+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

15 Авг 2025

“Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш учун тадбиркорлар ҳамкорликка таклиф этимоқда

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Жараён

Мамлакатимизда аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ҳудудларда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилишини жадаллаштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги «Янги Ўзбекистон» массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида вилоятимизда ҳам “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда.

Янги турар-жой массивларини борпо этишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ишбилармон ва тадбиркорлар ҳамкорликка таклиф этилмоқда.

"Янги Ўзбекистон" массивларида қурилаётган уй-жойлар учун барча муҳандислик тармоқлари (марказлашган иссиқлик, ичимлик суви, оқова сув тармоқлар, электр таъминоти) яшил ҳудудлар,  ижтимоий соҳа (мактаб, боғча, шифохона) объектлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Тадбиркорлар мазкур ер участкаларини  “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали сотиб олишлари ва уй-жой қуришлари мумкин. Сотиб олинган ер учун маблағларни муддатли бўлиб тўлаш имкони мавжуд.

 

Жамшидбек ИСРОИЛОВ,

“Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ

Андижон вилояти ҳудудий вакили

Прочитано 167 раз