+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Май 2025

УСТОЗ ХОТИРАСИ ЁДГА ОЛИНДИ

Обод манзиллар

Олим ҳаётдан ўтган бўлиши мумкин, аммо унинг илмий мероси, шогирдлари қалбида қолдирган ибратли излари ҳеч қачон ўлмайди. Бунинг амалий мисоли сифатида Андижон давлат чет тиллари институтининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари устоз, филология фанлари номзоди, тажрибали педагог, профессор марҳум Сотволди Раҳимовнинг хонадонига ташриф буюрдилар.

Филология фанлари номзоди, кўплаб педагогларнинг севимли устозига айланган, беназир инсон С.Раҳимов агар бугун ҳаёт бўлганида, ўзининг қутлуғ 83 ёшини қарши олган бўлар эди.

Марҳум устознинг хонадонида, у кишининг порлоқ хотираси ёдга олинган  суҳбатда устознинг ибратли илмий ва педагогик фаолияти, юксак инсоний фазилатлари хусусида сўз юритилди. Илмий кенгаш аъзолари, собиқ ҳамкасблари ва ёш ўқитувчилар марҳум устоз билан боғлиқ хотираларини ўртоқлашдилар.

Домланинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирилди, хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.  Оила аъзолари ҳам ўз    навбатида устознинг касбига, илмга бўлган садоқати, институт билан боғлиқ хотиралари ҳақида гапирдилар.

Ушбу ташриф нафақат устоз хотирасига ҳурмат келтириш, балки устоз-шогирдлик ришталарига, инсоний қадриятларга, илм-фанга садоқат анъаналарига ҳурмат, уларни давом эттиришга қаратилган ибратли тадбир бўлди. Хусусан, тадбир орқали ёшлар қалбида илм-фан равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қилган инсон хотираси ҳеч қачон унутилмаслиги,  ундай инсонлар ҳаёти ва фаолияти ибрат эканлиги яна бир бор намоён бўлди. Жумладан, марҳум С. Раҳимовнинг ибратли ҳаёти йўли, у қолдирган илмий-педагогик мерос ҳам биз шогирдлари, ёш авлод учун ҳамиша ибрат мактабидир.

Андижон давлат чет тиллари институти жамоаси томонидан марҳум устозларни эслаш, уларнинг хотирасига ҳурмат-эътибор кўрсатишдек хайрли ишлар изчил давом эттирилади. Зеро, бу каби  хайрли тадбирлар нафақат инсон хотирасини улуғлашга, балки маънавиятимизни    бойитишга хизмат қилади.

Зиёдбек ЖЎРАЕВ,

Андижон давлат чет тиллар институти катта ўқитувчиси, доцент.