+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Май 2025

ЎҚИТУВЧИНИНГ САБОFИ ЎҚУВЧИ ҚАЛБИДА МУҲРЛАНИБ ҚОЛСИН

Педагог мулоҳазалари

    Таълим соҳасида малакали, тажрибали ўқитувчига ҳамма вақт эҳтиёж сезилади. Давлат  таълим стандартларини амалга ошириш учун ўқитувчидан билим, тажриба талаб қилинади. Педагогик ижодкорлик ва маҳорат тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Педагогик маҳоратга эга ўқитувчи - дарс бериш сирларини пухта эгаллай олган, таълим борасида ижодий изланишдан, меҳнатдан чарчамайдиган ўқитувчидир.

Дарс жараёнларида янги педагогик технологияларни қўллаш - билим беришда самарадорликка эришиш ўқитувчи ютуқларида кўринади, эътироф этилади. Таълимда ўқувчиларга зарур билимларни етказиб бериш, уларнинг фақат эслаб қолишига эришишнинг ўзи бугунги кунда етарли бўлмай қолди. Замонавий билим олишда  мотивация уйғотиш, мустақил билим олиш иштиёқини ҳосил қилиш, интеграция асосида  таълим бериш ўқитувчи учун долзарб вазифага айланди.

Ўқитувчилик - фидойилик демакдир. Ижодкор ўқитувчи эса янада фидойи бўлади. Кўзлаган мақсадига эришиш учун астойдил меҳнат қилади. Энг асосийси, таълим-тарбияга оид муаммоларга тўғри йўл топа олади, адолатли ҳал этади. 

Сир эмаски, мактабда дарс бераётган ўқитувчи, у  қайси  фан  мутахассиси  бўлмасин, маълум маънода руҳшунос ҳам бўлади. Чунки, болалар, ўқувчилар билан ишлашда ана жиҳат муҳим ҳисобланади. Ҳар бир ўқувчига қизиқиши,    фикраши, салоҳиятидан келиб чиқиб индвиудал ёндашишга тўғри келади. Таълим-тарбия жараёнида ана шу жиҳатга эътибор қаратилмаса, кутилган натижага эришиш анча қийин кечади.

Ўқувчининг кўп вақти дарслар билан ўтади. Ўқувчига шундай  сабоқ  бериш  керакки, у вақтнинг қадрига етсин, барча фанлар ҳаётда зарурлигини, алоҳида ўрни бор  эканлигини англаб етсин. Маҳоратли ўқитувчи билими, ижодкорлиги, тажрибаси билан  ўқувчини ўз фанига қизиқтиради ёки аксинча бўлса, фандан ҳафсаласини совутади. Мактаб дастуридаги фанлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Дарслар жадвалини тузишда бола учун мураккаб дарсларни кетма-кет қўймаслик, қизиқарли тарзда ўтиш ҳам  ўқувчининг зарур билим олишида муҳимдир.

Ҳар қандай дарсда ўқувчи сўзлайди, фикрларини баён қилади, саволларга жавоб  беради, мавзуни ўрганиш жараёнида иштирок этади. Дарсларда Д - фикрингизни баён  қилинг, С - фикрларга сабаб кўрсатинг, М - сабабга мисоллар келтиринг, У -умумлаштиринг каби шартлардан фойдаланиш яхши самара беради. Бу  эса, ўқувчини  мантиқан фикрлашга,  фикрларини изчил баён этишга, эркин баҳс юритишига йўл очади.

Жумладан, география фанини ҳайратлар тўғрисидаги фан дейиш мумкин. Чунки,  география айнан ер юзидаги инсон тафаккури билан бунёд этилган ажойиботларни , табиий  ҳодисаларни, инсоният  тараққиётига  сабаб бўлган барча нарсаларни ўрганади. Дунёнинг етти мўъжизаси, деган иборани тез-тез ишлатамиз. Ҳамон одамларни лол  қолдириб, ҳайратга соладиган мўъжизалар айнан география фани орқали ўрганилади.

Интерфаол машғулотлар, дунё ажойиботлари ҳақидаги кичик ахборотлар  ноанъанавий ёндашувлар фақатгина дарс сифатини оширишга, қисқа қилиб айтганда,  ўқувчига замонавий билимларни беришга хизмат қилади. Масалан, "Алоҳида муҳофаза  қилинадиган табиий ҳудудлар ва уларнинг аҳамияти" мавзусини ўрганишда, инсон ҳаёти табиат билан бақамти экани мавзу матни орқали ўқувчиларда атроф-табиатга меҳр билан муносабатда бўлиш, табиий неъматларни авайлаш ҳиссиётларини шакллантиришга  қаратилади. 

2025 йил мамлакатимизда - "Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили" деб эълон қилинган. Республикамиз ҳудудларида "яшил маконлар"ни кўпайтиришга эътибор  қаратилаётгани, яшилликнинг инсон саломатлиги учун муҳим омил эканлиги мавзулар  орқали ўқувчиларга сингдирилади. Бундай дарслар синфдагина эмас, яқин боғ, хиёбон, дам олиш жойларига саёҳат тарзида ҳам амалга оширилади. Амалиёт билан назарий  билимлар қўшиб олиб борилганда, ўқувчи кўзи билан кўрган нарсаларини эслаб қолади,  ўз ҳовлисида, уйда бўш турган ерларга ишлов бериб, экинлар парвариш қилишга  киришадилар.

Ўқувчиларнинг дарсларда фаоллиги, иштироки унинг кайфиятига ҳам боғлиқ. Ўқувчилар - турли характер эгалари. Уларни ўрганиш, муаммоларига ечим топишга ёрдамлашиш, оилалар билан яқиндан танишиш - ҳар қандай мураккаб вазиятларнинг  олдини олишга ёрдам беради. Табиийки, оилавий тарбиянинг самарадорлиги ўқувчининг  таълим олишида муҳим ўрин тутади. Маълумки, мактабда ўқитувчиларнинг кўпчилиги- синф раҳбарлари. Улар билан тарбиявий соатларда иштирок этиш, ўқувчилардан уларни  ўйлантираётган саволларга ёзма равишда жавоблар олиш-уларни  яхшироқ билиб олишга  ёрдам беради. Синфларда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг барчаси ҳам бир хилда  фикрламайди. Бироқ қобилиятсиз боланинг ўзи йўқ. Улардаги қобилиятни, истеъдодни  ўқитувчи кашф этади, меҳрли, эътиборли бўлади. Шунинг учун ҳам ўқувчиларимиз  билимлар беллашувларида, фан олимпиадаларида юқори натижаларни қўлга  киритмоқда, ютуқларга эришмоқдалар. Ўқитувчи ўқувчи ҳаётида ота-онадан кейин ёрқин из  қолдирадиган шахсдир. Биз бераётган сабоқ, таълим-тарбия ўқувчи қалбида, камолотида ўчмас нур бўлиб муҳрланиб қолиши керак.

 

Гулноза  КУЗИЕВА,

Хўжаобод  туманидаги 12- умумтаълим мактабининг 1-тоифали география ва иқтисодий  билим  асослари фани  ўқитувчиси,

    Муқимахон  ТУРСУНОВА,

шу  мактабнинг 1-тоифали тарбия фани  ўқитувчиси, мактаб  руҳшуноси.