+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Май 2025

УЛАР ҲАМИША ЭЪЗОЗДА, АРДОҚДА

9 май - Хотира ва Қадрлаш куни

Айни кунда Андижон вилоятида уч нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси эл-юрт ардоғида ҳаёт кечирмоқда. Улардан бири Марҳамат тумани, Пахтакор маҳалласи, Намуна кўчасида яшаётган 100 ёшли Имин ота Темировдир.

Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги, қолаверса, Хотира ва қадрлаш куни олдидан Имин отани йўқлаб, унинг хонадонида бўлдик. Кўксини кўплаб орден ва медаллар безаб турган отани байрам билан табрикладик.

Бир асрни қаршилаган бўлса-да, гап-сўзлари тиниқ Имин ота аввал узоқ дуо қилди, сўнг суронли уруш йиллари ҳақидаги баъзи хотираларини сўзлади.

- 1942 йилда мактабни тамомлаб, 17 ёшимда фронтга кетганман, - дейди Имин ота Темиров. - Артиллерия қўшинлар таркибидаги ҳарбий қисмда Белоруссия, Польшани озод қилишда қатнашдим. 1945 йилнинг бошларида бизнинг қисмимизни Узоқ Шарққа, Сахалинга юборишди. Курил оролларида япон милитаристларига қарши жангларда қатнашдик.

Имин ота Темиров сингари инсонлар орамиздаги тирик қаҳрамонлар. Уларнинг мардлиги, қаҳрамонликлари, ибратли ҳаёт йўллари бугунги ва келажак авлод учун ибрат мактабидир.

Саккиз йилда уйига соғ-омон қайтган Имин ота оила қурди, тўққиз нафар фарзандли бўлди. Бир неча йил молия бўлимида инспектор, кейинчалик ўз қишлоғидаги 18- мактабда ҳарбий таълим фани ўқитувчиси, жамоа хўжалигида ҳисобчи бўлиб ишлади.

- Бугунгидай тинч, тўкин замон бўлмаган. Бунга шукр қилайлик. Айниқса, биз - уруш қатнашчиларига кўрсатилаётган эътибор учун ҳукуматимизга, Президентимизга раҳмат. Авлодларимиз асло уруш кўрмасин, юртимиз ҳамиша тинч бўлсин.

Фарзанд, набира, эвара ва чеваралари, маҳалладошлари, бутун халқимиз ардоғида, эл-юртга тинчлик-омонлик, қут-барака тилаб дуода яшаётган Имин ота Темиров сингари табаррук инсонлар омон бўлсин.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ