Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
У ҳали хўроз қичқирмай туриб, тонгни уйғотади. Одамлар ширин уйқу тафтидан воз кечолмай ётган маҳал аёл кўчаларни супуриб-сидиради, замин юзини очади. У бу ишни биров буюргани, ёхуд бировдан қўрққани учун қилмайди. Аслида озодалик, тозаликдан завқ олади, орасталикдан кўнгли яшнайди.
Аёл бу юмушни ҳар кун канда қилмайди. Фарзандлари уйқудан уйғонгунча, то маҳалласининг бошигача кўчаларни супуради, йўл четларига тўкиб ташланган чиқинди уюмларини йиғиштириб, махсус қутиларга олиб бориб ташлайди. Сўнг хиёлгина сув сепиб, уйига қайтади. Бу пайтда ҳали болалари ҳам, эри ҳам уйқудан турмаган бўлади. Нонушта тайёрлаб, уларни уйғотади. Барчани ишга жўнатгач, яна рўзғор юмушларига кўмилади.
Мана шу саришта аёл ўғил уйлаб, келин туширди. Тўйнинг 3-4 кунлик тадбирлари тугагач, эрта тонгда кўчага чиққан аёл ҳайрон бўлди. Маҳалла бошигача кўчанинг ёғ тушса ялагудек супуриб-сидирилгани баҳри дилини очарди.
Нонушта вақти келинига: "раҳмат, қизим, умрингиздан барака топинг. Бугунги ишингиз сизнинг кўнглингиз тозалигини билдиради. Ер юзини очган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди", деди. Келинчак уялибгина ўрнидан туриб, ташқарига йўналди...
Йиллар ўтди, бувим оламдан ўтди, худди ўша гап ташиб юрадиган ғийбатчи қўшнининг хонадонидан янгиликлар бирин-кетин чиқа бошлади, Бир қизи тузалмас дардга чалиниб оламдан ўтгани, яна бир қизи бебахт бўлгани, хонадонида газ баллони портлаб анчайин моддий зарар кўрилгани, эр-хотин бўлиб ўтган воқеалардан сўнг инсульт бўлиб қолгани ҳақидаги хабарларни эшитдим. Шунда дарҳол ўша кунлар ва бувимнинг гапларини эсладим.
Ҳа, болалигим бувимнинг панду насиҳатлари, ўгитлари остида ўтган. Ота-онам кекса бувиларимиз, момою холаларимизни уйимизга олиб келиб, ҳафталаб парвариш қилардилар. Аслида дадам тўнғич фарзанд бўлганликлари учун ота уйидан алоҳида яшардик, аммо ҳамиша уйимизда кексалардан кимдир бўларди.
Онам ҳам, дадам ҳам ишлардилар. Эрта кетиб кеч қайтардилар. Лекин биз - қизлар уйда ёлғиз қолмасдик. Ҳамиша ёнимизда ё бувим, ё аммам ёки холам, катталардан кимдир бизга қараб турарди.
Синглим билан бемалол, алоҳида яшаб, ўзимизга хон-ўзимизга бек бўлиб юргимиз келарди. Тўғриси, кампирларнинг иш буюриши, хато-камчилигимизни топиши, кийимларимизга, оғзимиздан чиққан сўзларга аралашганлари ёқмасди, радио, телевизорни-ку улар борида кўрганимизни эслолмайман.Яна дугоналаримиз чиқса, уларга таъриф беришар, қайси бири билан ўртоқ бўлишни-ю, қайсинисидан узоқроқ юришимизни айтиб, жаҳлимизни чиқаришарди. Бувим доимо битта гапни такрорларди:
- Беодоб, ақлсиз, шарм-ҳаёси йўқ қизлардан узоқ юр, болам. Дўст тутинганинг ўзинг билан тенгдош бўлмаса ҳам майли. Яхши дугонанг бўлмаса, ундан кўра китоб ўқи. Халқимизда "Қозонга яқин юрсанг, қораси юқади", деган гап бор. Дугоналаринг яхши бўлмаса, ёмонотлиғ бўласан!
Мана, улғайдик. Ўзимиз ҳам бир оиланинг бекаси, она бўлдик. Ҳаётий тажриба ҳам ошди. Ҳозир ўша кексаларнинг ҳар бир ўгитлари, ўз даврида ғашимизни келтирган насиҳатлари нақадар тўғри бўлганлиги йилдан-йилга ўз исботини топмоқда.
Ота-онамиз "қаровсиз, тарбиясиз бўлиб қолишмасин" дея, бизнинг ор-номусимиз, шаънимиз, тарбиямизни ўйлаб кексаларга ҳамроҳ қилганлар. Улардан ҳаётий сабоқлар олишимиз, рўзғор илмини ўрганишимиз, ҳар хил бемаъни машғулотларга чалғимаслигимиз учун қайғурганлар.
Бугунги кунда кўплаб юртдошларимиз рўзғор, тирикчилик деб, хорижга ишлагани кетаяптилар. Фарзандлари тарбиясини ёлғиз аёлига топшириб кетаётган эркаклар, ёки ишламаган эрига болалари тарбиясини ишониб топшириб, мўмай даромад илинжида хорижга йўл олган аёллар тарбия бир кишининг иши эмаслигини наҳотки тушуниб етмасалар?! Айни балоғат остонасидаги, яъни ўтиш даврида турган фарзандларни тарбиялашда отанинг ҳам, онанинг ҳам, шунингдек, кекса авлод вакиллари бўлган бувию боболарнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Бобо ва бувилар ардоғида, уларнинг тарбия ва ўгитларини олиб улғайган болалардан асло ёмонлик чиқмайди.
Инсон йиллар давомида ҳаёт синовларидан ўтиб, тажриба орттириб, ақл заковати ошиб, комилликка эришиб боради. Шу боис ҳам ёши улуғ, бошидан кўп қийинчиликлар ўтказган кишиларнинг гаплари маъноли, суҳбати ширин, ўгитлари ибратдир.
Оила - инсон камолотида муҳим ўрин тутувчи маскан. Бу муқаддас гўшада инсон ҳам жисмонан, ҳам маънан, ҳам ахлоқан тарбияланади. Жамиятнинг бу асосий бўғини мамлакатлар тараққиётининг пойдевори эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Бугун мамлакатимизда ҳеч бир инсон ва унинг тақдири эътибордан четда қолгани йўқ. Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ҳукуматимиз томонидан ҳамиша моддий ва маънавий қўллаб-қувватланмоқда. Бу борадаги ишларнинг кўлами ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятида ўз ифодасини топиб бораётгани янада қувонарли.
Бу каби хайрли ишлар Бўз туманидаги барча маҳаллаларда давом этмоқда.
"Тафаккур" маҳалла фуқаролар йиғинида 1992 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла раиси Авазбек Деҳқонов бошчилигида котиба Мастурахон Юлдашева ва маҳалла посбонлари жамоатчилик тузилмаси раҳбари Муҳамматназар Маматовлар ора кунда маҳалла айланадилар. Бу ердаги 470 та хонадонга кириб борадилар. 721 та оила ва унинг аъзолари ҳолидан хабар олиш асносида уларнинг дард-у, ҳасратига қулоқ тутадилар. Яқиндан қилинган мулоқотлар давомида фуқароларни қийнаётган ташвиш ва муаммолар аниқланади. Камчиликлар эса ҳамкор ташкилотлар орқали ўзаро хал этилади. Мисол учун болаликдан ногирон фуқаролар ва узоқ йиллар бетоб ётганлардан Эгамберди Келдиев, Давлатбек Қурбоналиев, Тиллахон Абдуллаева, Момохон Умароваларга ногиронлик аравачалари топширилиши, йил бошидан буён эҳтиёжи бор оилалардан 55 нафарига суюлтирилган газ баллонлари тарқатилганлиги ҳам инсонпарварликнинг юксак намунаси ҳисобланади. Бундан ташқари қишлоқ аёлларининг 4 нафарига маиший техника жиҳозлари совға қилиниши маҳаллада хотин-қизларнинг уй юмушларида ҳам енгиллик яратилаётганлигидандир. Бу ерда ўтказиладиган тадбир борки, бари ҳамжиҳатликда, бамаслаҳат ўтади. Ана шундай бирдамликда миллий байрамларимиз Мустақиллик, Наврўз ҳамда Ҳайит кунлари арафасида Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мониторинг қилиш туман Кенгаши томонидан маҳаллага тақсимланган "Президент совғалари" қолаверса, маҳалладаги саҳоватпеша тадбиркорлардан Рустамбек Жамолиддинов, Камолиддин Хуралиев, Элмурод Дарвешов, "Агротафаккур" фермер хўжалиги раҳбари Фазлиддин Мажидов ҳамда "Зиё-2002" ишлаб чиқариш хўжалиги томонидан совға-саломлар тайёрланиб, кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилалар, кекса ёшдаги фуқаролар йўқланади, уларга байрам совғалари ҳадя этилади.
-Иш бор жойда камчилик ҳам топилади, албатта. Муҳими, ҳамжиҳатликда, -дейди маҳалла раиси Авазбек ака Деҳқонов. -Шу боис йиғин фаолларидан ташқари маҳалла имоми Турсунбой Мажидов, отинойи Гулсора Сўпиева, дастурхончи Майлихон Деҳқоновалар ҳам маҳалла ишига сидқидилдан ёндошганлар. Уларнинг саъй-ҳаракати билан оилаларда учраб турган турли хил келишмовчиликлар, тушунмовчиликлар ижобий йўл билан бартараф этиляпти. Натижада маҳаллада ажримлар сони камайиб, мустаҳкам оилалар сони ортмоқда. Тўй-ҳашамлар дабдабабозликдан ҳоли ўтаётгани, маърака-маросимлар ихчамлашиб бораётгани кўпчиликка маъқул келяпти. Бу каби қатъий тартиб ва меъёрлар маҳаллада маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаяпти. Шунга монанд одамларнинг дунёқараши ҳам ўзгариб, турмуш даражаси ўсиб бормоқда.
Айни кунда қарийб 3 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган вилоятимизда 31 та китоб дўкони фаолият кўрсатаётгани мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада кучайтиришни тақозо этади.
Бу ҳақда З.М.Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона марказида "Китоб тарғиботи ва савдоси, эришилган натижалар, галдаги вазифалар" мавзусида ўтказилган семинарда сўз юритилди.
Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси ташаббуси билан вилоятдаги оммавий ахборот воситалари, ахборот-ресурс марказлари раҳбарлари, китоб савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтган мазкур тадбирда китоб тарғиботи, аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш, китоб савдосини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар, ютуқ, муаммо ва камчиликлар атрофлича муҳокама этилди.
- Бугун аҳолининг турли қатламлари ўртасида китоб ва китобхонликни тарғиб этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, - дейди вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Абдуғулом Султонов. - Қолаверса, ахборот-ресурс марказлари фаолияти тубдан яхшиланганлиги, вилоят ҳокимининг ташаббуси билан жамоат жойларида 500 дан ортиқ китоб жавонларининг ташкил этилганлиги фуқароларнинг китобга, китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширмоқда. Бироқ, вилоятдаги мавжуд китоб дўконлари аҳоли эҳтиёжи учун ҳали етарли эмас.
Семинарда "Қарор ва ижро: китоб тарғиботи ва савдоси, эришилган натижалар ва галдаги вазифалар", "Китоб тарғиботида ахборот-ресурс марказларининг роли", "Китоб савдосини ташкил этишда тадбиркорларга бериладиган енгилликлар" сингари қатор мавзуларда маърузалар тингланди.
Иштирокчилар томонидан оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ишларини ҳамда ахборот-ресурс марказлари фаолиятини кучайтириш, туманлар марказлари, чекка қишлоқларда янги китоб дўконларини ташкил этиш зарурлиги таъкидланиб, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш, сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасадди ва мутахассислардан батафсил жавоблар олди.
Мамлакатимизда кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти, ҳуқуқий-демократик давлатга ўтиш жараёни кечаётган бугунги кунда маҳалла тизимининг жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва роли ниҳоятда катта. Хусусан, маҳалла одамларнинг ўй-фикрлари, орзу-истаклари ва манфаатларини қўллаб-қувватлайдиган, барча эзгу ва хайрли ишларга тамал тоши қўйиладиган маскандир.
Маҳалла қадимдан тарбия ўчоғи, одамларни ҳамжиҳатлик, уюшқоқлик асосида турмуш кечиришларини таъминловчи гўша ҳисобланган. Катта ҳаётий тажрибага эга кексалар, кўпни кўрган нуронийлар маҳалладаги барча ишларни, маросиму тўйларни бошқарганлар. Маҳалла аҳлига барча масалаларда йўл-йўриқ, маслаҳатлар берганлар. Ҳар бир оиланинг тинч-тотувлиги, ҳар бир кишининг одоб-ахлоқи, ҳулқи, юриш-туриши маҳалла катталари томонидан назорат қилинган, бошқарилган. Шу маънода айтиш мумкинки, маҳалла мазмун ва моҳиятига кўра халқимизнинг миллий қадриятлари, урф-одатлари улуғланадиган, ўзига хос тарбия ва маънавият бешиги ҳисобланади.
Айни кунда маҳалланинг жамиятдаги, инсонлар ҳаётидаги ўрни, роли ва нуфузи янада ортиб бормоқда. Буни Шаҳрихон тумани маҳаллаларида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ибратли ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
- Айни кунда туманимиздаги 76 маҳалла фуқаролар йиғинида 300 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади, - дейди туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигорахон Йўлдошева. - Маҳаллаларимизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшлар тарбияси борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишда, айниқса, "Назармахрам", "Абдубий", "Бувайдо", "Қумқайроқ", "Қўрғонча" сингари маҳаллаларимизда ишлар намунали йўлга қўйилган.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида фаолият олиб бораётган яраштириш, хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари, "Қайноналар кенгаши", "Ота-оналар университети", "Қизларжон" клуби сингари қатор жамоат тузилмалари томонидан туман ҳокимлиги, ички ишлар, халқ таълими бўлимлари, хотин-қизлар қўмитаси, тиббиёт бирлашмаси, Ёшлар иттифоқи, Маънавият-маърифат маркази, ФҲДЁ бўлимлари мутахассислари, шунингдек, катта ҳаётий тажрибага эга нуронийлар, ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган меҳнат фахрийлари иштирокида ўтказилаётган учрашувлар, давра суҳбатлар ижобий натижалар бермоқда.
- Маҳалламизда ана шундай тадбирлар доимий равишда ўтказилади, - дейди "Янги ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жўрахон Исоқова.- Жумладан, "Фахрийлар-фахримиз", "Энг китобхон оила", "Ўз уйингни ўзинг асра", "Огоҳлик - давр талаби", "Қайнонам - онам менинг", "Маҳалла маликаси", "Ораста келин" сингари тадбир ва танловлар маҳалламизда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тумандаги барча маҳаллаларда ўтказилаётган бу каби тадбирлар, қолаверса, олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот ишлари натижасида аҳоли, айниқса, хотин-қизлар, ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, жиноятчилик ҳолатлари кескин камаймоқда, фуқароларнинг жамиятдаги жараёнларга дахлдорлик ҳисси, бунёдкорлик борасидаги фаоллиги ортмоқда. Хусусан, ёшлар тарбияси, маънавиятини юксалтиришда "Оила - маҳалла - таълим муассасаси" хамкорлиги қўл келмоқда. Ушбу ҳамкорлик асосида ўқувчи ёшларнинг фаоллигини ошириш, бўш вақтларини тўғри ташкил этиш борасида ижобий натижаларга эришилмоқда, қолаверса, уларнинг турли иллатлар, диний-экстремистик оқимлар ғоялари таъсирига тушиб қолишларининг олди олинмоқда. Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган "Қизларжон" клуби машғулотлари эса қизларнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги, шунингдек, маънавияти, соғлом турмуш тарзи борасидаги билим ва тушунчаларини юксалтиришга ёрдам бермоқда.
- Маҳалламизда ташкил этилган "Қизларжон" клуби машғулотлари шифокорлар, ҳуқуқшунослар, меҳнат фахрийлари, катта ҳаётий тажрибага эга онахонлар иштирокида ўтказилмоқда, - дейди "Қўрғонча" маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Мақсудахон Насриддинова. - Қизларимиз орасталик, одоб-ахлоқ, миллий қадриятларимиз, оиладаги бурч ва вазифалар хусусида кенг билимлар олмоқда.
Тумандаги маҳаллаларда оилавий спортни ривожлантириш, болалар, хотин-қизлар, айниқса, уй бекаларини спортга жалб этиш борасида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Айни кунда тумандаги маҳаллаларда 10 минг нафардан зиёд хотин-қиз, 20 минг нафарга яқин болалар спорт билан мунтазам шуғулланаётган бўлса, 1 минг нафардан зиёд уй бекалари оммавий спорт турларига жалб этилган. Бундан ташқари, ўн бешдан зиёд маҳаллаларда болалар спорт майдонлари, сузиш бассейнлари барпо этилган. Аёллар ва болалар спортини ривожлантиришга кўрсатилаётган эътибор оилаларда соғлом турмуш тарзининг шаклланишига, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, маънан етук ва баркамол вояга етишларига хизмат қилаётир.
- Маҳалламиздаги стадионда каттаю-кичик спорт билан шуғулланиш имконига эга, - дейди "Бувайдо" маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Мақсудахон Раҳимова. - Маҳалламиздаги кўпчилик меҳнат фахрийлари, уй бекалари ҳам бўш вақтларида спорт билан шуғулланишади. Бу бизнинг соғлом бўлишимизга яқиндан ёрдам бермоқда.
Туман маҳаллаларида оилавий тадбиркорлик кўлами, хусусан, тикувчилик, бешикчилик, пичоқчилик, зардўзлик сингари ҳунармандчилик турлари билан шуғулланадиган оилалар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Уларнинг самарали фаолият юритишлари учун зарур барча шароитлар яратиб берилган. Айниқса, "устоз-шогирд" анъанаси асосида олиб борилаётган ишлар натижасида маҳаллалардаги кўплаб ёшлар бўш вақтларида ҳунар ўрганмоқда.
- Хонадонимизда тикувчилик цехи ташкил этганмиз, - дейди Бешариқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ҳунарманд Нозимахон Хожиакбарова. - Асосан, аёллар либосларини тикиб, маҳаллий бозорда сотамиз. Маҳсулотларимиз сифатига, бежиримлигига алоҳида эътибор қаратамиз. Шу боис ҳам биз тайёрлаган либослар анча харидоргир.
Ўтган йили цехимизни кенгайтирдик, имкониятларимиз ҳам янада кенгайди. Айни пайтда "устоз-шогирд" анъанаси асосида маҳалламиздаги 30 нафар ёш қизларга чеварлик ҳунарини ўргатяпмиз.
Тумандаги жуда кўп оилалар томорқадан унумли фойдаланиш ҳадисини олишган. Томорқадан унумли фойдаланиш ҳисобига улар нафақат ўз эҳтиёжлари учун маҳсулот етиштиришмоқда, балки яхшигина даромад олишиб, бозорлар тўкинлигини таъминламоқда.
Ибратли ва мазмунли ҳаёт йўллари билан эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор топган нуроний отахон-онахонлар маҳаллалар кўрки, хонадонлар файзи ҳисобланади. Маҳаллалардаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда уларнинг роли ниҳоятда катта.
Маҳалла фаоллари, мутахассислар, отинойилар, маҳалла кексалари, шунингдек, қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамкорлигида олиб борилаётган маънавий-маърифий, тарғибот ишлари самараси ўлароқ, тумандаги маҳаллаларда барча йўналишларда ижобий натижаларга эришилмоқда. Айниқса, жиноятчилик, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳлар, ёшларнинг турли иллатлар ва ёт ғоялар таъсирига берилиши сингари салбий холатларнинг олди олинмоқда.
Жорий йилда 9 минг 14 гектар майдонда ғўза парвариш қилган туман пахтакорлари давлатга 17 минг 814 тоннадан ортиқ сифатли пахта ҳосили топшириб, белгиланган йиллик режани бажарди.
- Пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан ўтказилди, - дейди туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигорахон Жабборова. - Туманимиздаги 25 маҳалла фуқаролар йиғинидан фаоллар, уй бекалари, уюшмаган аҳоли вакиллари ҳамда хашарчилардан иборат 9 минг нафардан ортиқ фуқаро 74 та терим отряди таркибида теримда фаол қатнашди.
Теримчиларга терилган пахта учун пул режа 50 фоизга етгунга қадар уч-беш кунда, 50 фоиздан ўтгандан кейин кунма-кун бериб борилди. Шунингдек, туман ҳокимлиги, фермер хўжаликлари томонидан теримчиларга тушликка иссиқ овқат ва зарур барча шарт-шароитлар яратиб берилди.
Иш ҳақи миқдори ва берилишидаги янгича тизим, илғорларни моддий ва маънавий тақдирлаш, маданий-маърифий тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши терим суръатини янада оширди. Кўплаб опа-сингилларимиз мавсум давомида 5-6 тонна пахта териб пахта хирмонининг юксалишига муносиб ҳисса қўшди. Жумладан, 36-терим отряди аъзолари Дилдора Ҳасанова, Навбаҳор Аҳмедова, Нигора Умрзоқова, Файзобод маҳалласидан Зулфия Мирзаева, Зухра Мамажонова, Эльзира Акимова, "Тўрттол" маҳалласидан Дилноза Абдувахобова, Шаҳноза Қирғизбоева, Дилноза Абдулхақова, 18-терим отряди аъзолари Одинахон Жакбарова, Ойшахон Мирзакаримова, Наргиза Холдарова сингари илғор теримчилар барчага намуна бўлди.
Тумандаги мавжуд 343 та фермер хўжалигининг аксарияти йиллик режани ортиғи билан адо этди. Жумладан, "Мағрурбек файз ери", "Шерзодбек ери", "Улуғнор ифодаси", "Мамажон бува" сингари фермер хўжаликлари илғорлар сафида бормоқда.
Йиғим-теримни уюшқоқлик ва юқори савияда ўтишида теримчиларни моддий рағбатлантириш, бўш пайтларини мазмунли ташкил этиш, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилди. Бу теримчиларга куч-ғайрат, шижоат бағишлади.
Туман пахтакорлари далалардаги пахта ҳосилини нест-нобуд қилмасдан охирги мисқолигача йиғиштириб олиш мақсадида теримни давом эттирмоқда.
Андижон шаҳридаги вилоят Қўғирчоқ театрида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар саралаш танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танлов очилишида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар саралаш вилоят комиссияси раиси Манзурахон Юнусова сўз олиб, мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол униб-ўсишлари, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, хусусан, Зулфия номидаги Давлат мукофоти танлови кўплаб ёш истеъдод ва иқтидор соҳибаларини юзага чиқаришда, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидлаб, иштирокчиларга омадлар тилади.
Мазкур мукофот таъсис этилгандан буён 20 нафар андижонлик иқтидорли қизлар ана шу мукофот соҳибасига айланди.
Жорий йилда мазкур танлов номзодларини саралаш бўйича таълим муассасаларида ўтказилган ҳамда туман ва шаҳар босқичларида 3 минг нафардан зиёд иқтидорли қизлар қатнашган бўлса, вилоят босқичида адабиёт, санъат, фан, таълим, спорт, жамоатчилик ва маданият каби йўналишлар бўйича 170 нафарга яқин иштирокчи ўз иқтидор, билим ва маҳоратларини намойиш этди.
Якуний натижаларга кўра, турли йўналишлар бўйича энг яхши натижаларга эришган 14 нафар иқтидорли қизлар танловнинг республика саралаш босқичида қатнашишга тавсия этилди.
- Билим ва истеъдодимизни синовдан ўтказдик, - дейди танловнинг адабиёт йўналиши иштирокчиси М.Юсуф номидаги мактаб-интернат ўқувчиси Ирода Орифжонова. - Унда муносиб иштирок этишга, улуғ шоирамиз номи билан юритиладиган мукофот соҳибаси бўлишга астойдил ҳаракат қилдик.
Якунда танловнинг республика босқичига тавсия этилган қизлар вилоят хотин-қизлар қўмитасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.
Мазкур танлов ёшларнинг ўз салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқаришлари, уларда шижоат, ўзларига бўлган ишонч ва интилишни, қолаверса, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат, юрт равнақи учун фидойилик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Мазкур тадбир ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларда "оммавий маданият"га қарши маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш, ёшларни ижтимоий фойдали фаолиятга жалб этиш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, айниқса, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва назоратсизликнинг олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Танловда тумандаги умумтаълим мактаблари жамоалари мавзуга доир суратлар чизиш, савол-жавоб, ҳуқуқий викторина, эркин мавзу каби шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.
- Навқирон авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, уларда масъулият кўникмаларини шакллантириш, спорт турларига қизиқтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, таълим-тарбия ишлари самарадорлигини оширишда мактаб, ота-оналар жамоаси, маҳалла фаоллари ҳамда ҳуқуқ тартибот органларининг ҳамкорлиги муҳим ўрин тутади, - дейди туман халқ таълими бўлими услубчиси Турғунбой Мамадалиев - Бугунги кўрик-танлов ҳам ана шу ҳамкорликнинг амалий натижасидир.
Fоят қизиқарли ва сермазмун ўтган кўрик-танловда 30-умумтаълим мактаби жамоаси барча шартлар бўйича юқори натижалар қайд этиб, ғолибликни қўлга киритди. Fолиб ва совриндорлар туман халқ таълими бўлими, ички ишлар бошқармаси ҳамда адлия ходимлари томонидан рағбатлантирилди.
Андижон шаҳридаги 29-умумтаълим мактабида "Байроғим - ифтихорим", деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар юртимиз мустақилликка эришган йили юз берган воқеалар ҳамда давлатимиз байроғи ҳақида атрофлича сўз юритдилар. Миллий байроғимиз ҳар бир фуқаро, хусусан, ёшлар қалбига юксак фахр ва ифтихор туйғуларини бахш этишини таъкидладилар.
- Ўзида жуда катта маъно-мазмунни мужассам этган, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланган, бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган байроғимиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир, - дейди она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Дилрабо Ниёзова.
Ўқувчилар миллий ифтихоримиз рамзларидан бири бўлган байроғимиз ҳақидаги дил сўзларини баён этдилар. 8-Г ҳамда 6-Б синф ўқувчилари иштирокида давлатимиз рамзлари ҳақида маълумотлар, шеърлар тақдим этилди.
Тадбир доирасида синфлар ўртасида викториналар, деворий газета ва расмлар танлови ҳам ўтказилди.