Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Коррупция - бугун дунёнинг аксарият давлатларини ташвишга солаётган долзарб муаммолардин бири ҳисобланади. Шу боис кўплаб сиёсатчилар ушбу иллатни глобал инқирозни келтириб чиқарувчи омил сифатида баҳолашмоқда.
Ўзбекистон коррупцияга қарши курашишга қаратилган халқаро ҳужжатлар ижросини таъминлаш жараёнида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Бундан ташқари, юртимизда коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 2016 йилда "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун қабул қилингунга қадар республикамизда коррупцияга қарши қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари ҳаётга тадбиқ этилиб, зарур чоралар кўрилишига қарамасдан давлат бошқарувини халқ олдида обрўсизлантирувчи коррупцион ҳуқуқбузарликка қарши самарали кураш тизими шаклланмаган эди. Қабул қилинган қонун ҳужжатида коррупцияга қарши курашиш сиёсати, аниқ стратегияси, ҳар бир ташкилотнинг, айниқса, турли даражадаги раҳбарларнинг бу борадаги бурч ва вазифалари аниқ белгилаб берилди.
Эндиликда, коррупцияга қарши кураш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қонунан белгилаб қўйилди. Тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги, жавобгарликнинг муқаррарлиги коррупцияга қарши курашнинг асосий принциплари сифатида белгиланди. Шунингдек, Президентимиз қарори билан коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури қабул қилиниб, республика идоралараро комиссияси тузилди.
Мухтасар айтганда, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан қабул қилинган коррупциянинг олдини олишга қаратилган қонун ҳужжатлари, олиб борилаётган саъйи ҳаракатлар келгусида мамлакатимизда коррупцияни таг-томири билан йўқотилишига асос бўлади. Мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлиги эса сизу бизнинг ҳаракатимизга, ҳуқуқий саводхонлигимизга, қай даражада фуқаролик позициясида туришимизга, амалдаги қонун ҳужжатларини коррупцияга қарши қанчалик самарали қўллашимизга боғлиқ.
Икромжон ЮСУПОВ,
Фарғона транспорт прокурори ўринбосари, 1-даражали юрист.
Адаҳамжон
АБДУЛЛАЖОНОВ,
Андижон вилояти транспортда ЖХТБ ХПГ инспектори, лейтенант.
Қадим замонда бир подшоҳ бўлиб, у доим чексизлик ҳақида ўйлар, унинг қандай эканини ҳеч тушуниб ета олмас экан. Бунга жавоб топиш мақсадида бир донишмандни саройга чақиртирибди. Унга ўзини ўйлантираётган савол билан мурожаат қилибди. Донишманд: "Узоқ бир ўлкада баланд бир тоғ бор. Ҳар юз йилда ўша тоғга бир кичкина қушча учиб келиб, тумшуғини шу тоғнинг тошига бир марта чархлаб кетади. Қачон қушча тумшуғини чархлаб ўша тоғни тугатса, ана ўшанда чексизликнинг бир сонияси ўтган бўлади", деб жавоб берибди.
Чексизлик тушунчаси олдида бизнинг умримиз бир ёниб ўчган чироқ каби эканки, бу қисқа умримизни беҳуда, кераксиз нарсаларга сарф этмасдан хайрли ва эзгу ишлар қилмоқ учун сарфламоқ зарур. Инсоннинг умр сармояси шу қадар қисқаки, кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Бу ҳақида "Ҳикматлар хазинаси" асарида Юсуф Товаслийнинг ажойиб ўгити бор: "Эй, ғофил одам сенинг қанча бўш вақтинг бор? Сен инсонсан, сенга ибодат учун вақт зарур, ишлаш учун вақт керак, илм олмоқ учун вақт лозим, истироҳат этмоқ учун вақт даркор!
Буларнинг ҳаммасини адо этмоқ учун вақтинг етарлими? Ўйин, бекорчиликда бесамар вақт ўтказишни истайсан? Сен қаҳвахоналар, чойхоналарда бекор вақт ўтказиш, тентираб юриш учун яратилмагансан! Сенга берилган умрнинг ҳисоби сўралади. Кеча ва кундуз - сенинг умр матоингни кесувчи, қудратнинг омонлик бермайдиган бир қайчисидир. Сен бу илоҳий қайчидан умринг матосини қутқара олмайсан. Бекор сафсаталар, солланиб юришларнинг ҳеч фойдаси йўқ, улар жонга ором бермайдилар. Вақтида эсингни йиғиб ол. Ва вақтингни қийматини яхши бил, фойдали ишлар қил!"
Ҳар бир жонзотнинг бу ҳаётни тарк этмоғи муқаррарки, Аллоҳ ўз каломида: "Ҳар бир нафас эгаси ўлим шарбатини тотгувчидир" деб марҳамат қилган. Шундай экан, киши умри давомида ўзгаларга яхшилик қилмоғи керак. Инсоннинг қадр-қиммати унинг ҳусни, бойлиги ёки мартабасига қараб эмас, балки яхши амалларни кўп ёки кам қилганига қараб белгиланади. Аллоҳ розилиги учун қилинган ҳар бир яхшилик бесамар кетмайди. Доноларимиз "Экканингни ўрасан", деб бекорга айтмаганлар. Расулуллоҳ (с.а.в) марҳамат қилиб, "Ҳар бир қилинган яхшилик ҳам садақа ҳисобланади" деганлар.
Қадим замонда бир шаҳзода бўлган экан. Унга отасидан катта кутубхона мерос бўлиб қолибди. Шаҳзода китобларда нималар ёзилганини билмоқчи бўлиб, кутубхонага қараб турувчи олимни чақиртирибди. Ундан бу китоблар нима ҳақида эканлигини сўрабди. Олим "Бу китобларда инсоният тарихи битилган" деб жавоб берибди. Шунда шоҳ унга китобларнинг барида ёзилган маълумотларни жамлаб келишини буюрибди. Олим бир неча йиллар меҳнат қилибди ва кутубхонадаги барча китобларни жамлаб, беш юзта китоб ҳолига келтирибди. Шаҳзода бу вақтга келиб, анча улғайиб қолибди. Саройдаги ишларнинг кўплигидан бу китобларни ўқиб чиқишга фурсати етмаслигини айтиб, уларни яна ҳам ихчам қилиб жамлаб келишини буюрибди. Олим йиллар мобайнида бу китобларнинг маъносини яна ҳам ихчамлаштириб элликта китоб қилиб келибди. Бу пайтга келиб шоҳ анча қариб қолганлиги сабабли ушбу китобларни ўқиб чиқишга имкони йўқлигини билдириб, элликта китобнинг маъносини битта китобга жамлашини яна буюрибди. Олим бу амрни бажарибди. Лекин унда шоҳ ўлим тўшагида ётган экан. Китобни ҳатто очиб қарашга кучи етмабди. Шунда олимга китобнинг мазмунини қисқа қилиб айтиб беришини сўрабди. Олим унга: "Инсон дунёга яхшилик қилиш учун келар ва ажали етганда ўлар экан" деб жавоб берибди.
Инсон дунёга келар экан, фақат яхши амаллар билан яшамоғи зарурдирки, бу амаллар унга охиратда асқотади. Расулуллоҳ (с.а.в.) дебдурларки, мўъмин кишига вафотидан кейин ҳам савоб етиб турадиган амали солиҳлар бор. Булар тарқатган илми, қолдирган солиҳ фарзанди, қурган масжиди, йўл, кўприк, қазиган ариғи, тириклигида ва соғломлигида қилган яхшиликларидир.
Нақлдурки, улуғ зотлардан бўлмиш Робия Адавия ҳазрати Ҳасан Басрийга уч нарсани яъни, мум, игна, соч толасини жўнатди. Аҳли ҳикмат бу воқеани бундоқ шарҳ қилдилар: мум каби мулойим бўл, ўзинг ёниб адо бўлсанг ҳам оламни мунаввар айла. Игна каби яланғоч қолиб бўлса-да, ўзгаларни кийинтир, халқ сендан манфаатдор бўлсин. Ва Аллоҳ Таолонинг ҳузурига олиб борувчи йўл ҳудди соч толасидек нозик ва ингичкадурким, тойиб йиқилишдан хушёр бўл.
Кишининг ҳаёти ва охирати обод бўлмоғи бу унинг умри давомида қилган яхшилигига боғлиқдирки, ўзгаларга манфаат етказмасдан туриб, улардан манфаат кутиш, ерга уруғ сепмасдан туриб, дон олишни таъма қилиш каби маъносиздир. Илоҳим барчамизга, яхши ва эзгу ишларни бажаришимизни, умримизни мазмунли ва серфайз ўтказувчи амаллар билан безамоғимизни Аллоҳ насиб этсин.
Саидахон Исмоилова, Марҳамат тумани бош отинойиси.
Чорраҳада машина кутиб турар эдим. Кўп ўтмай мен кутган йўналишдаги такси келди. Унга чиқиб, орқа ўриндиқдан жой олдим. Машинадаги йўловчи уч аёл диққатимни тортди, улар бир-бирлари билан имо-ишоралар ёрдамида гаплашишар эди.
Ҳа, улар соқов эдилар. Лекин юз-кўзларидан бахтиёр эканликларини сезиш қийин эмасди. Наздимда, улар кўчаларнинг кундан-кунга чирой очиб бораётганлиги тўғрисида суҳбат қуришарди. Кўнглим чуқур ўйга чўмди ва беихтиёр телефонда, машинада, қўйингки, ён-атрофимизда овозини баланд қилиб, бемаъни сўзлар билан, эшитсанг этинг жимирлайдиган хунук сўзларни айтиб, бақир-чақир қиладиган одамлар кўз ўнгимдан бир-бир ўтди.
Ўйлаб кўринг-а, Аллоҳ берган буюк неъматлардан бири - тил, забони борлигига шукр қилиб, яхши зикрлар қилиш ўрнига маънисиз сўзлар билан кўпчиликнинг дилини оғритаётган кимсалар борлигидан афсусланиб кетаман.
Тили бузуқ кимсалар юқоридаги каби заиф аёллардан ибрат олсалар жуда яхши бўлар эди.
Нега шундай? Аввалига кимгадир керакдек туюласан. Яшагинг келади. Лекин қачонлардир кераксиз эканингни ҳам ҳис қиласан. Инсон агар эътиқоди шунчалар кучли бўлса, бир кун толе унга ёр бўлади. Аммо орадан қанчадир вақт ўтади. Кимлар дунёга келади. Кимлар дунёни тарк этади. Ҳаммасидан ўтиш учун эса кучли ирода, матонат керак.
Бу олам, аслида инсонга ҳаракат, изланиш, ибодат, яхши амаллар қилиши учун яратилган. Доно ва зукко инсон яхши биладики, ҳаёт инсонга бир маротаба берилади. Унинг ҳар бир лаҳзаси такрорланмас, бебаҳо. Дунёдан инсон мўъжиза кутиб яшайди. Минг афсуски, кўпчилигимиз инсон бўлиб яралганимизнинг ўзи катта мўъжиза эканлигини англаб етмаймиз. Тушкунлик бутун вужудимизни кемиради. Мислсиз саробга айлантиради ҳаётимизни.
Инсон... Оламнинг онгли мавжудоти. Нега энди у шу беш кунлик ҳаётда ўзи учун, ўз бахти учун қайғурмаслиги керак. Инсон яшашнинг лаззати, юрак хотиржамлигини гоҳида унутиб қўяди. Фақат ўткинчи нарсалар, кераксиз ҳою ҳаваслар кўз ўнгида намоён бўлади. Доно халқимизда "Сабрнинг таги сариқ олтин" деган нақл бор. Нега бобою момоларимиз бизга ҳаёт фалсафаларини ўргатадилар. Чунки улар қилган хатоларни бизлар такрорламаслигимиз керак. Лекин биз - инсонлар ожизмиз. Тақдир кутилмаган воқеаларни рўбарў қилади. Вақт - шошқалоқ. Шундай экан, ҳар лаҳза ғанимат.
Қани, дўстим, шошилайлик, чин инсон бўлиб эзгулик қўлин тутмоққа. Токи, армонлар, ғамлар ортда қолсин. Дунё гўзал. Истардимки, у янада гўзал бўлсин. Мана шу гўзал дунёда биз инсонлар ҳам гўзал ҳаёт кечирайлик, қалбимиз фақат эзгуликка эш бўлсин.
Ҳа, рост, Сиз ҳақсиз. Мен муҳаббатим ва келажагим учун курашолмадим. Чунки менинг қанотларимни қайириб, учолмайдиган қушдек қилиб қўйишганди. Начора, ўша иродасизлигим жабрини бир умр тортишга маҳкум бир ожиза қизман. Сизнинг муҳаббатингиз уволига қолган ҳимоясиз гулман...
Қалқонсимон безнинг катталашуви билан кечадиган касаллик - эндемик бўқоқ йод танқислиги туфайли пайдо бўлади. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувда йоднинг кам бўлиши натижасида организмга йод моддаси етарлича тушмайди, бу эса қал-қонсимон без хасталигини келтириб чиқаради. Маълумки, қал-қонсимон без ақлий ва жисмоний ривожланишни таъминлайди, организмда моддалар алмашинувини тартибга солиб туради.
Йод етишмаганда қалқонсимон без иши издан чиқиб, аёлларда бепуштлик, камқонлик, ҳомиладорликнинг оғир кечиши, боланинг қоринда нобуд бўлиши сингари ҳолатлар, эркакларда эса уйқучанлик, нафас қисиши, соч рангининг ўзгариши, дармонсизлик, бош оғриғи, тирноқ ва тишларнинг мўртлашуви кузатилади.
Йод етишмовчилиги беморда ақлий ва жисмоний қолоқликни, қулоқ оғирлашувини, паканалик ва бошқа хил ўзгаришларни келтириб чиқаради.
КАСАЛЛИКНИНГ БЕЛГИЛАРИ
Эндемик бўқоққа учраган беморда қалқонсимон без катталашуви, умумий ҳолсизлик, чарчаш, бош оғриғи, бўғилиш, нафас олиш қийинлашуви, қуруқ йўтал, юрак соҳасида нохушлик каби белгилар пайдо бўлади. Без катталашганда дарров кўзга ташланмайди, кейинчалик пайпаслаганда билиниб, бўйин йўғонлашади. Бўқоқнинг катталашуви натижасида бўқоқнинг кўзга ташланадиган турлари масалан, диффуз эутиреоид бўқоқ, тугунли бўқоқ, тугунли заҳарли бўқоқ, баъзи ҳолларда шу жойда рак ўсимталари ва бирламчи гипотиреоз вужудга келади.
ИНСОНГА КЕРАКЛИ БЎЛГАН ЙОД МИҚДОРИ
Эмадиган гўдаклар то бир ёшга етгунларича кунига 50 мкг. икки ёшдан олти ёшгача бўлган болалар 90 мкг. мактаб ўқувчилари (7 -12 ёшлилар) 120 мкг. ундан катталар эса 150 мкг. ҳомиладор ва эмизикли аёллар 200 мкг. йод қабул қилишлари кундалик меъёр сифатида белгиланган. Бундай миқдордаги йодни кишиларимиз асосан, ўзлари истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотларидан олади. Агар овқатланиш жараёнида организмга етарлича йод моддаси тушмаса, бўқоқ ривожланади. Шунинг учун ҳам одам ўзини синчиклаб кузатиши, қалқонсимон без хасталиклари аломатларини сезса, эндокринолог шифокорга учраб, тегишли муолажа олиши керак. Бемор дорихоналарда сотилаётган йод препаратларини врач рухсати билангина истеъмол қилиши лозим.
УШБУ ХАСТАЛИККА ЧАЛИНМАЙ ДЕСАНГИЗ...
Рўзғорда йодланган туз ишлатиш, йодга бой мева-сабзавотлар (бодринг, хурмо, ёнғоқ кабилар)дан еб туриш керак. Уй шароитида ўз билганича даволаниш ҳеч қандай натижа бермайди. Агар бемор шифокор тавсиясига кўра, мунтазам муолажа олса, аста-секин бўқоқ ўсишдан тўхташи ва сўрилиб кетиши мумкин. Дори-дармонлар ёрдам бермаган тақдирда бемор операция қилинади.
Шаҳноза ЮСУПОВА,
Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси эндокринология бўлими шифокори.
Спорт байрамига айланди
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши ташаббуси билан Андижон шаҳридаги 35-давлат ихтисослаштирилган мактабда оилалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан шуғулланувчи оилаларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида "Соғлом ва баркамол оила" шиори остида оилавий спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада кенгаш тасарруфидаги 29 ташкилот ва муассасадан 58 оилавий жамоа иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди. Қизғин тарзда ўтган беллашувнинг якуний натижаларига кўра, ўғил фарзанди бор оилалар ўртасида 1-ўрин 41-умумтаълим мактаби, 2-ўрин 6-умумтаълим мактаби, 3-ўрин 29-умумтаълим мактаби, қиз фарзанди бор оилалар ўртасидаги баҳсларда эса 1-ўрин 25-умумтаълим мактаби, 2-ўрин 24-умумтаълим мактаби, 3-ўрин 14-умумтаълим мактаби вакиллари бўлган оилавий жамоаларга насиб этди.
Шунингдек, мусобақада "Энг чаққон оила", "Энг фаол оила" сингари қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Кўтаринки руҳда ўтган оилавий мусобақалар чинакам спорт байрамига айланиб кетди. Fолиблар ва иштирокчилар таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгашининг эсдалик сов-ғалари билан тақдирландилар.
ТИРНОҚ ЎСТИРИШ - ТАРБИЯМИЗГА ЗИД, САЛОМАТЛИГИМИЗ УЧУН ҲАМ ЗАРАР
Қизлар тарбияси, уларнинг кийиниши, юриш-туриши, маънавияти ҳақида жуда кўп гапирилади, ёзилади. Бироқ шунга қарамай, айрим қизларнинг маданияти, маънавий савияси, одоб-аҳлоқи, дунёқарашини кузатиб, кишида салбий фикрлар уйғонади.
Бугун айрим қизларимизнинг юриш-туришини кузатиб ҳайратда қоламан. Айниқса, кийиниши, ўзига оро беришларини кўриб, улар тантана ёки бирор маросимга кетяптими ёхуд ўқишгами, дея ўйланиб қоласан киши. Тор, калта кийимлар кийиб, сочларини ёйиб, ўзини жуда эркин тутаётган ўқувчи қизларнинг ўзбек қизларига мос бўлмаган юришлари наҳотки, ака-укалари, ота-оналари эътиборсиз бўлсалар? Ўзгача кийинишни замонавийлик белгиси десак, баъзиларининг тирноқларини узун ўстириб юришларини нима деб аташни, ундан мақсадлари нима эканлигига асло тушуна олмайман.
Очиғи, ундайларни кўрсам кўнглим беҳузур бўлади. Узун қилиб ўстирилган, турли рангларга бўялган тирноқлар кимга ёқиши мумкин. Биз педагоглар дарс жараёнида уларга дакки берармиз, бундай ҳолат миллийлигимизга, халқимизнинг ахлоқий мезонларига, қолаверса, гигиена талабларига зид эканини уқтирармиз, аммо оиласидагилар бунга бефарқ қарасалар, фарзандининг қандай аҳволда ўқишга кетаётгани билан қизиқмасалар, бу борада қандай қилиб ижобий натижага эриши мумкин? Ахир қарс икки қўлдан чиқмайдими?
Тиббий нуқтаи назардан ҳам тирноқ ўстириш саломатликка, тозалик гигиенасига мутлақо тўғри келмайди. Тор либослар ҳам тананинг эркин нафас олишига қаршилик қилади. Бу ҳақида ота-оналар ҳам ўйлаб кўрсалар мақсадга мувофиқ бўларди.
- дейди Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Режабхон Маллабоева.
Аёл борки, олам мунаввар. У меҳрибон уй бекаси, хонадон чароғбони бўлиш билан бир қаторда миллатимиз давомчилари, келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни дунёга келтирувчи она ҳамдир. Шу боис ҳам оналар саломатлигини сақлаш жамият ва давлатимизнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Айниқса, кейинги йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, жисмонан ва маънан соғлом авлодни тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Президентимиз, ҳукуматимизнинг қатор фармон ва қарорлари қабул қилиниб, ана шу ҳужжатлар ижроси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимиз биринчи Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида"ги қарори мазкур йўналишдаги ишлар кўлами ва самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Мазкур ҳужжат ижроси, умуман, аҳоли, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида Қўрғонтепа туманида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болалик масалалари бўйича ўринбосари Режабхон Маллабоева қуйидагиларни гапириб берди:
- Айни кунда туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфида 1 туғруқхона, 1 кўп тармоқли поликлиника, 5 қишлоқ врачлик пункти, 5 оилавий поликлиника ҳамда бир қатор касалхоналар фаолият олиб бормоқда. Уларда 203 нафар малакали шифокор ҳамда 835 нафар ўрта тиббиёт ходимлари аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Туманда туғиш ёшидаги аёллар, жумладан, ҳомиладорларга малакали тиббий ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш,соғлом бола туғилиши ва тарбияланиши учун зарур барча шароитлар яратилган. Шу кунларда туманда перинатал ва скрининг марказлари ташкил этиш борасида ҳам ишлар олиб борилмоқда, шунингдек, аҳоли ўртасида тиббий саводхонликни ошириш бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил қилинган. Кенгаш аъзолари томонидан ҳар ҳафтада жойларда мунтазам равишда йиғилиш, учрашув, мулоқот ва давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда. Жорий йилнинг ўтган 2 ойи мобайнида маҳалла фуқаролар йиғинларида 184 марта ана шундай тадбирлар ўтказилди. Бу каби тадбирлардан кўзланган мақсад, аҳоли саломатлигини ҳимоялаш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифатини, фуқароларнинг тиббий саводхонлигини ошириш борасидаги ишлар самарадорлигини юксалтиришдан иборат.
Туманимизда жами 165 минг нафардан зиёд аҳоли бўлиб, шундан 41221 нафари туғиш ёшидаги аёллардир. Жорий йилнинг илк ойи мобайнида 4,5 минг нафарга яқин туғиш ёшидаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди. Текширувлар натижаларига кўра, турли экстрагенитал касалликлар аниқланган 1807 нафар аёл амбулатория шароитида, 107 нафари стационар шароитида соғломлаштирилди. Бу борадаги ишлар тизимли равишда, режа асосида давом эттирилмоқда. Бундан ташқари, 116 нафар никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга ҳам саломатлик, тиббий кўрикнинг аҳамияти хусусида кенг тушунчалар берилди.
Маълумки, кейинги йилларда Юртбошимиз ташаббуси билан тиббий муассасалар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, ҳатто, чекка-чекка ҳудудларда ҳам кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савия-сини ошириш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу албатта, биз тиббиёт ходимлари зиммасига катта масъулият юклайди. Тўғри, бу борадаги ишлар белгиланган тартиблар доирасида босқичма-босқич олиб борилмоқда, ютуқларимиз ҳам бор. Бироқ, ҳали қатор муаммо ва камчиликларимиз, қилишимиз керак бўлган ишлар ҳам жуда кўп.
Туманда ўтган 2017 йилда 3328 туғруқ кузатилган, бу аввалги йилга нисбатан 92 нафарга камайганини кўрсатади. Бироқ 35-44 ёшли аёллар ўртасида туғруқлар 4 тага, 1 ёшгача бўлган болалар ўлими 6 тага ортган. Жорий йилнинг ўтган даврида ҳам 5 нафар чақалоқ ўлими кузатилди. Бир ҳафта яшамай вафот этган гўдакларнинг аксарияти нафас аъзоси касалликлари туфайли ҳаётдан кўз юмган.
Хавфсиз ҳомиладорлик, бехатар туғруқ, абортларнинг олдини олиш, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар, умуман, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган саъйи-ҳаракатларимизга қарамай аксарият ҳомиладор аёлларимизда турли экстрагенитал касалликларнинг кузатилаётгани, гўдаклар ўлимининг камаймаётгани ўта ташвишлидир. Ушбу фактлар бизни янада қаттиқ ишлашимиз кераклигини кўрсатади.
Бу борада тиббиёт ходимлари масъулияти янада оширилмоқда. Таъкидлаш жоизки, аёллар, бўлажак оналар ўз саломатликларини назорат қилмас, соғлом турмуш тарзи, тўғри ов-қатланишга эътибор бермас эканлар, бу борада қанча ҳаракат қилсакда, ижобий натижаларга эришиш қийин. Шу боис ҳам, ҳар бир оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, бўлажак оналаримиз ўз саломатликларига жиддий қарашлари лозимлиги, аҳолининг тиббий билим ва саводхонлигини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришга алоҳида эътибор қарат-япмиз. "Бир кишининг саломатлиги барчанинг иши!" шиори фаолиятимизнинг асосий мезонига айланган. Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, жисмонан соғлом фарзандларни вояга етказиш жамиятимиз олдидаги энг муҳим вазифадир.
Қачонки, ҳар бир инсон, айниқса, оналар ва болалар соғлом бўлса, оила бахтли, жамият мустаҳкам бўлади. Соғлом ва баркамол оила жамиятнинг кўрки ва бойлигидир. Ана шу бойликни асраб-авайлаш, бу борадаги ишлар сифатини ошириш, фаолиятимизнинг барча йўналишларида ижобий натижаларга эришиш учун бор имкониятларимизни ишга солиб меҳнат қиламиз.
Дилфузахон Қурбонова "Узтрансгаз" акциядорлик жамияти "Андижонгаз" филиали 1- участкасида фуқаролар билан ишлаш техниги вазифасида самарали меҳнат қилиб келаётган фаол аёллардан бири.
У 1986 йилда Андижон шаҳридаги 42-ўрта мактабни тамомлаб, сўнг Андижон енгил саноат политехникумида таҳсил олди. Техникумни тамомлаган йилиёқ ҳозир меҳнат қилаётган жамоага ишга кирди. Мана қарийб 30 йилдирки, ушбу жамоада ишлаб келмоқда. Устози Ўлмасхон Мамасодиқова ва бошқа кўп устозлардан касбининг сир-асрорларини ўрганди. Ўз ишининг малакали мутахассиси сифатида ҳамкасблари орасида ҳурмат-эътибор топди.
Йиллар давомида муайян билим ва тажриба орттирган Дилфузахон ўзи ҳам жамоага ишга келган кўплаб ёшларга устозлик қилди. Айни кунда Ойистахон Аҳмедова, Моҳидилхон Ураимова, Дилфузахон Рашидова, Маҳлиёхон Шокирова сингари мутахассислар билан баҳамжиҳат иш олиб бормоқда.
- Одамлар билан ишлаш менга завқ беради, - дейди Д. Қурбонова. - Имкон қадар уларга чиройли хизмат қилишга ҳаракат қиламан. Турфа одамлар, турфа фикр-лар билан танишаман, улардан кўп нарсаларни, ҳаёт сабоқларини оламан.
Қаҳрамонимиз Дилфузахон ибратли оиланинг бахтли бекаси ҳамдир. У узоқ йиллар ҳайдовчи бўлиб ишлаган турмуш ўртоғи Абдулло ака билан 4 нафар фарзанди икки қиз, икки ўғилни вояга етказдилар. Бугун фарзандлари турли соҳаларда меҳнат қилиб, юртимиз ривожига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
- Иккита келин туширдим, уч нафар набирам бор, - дейди опа суҳбатни давом эттириб. - Оилам, фарзандларим тинчлигини, бахтини, камолини кўриб қувонаман. Айниқса, ишдан чарчаб уйга борганимда набираларимни кўриб, бутун чарчоқларимни унутаман. Ўзимни шу қадар бахтли ҳис қиламан.
Юртимизда оила жамиятнинг асосий бўғини, деб эътироф этилади. Оила шахсий масала эмас, балки ижтимоий аҳамиятга молик масаладир. Бугун мамлакатимизда ёш оилаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик тўғрисида кўп гапириш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳақида"ги низомини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг оталикни белгилаш ва ноқонуний никоҳларнинг олдини олиш бўйича буйруғига асосан никоҳ ўқишдан олдин ФҲДЁ бўлимларининг маълумотномаси борлигига эътибор қаратилиши, шаръий никоҳлар фақат расмий масжидлар имом-хатиблари ва имом-ноиблари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Мамлакатимизда норасмий шахслар томонидан шаръий никоҳ ўқилишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг "Шаръий никоҳдан ўтиш одоблари тўғрисидаги фатвоси" ҳам чиқарилган. Унда шаръий никоҳ шартларига давлатимизнинг никоҳ ва оила тўғрисида қабул қилган қонунлари ва қонуности ҳужжатларига амал қилиш зарурлиги қайд этилган. Масалан, келин-куёв шаръий никоҳдан олдин никоҳни қайд қилувчи давлат идоралари рўйхатидан ўтиб, расмий гувоҳнома олган бўлишлари керак. Расмий никоҳдан ўтмаган, ФҲДЁ гувоҳномасига эга бўлмаган ёш оилалар ажрашиб, она ва унинг фарзанди ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлишини инобатга олсак, шаръий никоҳ ўқишда бўлажак оила соҳибларининг расмий рўйхатдан ўтган, ФҲДЁ гувоҳномасини олган бўлишлари муҳим аҳамият касб этади.
Имомларнинг ФҲДЁ гувоҳномасини сўрамай никоҳ ўқиши ёш оилаларнинг ижтимоий ҳуқуқларини камситиш, деб аташ мумкин. Гувоҳномани кўриб, никоҳ ўқиш эса ёш оила вакилларида қонунларимизга бўлган ҳурматни оширади, ёш оилаларнинг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлайди.
Оила қонуний тартиблар ва меҳр-муҳаббат асосида қурилади. Минг афсуски, айни кунда жамиятимизда қонуний никоҳдан ўтмай, шаръий никоҳ билан оила қураётган ёшлар ҳам йўқ эмас. Шаръий никоҳ қанчалик муқаддас бўлса, қонуний никоҳ масъулияти ҳам ёшларимиз ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Қонуний никоҳдан ўтмасдан шаръий никоҳ орқали оила қурган айрим ёшларимиз тақдир тақозоси билан ажрашганларида ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб, тегишли ташкилотларга мурожаат қиладилар. Улар бу хатти-ҳаракати билан махр ундириш ва бошқа баъзи талабларини қондирмоқчи бўлишади. Аммо қонуний никоҳдан ўтмаганликлари учун уларнинг даъволари кўп ҳолларда инобатга олинмайди. Шаръий никоҳ аёлни қонуний ҳимоя қила олмай қолади.
Фарзандларини унаштириб, тўй ҳаракатига тушган ота-она, шу жумладан, никоҳланувчи ёшлар қонуний ва шаръий никоҳнинг фарқи, уларнинг шартлари нималардан иборат эканлиги ҳақида етарли билим ва тушунчага эга бўлиши зарур. Бу ёш оилалар мустаҳкамлигини таъминлайди. Қолаверса, ҳар бир фуқаро қонуний ва шаръий никоҳ кўрсатмаларига қатъий амал қилиши лозим. Шундагина никоҳдан ўтган ёшлар бахтли, саодатли ва фаровон ҳаёт кечиради.