+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Нояб 2018

Байроғим - ифтихорим

Андижон шаҳридаги 29-умумтаълим мактабида "Байроғим - ифтихорим", деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар   юртимиз мустақилликка эришган йили юз берган воқеалар ҳамда давлатимиз байроғи ҳақида атрофлича сўз юритдилар. Миллий байроғимиз ҳар бир фуқаро, хусусан, ёшлар қалбига юксак фахр ва ифтихор туйғуларини бахш этишини таъкидладилар.

-  Ўзида жуда катта маъно-мазмунни мужассам этган, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланган, бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган байроғимиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат     рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир, - дейди она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Дилрабо Ниёзова.

Ўқувчилар миллий ифтихоримиз рамзларидан бири бўлган байроғимиз ҳақидаги дил сўзларини баён этдилар.    8-Г ҳамда 6-Б синф ўқувчилари иштирокида давлатимиз рамзлари ҳақида маълумотлар, шеърлар тақдим этилди.

Тадбир доирасида синфлар ўртасида викториналар, деворий газета ва расмлар танлови ҳам ўтказилди.

 

Шуҳратбек КЕЛДИЕВ, жамоатчи мухбир.