Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Халқимиз бирлиги, ҳамжиҳатлигининг амалий намунаси
жараён
Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган онлайн йиғилишда халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олиб илгари сурган "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси андижонлик тадбиркорлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Муҳтожларни қўллаб-қувватлаш, ночорларга, кексаларга меҳр-оқибат, саховат кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан. Бу эзгу фазилатлар қон-қонимизга сингиб кетган. Айниқса, бугунги таҳликали кунларда ана шу ўлмас қадриятларимиз яна бир бор синовдан ўтмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бутун миллатимиз "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати атрофида жипслашмоқда. Бу халқимизнинг бирлиги, ҳамжиҳатлигининг амалий намунаси бўлмоқда.
Коронавирус пандемияси туфайли карантин тартиби жорий этилган бугунги синовли кунларда эҳтиёжманд, кам таъминланган инсонлар ва оилаларга ёрдам кўрсатишга имкони бўлган ҳар бир юртдошимиз хайрли ҳаракатда қатнашишга интилмоқда.
"Khantex Group" масъулияти чекланган жамияти томонидан Қўрғонтепа туманида ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластери раҳбарияти карантин муддати тугагунга қадар тумандаги 300 та эҳтиёжманд оилани зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармонлар билан таъминлаш ташаббуси билан чиқди. Бундан ташқари, тумандаги қишлоқ хўжалик ишлари билан банд бўлган 1 минг 700 нафар фуқаронинг иш ҳақига қўшимча яна 300 минг сўмдан берадиган бўлди.
- Корхонамиз жойлашган ҳудуддаги 100 та ёрдамга муҳтож оилага кўмак беришга аҳд қилдик, - дейди Андижон шаҳридаги "Динар текстил" масъулияти чекланган жамияти бошқарувчиси Абдурасул Абдуллаев. - Шахсан мен коронавирус пандемияси туфайли юзага келган қийин бир шароитда халқимизга кўмак бериш, муҳтожларни қўллаб-қувватлаш ҳар бир тадбиркорнинг қалб амри бўлиши керак, деб биламан. Чунки, мана шу меҳнаткаш халқимиз борлиги, юртимизда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб берилаётгани учун ҳам тадбиркор сифатида иш олиб боряпмиз. Бугунги синовли кунларда халқимизга ёрдам бермаслигимиз мумкин эмас. Шу боис ҳам, Президентимизнинг ташаббусини биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватладик.
"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатини қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдами билан ушбу ҳаракатга қўшилаётган тадбиркорлар сафи тобора кенгайиб бормоқда.
Ўзбекистон "Адолат" СДП Жалақудуқ тумани кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамкорлигида тумандаги маҳаллаларда томорқадан фойдаланиш борасидаги ишлар ўрганилиб, фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилди.
Баҳорги экинларни экиш, томорқадан самарали фойдаланиш, хонадонларда деҳқончилик ишларини самарали йўлга қўйиш борасида "Адолат" социал-демократик партиясидан вилоят, туман, шаҳар кенгашларига сайланган депутатлар томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Партиянинг Жалақудуқ туман кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамкорлигида Кесак ва Бешкарам маҳаллаларида аҳолининг томорқадан қандай фойдаланаётганлиги ўрганилиб, бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан аҳоли билан суҳбатлар ўтказилди.
- Биламизки, экин экиш мавсуми қисқа, шу боис бу борадаги ишларни имкон қадар тезроқ якунлашимиз зарур, - дейди халқ депутатлари Жалақудуқ тумани кенгаши депутати Маликахон Абдуллаева. - Бирор экин экмасдан ернинг умрини зое кетказиш дастурхонимиз тўкинлигига салбий таъсир кўрсатади, қолаверса, бу масъулиятсизлик, юрт тақдирига бефарқликдир.
Ахир, томорқамизга, бўш турган ерларга ўз вақтида экин экиб, мўл ҳосил олсак, ҳам дастурхонимиз тўкин бўлади, ҳам оиламиз даромадига даромад қўшилади.
Ўрганиш давомида мазкур йўналишдаги муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга ҳомийлар бириктирилди.
Бунда кунлик истеъмолнинг 20-25 фоизи нонушта, 15-20 фоизи 2-нонушта, 35-40 фоизи тушлик, 20-25 фоизи кечки овқат ҳисобига тўлдирилиши керак. Ҳар бир овқатланишда овқатнинг таркибий қисмига эътибор бериш лозим. Чунки оқсилга бой овқат асаб тизими қўзғалувчанлигини оширади. Шунинг учун уни куннинг биринчи ярмида, фаоллик кўрсатувчи қисмида истеъмол қилган маъқул.
Уйқудан олдин асаб тизимини қўзғатиш ярамайди, бу ўз навбатида чуқур уйқу ҳолатини ёки уйқу бузилишини юзага келтириши мумкин. Кечки овқатнинг кўп истеъмол қилиниши ёғлар оксидланиши тўлиқ бўлмаслигига олиб келади.
Натижада, организмда семиришга мойиллик пайдо бўлади. Шу боис, кечки овқат кам миқдорда, енгил, сабзавотлар ва сут маҳсулотларидан иборат бўлгани маъқул.
Карантин иш стажини ҳисоблашга қандай таъсир қилади?
Бу ҳақда билиб олинг!
Карантин иш стажини ҳисоблашга қандай таъсир қилади? Коронавирус пандемияси туфайли ҳамма уйда қолмоқда. Карантин бўлса-да, ҳаёт ташвишларидан бир дақиқа ҳам тўхтаётганимиз йўқ. Ҳаёт давом этмоқда.
Шу боис ҳам янги ҳаёт тарзи билан боғлиқ кўплаб саволлар пайдо бўлмоқда. Хусусан, пенсия масаласида. Ана шундай саволлардан бирининг мазмуни шундай "ўқитувчи бўлиб ишлайман, нафақага чиқишимга 4 ой қолган. Карантин эълон қилинди. Ҳозирда ишламаётганим, келажакда пенсия тайинлашда иш стажимни ҳисоблашга қандай таъсир кўрсатади?
Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга кўра, 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - ходим бажарган ҳар қандай иш, агар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартда қабул қилинган "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонда эса мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактаблари алоҳида кўрсатиб ўтилган. Ушбу муассасалар фаолияти тўхтатилган даврда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактаблари бошланғич синфлари ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик таътилдан фойдаланиш графигидан қатъи назар, йиллик таътил тақдим этилиши белгиланган.
- Айни вақтда архив идоралари карантинда. Агар бугун ҳужжат йиғиш учун сарфланадиган 60 кунлик муддат ўтиб, ҳужжатларни топшириш кечикса, 2 ойлик пенсия куйиши мумкинми?
- Тегишли қонунга кўра, ёшга доир пенсия уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб олтмиш кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади.
Бунда ногиронлик пенсияси - агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб олтмиш кун ичида пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, ТМЭК ногиронликни белгилаган кундан тайинланади.
Шунингдек, пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза почта орқали юборилиши мумкин ва бунда барча зарур ҳужжатлар ҳам илова қилинган бўлиши керак. Ушбу аризани жўнатишнинг почта штемпелида кўрсатилган санаси пенсия сўраб мурожаат этилган кун ҳисобланади.
Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда, Пенсия жамғармаси бўлими қўшимча яна қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлигини ташкилот маъмуриятига ёки ариза берувчига маълум қилади. Агар улар қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлиги тўғрисида хабарнома олинган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай тақдим этилса, пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кун пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.
Шифокор Жуманазар Бекназаров: Дунёдаги даҳшатли касалликлар, вабо ва коронавирус ҳақида
Қизиқарли суҳбат
Инсоният минг-минг йиллар давомида турли тало-тўпларни бошидан кечирди. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Жуманазар Бекназаров билан ЎзА мухбири дунё тарихида учраган касалликлар хусусида суҳбатлашди. Қуйида ана шу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.
- Инсоният ўз даврида давоси бўлмаган кўплаб касалликларга дуч келган. Уларнинг тарихидан бизни хабардор этсангиз.
- Қора чечак номини олган пандемия 1870-1873 йилларда Бельгия, Бавария, Нидерландия, Англия, Австрия мамлакатларида тарқалиб, 300-500 миллион одамларнинг ёстиғини қуритган эди. Чума пандемияси XIV асрда даҳшатли тус олиб 30 миллион, 1894-1904 йилларда Хитой ва Индонезияда 6 миллиондан ортиқ одамларнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлганди.
Гриппга оид пандемия ҳам даҳшатли тус олганлигининг далили шуки, 1918-1958 йиллар оралиғида Испанияда юз миллион, Гонконгда 1 миллион, Осиёда эса 70 минг одам ҳаёт билан хайрлашдилар.
Энг даҳшатли ўлат-пандемия вабо касаллиги тарқалиши ҳисобланади. Шу пайтгача бу касаллик пандемияси Ер юзида 7 марта содир бўлиб (1816-1923) барчасида 140 миллиондан ортиқ одам нобуд бўлган.
- Европа олимлари томонидан Шайх-ур Раис унвонига сазовор бўлган Абу Али ибн Сино ўзининг "Тиб қонунлари" китобининг 3-жилдида айнан ўлатлар билан боғлиқ иситмалар ҳақида сўз юритади. Мутафаккирнинг фикрича, туриб қолган сув каби ҳавода ҳам чириш кузатилади. Шу ҳақда маълумот берсангиз.
- Вабонинг қўзғатувчиси баццилло бўлиб асосан оғиздан киради. Ошқозон-ичак системасини зарарлаб, ич кетишини кучайтиради ва одамлар сувсизлик, тана қуришидан вафот этади. Бу касаллик учраган пайтлар қон томирига физиологик суюқлик қуйиб даволашнинг иложи бўлмаган. Касал қанчалик суюқлик ичсаям суюқлик қонга сурилмай ташқарига чиқиб кетаверган. Натижада қон қуюқлашиб ҳаётий муҳим аъзоларни кислород билан таъминлай олмай қолгани сабабли ўлим содир бўлган. Бу касаллик ювилмаган қўлдан юқади. Эътибор қилган бўлсангиз бундай касалликлар Европа мамлакатларида кўпроқ тарқалган. Чунки у ерда гигиенага риоя қилиш жуда паст даражада бўлган.
- Ўлат пандемиясининг қўзғатувчиси билан грипп пандемиясининг қўзғатувчиси бир-биридан қандай фарқ қилади?
- Вабо вибирёни оддий микроскопда кўринади. Вабо вибирёни фақат қўл орқали юқади. Тоза сувга умумий ифлос сувнинг аралашиши вабонинг тарқалишига ҳам заминдир. Ана шу сувни ичган жойда ўлат пайдо бўлади. Чума, чечак, вабо баъзи йилларда пандемияга сабаб бўлган сил, қорин тифи, полимилет касалликларининг қўзғатувчиси битта. Шу туфайли бу касалликларга қарши курашиш йўли яхши маълум.
Гриппнинг тарқатувчиси вирус оддий микроскопда кўринмайди. Уни электрон микроскопда кўриш мумкин. Грипп вируси ҳам қўл, ҳам нафас аъзолари томонидан юқади. Касал нафас олган ҳаводан соғ одам нафас олса грипп юқади.
Лекин охирги йилларда грипп қўзғатувчиларига кураш борасида ҳам муваффақиятларга эришилди. Масалан, 2009-2010 йилларда тарқалган чўчқа гриппида 16000 нафар, 2003-2008 йиллардаги қуш гриппида 160 одам ҳаёт билан видолашди.
- Улуғ табиб биз юқорида таъкидлаган касалга чалинганлар хонасини салқин сақлаш, ҳавосини яхшилаш, ҳўл мевалар, райҳонлар, совуқлик дарахт новдаларини қўйишни тавсия этади. Яъни хона ҳавосининг чиришига йўл қўймасликни таъкидлайди. Бу тавсиялар коронавирусга чалинган беморлар учун қай даражада аҳамиятли?
- Коронавирус ривожланмаслиги учун уйнинг ҳавосида ҳам вирус бўлмаслиги керак. Тупук, сўлак билан тушган вирус ҳавода учиб юриш хусусиятига эга. Уйнинг ҳавосини тез-тез тозалаб туриш керак. Қўл тегизиладиган жойларни антисептик воситалар, аралашма хлор билан тозалаб туриш зарур. Коронавирус гриппнинг бир тури. Коронавирус ўзининг ирсий генини ўзгартириб, мутацияланиш хусусиятига эга. Унинг олтидан ортиқ генларни ўзгартирган тури бор. Мутациясини тез-тез ўзгартириб турганлиги сабабли уни йўқотишга қарши вакцина ишлаб чиқилмаган. Масалан, дифтерия, палимилет, кўкйўтал, қизамиқ, чечак, сувчечакнинг қўзғовчиси битта бўлгани учун бир хил вакцинада улар тугатилган. Коронавирус илгари ҳайвонларда учрагани, одамларда учрамагани учун вакцина яратишга ҳаракат қилинмаган. Ана энди у ўзининг мутациясини ўзгартириб одамларга юққанидан кейин вакцина яратишга ҳаракат бошланиб кетди. Лекин ҳали яратилгани йўқ. Фақат унинг келиб чиқиши, инсон организмида ривожланиши илмий тадқиқ этилмаганлиги афсусланарлидир. Короновирусга қарши кураш аллақачон бошланган ва унга қарши эмлаш воситаси топилгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Республикамизда Президентимизнинг қатъий ва кескин чора-тадбирлари туфайли коронавируснинг кенг тарқалишининг олди олинмоқда. Ишончимиз комилки, коронавирус балоси халқимизнинг жипслиги ҳамда юксак онги туфайли тез кунларда батамом бартараф этилади.
- Ўзбекистон аҳолисига шифокор, олим сифатида қандай тавсиялар берасиз?
- Бутун дунё аҳли бугунги кунда катта муаммога дуч келди. Коронавирус деган бало инсоният бошига ёпирилди, минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Бу кўзга кўринмас, қўл билан ушлаб бўлмас бало республикамизга ҳам кириб келди. Кундан кун сон жиҳатидан ўсиш жараёни кузатилмоқда. Бироқ ҳар бир нарсанинг бошланиши, йўқ бўлиши, тамомила тугатилиши ёхуд бартараф этилиши муқаррар. Чунки коронавирусга ўхшаш пандемиялар тарихда содир бўлган ва инсоният бу борада катта азият чекиш билан бирга анча тажрибага ҳам эга.
Бу касалликка чалинмаслик учун санитария гигиена қоидаларига риоя қилиш, ўзининг ички ва руҳий иммунитетини кўтариш, хотиржамликка берилмаслик ва ваҳимага тушмаслик, инфекцияга нисбатан лоқайд бўлмаслик керак. Ички иммунитетни кўтариш учун қизилмия илдизининг дамламаси, ўрик қоқи, занжабил (имбир) дамламаси, сарсабил (гиёҳ) истеъмол қилиш, седана ва зира истеъмоли, лимон, асал истеъмолини тавсия қиламан. Кўпроқ суюқлик ичиш керак. Вирус организмга озгина кириб қолган бўлсаям буйрак орқали ташқарига чиқиб кетади. Энг асосийси руҳий тушкунликка тушмаслик.
Жуда кичкиналигимда чойдан бўшаган яшил қутим бўларди. Унинг ичига ҳеч нарса солмасдим, қути доим бўш турарди. У менинг хаёлимда қўғирчоқларимни "тирилтирадиган" сеҳрли қути эди. Қўғирчоқларим "қаригач", уларни шу қутига солиб, ўзимча сеҳрли сўзларни пичирлаб айтардим. Шуниси бор эдики, тилим келишмайдиган сўзларни ўзим ўйлаб топар ва улар кейинги сафаргача доим эсимдан чиқиб қоларди ва мен яна бошқатдан бундан-да мураккаброқ сўзларни айтишга мажбур бўлардим.
Кейинроқ - сал катта бўлганимда, мен қутини ташлаб қўйдим ва буткул унутдим. Бир сафар эски китобларимни қидираётиб, яшил қутимни топиб олдим. У ғубордан анча эскирган эди, бироқ уни қўлимга тутишим билан унда "тирилган" қўғирчоқларим ёдимга тушди. Қутини китоб-лар билан бирга қазноқдан олиб чиқдим. Дарс столим устидан жой олган бу қутига энди "Пандора қутиси" деб ном бердим.
У кейин ҳам бўш турди, унинг ичига ҳеч нарса солиб қўймадим - яшил қути менинг сирдошимга айланди. Унинг қопқоғини очиб пичирлаб айтган тилагим албатта, рўёбга чиқарди. Ундаги мўъжизавий куч нимада эканини билмас ва билишни истамас ҳам эдим. Аввалига орзуларим амалга ошганидан қувониб юрдим, бироқ уларни рўёбга чиқараётган мўъжиза ҳақида бировга айта олмасдим. Натижада орзуларим сабаб қўлга киритган бир дунё буюмлар, кийимлару узоқ кутилган сайру саёҳатлар ҳам мени у қадар хурсанд қилмайдиган бўлди.
Моддийлик мени хурсанд қилолмаслигини билгач, бир гал мен қутидан ота-онам менга эътиборли бўлишларини тиладим. Шу куни кечаси қаттиқ иситмаладим ва чиндан ҳам ота-онам тонггача менинг ёнимдан кетишмади. Шу воқеадан сўнг асл орзулар йўқотиш ёки оғриқ орқалигина амалга ошаркан, деб ўйладим.
Бахт нашидаси у ҳақдаги орзу ва хотирадагина гўзал бўлиши, ушбу икки туйғу ўртасидаги ҳақиқий онлар эса фақатгина вақт салмоғидан иборатлигини ўшандаёқ тушуниб етганман. Бориб-бориб амалга ошаётган тилакларим натижасидан шодланмай ҳам қўйдим, чунки мен уларнинг амалга ошишига сабабчи бўлган яшил қутининг мавжудлиги ҳақида бировга гапиролмасдим, назаримда, мени қувонтира оладиган ягона бахтим - шу қутида, унинг сеҳрида эди, холос.
Йиллар ўтди. Назаримда, катта бўлганим сари ўзим ҳам, менинг орзуларим ҳам бу қутига сиғмай қолдик, мен унинг мўъжизаларига ишонмай қолгандим. Яшил қути болалигим ўтган уйда қолиб кетди. Ҳар сафар у ерга борганимда қутини гоҳ ошхонада - бўғзигача чой ёки зиравор тўлдирилган ҳолда, гоҳида эрка жиянимнинг тақинчоқлари банд қилган пардоз ашёси сифатида, яна бир гал эса гултувак вазифасини ўтаётган ҳолатдада учратардим. Ҳар гал уни олиб, бирор пана жойга яшириб қўярдим, бироқ, бирор марта бўлсин уни ўзим билан олиб кетишга жазм этмадим. Чунки, ҳар гал унга кўзим тушиши билан ёшликдаги орзуларим ёдимга тушар ва худди у кўриб ёки ҳис этиб тургандек, бугунги ҳаётим, ундаги ғариб орзуларимдан уялардим.
Аслида мен шу юртда яшаб, уруш ва қаҳатчилик, оғир кунларни бошимдан кечирмаганман. Қирғинлар, табиий офатлардан азият чекмадим, турли қийинчиликларни кўрмадим, тушкунлик ва саросимани ҳис этмадим. Бироқ, қирғинлар ҳақида, улардан азоб чеккан инсонлар ўйларини юракдан ҳис этиб, улар ҳақида ёздим. Аммо, ўйлаб қарасам, ёзганларим айнан ўз юрагимда туғилмагани учун бўлса керак, сунъий туйғулар натижаси бўлган экан. Буни аввал тушунмагандим, албатта. Айни пайтда вазият, яъни бутун дунёга эпидемия хавф солаётган бугунги кунлар мени буткул ўзгартириб юборди. Билишимча, бу кунлар жуда кўпчиликни ўзгартирди. Одамлар бир-бирларига меҳрибонроқ, инсонпарварроқ бўлиб қолгандек, гўё. Кеча бозорда жисмонан бир оз нуқсонли аёл ўғли билан ун сотилаётган узун навбатга келиб қўшилиши билан олдинда турганлар ўз навбатларини уларга бажонидил беришди. Гап-сўзсиз. Ҳайдовчи йўловчиларни бир сўм ортиқча пул олмасдан манзилларига элтиб қўймоқда. Ота-онаси билан бекатда ўтирган 14 ёшлардаги қиз 9 ёшлардаги укасини қучоғига олиб унинг юзидаги ниқобини қайтадан боғлаяпти. Назаримда, атрофдаги одамлар бир-бирларига эътибор, қадр кўрсатишяпти.
Ана шуларни ўйлаб кекса ёшдаги инсонларнинг қадр ва эҳтиром ҳақидаги гап-сўзлари ёдимга тушади. "Уруш пайтлари ва ундан кейинги оғир дамлар одамларнинг оқибати бугунгидан кучли бўлган. Каттаю-кичик бир-бирига меҳрибон, олийжаноб эди". Бу каби фикрларга асло эътирозим йўқ. Чиндан ҳам шундай бўлгандир. Бироқ, бугунги кишиларда ҳам шундай ҳислатлар бор. Чунки бугунги авлод томирида ўша аждодларининг қони оқмоқда. Асли одамларни бирлаштирадиган, мардликка, ҳамжиҳатликка даъват этадиган куч - бутун инсоният бошига тушадиган умумий ташвишлар, фалокатлардир. Инсоният ҳаловати, келажагига раҳна солувчи ҳалокатлар юз берганда одамлар бир нуқтада бирлашадилар, ҳамдардга айланадилар, офатга қарши бир жон, бир тан бўлиб курашадилар. Шунда раҳм-шафқат, олийжаноблик юзага чиқа бошлайди. Аслида ҳам ҳар қандай бало-қазони бирликдагина енгиш мумкин.
Негадир менинг болалигимга айланган ўша яшил рангли бойлигим - "Пандора қутиси" шу кунлар яна ёдимга тушди, уни қидирдим, лекин топа олмадим. Балки йиллар увадага айланган хотирасига яширгандир. Лекин аниқ биламан, у йўқолмаган. Тилакларни амалга оширувчи яшил қути ҳозир қанчалар зарур менга. Бир пайтлар жонсиз қўғирчоқларимни "тирилтирган" қутичам балки хасталарга шифо бериб, кўплаб инсонларни ўлимдан сақлаб қолармиди!? Эҳтимол, менинг яшил қутим инсониятни ташвишга солган бугунги воқеалар вақт ўтиши билан унут бўлиши, фақат одамларнинг аҳиллиги, бир-бирларига ҳурмат ва эҳтироми, инсонийлик унутилмаслигига барчани ишонтирарди. Бу сафар мен унинг мавжудлиги, сеҳрли ҳислатларини ҳеч кимдан яширмаган бўлардим.
Мен дунёда тилсимотлар мавжудлигига ишонаман. Биз тасаввур қила олмайдиган сеҳрли олам ва менинг ёшликдаги яшил қутим каби жодуга эга бўлган буюмлар борлигига ҳам шубҳа қилмайман. Ахир ҳаётда не-не мўъжизалар бўлмайди дейсиз. Инсон ақл-идроки ҳазм қила олмайдиган синоатлар борлиги ҳам ҳақиқат. Бироқ, асл ҳаётдаги улкан куч - барибир одамларнинг бирлиги, меҳр-оқибатидир. Мен эса бугундан бошлаб "Пандора қутиси" воқеаларини сўзлаб беришда давом этаман ва ишонаманки, яшил қутичам болалигим ўтган уйнинг қайсидир бурчагида мени кутиб турибди. Энди ундан қандай тилак ижобатини сўрашни яхши биламан.
Бугунги кунда юрт тинчлиги, осойишталигига раҳна солувчи омиллар жуда кўп. Давлатлар ўртасидаги низоли вазиятлар, фуқаролик урушлари, миллий ва этник низолар, табиий офатлар. Ана шу омиллар ичида энг хатарли, ҳар қандай давлат тинчлигига жидддий хавф соладиган куч бу - диний экстремизм ва терроризмдир.
Кейинги пайтларда диний терроризм иллатининг тобора кучайиб бораётгани мазкур муаммонинг нақадар долзарб эканини кўрсатади. Ислом динини ниқоб қилиб олиб, ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга ошириш мақсадида тинчлигимиз, маданиятимизга чанг солишни пойлаб юрган ёвуз кучлардан сақланишимиз муҳим вазифаларимиздан биридир.
Маълумки, Марказий Осиё араблар томонидан забт этилгандан сўнг, минтақага Ислом дини кенг ёйилди. Исломнинг ўзига хос хусусиятлари йиллар давомида халқимиз маданияти, анъана ва урф-одатларига сингиб кетди. Шу боис ҳам, юртимизда тинчлик-хотиржамликни таъминлашда динимиз муҳим аҳамият касб этди.
Бугун юртимизда диний бағрикенглик ва осойишталикни таъминлаш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда. Бош Қомусимизнинг 31-моддасида "Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди" деб белгилаб қўйилган. Шунга қарамасдан қабиҳ ниятда юртимиздаги тинчлик-осойишталикни бузишга ҳаракат қилаётган кимсаларга эргашувчилар ҳам орамизда йўқ эмас.
Диний эстремизм - ўта мутаассиб гуруҳларнинг реакцион фаолияти бўлиб, ҳатто динга ҳам зарар келтиради. Диний экстремизмнинг асосий мақсади, динни ниқоб қилиб ҳокимиятни қўлга олишдан иборат.
Бугун терроризм глобал миқёсда жамият хавфсизлигига таҳдид солаётган куч бўлиб турибди. Терроризм ёшларни адаштириб, уларнинг онгига, тафаккурига салбий таъсир ўтказиш орқали тўғри йўлдан оғдириб, минглаб умрларга зомин бўлмоқда. Бу каби кўринишлар барчамизни огоҳ ва ҳушёр бўлишга, ҳаётимизга раҳна солучи ана шу иллатга қарши муросасиз курашга ундаши лозим.
Тинчлик - буюк неъмат, инсоннинг фаровон ҳаёти, юрт равнақининг бирламчи шартидир. Чунки, осуда ҳаёт, яратувчанлик ва фаровонлик, умуман барча эзгу мақсадларнинг рўёби энг аввало, шу неъматга боғлиқ. Айниқса, бугунги карантин шароитида тинчлик-осойишталикнинг қадрини ҳар қачонгидан ҳам теранроқ англаяпмиз. Карантин туфайли ҳамма уйда қолаётган бир пайтда айниқса, ёшларимиз интернетдан ўринли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратсин. Билиб-билмасдан ёки қизиқиш сабаб ақидапарастлик ғояларини тарқатаётган турли сайтлар таъсирига тушиб қолмасин.
Тинчлик неъматининг қадрига етиш инсоний бурчимиз эканлигини асло унутмаслигимиз зарур.
Расулжон АЗИМОВ,
вилоят ИИБ Трансортда ХТБТ ва ЭҚКГ катта тезкор вакили, капитан.
Аллоҳ таоло бандаларини уларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган мусибат ва фалокатлар билан синаб, сабрли бўлишга чақиради.
Яқин кишиларнинг ўлими, молу мулкнинг ҳалокатга учраши, беморлик етиши, турли офату балолар ёғилиши билан келадиган мусибат ва фалокатларга сабр қилиш сабрнинг олий мақомларидандир.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: "Қуръондаги сабр уч турлидир: Аллоҳ таолонинг фарзларига сабр қилиш. Бундай бандаларга Аллоҳ юз даража ажр беради.
Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларга сабр қилганларга олти юз даража ажр берилади. Мусибатга биринчи зарба пайтида сабр қилганларга эса тўққиз юз даража ажр берилади", деганлар.
Қуръони каримнинг "Бақара" сурасида: "Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер. Улар мусибат етганда: "Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз", дерлар. Ана ўшаларга Роббиларидан саловатлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир", (155-157 - оятлар) дейилган.
Азизлар бугунги синов кунларида сабрли бўлиб, Аллоҳнинг суйган бандалари қаторида бўлишга ҳаракат қилайлик.
Аллоҳ таоло бандаларини уларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган мусибат ва фалокатлар билан синаб, сабрли бўлишга чақиради.
Яқин кишиларнинг ўлими, молу мулкнинг ҳалокатга учраши, беморлик етиши, турли офату балолар ёғилиши билан келадиган мусибат ва фалокатларга сабр қилиш сабрнинг олий мақомларидандир.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: "Қуръондаги сабр уч турлидир: Аллоҳ таолонинг фарзларига сабр қилиш. Бундай бандаларга Аллоҳ юз даража ажр беради.
Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларга сабр қилганларга олти юз даража ажр берилади. Мусибатга биринчи зарба пайтида сабр қилганларга эса тўққиз юз даража ажр берилади", деганлар.
Қуръони каримнинг "Бақара" сурасида: "Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер. Улар мусибат етганда: "Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз", дерлар. Ана ўшаларга Роббиларидан саловатлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир", (155-157 - оятлар) дейилган.
Азизлар бугунги синов кунларида сабрли бўлиб, Аллоҳнинг суйган бандалари қаторида бўлишга ҳаракат қилайлик.