+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ХОТИРА - МУҚАДДАС, ҚАДР - БЕБАҲО

Жангу жадал дебон кетганлар қанча,

Бу кунга етмаган, етганлар қанча,

Миллатнинг ғурури, келажаги деб,

Эл учун жон фидо этганлар қанча.

 

Ўтганлар руҳини этайлик тавоф,

Тирикларни йўқлаб, топайлик савоб.

 

 

Жангоҳларда шаҳид кетганлар қанча,

Қон кечиб, жондан кечганлар қанча,

Туну кун тинмасдан фронт ортида,

Ҳижрон азобини ютганлар қанча.

 

Ўтганлар руҳини этайлик тавоф,

Тирикларни йўқлаб, топайлик савоб.

 

 

Кибрни ўзига ор билган элим,

Қадриятни қўмсаб, бор билган элим,

Ватанни ягона жон каби севиб,

Иймонни покиза ёр билган элим.

 

Ўтганлар руҳини этайлик тавоф,

Тирикларни йўқлаб, топайлик савоб.

 

 

Қўрғон ҳам қалқонмиз юртнинг корига,

Минг бора шукрким, йўғу борига,

Ҳуррият нафасин тўйиб симириб,

Ярайлик тош бўлиб пойдеворига.

 

Ўтганлар руҳини этайлик тавоф,

Тирикларни йўқлаб топайлик савоб.

 

Абдурашид ЭРГАШЕВ,

Асака туманидаги 26- умумтаълим мактаби ўқитувчиси.