+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

ОНАЛАРНИ АСРАБ-АВАЙЛАЙЛИК

Дил туFёни

Оналарни ҳамиша табаррук ва муқаддас инсон сифатида улуғлаймиз. Чунки улар бизга ёрқин ҳаётни бахш этишган. Биз ана шу қадри баланд инсонлар ардоғида ўсиб, улғайиб, камол топамиз.

Буюклардан бири шундай ёзади: "Дунёдаги энг бахтли инсонлар - онаси бор инсонлардир".

Ҳа, ёнимизда бахт бўлиб, порлаб турган меҳригиё, пиру-бадавлатларимиз ҳаёт эканлар, демак, биз чинакамига   бахтлимиз.

Афсуски, орамизда ёнидаги бахт шукуҳини ҳис қилмайдиган кимсалар ҳам йўқ эмас. Шундай ноқобил кимсалар борки, қалблари мисоли тошдан яралгандай, гўё.

Айниқса, айрим ёшларимиз бирга яшаб турган ота-онасига бефарқ муносабатда бўлишади. Кўп ҳолларда уларни ҳурмат қилишмайди, илтимосларини бажаришмайди. Ҳаттоки, имкониятлари бўла туриб, ота-оналарини қаровсиз қолдиришади.

Бундайларни кузата туриб, афсусланаман. Аслида, оналар фарзандлари учун яшашади-ку! Болаларининг эркин камол топишлари учун куч-ғайратларини сарфлашади. Шунинг учун уларнинг бу хизматларини билиш, қадрига етиш ва уларга итоатда бўлиш    фарзандларнинг бурчидир. Демак, ана шу бурчга ҳар бир инсон содиқ қолиши керак. Бу эса фарзанддан кўп нарса талаб қилмайди. Фарзандлари меҳрини соғинган ота-оналарни бирров йўқлаб қўйсак ёки ширин сўзимизни аямасак, шунинг ўзи кифоя.

Унутмайлик, ёнимиздаги бахтни ҳамиша асраб-авайлайлик!

Инобатой МАМАТХОЖИЕВА,

 

Қўрғонтепа тумани.

ИЖОБИЙ НАТИЖАГА ЭРИШИШ ЎЗИМИЗГА БОҒЛИҚ

Мутахассис минбари

Давлатимиз раҳбари имзолаган "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармонида инсон капиталини шакллантиришнинг асосий бўғини бўлган тизимда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва уларни ҳаётга татбиқ этиш йўллари атрофлича белгилаб берилди.

Жумладан, унда мамлакатимизнинг 2030 йилга келиб PISA (The Programme for International Student Assess-ment) - ўқувчиларнинг таълим соҳасидаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур рейтингида жаҳоннинг 30 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш вазифаси қўйилган.

Концепция билан танишган кишида, табиийки, PISA тизими тадқиқотлари ҳақида кўпроқ билиш истаги туғилади.

PISA (The Programme for International Student Assessment) - 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолашдир.

2021 йилда ўқувчилар билими PISA ва PIRLS халқаро баҳолаш дастурлари асосида аниқланади. Мазкур халқаро баҳолаш дастурлари мамлакатимиз таълим тизимини бошқа давлатлар билан солиштириш ва камчиликларини аниқлашга кўмак беради.

Мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида жорий ўқув йили бошланиши олдидан PISA халқаро тадқиқотлар дастури бўйича махсус семинарлар ўтказилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинган эди.

Асака туманидаги 58-умумтаълим мактабида ҳам бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур таълим даргоҳи таянч мактаб ҳисобланади. Ҳудуддаги 30 та умумтаълим мактаби ҳамда 2 та Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқитувчилари PISA тадқиқотларига тайёргарлик, унда муваффақиятли натижаларга эришиш мақсадида 58-умумтаълим мактабида ташкил этилган махсус ўқув машғулотларида иштирок этмоқдалар. Ўқитувчилар ўқувчилар билан ишлаётган машқлари, топшириқлари натижаларини ҳисобот тарзида тақдим этиб борар экан, эришаётган ютуқларини фоиз ҳисобида таҳлилини қилиб борадилар. Ўз навбатида ўзлари ҳам билимли, тажрибали устозлар билан бирга  дарсликлардаги қийин мавзулар, муаммолар устида изланиб, ўрганадилар

Таъкидлаш керакки,  Ўзбекистон мазкур халқаро баҳолаш дастурида илк бор иштирок этади. Тадқиқот математика, ўқиш саводхонлиги, физика, кимё, биология йўналишлари бўйича ўтказилади. Унда ўқувчиларнинг муваффақиятли иштирокини таъминлаш, умуман, тадқиқотда ижобий таққослашларга эришиш биз, таълим тизими ходимларининг ўз қўлимизда. Бунинг учун қунт билан астойдил меҳнат қилишимиз зарур. 

Барча ўқитувчиларга 2021 йилда бўлиб ўтадиган халқаро тадқиқотларда муваффақиятлар тилаймиз. Халқимиз, Юртбошимиз билдираётган юксак ишонч ва ҳурматга ҳамиша муносиб бўлайлик!

 

Махсуда САИДОВА,

Асака туманидаги

58-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

 

 

БИЗ ВАТАННИНГ БАХТИЁР АВЛОДЛАРИМИЗ!

Беш ташаббус ижроси - амалда

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича беш муҳим ташаббус ҳақида бошланғич синф ўқувчиларида тасаввур уйғотиш мақсадида Жалақудуқ туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг 1- синф ўқувчилари иштирокида "Беш муҳим ташаббус - амалда" деб номланган тадбир ўтказилди.

Мактаб жамоаси, ўқувчиларнинг ота-оналари, маҳалла фаоллари қатнашган тадбирда 1-синф ўқувчилари "Санъаткорлар", "Спортчилар", "Компьютерчилар", "Китобхонлар", "Онажонлар" деб номланган кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда иштирок этдилар. Тадбир очилишида сўз олган мактаб директори Маҳмудахон Орипова беш муҳим ташаббус ижроси доирасида ўтказилаётган тадбирнинг ўқувчилар билим ва тафаккурини оширишдаги аҳамияти ҳусусида гапирди.

Шундан сўнг "Санъаткорлар" гуруҳи аъзолари 1-ташаббус - ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига бўлган қизиқишларини ошириш, истеъдодларини юзага чиқаришга ёрдам беришини айтиб, ўзларининг бу борадаги билим ва тушунчаларини баён этдилар.

"Спортчилар" гуруҳи иштирокчилари  2-ташаббус - ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш ҳақида маълумот бериб, спорт саломатликни   мустаҳкамлаш бўйича муҳим восита  эканини таъкидладилар.

"Компьютерчилар" гуруҳи ўқувчилари 3- ташаббус: "Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер саводхонлигини ошириш  ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш хусусида  маълумотлар тақдим этдилар. Компьютер, янги технологиялар, инновациялар яратиш хусусида фикрлар билдирилди.

 "Китобхонлар" гуруҳидаги ўқувчилар 4-ташаббус - Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилганлиги, китоб - инсон камолотини негизи, билимлар асоси эканлиги ҳақида гапирдилар.

5-ташаббус - хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутган йўналиш ҳақидаги тасаввурларини ифода этган "Онажонлар" гуруҳи ўз оналарининг касблари тўғрисида ғурурланиб сўзладилар.

Тадбир давомида ижро этилган рақс, куй ва қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди. Умуман, ўтказилган тадбир бошланғич синф ўқувчиларининг билим ва фаоллигини оширишга хизмат қилди.

Маҳфиратхон ЭРГАШЕВА,

Жалақудуқ туманидаги

 

20-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

Китобдан дилим яйрар

Маънавий-маърифий тадбир

Андижон шаҳридаги 13- махсус мактаб-интернати Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Дилноза Усмонхожиева ва логопедия фани ўқитувчиси Нигора Ўрмонжонова ташаббуси билан "Китоб ўқиб дилим яйрар" деб номланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус ижроси доирасида мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари иштирокида ташкил этилган тадбир ўзига хос ва ноанъанавий усулда ўтди.

Байрамона безатилган саҳнада мактабнинг 3-, 7-, 8- ва 10-синфларидан бир гуруҳ ўқувчилари рақсга тушиш, расм чизиш, шеър айтиш, эпчиллик борасидаги билим ва маҳоратларини намойиш этдилар. Китоб - билимлар манбаи эканлигини ўқувчилар Шоҳ, Навоий, малика тимсолида саҳна кўриниши орқали тенгдошларига кўрсатиб берди. Болаларнинг фикрлаш қобилияти, интилишини юксалтиришга қаратилган қизиқарли танлов ва ўйинларда ўқувчилар катта қизиқиш билан қатнашди. 

Якунда тадбирнинг фаол қатнашчилари, танлов ва беллашувлар ғолибларига мактаб маъмуриятининг совғалари улашилди. Тадбир кўнгли ўксик болажонларга олам-олам қувонч бағишлади.

А. АҲМЕДОВ,

 

мазкур мактаб-интернат психологи.

Мажбурий ижро пайтида ўзини ёқиб юбориш ҳолати муҳокама қилинди

Ўзекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда бошқарманинг 2019 йилдаги фаолияти ҳамда жорий йилга белгиланган режалар  хусусида маълумотлар тақдим этилди.

2019 йилда электр энергияси, газ, шунингдек ичимлик суви таъминоти, қаттиқ маиший чиқиндилар, умуман, тегишли ҳужжатлар асосида мажбурий тўловга йўналтирилган ҳужжатлар асосида 1 триллион 349 миллиард 319 миллион сўм миқдорида маблағ ундирилди. Ушбу кўрсаткич, 2018 йилга нисбатан 392 миллиард 482 миллион сўм ёки 41 фоизга кўп демакдир.

Алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, алимент тўловларини ундиришда ота-оналар масъулиятини ошириш ҳамда томонларни яраштириш орқали ижро ишларини тамомлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ўтган йили олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 115,5 миллиард сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилган.

Алимент тўловчи оилаларини яраштириш, соғлом турмуш тарзига қайтариш бўйича ўтказилган учрашув ва мулоқотлар натижасида ажрашиш арафасида турган 1 минг 439 та оила яраштирилди. Бундан ташқари, алимент қарздорлигини ўз вақтида тўлашдан бўйин товлаб келаётган 306 нафар қарздор амалдаги қонунлар доирасида маъмурий, 85 нафари жиноий жавобгарликка тортилди.

Фуқаролардан келиб тушган 14 минг 408 та мурожаат кўриб чиқилиб, ҳал этилган. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 5 минг 794 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, суд ҳужжатлари асосида уларга 5,4 миллиард сўмдан зиёд маблағ ундириб берилди.

Шунингдек, анжуманда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабар, яъни Андижон туманида яшовчи фуқаронинг ижро ҳаракатлари давомида ўзини ёқиб юбориш ҳолати муҳокама этилди. Юз берган ҳолат юзасида маълумотлар берилди.

Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 17.01.2019 йил кунги жавобгарлар - Х.Г. ва унинг оила аъзоларини Андижон тумани Бешбўйноқ маҳалласида жойлашган уйдан мажбурий тартибда кўчириш ҳамда      даъвогар М.Байхановани ушбу уйга киритиш бўйича ижро ҳужжати келиб тушган.

Мазкур суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йил 21 январь куни соат тахминан 18.00 ларда Бюронинг Андижон туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга борилганда, тарафлар ўртасида далолатнома расмийлаштириш жараёнида келиб чиққан келишмовчилик сабабли, ижро ҳаракатлари 22.01.2020 йилга қолдирилди.

Шундан сўнг, МИБ ходимлари ва ижро ҳаракати учун жалб қилинган бошқа шахслар манзилдан чиқиб кетаётган вақтида жавобгар Х.Г. ўзига бензин сепиб, ўт қўйиб юборади. Мажбурий ижро бюроси ходимлари оловни ўчиришга кўмаклашган. Аланга ўчирилганидан сўнг фуқаро Х.Г. бюро ходимлари томонидан Андижон тумани тез тиббий ёрдам кўрсатиш шифохонасига олиб келинган.

Анжуманда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасининг 2020 йилдаги режалари ҳақида ҳам атрофлича маълумотлар берилди.

 

Ойистахон  АБДУРАҲМОНОВА,

 

МИБ вилоят бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори.

Вилоят ҳокими пахтаободлик ёшлар билан учрашди

"Янги Ўзбекистонни қуришда энг катта куч бу - ёшлар!" шиори остида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг пахтаободлик ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Туманнинг  "Дўстлик" массивидаги  "Mega Ziroat" масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилган     дастлабки тадбирда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ёшлар, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, ёшларининг иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқариш учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги таъкидланди.

  - Ёшлар ҳар тарафлама замонга мослашиши, инновацион ғояларни амалга оширишда доим биринчилардан бўлишлари зарур, - дейди вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов. - Бунинг учун улар фақат олға интилишлари, фидойи ва ташаббускор бўлишлари муҳимдир.

Учрашувда вилоят ҳокими ёшлар билан бевосита мулоқот ўтказди. Шу ернинг ўзида 10 дан ортиқ ёшларнинг тадбиркорликка оид лойиҳалари билан танишиб, уларни амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди. Ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган бир гуруҳ ёшларга кредитлар ажратиладиган бўлди.

Учрашув давомида кўплаб ёшлар ишга жойлаштирилди.

- Тиббиёт коллежини тамомлаганман, - дейди Бўстон маҳалласида яшовчи Шодия Маҳмудова. - Анчадан буён, ишга жойлаша олмай бекор юргандим. Вилоятимиз ҳокимидан ишга жойлашишим учун ёрдам беришини сўрадим. Ҳокимимиз мурожаатимни эътиборсиз қолдирмади. Унинг кўмаги билан туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлашадиган бўлдим. 

 Бир гуруҳ ёшларга тумандаги "Макс агро" деҳқон хўжалигининг Маданият массивидаги бўлимидан 20 сотихдан ер ажратиб бериладиган бўлди. Энди ана шу ёшлар ажратиб бериладиган ерда оила аъзолари билан деҳқончилик қилишади.

- Бундан буён бекор юрмайман, - дейди "Аҳиллик" маҳалласида яшовчи Арофат Холдинова. - Ажратиб бериладиган 20 сотих ерда деҳқончилик қилиб, оиламга даромад киритаман. Биз ёшларга мана шундай кенг имкониятлар яратиб бераётган Президентимизга мингдан-минг раҳмат.

"Mega Ziroat" масъулияти чекланган жамиятида Испания ва Туркия технологиялари асосида гидропоника усулида замонавий очиқ ва ёпиқ иссиқхоналар барпо этилмоқда. Кўплаб ёшлар ушбу мажмуада ишлаш истагини билдирди.

Тадбир давомида тумандаги қатор ташкилот ва корхоналарга, фермер хўжаликларига 100 нафардан зиёд ёшлар ишга жойлашди.

Куннинг иккинчи ярмида "Бўстон" оромгоҳида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида спортнинг футбол, шахмат, стол тенниси, волейбол, баскетбол турлари бўйича уюшмаган ёшлар ўртасида мусобақалар ташкил этилди. Якунда ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.

Спортчилар, Миллий гвардия, Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Оқшомда намойиш этилган бадиий дастур ҳамда гулхан атрофидаги суҳбатлар ёшларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

 

Муборак ҚОСИМОВА,

 

жамоатчи мухбир.

Спортчиларимиз эришаётган ютуқлар салмоғи янада ортади

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаати мазмун-моҳияти юртимиз равнақи, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар давомийлигини таъминлашга, жамият тараққиётини янада юқори даражага кўтаришга қаратилганлиги билан эътиборга молик.

Мурожаатда ҳар жиҳатдан етук ва баркамол авлодни тарбиялаш, спортни ривожлантириш, айниқса, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спортчиларимизни 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларига тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги ҳақидаги фикрларидан руҳландим.

Шу ўринда алоҳида таъкидлашни истар эдимки, бугун нафақат юртимизнинг марказий шаҳарлари, балки чекка-чекка ҳудудларида ҳам спортнинг оммавийлигини ошириш, олимпия спорт турларини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, болалар ва ўсмирлар ҳамда ихтисослаштирилган спорт мактаблари моддий-техника базасини  мустаҳкамлаш, маҳоратли ёш спортчиларни тайёрлаш борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

Буни ўзим фаолият юритаётган мактаб-интернат мисолида ҳам айтиш мумкин. Айни кунда 300 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олаётган мактабимизда ўқувчиларнинг олимпия ва миллий спорт турлари бўйича пухта билим олиши, спорт сирлари, техникасини мукаммал эгаллашлари учун зарур барча шароитлар яратилган. Айниқса, вилоятимиз ҳокимининг эътибори билан жамоамиз янги бинога кўчиб ўтганлиги спортни ривожлантириш борасидаги ибратли ишларга бир мисолдир.

Президентимиз ташаббуси билан спортга кўрсатилаётган эътибор яқин йиллар ичида шубҳасиз,  ўзининг ижобий натижаларини беради.

 

Маъмура АРЗИБЕКОВА,

 

Андижон шаҳар Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси.

Президентимиз илгари сурган шиор барчамизнинг қалбимиздан жой олади

Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатидаги "Жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ҳеч ким четда турмаслиги, "Ўз болангизни, ўз уйингизни, ўз Ватанингизни кўз қорачиғидек асранг!" деган шиор одамларимиз қалбидан чуқур жой олиши керак.

Жамиятимизда аҳоли, айниқса, ёш йигит-қизларимизнинг маънавий ва маърифий савиясини доимий юксалтириш - биринчи даражали аҳамиятга эгадир." деган сўзлари  биз - маҳалла мутахассислари, фаоллари фаолиятида муҳим дастуриламал бўлади.

Ватан, жамият тинчлиги бевосита маҳалла, оилалардаги тинчлик-хотиржамликка боғлиқ. Шу маънода ҳар бир оилада, маҳаллада маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, фарзандлар тарбиясини тўғри йўлга қўйиш, одамларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Мурожаатдан келиб чиқадиган вазифалар доирасида Андижон туманидаги 77 та  маҳалланинг барчасида зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. Чора-тадбирларда ёшлар, хотин-қизлар, умуман, аҳолининг барча қатлами вакиллари маънавиятини, тафаккурини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

 Айни кунларда маҳаллаларимизда Президентимиз Мурожаатининг мазмун-моҳияти, унда белгилаб берилган устувор вазифалар хусусида кенг кўламли тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Президентимиз томонидан илгари сурилган шиор шубҳасиз, ҳар биримизнинг қалбимиздан  мустаҳкам ўрин олади.

Самидахон ОЛИМОВА,

Андижон туманидаги "Дўстлик" МФЙ мутахассиси.

 

 

Хотин-қизлар тадбиркорлиги янада юксалади

Олий Мажлисга Мурожаатда Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга, ислоҳотлар давомийлигини таъминлашга қаратилган кўплаб ғоя ва ташаббусларни илгари сурди.

Хусусан, "Жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга оид тадбиркорлик ташаббусларини, айниқса, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият бериш зарур", шунингдек, "2020 йилда 5,5 минг нафар хотин-қизнинг кичик бизнес йўналишидаги лойиҳаларига 100 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит берилади. Бунинг учун банкларга давлат бюджетидан ресурс ажратамиз." деган сўзлари юртимиздаги барча  опа-сингилларимизни беҳад қувонтирди.

Бу энг аввало, тадбиркорлик, айниқса, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, опа-сингилларимиз учун янги иш ўринлари яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва турмуш шароитларини  яхшилаш учун кенг имкониятлар эшигини очиб беради.

Маълумки, ўтган йили  "Тадбиркор аёл" ассоциацияси вилоят бўлинмаси томонидан хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, имтиёзли кредитлар ажратилишига кўмаклашиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, касбга қайта ўқитиш сингари  йўналишларда қатор лойиҳалар амалга оширилди, кўплаб семинар ва тадбирлар ўтказилди. Уларда 1 минг 200 нафарга яқин хотин-қиз иштирок этди. Амалга оширилган ишлар самараси ўлароқ, 65 нафар хотин-қиз 1 миллиард 131 миллион сўм миқдорида кредит олиб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди. Натижада 200 нафарга яқин опа-сингилларимизнинг бандлиги таъминланди.

  Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатида илгари сурилган ғоя ва ташаббуслардан келиб чиқиб, жорий йилда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасидаги ишларимиз кўламини янада кенгайтирамиз.

Наргиза МИРЗАЛИМОВА,

 

"Тадбиркор аёл" Ўзбекистон  ишбилармон  аёллар ассоциацияси вилоят бўлими ижрочи директори.

Қизларга эътибор - миллатга эътибор

Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатида хотин-қизлар, ёшлар, уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги нафақат мени, балки юртимиздаги барча хотин-қизларни беҳад қувонтиради. Айниқса, қизларнинг олий ўқув юртларига кириши учун қўшимча давлат     грантлари ажратилиши, Хотин-қизлар қўмиталарига қизларнинг олий таълим муассасаларига кириши бўйича мезонлар ишлаб чиқиш вазифаси топширилганлиги миллатимиз давомчиларини дунёга келтирадиган қизларимизга, уларнинг камолотига, жамиятда ўз ўрнини топишларига қаратилган эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Тўғри, айни кунда мамлакатимизда қизларнинг пухта билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, тарбияли, юксак маънавиятли бўлиб униб-ўсишлари, қолаверса, уларни катта ҳаётга, турмушга тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, мазкур йўналишда Хонобод шаҳрида ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилаётир.

 Мурожаатда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, бундан буён ана шу йўналишдаги ишлар янада юқори босқичга кўтарилади. Бу эса, аввало, хотин-қизлар қўмиталари зиммасига катта масъулият юклайди. Зиммамиздаги вазифаларни сидқидилдан бажариш, Президентимиз ишончини оқлаш учун бор куч-ғайратимизни ишга солиб меҳнат қиламиз.

Мухтасархон ҲОШИМОВА,

 

Хонобод шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.