+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

05 Март 2020

Беш ташаббус - беш имконият

Андижон шаҳридаги  29-умумтаълим мактабининг 2-"А"синфи раҳбари Муҳайё Умарова ташаббуси билан "Беш ташаббус - беш имконият" деб номланган тадбир ўтказилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, давлатимизнинг ёшларга оид сиёсатини қўллаб-қувватлаш, ўқувчиларнинг пухта билим олишга бўлган қизиқишини ошириш, кичик ёшидан уларни касб-ҳунарга ўргатиш, она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган тадбирда ўқитувчилар, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари иштирок этди.

 Тадбирда ўқувчилар томонидан шеърлар ўқилди, рақслар ижро этилди. Болажонлар ўзлари ўқиган китоблар ҳақида сўзлаб бердилар, спорт борасидаги маҳоратларини намо-йиш этдилар. Шунингдек, қизлар чучвара тугиш, умуман, пазандалик, орасталик бўйича беллашдилар.

 Тадбирда мазкур мактабнинг собиқ ўқувчиси Ойбек Абдусаломов иштирок этиб, ўқувчи ёшларни аъло баҳоларга ўқишга чақирди, ўқувчиларга, мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди.

Ўқувчиларнинг билим олиш, китоб ўқишга, спортга бўлган қизиқишини, меҳнат кўникмасини мустаҳкамлашга хизмат қилган мазкур тадбирнинг фаол иштирокчилари мактаб маъмурияти томонидан муносиб рағбатлантирилди.

 

З. УМРЗОҚОВ