+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Фев 2018

Оилам тинчлиги, фарзандларим камолидан қувонаман

Дилфузахон Қурбонова "Узтрансгаз" акциядорлик жамияти "Андижонгаз" филиали 1- участкасида фуқаролар билан ишлаш техниги вазифасида самарали меҳнат қилиб келаётган фаол аёллардан бири.

У 1986 йилда Андижон шаҳридаги 42-ўрта мактабни тамомлаб, сўнг Андижон енгил саноат политехникумида таҳсил олди.  Техникумни тамомлаган йилиёқ ҳозир меҳнат қилаётган жамоага ишга кирди. Мана қарийб 30 йилдирки, ушбу жамоада ишлаб келмоқда. Устози Ўлмасхон Мамасодиқова ва бошқа кўп устозлардан касбининг сир-асрорларини ўрганди. Ўз ишининг малакали мутахассиси сифатида ҳамкасблари орасида ҳурмат-эътибор топди.

Йиллар давомида муайян билим ва тажриба орттирган Дилфузахон ўзи ҳам  жамоага ишга келган кўплаб ёшларга устозлик қилди. Айни кунда Ойистахон Аҳмедова, Моҳидилхон Ураимова, Дилфузахон Рашидова, Маҳлиёхон Шокирова сингари мутахассислар билан баҳамжиҳат иш олиб бормоқда.

- Одамлар билан ишлаш менга завқ беради, - дейди Д. Қурбонова. - Имкон қадар уларга чиройли хизмат қилишга ҳаракат қиламан. Турфа одамлар, турфа фикр-лар  билан танишаман, улардан кўп нарсаларни, ҳаёт сабоқларини оламан.

Қаҳрамонимиз Дилфузахон ибратли оиланинг бахтли бекаси ҳамдир. У узоқ йиллар ҳайдовчи бўлиб ишлаган турмуш ўртоғи Абдулло ака билан 4 нафар фарзанди  икки қиз, икки ўғилни вояга етказдилар. Бугун фарзандлари турли соҳаларда меҳнат қилиб, юртимиз ривожига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

- Иккита келин туширдим, уч нафар набирам бор, - дейди опа суҳбатни давом эттириб. - Оилам, фарзандларим тинчлигини, бахтини, камолини кўриб қувонаман. Айниқса, ишдан чарчаб уйга борганимда набираларимни кўриб, бутун чарчоқларимни унутаман. Ўзимни шу қадар бахтли ҳис қиламан.

Ҳа, юртимизда Дилфуза опа сингари эл-юрт ишига камарбаста, ҳаётидан мамнун, бахтли аёлларимиз сафи кенгаяверсин.  

 

Дилафрўз ДАВРОНОВА,

«Узтрансгаз» АК «Андижонгаз» филиали хотин-қизлар қўмитаси бошланғич

 

ташкилоти раиси.