+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

23 Март 2020

Юксак мукофот муборак!

Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида мамлакатимиз Президенти фармонига асосан юртимизнинг энг иқтидорли қизларидан бир гуруҳи Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Ушбу нуфузли мукофот билан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг икки нафар иқтидорли қизлари - Нигора Абдумўминова ва Зулфира Нўъмонова ҳам бор.

Ўқишда ва жамоат ишларида фаол Андижон машинасозлик институтининг 4-босқич талабаси Нигора Абдумўминова ўзи таҳсил олаётган соҳанинг етук мутахассиси бўлишга интилиши, қолаверса, ташаббускор, тадқиқотчи, ёш олимлар уюшмаси етакчиси, қатор лойиҳалар раҳбари сифатида кенг жамоатчиликнинг эътибор ва эътироф

 

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 4-босқич талабаси  Зулфира Нўъмонова бадиий ижод йўналишида юқори натижаларга эришаётган андижоннинг иқтидорли, ижодкор ёшлардан бири. У  вилоят, республика миқёсидаги кўплаб танловларда ғолиб чиққан. Ижодида   юртга муҳаббат, миллий қадриятларимизни улуғлаш, меҳр-оқибат туйғуларини тасвирлаш етакчи ўрин тутади.

 

Иқтидорли қизларимизни юксак мукофот билан муборакбод этамиз!