Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Коронавирус туфайли вилоятимизда таълим муассасалари фаолияти, оммавий тадбирлар ўтказилиши вақтинча тўхтатилди. Лекин ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилот, муассасалар, бозорлар, савдо мажмуалари, дўконлар, жамоат транспорти бир маромда ишламоқда. "Бозорларда озиқ-овқат нархлари кескин ортиб кетди" - деган миш-мишлар мутлақо асоссиз.
Фуқароларимизнинг таҳликага тушишига ҳожат йўқ. Чунки вилоятимизда касалликнинг кенг тарқалмаслиги ва олдини олиш учун мутасадди идоралар томонидан зарур барча чоралар кўрилмоқда, тиббиёт муассасалари бир маромда ишламоқда. Вилоят штаби ташкил этилган. Шу ўринда таъкидлаш керакки, бу офатни енгиб ўтиш энг аввало, ҳар биримизнинг ўзимизга боғлиқ. Шахсий гигиена қоидаларига, тегишли ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш ва бошқа зарурий эҳтиёт чораларини кўриш, касалликнинг олдини олиш бўйича тиббиёт ходимларининг тавсияларига қатъий амал қилиш орқали ўзимиз ҳамда яқинларимизни коронавирус инфекциясидан ҳимоялашимиз мумкинлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун вилоятдаги барча бозорлар, савдо дўконлари бир маромда ишламоқда, нарх - навонинг ошишига йўл қўйилмаяпти. Ҳокимликлар, солиқ ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари, депутатлар томонидан тадбиркор ва савдогарлар билан суҳбатлар ўтказиб, нарх-навонинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, аҳолини ваҳимага солувчи миш-мишлар тарқалишининг олдини олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Прокуратура, солиқ бошқармаси ходимлари бозорлар, савдо мажмуаларига бириктирилган. У ердаги нарх-наво бўйича мунтазам ахборот олиниши йўлга қўйилиб,нархларнинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик қатъий назоратга олинган.
Коронавирус инфекцияси бўйича аҳолининг билим ва тушунчаларини бойитиш, шунингдек, асоссиз, ёлғон, инсонларни саросимага солувчи маълумотлар, турли миш-мишлар тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоятдаги 882 та маҳалланинг ҳар бирида маҳалла раиси, мутахассиси, отинойи ҳамда маҳалла фаолларидан иборат Ишчи гуруҳлари тузилди. Гуруҳ аъзолари томонидан зарур чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.
Касалликнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар одамларни ваҳимага солмаслиги керак. Вилоятда ун, ёғ ва бошқа озиқ-овқат захиралари етарлича мавжуд. Тахликага, ваҳимага асло асос йўқ.
Вилоят ҳокими ташаббуси билан бозорлар, аҳоли зич яшайдиган ва чекка маҳалла гузарларида ярмаркалар ташкил этилиб, арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари сотилиши йўлга қўйилди. Бундан ташқари, вилоят ҳудудига коронавирус касаллиги аниқланган, хавф даражаси юқори бўлган давлатлардан кириб келаётган фуқаролар тиббий назоратдан ўтказилиб, ўз уйларида тегишли тартибда назоратга олинган. Улар ва оила аъзоларига шифокорлар бириктирилган.
Вилоятдаги "Дўстлик" ва "Маданият" чегара божхона постлари орқали чет эл фуқароларининг республикамиз ҳудудидан чиқиб кетишлари ва Ўзбекистон фуқароларининг юртимизга киришлари учун зарур шароитлар яратилган.
Вилоятга коронавирус инфекцияси авж олган давлатлардан сўнгги 14 кун ичида қайтган, касалликда гумон қилинган фуқароларни стационар тарзда изоляциялаш учун алоҳида шифохонада 50 ўриндан иборат махсус жой, мутахассислар ва захира дори-дармонлар тахт ҳолга келтириб қўйилди.
Андижон шаҳри ва бир неча туманда таркибига зарур мутахассислар киритилган тезкор гуруҳлар шакллантирилган. Мазкур гуруҳлар зарур восита ва жиҳозлар, махсус автомашиналар билан таъминланган бўлиб, зарурат бўлганда фаолият олиб бориш учун шай ҳолатга келтирилган.
Бир сўз билан айтганда, вилоятимизда вирус келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича зарур барча чоралар кўрилмоқда. Унутмайликки, ваҳима қилиш билан касаллик чекиниб қолмайди. Шу боис, бу борада ишларни тизимли ташкил этиш ва тарғибот ишларига алоҳида эътибор қаратишимиз муҳимдир.
Манзурахон ЮНУСОВА,
вилоят ҳокимининг ўринбосари,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи.
Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида мамлакатимиз Президенти фармонига асосан юртимизнинг энг иқтидорли қизларидан бир гуруҳи Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Ушбу нуфузли мукофот билан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг икки нафар иқтидорли қизлари - Нигора Абдумўминова ва Зулфира Нўъмонова ҳам бор.
Ўқишда ва жамоат ишларида фаол Андижон машинасозлик институтининг 4-босқич талабаси Нигора Абдумўминова ўзи таҳсил олаётган соҳанинг етук мутахассиси бўлишга интилиши, қолаверса, ташаббускор, тадқиқотчи, ёш олимлар уюшмаси етакчиси, қатор лойиҳалар раҳбари сифатида кенг жамоатчиликнинг эътибор ва эътироф
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 4-босқич талабаси Зулфира Нўъмонова бадиий ижод йўналишида юқори натижаларга эришаётган андижоннинг иқтидорли, ижодкор ёшлардан бири. У вилоят, республика миқёсидаги кўплаб танловларда ғолиб чиққан. Ижодида юртга муҳаббат, миллий қадриятларимизни улуғлаш, меҳр-оқибат туйғуларини тасвирлаш етакчи ўрин тутади.
Иқтидорли қизларимизни юксак мукофот билан муборакбод этамиз!
Мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотига муносиб эҳтиром кўрсатиш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва жаҳон миқёсидаги мавқеини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, фарзандларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ишларига қўшган катта ҳиссаси учун бир гуруҳ хотин-қизлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан турли унвон, орден ва медаллар билан тақдирландилар. Улар орасида бир гуруҳ андижонлик опа-сингилларимиз ҳам бор. Улар қуйидагилар:
8 МАРТ ҚАНДАЙ БАЙРАМ, Исломда бу байрамни нишонлаш мумкинми?
Муносабат
(Аёлни ҳурмат қилмайдиганлар ўқимасин!)
Инсон - табиати қизиқ. Баъзан, муҳим ва долзарб ишлар турганда, арзимас, майда-чуйда нарсалар билан овора бўлиб, атрофидагилар билан ўзаро баҳслашади, тортишади. Гапнинг индаллоси... Ҳар баҳорда мусулмонлар ўртасида бир мавзу такрорланади: "8 март - Халқаро хотин-қизлар кунини нишонласа бўладими?"
Байрам қачон пайдо бўлган?
Аввало, ўқувчига тушунарли бўлиши учун ушбу байрам тарихи ҳақида тўхталсак. 8 март 1908 йил биринчи марта Америка Қўшма Штатларида байрам қилинган. 1909 йилдан 1913 йилгача, февраль ойининг охирги якшанбасида нишонланган. Дастлаб байрамнинг қайси куни нишонланиши борасида кўп чалкашликлар бўлган. 1911 йилдан Халқаро хотин-қизлар куни Германия, Австрия, Дания ва Швейцарияда 19 мартда нишонлана бошланган. Кейинчалик 12 май санасида нишонланган. 1914 йилдан 8 март байрам куни сифатида белгиланган. Ҳозирда ушбу сана кўпгина давлатларда дам олиш куни ва аёллар байрамидир.
Байрам ҳақида турли фикрлар бор. Кимлардир уни нишонлаш, яна кимдир нишонлаш керак эмас, деб ҳисоблайади. Лекин, ҳеч ўйлаб кўрганмизми, аслида оналаримиз, опа-сингилларимизни табриклашимиз, уларни кўнгилларини шод этиб, қадрлашимиз учун 8 мартни кутишимиз шартми?
Шу ўринда бир мулоҳаза. Баъзи мўмин-мусулмонлар ҳам 8 мартни байрам қилиш динимизда йўқ, дейишади. Лекин муҳтарама аёлни эъзозлаш, унга ҳурмат кўрсатиш - динимиз амри, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари экан, нега энди биз айнан 8 март куни хотин-қизларни эъзозламаслигимиз керак экан?!
8 март илк тарихи хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, тенг ҳуқуқлилик талаб этилган. Хўш, аёлларнинг ўзларини ҳам, ҳуқуқларини ҳам улуғлаш биринчи мартта Клара Цеткин томонидан жорий этилганми ёки Қуръони каримда Аллоҳ таоло томонидан ҳукм этилганми?
Исломда аёл
Аллоҳ таоло инсоният наслини давом эттириш учун аёлга оналик имконини берди. Аёл эркак учун таскин, осойишталик ва либос тимсолига айланди. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай дейилади: "У сизларни бир жондан яратган ва ором олсин учун ундан жуфтини яратган Зотдир"(Аъроф сураси 189-оят). Бошқа бир оятда эса: "Улар (Аёллар) сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз"(Бақара сураси 187-оят), деб марҳамат қилинган.
Қуръони каримнинг бир нечта оятларида онани эъзозлашга, унинг ҳаққини адо этишга буюрилган. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳам ҳадисларининг бирида: "Жаннат - оналар оёғи остидадур!"-деб марҳамат қилганлар. Ислом таълимотида оилали аёлнинг зиммасига қатор вазифалар юклатилиши билан баробар, оилада унинг ўз ҳақ-ҳуқуқлари ҳам борлиги айтилган (Бақара сураси 228-оят).
Аёлларга чиройли муомала қилишда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсониятга намуна бўладилар. Аёл номини улуғлаш, унинг шаънини кўтариш, хотин-қизларнинг ҳуқуқини белгилаб беришда нафақат Ислом оламига, балки бутун жамиятга ибратдирлар. У Зотнинг муборак охирги васиятларида бундай машҳур жумлалар бор эди: "Огоҳ бўлинглар, аёлларга яхши муомала қилинглар!.." (Имом Термизий ривоятлари).
"Кимнинг бир қизи бўлиб, унга чиройли одоб берса, Аллоҳ берган неъматларидан уни ҳам баҳраманд қилса, номаи аъмоли ўнг тарафдан берилишига ва дўзахдан осонгина қутулиб, жаннатга дохил бўлишига сабаб бўлади";
"Мўминларнинг энг имони мукаммали - гўзал хулқлисидир! Сизларнинг энг яхшингиз - ўз аҳли аёлига яхши муносабатда бўладиганингиздир!", дейилган.
Олмониялик таниқли олима Аннамарие Шиммелнинг "Жонон менинг жонимда" китобида бундай жумлалар келади: "Ислом жамиятида энг катта ҳурматга лойиқ зот - аёл, она ҳисобланади".
Аёл билан
маслаҳатлашинг!
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мушкул вақтларда аёллари билан маслаҳатлашганлар. Ҳудайбия сулҳи воқеасида мушриклар билан сулҳ тузилгандан кейин саҳобаларга: "Туринглар, қурбонликларингизни сўйинглар ва сочингизни олинглар", -дедилар. Ана шу гапларини саҳобаларга уч марта такрорлаб айтсалар ҳам, бирор киши ўрнидан турмади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам завжалари Умму Салама разияллоҳу анҳо маслаҳат қилганларидек иш тутдилар. Саҳобалар У Зот саллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб, қурбонликларини сўйдилар ва сочларини олдириб, У Зотга дарҳол эргашдилар (Имом Бухорий ривоятлари).
Ер юзида Ислом динини илк қабул қилган инсон айнан аёл киши бўлгани аёлларнинг фахрланишлари учун етарлидир! Бу аёл - Хадича разияллоҳу анҳодирлар.
1500 га яқин китоб ёзган ҳиндистонлик буюк олим Ашраф Али Таҳонавий "Баёнул Қуръон" деб номланган тафсирни ёзаётган пайт аёли у кишига: "Қафасдаги қушга дон бериб, сўнг мадрасага кетинг", -деди.
Ўша куни тафсирни давом эттирмоқчи бўлган олимнинг қалами қимирламабди. Ҳарчанд уриниб, уни юргизишга ҳаракат қилмасин, қалам жойида қотиб тураверибди. Шунда Яратганга "Ё Аллоҳим, мен ҳар доим ёзишга ўтирганимда, қалам ўзи ёзишни бошларди, мендан нима гуноҳ содир бўлдики, бугун қаламим ёзмаяпти?", деб нола қилибди. Шунда уйдан чиқаётганида аёли қушга дон беришни айтгани эсга тушиб, қаламни ташлаганча, уйга югуриб кетибди.
Уйга бориб, қушга дон бериб келганидан сўнггина қалам қимирлаган экан.
Қалам ёзишни бошлаган жой эса Қуръони каримнинг Нисо сурасидаги "Аёлларингиз билан яхши муомалада бўлинглар!" деган оят экан.
Модомики шундай экан, Онага, Аёл зотига юксак эҳтиром кўрсатиш - азалий диний қадриятларимиздан биридир.
Хулоса
Динимизда аёлга эътибор нақадар юксак эканини бугун ҳамма эътироф этади. Қуръони каримда ҳам аёлларга эҳтиром кўрсатиш эркаклар зиммасига юкланган, Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам аёлларни эъзозлаган эканлар, наҳотки биз бу ишни бир кунга - 8 мартга хослаб олган бўлсак. Аслида ҳар куни аёлларни эъзозлашимиз керак!
1910 йил Копенгагенда ўтказилган Иккинчи халқаро аёллар конференциясида хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиққан бўлса, динимизнинг асосий манбаси Каломуллоҳда 14 асрдан зиёдроқ вақт аввал аёлни эъзозлаш амр этилган.
Ҳақиқий бахт эса, аёлни асл маскани - оиласи бағрига, фарзандлари қучоғига, эркакларнинг ардоғига қайтаришда! Унга оналик бахтини, аёл мукаррамлиги ва гўзаллиги, назокати, ҳаё ва иффатини қайтариб беришда. Шундай экан, аёлни ҳар куни эъзозлашимиз зарур!
Аёл ҳаётидан доимо мамнунлик ҳиссини туйиши, айниқса, ўзининг гўзаллигидан завқ ола билиши лозим. Шундай экан, ҳар бир аёл латофатли, гўзал бўлиш сирларини ўрганмоғи лозим. Бу борада қуйидаги тавсияларимиз муҳтарама опа-сингилларимизнинг янада гўзал бўлишлари учун ёрдам беради деб ўйлаймиз.
1. Хушомадларни тўғри қабул қила билинг. Кўзгуга қараб "Кўринишим яхшими?" деган саволингизга ҳар доим "ҳайратда қолдирадиган даражада гўзалман" дея жавоб қайтаринг.
2. Ўзига ишонган аёл ташқи кўриниш борасида атрофдагиларнинг фикри билан қизиқмайди. Сочингизни рангини ўзгартириб, дугоналарингизга: "қаранглар, қандай ажойиб" денг, ҳеч ким фикрингизни инкор этолмайди.
3. Табассум улашишни канда қилманг. Кулиб турганингизни кўрганлар "Табассум айнан шу инсон учун яралган" деган фикрга келсин.
4. Ҳақиқий аёл ўзидан маблағ қизғонмайди. Гўзал ташқи кўриниш учун бир сафар бор маошини сарфлар. Шуни билингки, ўзини севган аёлгина бошқаларнинг меҳрини қозона олади.
6. Борича кўринишдан чўчимаслик. Самимий муносабатни ўзгартирмаслик. Инсонни ички гўзаллиги уни ташқи гўзаллигини намоён этади. Гўзаллик кибрга берилишга олиб келса, ҳар қандай инсонни назаридан қолишингиз тайин.
7. Дуч келинадиган муаммоларга оддий кўз билан қараш. Танқид қилганда, ҳатто койиганида ҳам ўзингизни оғир-вазмин тута билинг.
8. Ёмонлик ва ҳийлалар ҳақида бош қотирманг. Ҳақиқий аёл шунчаки ҳаётдан завқ олиб яшашни билади. Fийбат, чақимчилик, ёмонлик инсонга фақат азият ва тушкунлик олиб келади.
Ҳақиқий латофатли, гўзал аёл бўлишни хоҳласангиз юқоридагиларга амал қилиб кўринг. Бундан фақат ҳуснингизга ҳусн қўшилади.
Андижон шаҳридаги 29-умумтаълим мактабининг 2-"А"синфи раҳбари Муҳайё Умарова ташаббуси билан "Беш ташаббус - беш имконият" деб номланган тадбир ўтказилди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, давлатимизнинг ёшларга оид сиёсатини қўллаб-қувватлаш, ўқувчиларнинг пухта билим олишга бўлган қизиқишини ошириш, кичик ёшидан уларни касб-ҳунарга ўргатиш, она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган тадбирда ўқитувчилар, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Тадбирда ўқувчилар томонидан шеърлар ўқилди, рақслар ижро этилди. Болажонлар ўзлари ўқиган китоблар ҳақида сўзлаб бердилар, спорт борасидаги маҳоратларини намо-йиш этдилар. Шунингдек, қизлар чучвара тугиш, умуман, пазандалик, орасталик бўйича беллашдилар.
Ўқувчиларнинг билим олиш, китоб ўқишга, спортга бўлган қизиқишини, меҳнат кўникмасини мустаҳкамлашга хизмат қилган мазкур тадбирнинг фаол иштирокчилари мактаб маъмурияти томонидан муносиб рағбатлантирилди.
ЁНFИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ АМАЛ ҚИЛАЙЛИК!
"101" огоҳлантиради!
Вилоятимизда фаолият олиб бораётган "Uz-Koram Co", "Uz-Tong Hong Co", "Uz-Dong Yang Co", "Uz-Dong Von Co" қўшма корхоналари БЁХТТЭБ профилактика ва ёнғин назорати бўйича инспектор ва мутахассис ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида қўшма корхоналар ҳамда Андижон шаҳридаги Қоратут маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги кўп қаватли аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича қатор тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.
Қўшма корхоналарнинг цех, бўлим, участка ва омборларида ишчи-хизматчилар ҳамда маҳалла аҳолиси иштирокида тилсиз ёвга қарши кураш, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича профилактик суҳбатлар, учрашувлар, шунингдек, амалий машғулотлар ўтказилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб этувчи эслатма ва плакатлар тарқатилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тушунтириш хатлари, тақдимномалар киритилди.
Азиз опа-сингиллар! Барчангизни Халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклаб, ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлишга, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишга чақириб қоламиз.
Гулноза ИСМОИЛОВА,
қўшма корхоналарнинг БЁХТТЭБ профилактика ва
ёнғин назорати бўйича катта инспектори, лейтенант.
Кишилик жамиятида инсонларни бир-бирига боғлаб турадиган жиҳатлар кўп. Айниқса, қариндошлик, қўшничилик, дўстлик ва бошқа шу каби ришталар инсонларни бир-бирига янада яқинлаштиради. Мана шундай ўзаро инсоний алоқаларнинг энг муҳими ва мустаҳками бу - самимий дўстлик муносабатидир. Зeро, чин дўсти бўлган кишининг икки дунёда ҳаёти гўзал бўлади.
...Содиқ дўстлар бир-бирларини оғир кунда ҳам, яхши онларда ҳам ёлғизлатиб қўймайди, ҳeч қачон қалбларини оғритмайди, маломат ва ғийбат қилмайди, моддий ва маънавий жиҳатидан ҳам ҳақларига хиёнат қилмайди. Содиқ дўстлар бир-бирлари учун бамисоли ойнадир. Айбларини фақатгина ўзига рўй рост айтиб, ўзгалар орасида эса мулзам қилмайди - шаънини поймол қилиб, қадрини тўкмайди. Хато ва гуноҳ йўллардан қайтариб, солиҳ ва савобли ишлар билан машғул бўлишга чақиради. Хуллас, қайси бирининг бошига бирор мушкул иш тушса, иккинчиси ёрдамга шошилади: кулфатда ҳамдард, шодмонлигига шерик бўлади.
Албатта бу каби олийжаноб фазилатларни ўзида мужассам этган дўстликнинг мукофоти Аллоҳ таолонинг наздида ҳам жуда улуғдир. Бироқ, чин маънодаги дўстликнинг ўзига хос тарафлари мавжуд бўлиб, фақатгина Аллоҳ йўлида бирлашган дўстлик энг мустаҳками ҳисобланади. Зотан, бунда ҳeч қандай шахсий ва моддий манфаат кўзда тутилмайди. Аксинча, қалблар холис Ҳақнинг ризоси умидида боғланган бўлади. Ушбу дўстликнинг илдизи мустаҳкам, оқибати хайрли бўлиб, муҳими дунё-ю охиратда бардавом, Аллоҳ учун боғланган дўстлик, ҳатто қариндошлик ришталаридан ҳам мустаҳкам бўлади.
Бу борада Ҳасан Басрий (р.а.) айтганларки: "Мeнга дўстларим аҳли оиламдан ҳам азизроқдир, бу биродарларим мeнга охиратни эслатади ва фарзандларим дунёни эслатади".
Ҳа, бу каби самимий муносабат дунёда роҳат, охиратда эса улуғ ажр экан. Бу ҳусусда муборак Ҳадислардан ҳам билишимиз мумкин. Саъд ибн Муоз (р.а) Расулуллоҳ (С.А.В.)дан ривоят қилади: "Агар Қиёмат қоим бўлса, қариндошлик ришталари узилади, насаблар заифлашади, дўстлик ришталари узилади. Магар Аллоҳ йўлидаги дўстлик (қолади)" (Ибн Мардавайҳ ривояти).
Абу Ҳурайра (р.а.) дан ривоят қилинган Ҳадисда Расули Акрам (С.А.В.) айтдилар: "Аллоҳ Қиёмат куни: "Мeн учун бир-бирларини яхши кўрганлар қани? Иззатим ва буюклигимга қасамки, бугун Мeн соямдан бошқа соя йўқ кунда ўз соям (Аршнинг сояси) билан уларни соялантираман", дeйди (Табароний ривояти). Мазкур Ҳадиси шарифдан ҳам маълум бўлмоқдаки, холис Аллоҳ учун бўлган дўстликнинг мукофоти Жаннатдир! Шундай экан, ҳамиша яхшиларга ёндошиб, солиҳ инсонларни дўст тутишга ва ана шундай дўстликка муносиб бўлишга интилайлик.
Асадбeк МУХТОРОВ,
Андижон "Саййид Мухйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юрти
Садоқат кўзини очганида тун ўз чодирини йиғиш арафасида, тонг хабарчилари бўлмиш хўрозлар қичқира бошлаган эди. Айвон шифтидаги бир жуфт қалдирғочга кўзи тушди. Шу пайтгача уларга эътибор бермаган экан. Қалдирғочлар энди кўзини оча бошлаган полапонларига галма- галдан овқат таширдилар. Полапонлар чуғур-чуғур сайрашиб, ота-оналарига талпинардилар. Қалдирғочлар эса тумшуғида олиб келган овқатни болаларига навбат билан берарди. Садоқат бу ҳолни кузатаркан, «Қалдирғочлар овқатни болаларига навбат билан берар экан-да, ҳатто шу қушлар ҳам фарзандларига бирдай меҳр кўрсатар экан», - деди, ўзи билан хаёлан гаплашар экан.
У аста ўрнидан турди-да, ювиниб-таранди. Кўча ва ҳовлиларни супуриб, сидирди. Ётиш олдидан қориб қўйган хамири ҳам кўпиб қолибди. Бу орада турмуш ўртоғи Адҳамжон ҳам уйғониб, мол-қўйларга ем-хашак бериш билан овора эди. Садоқат фарзандлари уйғонгач, дастурхон тузади. Эндигина ёпган иссиқ нонни дастурхонга қўйишдан олдин, қизи Фаридага деди:
Эрини ишга, фарзандларини мактабга, боғчага жўнатиб, ўзи ҳам ишга отланди. Мана неча йилдирки, мактабда ўқувчиларга она-тили ва адабиёти фанидан дарс бериб келади. Раҳматлик онаси Раҳимахон ҳам ўқитувчи бўлган. Мансаб, шон-шуҳрат унинг табиатига ёт, ўз касбига меҳр қўйган фидойи, камтарин инсон эди.
Садоқат синфга кириб келганида, ўқувчилар ўз жойларини эгаллаб ўтирган эдилар. Салом-аликдан сўнг бугунги мавзу ҳақида сўз юритди.
- Қадрли ўқувчилар, бугун "менинг отам" мавзусида иншо ёзамиз. Ҳар бир ўқувчи ўзининг отаси ҳақида ёзади. Қани, қўлимизга ручка олиб ёзишни бошладик.
Ўқувчилар қўлларида ручка, кўзларида аллақандай ҳайрат билан оқ қоғозни қоралай бошладилар. Уларнинг маъсум чеҳрасида гоҳ ним табассум, гоҳида ғурур ифодаси намоён бўларди. Садоқат парталар оралаб юриб, ҳар бир ўқувчисини диққат билан кузатар экан, кимдир оғир хўрсингандай бўлди. У ялт этиб охирги партага қаради. Синфдошларига қараганда анча бўйдор, озғин, қош-кўзлари қоп-қора Толибжонга кўзи тушди. У ручкасини қўлига ҳам олмай, бошини эгганича маъюс ўтирар эди.
- Нима қилиб қўйдим?, - Садоқатнинг ўзига берган биринчи саволи шу бўлди. - Ахир унинг отаси йўқ эди-ку. Нега шуни аввалроқ ўйламадим?
Бир муддат ўйга толди. Миясига келган фикрдан ўзи ҳам қувониб кетди. Дарҳол энди қоғоз қоралай бошлаган ўқувчиларига юзланди:
- Диққат, бир дақиқа, ўғил-қизларим! Оталар эмас, боболаримиз ҳақида ёзcак ҳам бўлади. Чунки, уларнинг ёши улуғ, ҳаётий тажрибаси улкан, - деди, Садоқат қилиб қўйган хатосини тўғрилаб.
Шунда Толибжоннинг юзларида севинч аломатлари пайдо бўлди. У дарҳол ручкасини қўлига олди-да, тўхтамай ёза бошлади. Чунки, Толибжон ҳали дунёга келмасдан олдин, ота-онаси ажрашиб кетган, ҳатто ўз йўлларини топиб олишга ҳам улгурган эдилар. Толибжон эса бобоси ва бувисининг қўлида тарбия олаётган эди.
Садоқатнинг ўйламай қилган биргина хатоси, беғубор гўдак қалбини чил-парчин қилиб юборишга бир баҳя қолган эди. Шу куни ўқувчиларнинг ёзган иншоларини йиғиштириб олди.Дарслари тугагач, уйига йўл олди. Дарвозадан ичкари ҳовлига киргач, яна пазанда, саришта уй бекаси, меҳрибон она ва эрига итоаткор аёлга айланди. Уй юмушларини тугатди. Кичик ёшдаги қизчасига эртак айтиб, ухлатди. Ётоқхонага қаради. Чироқ ўчган. Демак, Аҳмаджон ҳам ухлаб қолибди. Садоқат боягина текшириш учун ўқувчилардан йиғиштириб олган иншоларни сумкасидан олди. Хонтахта ўрнатилган очиқ айвонга бориб ўтирди. Иншоларни бирма-бир кўздан кечирар экан, Толибжоннинг ёзган иншосидаги жумлалар диққатини тортди. Беихтиёр кўзларидан ёш юмалади.
"Бир кун тунда бобом билан бувимнинг гапларини эшитиб қолдим. Бувим бобомга: - Сиз ортимда қолинг, набирамиз Толибжонни ўқитиб, одам қилинг. Қанча дарду ғамларни енга олган кучли инсонсиз. Шўрлик набирам сиз бор учун отаси йўқлигини билмайди, - дея узоқ йиғладилар. Буни эшитиб, қўрқиб кетдим. Авваллари, ўртоқларимнинг дадалари велосипед олиб берса, уйга кира солиб, "менга ҳам олиб берасизлар", - дея йиғлай бошлар эдим. Ҳеч қанча ўтмай, бобом менга ҳам янги велосипед олиб келарди. Қувонганимдан бобомнинг бўйнига осилиб олардим. Ҳозир эса, шуларни ўйлаб сиқилиб кетяпман. Бобомсиз, бувимсиз, менга велосипеднинг нима кераги бор?! Мен уларни йўқотиб қўйишдан қўрқаман.
Бобожон, сиз ўлманг. Менга ҳеч нарса олиб бермасангиз ҳам майли. Фақат сиз доимо ёнимда бўлинг. Сиздан бошқа ҳеч нарса керакмас. Бу дунёда сиз билан бувим соғ юрсангиз бас..."
Агар шу иншо ёзилмаса, Садоқат ўқувчисининг қалбида шунча изтироб ётганини пайқамаган бўлар эди. Шу кеча унинг кўзларига уйқу келмади. Ўқувчисининг изтироблари унинг ҳам юрагига кўчиб ўтгандай эди. Хотиралар уни ортга болалик кунларига етаклади. Ҳали-ҳануз ёдида. Онаси раҳбарлик қилаётган синфда у ҳам ўқирди. Кунлардан бир куни онаси дарсдан сўнг ўқувчиларга юзланиб:
Садоқат ўйланиб қолди. Хаёлидан шу гаплар кеча бошлади: «Онам доимо «ота-оналар мажлиси» дер эди. Бугун эса...»
Уйга борганда, онасидан бунинг сабабини сўради. Шунда онаси унга қараб:
- Партадошинг Шавкатнинг ҳозир дадаси йўқ-ку. Кўнгли ўксиб қолмаслиги учун шундай дедим, - дея жавоб берган эди.
Ҳа, дадасидан барвақт айрилган Шавкатнинг шўхлигидан асар ҳам қолмаган, айрилиқ ва соғинчнинг изтироблари шундоқ юз-кўзидан сезилиб турарди. Қиз ён қўшни бўлганлари учун бу воқеаларнинг гувоҳи бўлган эди.
Садоқат онаси билан ўтган дамларни хотирларкан, лаблари аста пичирлади: "Онажон, нақадар зийрак қалб эгаси бўлгансиз. Ҳар бир ўқувчингизни қалбидаги кечинмаларини кўра олгансиз. Сиз шунчаки дарс ўтмадингиз, балки, юракдан ёниб-куйиб ёшларга билим бердингиз".
У бедор кўзларини кўкка қадади. Кўкдаги ой тўлишибди. Ойнинг нурлари зулмат бағрини ўйиб бораётганди. Юлдузлар чарақлаб, осмонга зеб бераяпти.