+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

29 Апр 2020

Томорқадан мўл ҳосил олсак, дастурхонимиз тўкин бўлади

Ўзбекистон "Адолат" СДП Жалақудуқ тумани кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамкорлигида тумандаги маҳаллаларда томорқадан фойдаланиш борасидаги ишлар ўрганилиб, фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилди.

Баҳорги экинларни экиш,    томорқадан самарали фойдаланиш, хонадонларда деҳқончилик ишларини самарали йўлга қўйиш борасида "Адолат" социал-демократик партиясидан вилоят, туман, шаҳар кенгашларига сайланган депутатлар томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Партиянинг Жалақудуқ туман кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамкорлигида  Кесак ва Бешкарам маҳаллаларида аҳолининг томорқадан қандай фойдаланаётганлиги ўрганилиб, бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан  аҳоли билан суҳбатлар ўтказилди.

- Биламизки, экин экиш мавсуми қисқа, шу боис бу борадаги ишларни имкон қадар тезроқ якунлашимиз зарур, - дейди халқ депутатлари Жалақудуқ тумани кенгаши депутати Маликахон Абдуллаева. - Бирор экин экмасдан ернинг умрини зое кетказиш дастурхонимиз тўкинлигига салбий таъсир кўрсатади, қолаверса, бу масъулиятсизлик, юрт тақдирига бефарқликдир.

Ахир, томорқамизга, бўш турган ерларга ўз вақтида экин экиб, мўл ҳосил олсак, ҳам дастурхонимиз тўкин бўлади, ҳам оиламиз даромадига даромад қўшилади.

Ўрганиш давомида мазкур йўналишдаги муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга ҳомийлар бириктирилди.

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА