+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

МЎМИН ЁЛFОНЧИ БЎЛМАС

     Аллоҳ таоло инсонларни ёлғиз ўзидан қўрқишликка буюрган вақтда унинг ортидан тўғри сўзлашликка ҳам буюрган. Яратган +уръони каримда: “Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва тўғри сўзланглар (шунда Аллоҳ) ишларингизни  ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират этар. Кимки Аллоҳга ва унинг    пайғамбарига итоат этса, бас, у улуғ ютуққа эришибди”, деган («Азҳоб» сураси, 70-71 оятлар).

Луқмони Ҳакимдан сўралди: “Сизни шу олий даражага нима етказди”. “Тўғри сўз, омонатни адо қилиш ва кераксиз бўлган нарсаларни тарк қилиш”, деб жавоб берди. Тўғри сўз инсонни юқори даражага етказади. Ёлғончилик эса, инсоннинг даражасини паст қилади ва ўзини бебурд қилади. Расулуллоҳ (С.А.В.) ёлғончилик мўмин кишига номуносиб хулқ эканлигини таъкидлаганлар, яъни “Мўмин кишида ҳамма хулқлар бўлиши мумкин, аммо хиёнат ва ёлғончилик эмас”, деганлар.

Бир куни Расулуллоҳ     (С.А.В.)дан “Ё, Расулаллоҳ, мўмин киши қўрқоқ бўлиши мумкинми?”, деб сўрашди. У киши “Ҳа”, деб жавоб бердилар. “Мўмин киши бахил бўлиши мумкинми?”, деб сўрашди. У киши “Ҳа”, деб жавоб бердилар. “Мўмин киши ёлғончи бўлиши мумкинми?”, деб сўрашганда “Йўқ”,  деб жавоб бердилар (Имом Молик ривояти).

Бугунги кунда инсонларда одатий ҳолга айланиб бораётган ёлғончилик, ваъдага вафосизлик каби салбий ҳолатлар минг афсуски ортиб бормоқда. Бу иллат жамиятимизни, мўмин бандалар маънавиятини танзулга олиб келиши мумкин.  Бунинг олдини олиш учун ҳар биримиз уйимизда, маҳалламизда, иш жойимизда ёлғончилик, бевафолик оғир гуноҳ эканлигини бир-биримизга эслатиб турмоғимиз керак. Пайғамбаримиз (С.А.В.) бу ҳақда шундай деганлар: “Рост сўз ўз соҳибини яхшилик сари етаклайди. Яхшилик эса, уни беҳиштга олиб боради”.

Албатта, киши рост сўзлаб юрса, у Аллоҳ ҳузурида ростгўй (сиддиқ) деб ёзилади. Албатта, ёлғон (ҳам ўз соҳибини) ёмонлик сари етаклайди. Ёмонлик эса жаҳаннамга йўл очади. Киши доим ёлғон гапириб юришлиги билан Аллоҳ ҳузурида ёлғончи (каззоб) деб ёзилади. Ёлғончилик барча разолатларнинг аслидир. У жамиятни парчалайди, барча ишларни бузади ва ўз эгасининг обрўсини тўкади. Аллоҳ таоло “Ҳужурот” сураси , 6-оятида “Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб (кейин), қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз”, дейилган. Бундан ташқари, Пайғамбаримиз (С.А.В.) ҳам “Эшитган гапини (текширмасдан) бошқаларга етказиш кишининг каззоблиги (ёлғончилиги)га етарли (далил)дир”, деганлар (Муслим       ривояти).

Пайғамбаримиз (С.А.В.)   айтдилар: “ Ёлғончилик уч нарсада дуруст бўлади: урушда, чунки уруш алдашликдир, икки кишиниг орасини ислоҳ қилишда, эр-хотинни яраштиришда”.  Баъзи тобеъинлардан ривоят қилинди: “Билингки, тўғрилик авлиёларнинг зийнатидир, албатта. Ёлғончилик бадбахтларнинг аломатидандир”.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ростгўйликда, тўғриликда собитқадам қилсин, ёлғон гапиришдан ва ёлғондан гувоҳлик беришдан Яратганнинг ўзи сақласин, ҳар доим сўзимиз  билан амалимиз бир хилда бўлишини Яратган насиб қилсин.

Баҳодиржон РЎЗИБОЕВ,

Олтинкўл туманидаги “Миробод ҳожи” жоме масжиди имоми.