+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Нояб 2018

УЛУFНОРЛИК ПАХТАКОРЛАР РЕЖАНИ БАЖАРДИ

Жорий йилда 9 минг 14 гектар майдонда ғўза парвариш қилган туман пахтакорлари давлатга 17 минг 814 тоннадан ортиқ сифатли пахта ҳосили топшириб, белгиланган йиллик режани бажарди.

- Пахта йиғим-терими  уюшқоқлик билан ўтказилди, - дейди туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигорахон Жабборова. - Туманимиздаги 25 маҳалла фуқаролар йиғинидан фаоллар, уй бекалари, уюшмаган аҳоли вакиллари ҳамда хашарчилардан иборат 9 минг нафардан ортиқ фуқаро 74 та терим отряди таркибида теримда фаол қатнашди. 

Теримчиларга терилган пахта учун пул режа 50 фоизга етгунга қадар уч-беш кунда, 50 фоиздан ўтгандан кейин кунма-кун бериб борилди. Шунингдек, туман ҳокимлиги, фермер хўжаликлари томонидан теримчиларга тушликка иссиқ овқат ва зарур барча шарт-шароитлар яратиб берилди.

Иш ҳақи миқдори ва берилишидаги янгича тизим, илғорларни моддий ва маънавий тақдирлаш, маданий-маърифий тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши терим суръатини янада оширди.  Кўплаб опа-сингилларимиз мавсум давомида 5-6 тонна пахта териб пахта хирмонининг юксалишига муносиб ҳисса қўшди. Жумладан, 36-терим отряди аъзолари Дилдора Ҳасанова, Навбаҳор Аҳмедова, Нигора Умрзоқова, Файзобод маҳалласидан Зулфия Мирзаева, Зухра Мамажонова, Эльзира Акимова, "Тўрттол" маҳалласидан Дилноза Абдувахобова, Шаҳноза Қирғизбоева, Дилноза Абдулхақова, 18-терим отряди аъзолари Одинахон Жакбарова, Ойшахон Мирзакаримова, Наргиза Холдарова сингари илғор теримчилар барчага намуна бўлди.

-  Мавсум бошидан буён терган пахтам 5 тоннадан ошди, - дейди 36-терим отряди аъзоси, Файзобод маҳалласида яшовчи Дилдора Ҳасанова. - Фермер хўжаликлари томонидан ҳар куни тушлик тайёрланди, терим пуллари даланинг ўзида бериб борилди. Ҳозиргача 5 миллион сўмдан ортиқ даромад топдим. Қолаверса, илғор теримчилар қатори туман, вилоят ҳокими  совғаларини олишга муяссар бўлдим.

 Тумандаги мавжуд 343 та фермер хўжалигининг аксарияти йиллик режани ортиғи билан адо этди. Жумладан, "Мағрурбек файз ери", "Шерзодбек ери", "Улуғнор ифодаси", "Мамажон бува" сингари фермер хўжаликлари илғорлар сафида бормоқда.

Йиғим-теримни уюшқоқлик ва юқори савияда ўтишида теримчиларни моддий рағбатлантириш,  бўш пайтларини мазмунли ташкил этиш, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилди. Бу теримчиларга куч-ғайрат, шижоат бағишлади.

Туман пахтакорлари далалардаги пахта ҳосилини нест-нобуд қилмасдан охирги мисқолигача йиғиштириб олиш мақсадида теримни давом эттирмоқда.

 

 

Барно Ҳайдарова