Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Китоб мутолааси, кўп китоб ўқиш ҳаётнинг барча жабҳаларида инсонга тўғри йўлни топишига, оқ-қорани, яхши-ёмонни теранроқ англашига ёрдам беради. Кўп китоб ўқиган киши ҳаётдаги жараёнларни чуқур англайдиган, мулоҳазали, кўпчиликка фикр бера оладиган зиёли ва саводли бўлади.
Китоб ўқишга бўлган муҳаббатимиз нафақат мактабда, балки ҳаётимизнинг барча даврида, меҳнат фаолиятимизда ҳам муваффаққият қозонишимизга кенг йўл очиб беради.
Илмий китоблар бизни илм чўққилари сари элтса, бадиий адабиётлар яхшилик ва ёмонлик баҳси орқали руҳан тафаккур қилиш камолотига етаклайди, ҳаётни, атрофдагиларни яхшироқ тушунишга имкон яратади. Китоб ўқиш сизни тил фасоҳати, нутқ равонлиги ва сўз бойлиги томон элтади. қолаверса, сизга том маънода маънавий ҳордиқ билан бирга, ўзгача завқ ҳам бағишлайди. Шу боис ҳам, ҳар бир кишида китоб ўқишга бўлган қизиқиш болаликдан, ёшликдан шаклланиши муҳим аҳамият касб этади.
Фарзандингизни болаликдан китоб ўқишга қизиқтира олганингиз - унга ҳаётда беришингиз мумкин бўлган энг катта ва бебаҳо совғангиздир. Қандай қилиб фарзандларимизни болалигидан китоб ўқишга муҳаббатли қилиш мумкин? Бунинг учун эса энг аввало, ўзингиз ибрат бўлишингиз лозим.
- Фарзандларингизга мунтазамкитоблар ўқиб беринг. Муҳими, сизни чалғитиши мумкин бўлган, турли одат ва машғулотлардан ўзингизни ҳалос этинг! Уларни фарзандингизнинг келажаги учун маълум муддат бўлса-да, тарк этиб туринг.
- Болаларга турли жанрдаги адабиётлар, жумладан, илмий, фантастик, саргузашт ёки мумтоз адабиёт намуналаридан ўқиб беришга ҳаракат қилинг. Фарзандингизнинг маънавий олами учун зарур ҳисобланган исломий адабиётлар, уларнинг қаҳрамонлари, жасорат ва олижанобликлари ҳақида ҳам кўпроқ ўқиб беришни, бу ҳақда тез-тез гапириб туришниунутманг!
- Улар ўзлари учун ҳақиқий ўрнак бўла оладиган исломнинг юлдузлари билан қаҳрамонлар ҳаётини эшитгач, "Ойнаи жаҳон" орқали мультфильмларда кўраётган қаҳрамонларни эндиликда ўзлари учун идеал қилиб олмайдилар.
- Фарзандингизга илк бортурли хил безаклар билан безатилган, болаларни ўзига тортадиган, қувноқ ва қизиқарли бўлган китобларни совға қилинг. Мутолаа жараёнида фарзандингизни бағрингизга босишлик билан китобга бўлган муҳаббатини оширинг. Шунда фарзандингиз китоб ўқишга интилади, китоб ўқиш орқали илиқ ҳиссиётлар, ширин туйғуларга ҳамроҳ бўлади.
- Юқорида таъкидлаганимиздек, энг яхши ўрнак - ўзингизсиз. Фарзандингиз сизни тез-тез китоб ўқиётганингизни кўрсин. Булар ошпазлик санъати, журнал, газета, роман, саёҳат ёки бошқа турдаги китоблар бўладими, фарқи йўқ. Муҳими, у сизнинг қўлингизда доим китоб кўрсин, беғубор кўзлари буни хотирасига жамласин, токи бу нарса унда муҳаббат ҳосил қила олсин.
- Ўқиган китобларингиз ҳақида оилавий дастурхон олдида фарзандларингизга гапириб беринг. Ундан туйган ҳис-ҳаяжонингиз ва таассуротларингиз билан ўртоқлашинг, токи фарзандингиз ҳам ана шу китобларни ўқишга қизиқиб қолсин.
- Агар фарзандингиз 7-18 ёш оралиғида бўлса, шахсий "оилавий кутубхона" ташкил этинг. Бу болангизга олган маълумотларини яхшироқ тушуниш ва ўзлаштиришга яқиндан ёрдам беради.
- Фарзандингиз билан биргаликда саргузашт ҳикоялар яратинг. Унда, бутун оилангиз асосий ролда иштирок этсин. Бу албатта, келгусида фарзандингизни шахс сифатида шаклланиши, фикр ва сўз бойлигининг юксалишига хизмат қилади.
Муҳаммадсодиқ ИСАБОЕВ,
"Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юрти
Тарихчи олимнинг самарали фаолияти халқаро миқёсда эътироф этилди
Эътироф
Андижон давлат университети профессори, тарих фанлари доктори Рустамбек Шамсутдиновга Марказий Осиё илм, маданият ва санъат халқакадемиясининг ҳақиқий аъзоси (академиги) унвони топширилди.
Профессор Рустамбек Шамсиддиновнинг илм-фан, маданият, маънавият, турли давлатлар ўртасида илм-фан алоқаларини ривожлантириш йўлида олиб бораётган самарали фаолияти эътироф этилиб, Марказий Осиё илм, маданият ва санъат халқ академиясининг ҳақиқий аъзоси (академиги) унвонига муносиб кўрилди.
Рустамбек Шамсутдинов деярли 60 йилдан буён илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиб келади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ҳодими, "Меҳнат шуҳрати" ордени, шунингдек, "Маънавият фидойиси" ҳамда мамлакатимизда таъсис этилган жуда кўп нишонлар билан тақдирланган.
Профессор Рустамбек Шамсутдинов нафақат тарихчи олим, тажрибали педагог балки маънавият, маданият соҳасининг фидойиси, ҳомийси сифатида ҳам кенг жамоатчилик ўртасида ҳурмат қозонган. Домланинг ташаббуси билан Андижон давлат университетидагина эмас, вилоятдаги бошқа олийгоҳларда, таълим муассасаларида кўплаб маданий, маънавий-маърифий тадбирлар, китобхонлик учрашувлари доимий равишда ўтказиб келинади. Айниқса, ёш олимлар, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий-салоҳиятини юзага чиқариш, илмий-тадқиқот ишлари, китобларини чоп эттириш борасида домланинг ташаббускорлиги алоҳида эътирофга сазовор.
Домланинг собиқ советҳукмронлигининг қатағон қурбонлари даври сиёсати, Марказий Осиё халқларининг қатағон қурбони бўлган минглаб аҳолисининг аянчли тақдири ҳақидаги ўнлаб китоблари нафақат ўша даврни ўрганиш учун муҳим манба, балки тарихий, ижтимоий-сиёсий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё илм, маданият ва санъат халқакадемияси қароргоҳи Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳридажойлашган. Академия 1987 йил март ойида ташкил этилган. Академиянинг асосчиси ва биринчи президенти таниқли олим, қоракўл барра териси ва қоракўлчилик назарияси илмининг мутахассиси, биология фанлари доктори, Абу Райҳон Беруний номидаги давлат мукофоти лауреати Маҳмуд Зокиров (1926-2008) бўлган. Ушбу йирик олим 1956-1959 йиллар давомида Самарқанддаги Ўзбекистон чорвачилик институтининг қўйчилик ва эчкичилик бўлими мудири, 1959-1992 йилларда Бутуниттифоқ қоракўлчилик илмий тадқиқот институтида лаборатория мудири ва бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
Академияга сайланганлар махсус академик дипломи, академиклик шаҳодатномаси ва академиклик кўкрак-нишони билан тақдирланади.Академияда фахрий аъзолар, ҳақиқий аъзолар (академиклар) ва мухбир аъзолиги ва фахрий академикликка умумжаҳон аҳамиятига эга бўлган илмий тадқиқотлар яратган, халқаро миқёсда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга, шунингдек, жумҳуриятлараро дўстлик ва ҳамкорлик ривожига салмоқли ҳисса қўшган олимлар, буюк шахслар ва сиёсий арбобларқабул қилинади. Чунончи, 1997 йил Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва ҚирғизистонРеспубликалари биринчи Президентлари Ислом Каримов, Нурсултон Назарбоев, Сапармурод Ниёзов ва Асқар Акаевлар академиянинг фахрий аъзолари этиб сайланган.
Профессор Рустамбек Шамсиддиновга Марказий Осиё илм, маданият ва санъат халқ академиясининг ҳақиқий аъзоси (академиги) унвони топширишга бағишланган тадбирда сўз олган Андижон давлат университети ректори, профессор Акрамжон Юлдашев, Марказий Осиё илм, маданият ва санъат халқакадемияси Президиуми котиби, тарих фанлари номзоди Жўрабек Исомитдинов ва бошқалар томониданЎзбекистонда, қолаверса, бутун Марказий Осиёда кўзга кўринган тарихчи олим, совет даврининг қатағон сиёсати ва унингаянчли оқибатларини ўрганганйирик тадқиқотчи,Андижон давлат университети тузилмасидаги "қатағон қурбонлари хотираси" музейи директори, "Водийнома" илмий журнали бош муҳаррири, "Мерос" илмий-амалий халқаро экспедиция жамоат фонди раҳбари сифатида самарали фаолият олиб бораётган олим Рустамбек Шамсутдиновни Марказий Осиё илм, маданият ва санъат халқакадемиясинингҳақиқий аъзоси (академиги) сифатида ҳам Марказий Осиё тарих фани ва маданияти ривожига салмоқли ҳисса қўшишлиги алоҳида эътироф этилди.
Андижонлик 43,5 минг нафар йигит Иккинчи жаҳон урушидан қайтмаган
Тарихий факт
Дунёга ҳукмронлик қилиш мақсадида немис-фашист босқинчилари томонидан бошланган Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг даҳшатли саҳифа сифатида муҳрланиб қолади. Уруш туфайли дунё бўйича эллик миллиондан ортиқ инсон халок бўлди. Минглаб шаҳар ва қишлоқлар вайронага айланди. Инсоният тараққиёти бир неча ўн йилларга ортга сурилди.
Уруш даҳшатлари жуда кўп мамлакатлар, халқларни ўз домига тортди. Жумладан, ўзбек халқи ҳам ушбу урушда минглаб асл ўғлонларидан айрилди. Ўзбекистонликлар Россия, Украина, Беларусь, Болтиқбўйи ҳамда Европа давлатларини фашистлар зулмидан озод қилишда жасорат, қаҳрамонлик намуналарини кўрсатди. Минг афсуски, ўша жангларда минг-минглаб юртдошларимиз жонини фидо қилди.
- Иккинчи Жаҳон уруши бошланиши арафасида Андижон вилояти аҳолиси 614,5 минг кишини ташкил этган, - дейди Андижон давлат университети профессори Рустамбек Шамсутдинов. - Шундан 97,5 минг нафар киши ёки вилоят жами аҳолисининг 15,6 фоизи урушга сафарбар этилган. Уруш бутун халқимиз қатори андижонликлар учун ҳам улкан йўқотишлар, кулфатлар келтирган.
Урушдан 43,5 минг нафар андижонлик йигит юртигақайтмади. Ана шу йигитлар жанггоҳларда ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Фронтга кетганларнинг 54 минг нафари Андижонга қайтган. Бироқ уларнинг 40,9 минг нафари урушда ногирон бўлиб қолган эди.
Собиқ совет армияси сафларида фашизмга қарши олиб борилган курашда ўзбек жангчилари, хусусан, андижонлик жангчилар ҳам мардлик, жасорат намуналарини кўрсатган. Иккинчи Жаҳон урушида кўплаб андижонлик жангчилар ўша даврнинг энг юксак мукофоти - Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.
Останақул Шокиров, Осман Яқубов, Абдулазиз Йўлдошев, Тўхтасин Мирзаев, /улом Ёқубов, Сульги Лутфуллин сингари қаҳрамонларнинг жанглардаги мардлик ва жасоратиҳақида жуда кўп гапириш мумкин.
Ана шу қаҳрамонлардан бири Абдулазиз Йўлдошев Марказий фронт 13-армия 8-ўқчи дивизия 229-ўқчи полки 6-ротаси командири бўлган. У Кўрғонтепа тумани Хонобод қишлоғида туғилиб ўсган. қишлоқ мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1939 йилда ҳарбий хизматга чақирилиб, рус тилини яхши билганлиги, раҳбарлик салоҳияти ҳисобга олиниб, ҳарбий билим юртига ўқишга юборилган. 1942 йилда Харьков пиёда қўшинлар ҳарбий билим юртини тамомлаб, лейтенант унвонини олган.
1942 йилдан Марказий, Брянск, 1-Украина фронтларидаги уруш ҳаракатларида қатнашган. Айниқса, Десна ва Днепр дарёларини кечиб ўтишдаги жангларда ўз ротаси билан юксак қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган.
Жангларда кўрсатган жасорати ва мардлиги учун СССР Олий Совети Президумининг 1943 йил 16 октябрдаги қарори билан Абдулазиз Йўлдошев "Қизил Юлдуз" ордени, Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.
Фашизмга қарши жангларда бу каби матонат, мардлик кўрсатган юртдошларимиз номи тарих саҳифаларига абадий муҳрланган.Озодлик учун курашган инсонлар хотираси ҳеч қачон унутилмайди, халқимиз қалбида мангу яшайди.
Вилоятимизда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.
Хотира ва қадрлаш кунининг асосий тадбирлари Андижон шаҳри марказидаги Хотира хиёбонида ўтказилди.
Ватан, унинг эрки ҳамда озодлиги йўлида қанча-қанча мард ва жасур ватандошларимиз азиз жонларини фидо қилган. Уларнинг қаҳрамонликлари, кўрсатган жасоратлари ҳеч қачон унутилмайди. Тадбирда уларнинг порлоқ хотиралари ёдга олинди.
Дастлаб Иккинчи жаҳон уруши даврини акс эттирувчи кўргазмалар, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шундан сўнг вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳарбийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар томонидан Андижон шаҳри марказидаги Хотира хиёбонига ўрнатилган мотамсаро она ҳайкали пойига оркестр садолари остида гулдасталар қўйилди.
Тадбирда сўз олганлар томонидан Иккинчи жаҳон урушида Андижон вилоятидан 97 минг нафардан зиёд йигитлар қатнашганлиги,бугунги кунда ана шулардан фақатгина олти нафари ҳаёт бўлиб, улар давлатимизнинг доимий эътибори ва халқимизнинг юксак ардоғида умргузаронлик қилаётганликлари таъкидланди.
Эрта тонгда кўп қаватли уйда яшовчиларни кўпинча соат жиринглаши эмас, мана шундай овоз уйғотади. "Дом"лар орасида жаранглаб, акс-садо бериб чиққани учун бу овозни жуда кўпчилик эшитади.
Шаҳарликларни сут маҳсулотлари билан таъминлаб турувчи аёллар тирикчилик ташвишида сиз уйғонмасингиздан аввалроқ "дом"лар ҳудудига етиб келишади. Нонуштага ёғликкина сут ичмоқчи, сутли бўтқа ёки ширгуруч емоқчи бўлганларга янги соғилган сут эшигининг тагига келиши мойдай ёқади, албатта.
Сут сотувчилардан бири - Гулмиранинг овози жуда ширали. Ҳар гал эшитганимда "шу қиздан яхши хонанда чиқарди-да", деб қўяман.
Гулмира Олтинкўл туманининг Маслаҳат қишлоғидан. Олти нафар фарзанди бор, 5 қиздан сўнг ўғиллик бўлган аёл катта рўзғор камчиликларини тўлдириш учун турмуш ўртоғи билан баб-баравар ҳаракат қилади. Сигирини соғиб, қатиқ ивитади, қаймоқ тайёрлайди, сариёғ куйдиради, буюртма қилганларга сутнинг ёғини олмасдан қайнатиб олиб келади. Камига қўшниларининг сут-қатиғини ҳам сотиб беради.
- 30 йилдан бери шу иш билан шуғулланаман, - дейди Гулмира Азизова. - Фақат сут маҳсулотларигина эмас,томорқамиздан нимаики чиқса, сотгани олиб келаман, "дом" да яшайдиганлар буюртма беришади. Бу ердагилар билан худди қон-қариндошдай бўлиб кетганман. Мавсумга қараб, қишда кўпроқ сариёғ, тузламалар, иликузилди пайтда сумалак, кўкчучвара, гилос пишиғида гилос, бодринг-помидор, компотлар, хуллас, бекор ўтирмайман. Мана, ҳадемай томорқамизга экилган картошка етилади, униям кавлаб сотамиз.
- Сигирингиз неча литр сут беради? - қизиқиб сўрайман Гулмирадан.
- Бир кунда 2 маҳал соғамиз, 7-8 литр сут беради. Сути қуюқ ва ёғли. Илгари уч маҳал ҳам соғардик. Қачон соғсак сут чиқаверарди. Ҳозир бузоғи анча катта бўлиб қолган, ўзиям қариб қолди. Ахир 7 та туғди-да. Яна бир сигирим болалаш арафасида. Туғса, униям сут-қатиғи рўзғорга ҳарна ёрдам бўлади.
Гулмиранинг айтишича, турмуш ўртоғи "болам-чақам, уй соламан, қиз узатаман", деб хорижда ишлаб юрибди. Икки йил олдин ишлагани кетган эркакнинг анчагача ишлари юришавермади. Қизлари бирин-кетин бўй етиб келяпти. Уларни узатиш учун сеп-сидирға керак, еб-ичиш, тўловлар, кунда-куноша харажат чиқади. Шундай пайтда бекор ўтириб бўлармиди?!"Эр хотин - қўш хўкиз", деб бекорга айтишмаган, ахир. Аёл қизларини ёнига олиб томорқага экин экади, хамир қориб, нон ёпади, сигир соғиб, таппи юмалатади, кези келса лой қориб, ғишт қуяди. Тушган деворларни тиклаш, оқлаш ҳам ҳозирча ўзининг гарданида.
-Худога шукр, эримнинг ишлари ўнгланиб, пул юборишни бошлади. Ундаям юборган маблағига қурилиш учун ёғоч-тахта, шиферлар олиб қўйдик. Аста-секин қурилишниям бошлаймиз. Унинг топгани шунақа катта харажатларга кетса, менинг кундалик топган пулимрўзғорга етиб турибди. 50 минг сўм топаманми, 100 минг сўмми, борига шукр қиламан. Муҳими, баракасини берсин, - дейди Гулмира.
У ҳалол ишлаб топган пулларига сеп қилиб, икки қизини узатди, неваралар кўрди. Учинчи қизини тиббиёт билим юртида ўқитяпти, яна икки қизи ёнида, бири сут маҳсулотлари тайёрлашда онасига ёрдам берса, бири бозорга чиқиб, идиш-товоқ сотади. Ёлғизгина ўғли ҳам қишлоқ боласи эмасми, меҳнатдан қочмайди, тантиқланмайди.
-Қора товуқнинг тухумини кўп сўрашганига ўғлимга товуқ, курка олиб берганмиз. Шуларни боқиб, ҳар куни менга тухум топширади, - дейди кулиб Гулмира.
-Мана, қизларим катта бўлиб ёнимга кириб қолди. Баъзан,"ая, бўлди, ишламанг, уйда ўтиринг, чарчаб қоласиз, дадам ишлаяпти-ку", деб қолишади. Уйма-уй юриб сут-қатиқ сотганимга уялишса керак-да (кулиб). Беш қизи бор хотиннинг чарчашга, бекор ўтиришга ҳаққи йўқ, деб ҳазиллашаман.
Юзидан хушнудлик, лабидан кулги, тилидан шукроналик узилмайдиган бу аёлни ҳар кўрганимда кайфиятим кўтарилади. Қанийди, ўзбек аёлларининг ҳаммаси ҳам шундай меҳнаткаш, сабрли, оиласига вафодор, турмуш ўртоғига елкадош, солиҳа бўлса.
Қуш уясида кўрганини қилади, дейдилар. Маънавий муҳит барқарор бўлган, боз устига интернетдан фойдаланиш борасида ижобий кўникмага эга бўлган кўплаб ёшлар ана шу неъматдан унумли фойдаланиб,юксак натижаларга эришмоқда, нурли келажак йўлидан дадил одимламоқда. Минг афсуски, ота-онасининг кўпвақти ишда ўтиб , фарзандларигабеэътиборроқ бўлаётганмуҳитда ўсаётган айрим болалар эса ўша интернетдан турли хил ўйинлар, ахлоқсиз, алламбало маълумотлар билан танишиб, вақтни беҳуда совураётгани ҳамбор гап.
Ана шу жараёнда тўғри йўлни танлашда сиз асло адашманг, қадрли тенгдош!
Тўхликка шўхликми, ёки ...
Бир саховатпеша инсон бева-бечоралар , фақир-мискинлар ва етим-есирлар ҳолидан хабар олиб,моддий ёрдам бериб мурувват эшигини очмоқда. Иккинчи бир бой кимса эса ёлғизгина фарзанди учун ўнлаб хонаси бор данғиллама иморат қуриш билан банд, ҳовлисида сўнгги русумдаги машиналарҳам савлат тўкиб турибди. қайсидир эҳтиёжманд кимсагаёрдам беришга келганда эса, сесканмайпул йўқ, дейишдан уялмайди.Сизчи, сиз қайси йўлни танлайсиз`
Аллоҳ берган тўкин неъматлар шукронаси учун эҳсон қилиб турасизми`!
Эрк ва ҳурликни ҳамиша қадрланг!
Бир ноҳақ қамалган инсон панжара ортида йил, ой, кун, соат ва ҳатто дақиқаларни санаб озодликни,эркинликни қўмсаб нафас олаяпти. Бошқа бир инсон эса ҳаётда куннинг ярмини уйқуга, ярмини еб-ичишга ва ўткинчи дунё матоҳларига сарфлаб яшамоқда.Инсон ҳар қандай неъматнинг қадрига етиб, ғанимат билиб яшаши лозим. Шундагина у мазмунли хаёт кечиради, жамиятда ўз ўрнини топа олади. Бугун орамизда улуғ неъматларнинг қадрига етмасдан яшаётганлар оз эмас. Танангизга ўйлаб кўринг, ана шундайлар тоифасига қўшилиб қолманг. Айниқса, эрк ва хурликни ҳамиша қадрланг.
Buloqboshi tumanimizning 46-Ixtisoslashtirilgan Davlat umumta'lim maktabida "Iste'dod" nomli to'garak tashkil etilgan. Mazkur to'garagimizda 25 nafar o'quvchi yoshlar adabiyot sirlaridan ta'lim olishadi. Iste'dodli o'g'il-qizlarning ijodiy ishlarida vatan madhi, ona tasviri, tabiat mo'jizalari o'z aksini topgan. Yosh qalamkashlar she'riyatning asl mohiyatini anglash istagida badiiy kitoblar mutolaasi va barmoq vazni saboqlari bilan muntazam shug'ullanib kelishmoqda. Ular adabiyot kelajagining gulg'unchalaridir. Ulardan Oyshaxon Ablakimova, Jannatoy Kozimjonovava Ruxshona Avazbekovalar bizning yosh, faolshoiralarmizdir. Shogirdlarimning intiluvchanligi, ma'naviyatliligi va jo'shqin shijoatga to'la g'ayratini ko'rib, ulardan faxrlanaman.
Oybarchin QO'SHOQOVA,
Buloqboshi tumanidagi
46- IDUMningijodiy-madaniy masalalar bo`yicha targ`ibotchisi.
Jalaquduq tumanidagi 62- davlat ixtisoslashtirilgan umumta`lim maktabida “Hilol” deb nomlangan adabiy to`garak faoliyat olib bormoqda. To`garakka adabiyotga, she`riyatga qiziqqan 48 nafar o`quvchi yoshlar jalb etilgan. To`garak mashg`ulotlari orqali bolajonlarga ijodkorlik, ijodiy yo`nalishlarning o`ziga xos jihatlari haqida bilim va ma`lumotlar berib borilmoqda. Bu esa o`z navbatida ularning ijodiy jihatdan yanada faol bo`lishga, adabiyotga oid bilimlarini boyitishga yordam bermoqda.
Mashg`ulotlar samarasi o`laroq, o`quvchilarimizning she`riy mashqlari mazmunan boyimoqda, ijodkorlarimizning yangi- yangi qirralari ochilmoqda. Quyida maktabimiz ayrim o`quvchilarining ijod namunalaridan e`tiboringizga havola etamiz.
Nargiza TO`RABOEVA,
Jalaquduq tumanidagi 62-DIUMning ijodiy-madaniy masalalar bo`yicha targ`ibotchisi.
Бачадон миомаси, бу аёлларда энг кенг тарқалган хасталиклардан бири бўлиб, барча гинекологик касалликлар ичида 40 фоизгача учраши мумкин. Бачадон миомаси аста-секинлик билан бачадонда жуда кичик шишларнинг пайдо бўлишидан бошланади.
Ушбу хасталик билан боғлиқ асосий шикоятларда кўпинча беморларда қориннинг пастки қисмида оғриқ, жинсий йўллардан қонли ажралмалар юзага келиши, оғир ва узоқ муддатли ҳайз кўриш каби белгилар кузатилади. Ана шу ҳолат кузатилганда бемор кичик чаноқ аъзолари ультратовуш ташхиси текширувидан ўтиши мақсадга мувофиқдир.
Нима учун миома хавфли? Таҳлилларга кўра, мураккаб ва ўтказиб юборилган ҳолатларда миома бачадоннинг бутун юзасига ўсиши ва таъсир қилиши мумкин, бу эса бутун бачадонни олиб ташлашга олиб келиш эҳтимолини оширади.
Aфсуски, миомани консерватив даволаш фойдасиз бўлиб, кўпинча самарали натижалар бермайди. Шунинг учун бачадон миомасини жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш самаралироқдир.
Яқин йилларгача аёлга бачадон миомаси ташхиси қўйилса, "унда саратон жараёни бошланди" деб ҳисобланиб, миомани келтириб чиқарган шишлар бачадон билан бирга олиб ташланар эди. Лекин кейинги даврга келиб, бу касалликка, яъни бачадондаги шишларнинг пайдо бўлишига оддий ортиқ каби қараладиган бўлди. Бу шишлар саратон бошланишига олиб келмаслиги исботланди.
Бундан ташқари, аввал бачадон миомаси аёлларнинг 30 фоизида учраган бўлса, ҳозирги кунда 30 ёшдан ошган аёлларнинг 80 фоизида бачадон миомаси касаллиги мавжудлиги аниқланди. Бачадон миомаси кўпинча симптомлар(белги)сиз ўтади. Шунинг учун кўпчилик миома мавжудлиги ҳақида беморнинг ўзи ҳам билмаслиги мумкин. Бачадон миомаси кўп туққан ва боласини кўкраги билан эмизган аёлларда кам учрайди.
Бачадон миомаси келиб чиқишига нима сабаб бўлиши мумкин?
Аёлнинг гормонал фони нормада эмаслиги (эстрогенларнинг кўплиги, прогестерон ишлаб чиқилиши сустлиги ва ҳоказо) сабаб юзага келади. Бачадон миомаси аста-секинлик билан бачадонда жуда кичик шишларнинг пайдо бўлишидан бошланади. Бу шишларнинг ривожланиб кетишига қуйидагилар таъсир кўрсатиши мумкин:
Ультратовушли диагностика (УТД) орқали миомани келтириб чиқарувчи бачадондаги кичик шишларни аниқ диагностика қилиш мумкин. Бунда шишлар туфайли бачадон ҳажми ўзгаргани учун шишлар ҳажми ҳафта билан ўлчанади. Ҳомиланинг нечанчи ҳафтасига шишлар ўлчами мос келишига қараб, "7-8 ҳафталик" ёки ўтиб кетган ҳолларда "12 ҳафталик" шиш деб аталади. Шишларни ҳали ўсмасдан туриб диагностика қилиш учун эса бемор мунтазам шифокор назоратида бўлиши лозим.
Вақтида аниқланган ҳажми 2-2,5 сантиметрдан ошмаган бачадон шишларини оддий гормонал ва халқ табобати усулларида даволаш билан йўқ қилиш мумкин. Шунинг учун касалликни ўтказиб юбормаслик уни даволашда енгиллик яратади.
Бачадон миомасининг олдини олиш учун нима қилиш керак?
- йилда бир марта бачадонни УТД қилиш лозим;
- кичик бўлса-да, шишлар аниқланган ҳолда дарҳол даволаниш;
- мунтазам равишда гинеколог кўригида бўлиш.
Касалликни даволаш албатта, мутахассис шифокор назорати остида олиб борилиши лозим. Даволаш дори-дармонлар, жарроҳлик йўли орқали амалга оширилади. Даво муолажасининг қай бирини танлаш, тўлиқ текширувдан сўнг, миома ҳажми ва турига қараб амалга ошириш шифокор томонидан белгиланади.
Сурайёхон ЗИЯЕВА,
Нилуфар ИШАНЧАЕВА,
Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий Тиббиёт маркази Андижон вилояти филиали шифокорлари.