+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Нояб 2018

АНДИЖОНДА НЕЧТА КИТОБ ДЎКОНИ БОР?

Айни кунда қарийб 3 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган вилоятимизда 31 та китоб дўкони фаолият кўрсатаётгани мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада кучайтиришни тақозо этади.

Бу ҳақда З.М.Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона марказида "Китоб  тарғиботи ва савдоси, эришилган натижалар, галдаги вазифалар" мавзусида ўтказилган семинарда сўз юритилди.

Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси ташаббуси билан вилоятдаги оммавий ахборот воситалари, ахборот-ресурс марказлари раҳбарлари, китоб савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтган мазкур тадбирда китоб тарғиботи, аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш, китоб савдосини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар, ютуқ, муаммо ва камчиликлар атрофлича муҳокама этилди.

- Бугун аҳолининг турли қатламлари ўртасида китоб ва китобхонликни тарғиб этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, - дейди вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Абдуғулом Султонов. - Қолаверса, ахборот-ресурс марказлари фаолияти тубдан яхшиланганлиги, вилоят ҳокимининг ташаббуси билан жамоат жойларида 500 дан ортиқ китоб жавонларининг ташкил этилганлиги фуқароларнинг китобга, китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширмоқда. Бироқ, вилоятдаги мавжуд китоб дўконлари аҳоли эҳтиёжи учун ҳали етарли эмас.

Семинарда "Қарор ва ижро: китоб тарғиботи ва савдоси, эришилган натижалар ва галдаги вазифалар", "Китоб тарғиботида ахборот-ресурс марказларининг роли", "Китоб савдосини ташкил этишда тадбиркорларга бериладиган енгилликлар" сингари қатор мавзуларда маърузалар тингланди.

Иштирокчилар томонидан оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ишларини ҳамда ахборот-ресурс марказлари фаолиятини кучайтириш, туманлар марказлари, чекка қишлоқларда янги китоб дўконларини ташкил этиш зарурлиги таъкидланиб, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори   босқичга кўтариш, сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасадди ва мутахассислардан батафсил жавоблар олди.

 

Шоҳсанам ХОЖИБОЕВА, ўқитувчи.