+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

05 Март 2020

ЁНFИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ АМАЛ ҚИЛАЙЛИК!

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

"101" огоҳлантиради!

Вилоятимизда фаолият олиб бораётган "Uz-Koram Co", "Uz-Tong Hong Co", "Uz-Dong Yang Co", "Uz-Dong Von Co" қўшма корхоналари БЁХТТЭБ профилактика ва ёнғин назорати бўйича инспектор ва мутахассис ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида қўшма корхоналар ҳамда Андижон шаҳридаги Қоратут маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги кўп қаватли аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича қатор тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.

Қўшма корхоналарнинг цех, бўлим, участка ва омборларида ишчи-хизматчилар ҳамда маҳалла аҳолиси иштирокида тилсиз ёвга қарши кураш, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича профилактик суҳбатлар, учрашувлар, шунингдек, амалий машғулотлар  ўтказилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб этувчи эслатма ва плакатлар тарқатилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тушунтириш хатлари, тақдимномалар киритилди.

Азиз опа-сингиллар! Барчангизни Халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклаб, ҳамиша огоҳ ва  ҳушёр бўлишга, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишга чақириб қоламиз.

Гулноза ИСМОИЛОВА,

қўшма корхоналарнинг БЁХТТЭБ профилактика ва

 

ёнғин назорати бўйича катта инспектори, лейтенант.

Прочитано 1511 раз Последнее изменение 23 Март 2020