаш жоизки, АТ Халқ банки юртимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ғоя ва ташаббусларини  рўёбга  чиқариш  учун  тенг  имкониятлар яратиш масаласига  алоҳида эътибор қаратмоқда.

Биргина ўтган 2024 йилнинг ўзида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадлари учун 7 триллион сўм кредит ажратилди. Ана шу кредитлар ҳисобига амалга оширилган лойиҳалар доирасида опа-сингилларимиз томонидан ўтган йили 81 тиллион сўмлик маҳсулот яратилиб, 450 миллион долларлик экспорт амалга оширилди.

Президентимизнинг қатор фармон ва қарорлари ижроси доирасида АТ Халқ банки томонидан ажратилган имтиёзли кредитлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Умуман, банк томонидан хотин-қизлар тадбиркорлигини ташкил этиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш департаменти ташкил этилди ва дастлаб худудларда аёллар тадбиркорлиги бўйича бошқарувчи ўринбосари, кейинчалик кичик бизнес бўлимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари лавозимлари жорий этилди.

АТ Халқ банки банк секторида биринчилардан бўлиб "Тадбиркор аёлларнинг молиявий кодекси"ни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7  мартдаги  "Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида АТ Халқ банкининг электрон дастурлари "лойиҳалар фабрикаси" - электрон платформасига интеграция қилинди, 250 та тавсиявий бизнес-лойиҳалар ишлаб чиқилиб, республикадаги барча туман ва шаҳарларга, 9 минг 452 та маҳаллага етказиб берилди.

Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида 2019 йилда банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан 36 минг 703 нафар тадбиркор аёлга 615,2 миллиард сўм кредит суммаси ажратилган бўлса, 2024 йилда эса 650 минг 785 нафар хотин-қизга 7,1 триллион сўм, шундан "Аёллар дафтари"га киритилган 223  минг 98 нафар хотин-қизга 2,4 триллион сўм кредит ажратилди.

Бундан ташқари АТ Халқ банки Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширган аёл тадбиркорларга "молиявий оммабоп" дастури орқали 50 миллион сўмгача ортиқча ҳужжат ва гаровларсиз кредит бериш тартибини жорий этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7  мартдаги "Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, хусусан, хотин-қизларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун жорий йилда қўшимча 200 миллион АҚШ доллари йўналтирилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бундан буён ҳам АТ Халқ банки тадбиркорлик  фаолияти  билан  шуғулланаётган  хотин-қизларнинг ўз бизнесларини ривожлантириш, мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш, уларни тадбиркорликка ўқитишга қаратилган  лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни изчил давом эттиради.

 

Фаридахон МАМАЖОНОВА,

АТ Халқ банки Асака тумани бўлими Кичик бизнес бўлими хотин-қизлар бўйича бошқарувчи ўринбосари, "Раҳбар аёллар мактаби" ўқув дастури тингловчиси.