+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Сен 2025

АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ

Форум

Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди.

Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё /уломов номидаги Самарқанд археология институти, Қўқон нодавлат университети Андижон филиали ҳамда бошқа қатор ташкилот ва муассасалар ҳамкорлигида ташкил этилган форумда юртимизнинг,       шунингдек, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой давлатларидан ташриф буюрган тарихчи ва археолог олимлар, туристик ташкилотлар, кенг  жамоатчилик вакиллари иштирок  этдилар.

Форумнинг асосий мақсади, “Мингтепа” маданий ёдгорлиги, қолаверса,  Фарғона водийсидаги бошқа археологик ёдгорликларни асраб-авайлаш, улар ҳақида, уларнинг юртимиз тарихи, жаҳон цивилизациясидаги ўрни ва роли ҳақида жамоатчиликка кенг маълумотлар беришдан, шунингдек, ана шу ёдгорликлар базасида туризмни ривожлантириш, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш ва тарғиб этишдан иборат бўлди.

“Мингтепа” археология ёдгорлиги тарихий манбалар ҳамда археолог-олимларнинг маълумотларига кўра, қадимда юксак даражада тараққий этган Довон  номи билан машхур давлатнинг пойтахти Эрши шаҳрининг харобалари деб таҳмин қилинади.

Форум доирасида дастлаб, Марҳамат туманидаги Ёшлар кутубхонасида “Жаҳон цивилизацияси тизимида Фарғона водийси қадим ва ўрта асрлар тарихи ҳамда маданияти: тадқиқотлар, муаммолар ва уларнинг ечимлари таҳлили” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда олимларнинг Довон давлатида деҳқончилик, ҳунармандчилик, шаҳарсозлик анъаналарининг   шаклланиши, Сўғд вилояти Конибодом туманидаги “Кампирдовон” ёдгорлиги,  Қашқадарё вилоятидаги “Киндиктепа”, “Қўрғонтепа”, Тошкент вилоятидаги “Канка” ёдгорликлари, Боткен вилоятидаги “Кани гут ғори” ёдгорлигига оид маърузалари тингланди.

Шунингдек, анжуманда Хитой Шимолий-/арбий университети профессори Шанг Веихиннинг Буюк ипак йўли билан боғлиқ Фарғона водийсидаги археология ёдгорликларини ўрганишда Хитой ва Марказий Осиё давлатлари олимларининг ҳамкорлиги, Довон давлатига ташриф буюрган Хитой элчиси Чжан Цяннинг ўз императорига ёзган ҳисоботларида келтирилган маълумотлар ҳақидаги маърузаси тингланди.

Иштирокчлар томонидан маърузалар, шунингдек, тарихий ёдгорликларни ўрганиш, археологик туризм ва музей маданиятини ривожлантириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Анжуман доирасида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, шунингдек,  “Мингтепа” ҳамда Фарғона водийсидаги ёдгорликлар тарихи ёритилган адабиётлар кўргазмалари ташкил этилди.  

 Куннинг иккинчи ярмида форум иштирокчилари “Мингтепа” археология ёдгорлигида бўлишиб,  объектни ўрганиш мақсадида олиб борилган қазишма ишлари ҳақида кенг маълумотлар олдилар. Шунингдек, ҳудудни ободонлаштириш борасидаги ишлар билан яқиндан танишди.

Якунда иштирокчилар туман марказида очиқ осмон остида ташкил этилган  “Мингтепа” музейида  бўлишди.

 

Шаҳло ҲУСАНОВА,

“Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди васийлик кенгаши раиси.