+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Нояб 2018

ИҚТИДОР СОҲИБАЛАРИ САРАЛАНДИ

Андижон шаҳридаги вилоят Қўғирчоқ театрида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар саралаш танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танлов очилишида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар саралаш вилоят комиссияси  раиси Манзурахон Юнусова сўз олиб, мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол униб-ўсишлари, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, хусусан, Зулфия номидаги Давлат мукофоти танлови кўплаб ёш истеъдод ва иқтидор соҳибаларини юзага чиқаришда, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидлаб, иштирокчиларга омадлар      тилади.

Мазкур мукофот таъсис этилгандан буён 20 нафар андижонлик иқтидорли қизлар ана шу мукофот соҳибасига айланди.

Жорий йилда мазкур танлов номзодларини саралаш бўйича таълим муассасаларида ўтказилган ҳамда туман ва шаҳар босқичларида 3 минг нафардан зиёд иқтидорли қизлар қатнашган бўлса, вилоят босқичида адабиёт, санъат, фан, таълим, спорт, жамоатчилик ва маданият каби йўналишлар бўйича 170 нафарга яқин иштирокчи ўз иқтидор, билим ва маҳоратларини намойиш этди.

Якуний натижаларга кўра, турли йўналишлар бўйича энг яхши натижаларга эришган 14 нафар иқтидорли қизлар танловнинг республика саралаш босқичида қатнашишга тавсия этилди.

-  Билим ва истеъдодимизни синовдан ўтказдик, - дейди танловнинг адабиёт йўналиши иштирокчиси М.Юсуф номидаги мактаб-интернат ўқувчиси Ирода Орифжонова. - Унда муносиб иштирок этишга, улуғ шоирамиз номи билан юритиладиган мукофот соҳибаси бўлишга астойдил ҳаракат қилдик.

Якунда танловнинг республика босқичига тавсия этилган қизлар вилоят хотин-қизлар қўмитасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Мазкур танлов ёшларнинг ўз салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқаришлари, уларда шижоат, ўзларига бўлган ишонч ва интилишни, қолаверса, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат, юрт равнақи учун  фидойилик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Муаззам ИБРОҲИМОВА