+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

Орамизда мурувватли инсонлар кўп

жараён

Карантин бошлангандан буён кўчабошилар, отинойи, фаоллар билан биргаликда хонадонлар тинчлиги, оила аъзоларининг саломатлиги, карантин пайтида тирикчилиги қандай ўтаётганлиги юзасидан хабардор бўлиш мақсадида ҳар куни хонадонларни айланиб юрибмиз. Ким ишсиз, ким нимага муҳтож бўляпти, қандай муаммоси бор, аниқлаб, ёрдам бериш чораларини кўришга ҳаракат қиляпмиз.

Хонадонларга кирганимда ёши улуғ онахонларимиз кўзида ёш билан "Биздан нима ёрдам, қизим?" деб сўрайдилар. "Уйингиздан чиқмасдан, дуо қилиб ўтирсангиз бўлгани, онахон", деб жавоб бераман. Аҳолимиз орасида ижтимоий соҳада ишлайдиган, ёки хорижда ишлаб даромад топадиган фуқаролар ҳам бор. Ҳозирги вазият сабаб уларнинг оиласига даромад кирмай қолди. Шуларнинг ҳолидан хабар олиб, ишсиз қолганларни вақтинча бўлса ҳам иш билан таъминлашни ўйлаб чиқдик.

Шукрки, ҳудудимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, ўзини тиклаб олган, маҳалла-кўйга фойдаси тегадиган тадбиркорлар ҳам йўқ эмас. Рамазон ойи бошланишидан олдин уларнинг ўзлари идорамизга кириб келишди. "Бизга нима хизмат бор?, карантин пайтида қийналиб қолган оилалар бўлса, айтсангиз. Маҳалламизда муҳтож бўлатуриб, уйимизда бемалол еб-ичиб ўтиролмас эканмиз", дейишганида жуда хурсанд бўлиб кетдим. Мана, сизга инсонийлик. Ўзбекнинг мард, тантилиги мана шунақа пайтларда билинади.

Тадбиркор ва фермерларимиз кам таъминланган, ҳозирги кунда ишсиз, турмуш ўртоқлари хорижда бўлган, ёки оила бошлиғи вафот этган ҳамда ногирони бор хонадонларга озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, нақд пулдан ёрдам қилдилар.

Тарғибот-ташвиқот ишлари, саъй-ҳаракатларимиз яхши самара бериб, ҳудудимизда коронавирусга чалинган бемор ҳам, карантинга олинган хонадон ҳам йўқ.

Ҳар қандай синовнинг мукофоти, ҳар қандай сабрнинг ажри бор. Шундай дамларда талвасага тушмасдан, сабр билан Аллоҳнинг қазои-қадарига рози бўлиш, бир-биримизга меҳр-оқибат кўрсатиш, мурувват билангина бу кунларни енгиб ўта оламиз. Шукр, ҳали орамизда мурувватли инсонлар кўп, демак, бу - ҳали ҳаёт давом этади, деганидир.

Интизор ШОМИРЗАЕВА,

 

Улуғнор туманидаги Улуғбек МФЙ раисининг ўринбосари.

Асл бойлигимиз соғлигимиз, тинчлигимиздир

Оғир дамлар келганда асл инсонларгина бир-бирини қўллайди. Меҳр-оқибат шундай кунларда янада билинади, қадрли бўлади. Дарҳақиқат, вирусга қарши меҳри дарё халқимиз бирдамликда ҳаракат қилмоқда. Буни Хонобод шаҳридаги маҳаллалар мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Жумладан, бизнинг маҳалламиздаги мингдан ортиқ оила таркибида 3 минг 500 дан зиёд фуқаро яшайди. Маҳалламизда зиёли, тадбиркор ва намунали оилалар кўпчиликни ташкил қилади. Маҳалладошларимиз карантин ва инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилмоқда. Ҳудудимиздаги дўконлар, кўчма бозорларда аҳоли учун зарур барча озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд.  Маҳалламиздаги ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор, кўп болали ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ва саховатпеша инсонлар томонидан беминнат ёрдам кўрсатилмоқда.

Халқимизнинг бир-бирига бўлган меҳр-оқибати мана шундай кунларда асқотади. Идорамизга ёрдам сўраб келган ҳеч бир кишини қуруқ қайтармаяпмиз. Шу кунга қадар 138 оилага кўмак берилди. Тадбиркорларимиз, сахий фуқароларимиз кўп экан, ҳеч ким қараб турмаяпти.

Асл бойлигимиз - соғлигимиз,     тинчлигимиз эканини шундай кунларда англар экансиз. Халқимизнинг кўнглига хотиржамлик бағишлаб турган, карантин туфайли қийналиб қолган оилаларнинг дардига малҳам бўлаётган Президентимизга, ҳукуматимизга, барчани бошини қовуштираётган ҳокимларимизга раҳмат. Биз маҳалла мутасаддилари бугунги синовли кунларда одамларнинг оғирини енгил қилиш,  ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлаш учун бор имкониятларимизни ишга солиб меҳнат қиламиз.

Равшанбек ХУСАНОВ,

 

Хонобод шаҳридаги "Мустақиллик" МФЙ раиси.

КЎНГИЛ БИТИКЛАРИ

Тарбия

Қачон ота уйимга бормай доимо раҳматли дадам: "Қизим, тезроқ уйингизга боринг.  Қайн-отангиз кексайиб қолган, вақтида овқатини қилиб беринг, хизматини адо этиб, дуосини олинг" дердилар. Мана бир ойдан ошдики, карантин туфайли оилам бағрида, уйдаман. Қайнотамнинг дуоларини олаяпман. Калбим хотиржамлиги,  уйимдаги қут-барака, бир-биримизга бўлган меҳр-оқибат кундан кунга зиёда бўлиб бораётгандай гўё. Дуонинг қудрати, ҳикмати балки шудир.

Яна "Озгина сабрли бўл, сабр барибир яхши-да" дегувчи онамни соғиняпман. Онажонимнинг сабр-тоқатли бўлишим учун қилган панд-насиҳатлари маҳсулини бугун кўряпман. Меҳнатларим, хизматларим миннатга эмас, роҳатга  айланяпти. Мени шундай қилиб тарбиялаганлари учун ота-онамга бошим ерга теккунча қуллуқ қиламан.

 

Хавотирланманг, онажон!

- Шукр килиб яшанглар, деб таъкидлагувчи, шукрона сўзлигим, онамни соғиниб, куни кеча "бирровгина" йўқлагани бордим. Иссиқхонамдаги баҳор неъматларидан илиндим.

  Онажоним эккан гуллар қийғос очилибди.

-      Бекор уйингдан чиқибсан, ҳамма уйида қолсин, дейишяпти, - дея куйинди онам.  - Вирус балоси йўқолгунича биздан хабар олгани келиб юрма. Уйингдаги ишларни қил. Кўча томонингга гуллар эк, ўтган-кетганнинг баҳри-дили яйрайди.

Бир умр гўзалликка ошно, шайдо онамнинг сўзларидан қувондим. Уйимга келиб, кўчамизга яна гуллар экдим.

... Бугун тонгдан ота уйимдан телефон бўлди,хавотирландим.

Жияним телеграммдан онажонимнинг суратини юборибди. Остига шундай сўзлар ёзилган эди: "Биз тинчмиз, хабар оламан, деб келмагин. Болаларинг билан уйда қолгин".

Мен учун қайғурадиган онажоним борлигидан бошим осмонга етди. Хаёлимдан беихтиёр "Уйимда қоламан, хавотирланманг, онажон!" деган ўй ўтди.

      Ҳамрохон МАМАТҚУЛОВА,

Жалақудуқ туманидаги

30-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

 

tospace:none'>Булоқбоши тумани

 

 

статистика бўлими раҳбари.

Бугуннин шеъри

муштарий ижодидан

 

Дўстим, дунёмизнинг қовоғи солиқ,

Кўнглига кўз солинг, тўкилинг, тўлинг.

Унинг дарду ғами сиз-бизга боғлиқ,

Истиғфор айтганлар сафида бўлинг.

 

Кўринмас балодан жонлар озорда,

Тўсар куч топилмас ҳеч бир деворда,

Сийлови бор Зотнинг қаҳри ҳам бор-да,

Истиғфор айтганлар сафида бўлинг.

 

Дўст деган сўз бору ўзи йўқолди,

Дўст излаган шўрлик толиқди, толди,

Олғирлар содданинг бўғзидан олди,

Истиғфор айтганлар сафида бўлинг.

 

Ўзин мерган сезди ватанфурушлар,

Замбарак заҳмидан йиқилди қушлар,

Оналар "болам"лаб тиззасин муштлар,

Истиғфор айтганлар сафида бўлинг.

 

Ким пул учун гулни аждарга отди,

Гултанлар ишратда гуноҳга ботди.

Ҳақдан хайиқмаслар кун сари ортди,

Истиғфор айтганлар сафида бўлинг.

 

Меҳрдан сўз кетса меҳрибонлик йўқ,

Ўз ўзин севишдан худбин кўнгил тўқ,

Дунёни тишлади жаҳаннамий чўғ,

Истиғфор айтганлар сафида бўлинг.

 

Буюк Зот қаҳрига сабаб ўзимиз,

Иблис йўлларига тушган изимиз,

Тупукдан қорайди туздон, тузимиз,

Истиғфор айтганлар сафида бўлинг.

 

Ҳар дил ўзин тафтиш ўтида ёқса,

Оламга яхшилик ёмғири ёғса,

Болаларин топсин мактабу боғча,

Истиғфор айтганлар сафида бўлинг.

 

Тазаррумиз етса ҲАҚ амри вожиб...

Кўринмас балолар кетгайдир қочиб,

Дунёмиз жилмайсин қовоғин очиб,

Истиғфор айтганлар сафида бўлинг.

 

 

Замира РЎЗИЕВА

ХАРИДОРЛАРГА СИФАТЛИ НОН ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА

Андижон шаҳрида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор "Бобохўжаев Шуҳратбек" томонидан ташкил этилган нон цехида бир неча йиллардан буён  аҳолига қолипли нон ва бир неча турдаги нон маҳсулотлари (булочка) етказиб берилади.

Ушбу цехда тайёрланаётган нон ва нон маҳсулотлари сифати, мазалилиги, нисбатан арзонлиги билан ўз харидорларини топиб улгурган. Коронавирус пандемияси туфайли нон цехи маълум муддат фаолият кўрсатмади. Карантин шароитида аҳолининг нон ва нон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, ана шу маҳсулотларнинг дўконларда доимий бўлишини таъминлаш мақсадида карантин ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган чоралар кўрилган ҳолда  нон цехи яна фаолиятини     бошланди.

- Бир неча кун бўлди иш бошладик, - дейди тадбиркор Шуҳратбек Бобохўжаев. - Ҳозирча, кунига 1500-1600 дона қолипли нон тайёрлаб, харидорларга етказиб бераяпмиз. Карантин шароитида ноннинг узилишига йўл қўймасликка ҳаракат қиляпмиз.

Цехда тозалик, санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилинмоқда, белгиланган тартибда дезинфекция ишлари ўтказилмоқда. Нуриддин Жабборов, Неъматулла Исроилов сингари ишчилар сидқидилдан меҳнат қилмоқда. Улар ҳимоя ниқоблари, зарур антисептик воситалар билан таъминланган.

 

 

Зуҳриддин УМРЗОҚОВ

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ - МУҲИМ МАСАЛА

Маълумки, жорий йил 16    мартда Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинди. Қонунда аҳолини рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумот, узоқ муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш Миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат         ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим пойдевор бўлиши қайд этилган.

Шунингдек, қонунда БМТнинг 2015 йил 10 июндаги "2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар" резолюциясига таяниб, аъзо-давлатларни 2020 йилда Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури доирасида аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишга тааллуқли ҳалқаро ва ҳудудий тавсияларни инобатга олган ҳолда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш  ўтказилиши ҳам белгиланган.

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан буён аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Бу аҳоли сонига, ёш-жинс таркибига кескин таъсир кўрсатган ўзгаришлар, республика ҳудудидаги аҳоли жойлашуви хусусиятлари ва     бошқа ижтимоий-демографик ўзига хосликларга оид маълумотларни қўллашни маълум даражада чекламокда.

Ана шундан, қолаверса, халқаро нормаларда белгиланган тартиблардан келиб чиқиб, қабул қилинган қонун ҳужжатида мамлакатимиз аҳолиси сони аниқ ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш, белгилаб қўйилган ягона ҳисобга олиш даврида аҳолининг жинси, ёши, оилавий ахволи, маълумоти, хаёт даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари бўйича якка тартибда ҳисобга олиш ва батафсил тавсифлаш  бўйича вазифалар белгиланган.

Ушбу қонун мазмун-моҳияти, аҳамиятига кўра, халқимиз ва давлатимиз манфаатларига хизмат қиладиган муҳим ҳужжатдир. Қонуннинг тўла матни билан  Lex.UZ сайти орқали танишиш мумкин. Бу борада қўшимча маълумот олишни истаган хўжалик субъектлари раҳбарлари,  фуқаролар туман статистика бўлимига  (374) 773-10-95, 0 (371) 230-82-87 рақамли телефонлар орқали мурожаат қилишлари мумкин.

 

Дилмуроджон ЯНГИЕВ,

Булоқбоши тумани

 

статистика бўлими раҳбари.

Мен ҳам бахтли бўлишни хоҳлайман

Мактуб - кўнгил кўзгуси

Бир фарзандни дунёга келтириб, унга яхши тарбия бериш, жамиятга қўшишнинг ўзи катта иш. Фарзанд улғайгач, қиз бўлса турмушга узатиб, ўғил бўлса уйлаш ота-онанинг зиммасидаги бурч. Йигирма, йигирма икки йилдир кўз қорачиғидай сақлаган қизини бегона уйга келин қилиб узатиш қанчалар қийин бўлса-да, фарзандимиз бахти учун шунга мажбурмиз, бу ҳаёт қонуни. Қизимиз аёлини, келинини қадрлайдиган инсонлар қўлига тушишини сўраб дуолар қиламиз, фарзандимиз ўзидан тинчиб, униб-ўсишини, борган жойида қадр топишини, тошдай қотишини тилаймиз. Шундай бўлса, ҳамма бахтиёр, Аммо акси бўлса-чи...

Хўш, оиладаги ажримларга асосан нималар, кимлар сабаб бўлмоқда? Йиллар давомида ечими топилмай келаётган  бу муаммо қайси хатоларимизнинг маҳсули? Оилалар тинч, мустаҳкам бўлиши, болаларнинг тирик етим бўлиб қолмаслиги, ёш эр-хотинларга кўмаклашиш бўйича нима ишлар қиляпмиз. Ва бу ишларнинг бошида кимлар турибди?  Бу каби саволлар жуда кўп, лекин ҳаётда доим ҳам уларга ижобий жавоб топа олмаяпмиз. 

Таҳририятимиз электрон почтасига келаётган мактублар билан танишар эканман, кишини қувонтирадиган хатларни ўқиб хурсанд бўламан. Лекин хатларнинг аксариятида кўнгли доғ опа-сингилларимизнинг изтиробли қалб кечинмалари битилганлиги, оилавий муаммо ва можаролардан иборат эканлиги мени ташвишга солади. Мактублардан оилаларни мустаҳкамлаш борасида ҳали жуда кўп ишлар қилиниши кераклигини англайман. 

"Мактуб - кўнгил кўзгуси" деб номланган лойиҳамиз доирасида ана шу мактубларни қандай бўлса, шундайлигича сизнинг ҳукмингизга ҳавола этишга аҳд қилдик. Чунки мактублар ибратдир. Уни ўқиган муштарийлар тегишли хулоса чиқариб, оиласини мустаҳкамлашга, келинини ардоқлашга, қайнонасини ҳурмат қилишга, бир сўз билан айтганда, оиласида тинчлик-тотувликни, яхшилик, меҳр-оқибатли бўлишни таъминлашга интилса ажаб эмас.

Саҳифамизда эълон қилинаётган мактуб муаллифларининг исм-шарифлари, манзиллари ўзгартириб                берилади.

"Ассалому алайкум менинг кўп йиллик маънавий сирдошим, аёлларнинг дарду қувончларига шерик "Иқбол" газетаси. Мен Андижон вилояти, Избоскан туманидан Дилрабоман. Ёшим 28 да. Тўғри, инсон бошидан ўтган воқеаларни ҳаммага достон қилиши яхши эмас, лекин мактуб орқали қалбдаги дардларимни бироз аритишга аҳд қидим.

... Ёш бўлишимга қарамай ҳаётда жуда кўп қийинчиликларга дуч келдим. Оилавий муаммолар мени яшаш, ҳаёт завқини туйишдан мосуво қилди. Балки мактубим орқали ҳеч кимга айта олмайдиган сирларни айтишим, ҳаётим битиклари эҳтимол, кимларгадир хулоса қилиб олишга, мулоҳаза юритишига ёрдам берар...менинг каби ҳаёт зарбасига учраган дугоналаримга, бахтли ҳаётидан нолиётган аёлларга ибрат бўлар.

Мени 19 ёшимда ота-онам ўзлари ёқтирган, маъқул деб топган инсонга турмушга узатишди. Қўшни маҳаллага келин бўлиб тушдим. Аммо, менинг орзу ҳавасларим бошқача эди. Мен олийгоҳда ўқишни,  ўқитувчи бўлишни орзу  қилардим. Лекин отам "қиз болага ўқишнинг кераги йўқ" - деб, рухсат бермади. Чеварликни ўргандим, аёллар ва болалар либосларини тикардим.

Оила қурганимдан кейин тез орада ҳомиладор бўлдим. Ҳомиладорлик давримни жуда оғир ўтказдим. Буниси холва экан, туққанимдан кейин хақиқий    қийинчилик бошланди. Болам кечаси билан ухламай, йиғлаб чиқарди. У жуда инжиқ бўлди. Турмуш ўртоғим ишлагани боис, кечаси менга ёрдамлаша олмасди. Уни безовта бўлмаслиги учун боламни бошқа хонага олиб чиқиб қарардим.  Тонгга яқин ухларди. Кўпинча мен ҳам чарчаб, ухлаб қолардим. Қайнонам    тонгда туриб кўча супуриб, чой тайёрламаяпти, дея мендан кўп ранжирди. Эрим кунда бу каби сўзларни эшитавергач, менга бошқача кўз билан қарай бошлади. Аввалгидек, эркалаши, ширин сўзлари камайиб борарди.

Фарзандимиз бир ёшга тўлгунга қадар бу каби қийинчиликлар гирдобидан чиқолмадим. Мени тушунадиган, ёрдам берадиган инсон йўқ эди атрофимда. Ота-онамнинг ёнига тез-тез кетадиган, ўша ерда бироз жоним ором оладиган бўлиб қолгандим. Фарзандим икки ёшга тўлгач, энди анча енгиллаб, уй ишларига ҳам, чеварчилигимга ҳам улгурадиган бўлдим. Аммо, қайнонамни кўнгли мендан совиган, эрим эса бефарқ бўлиб қолганди. Уларнинг меҳрини қозонишга ҳар қанча ҳаракат қилмай, уддасидан чиқа олмадим. Балки дангасалик қилдимми? Балки ҳолатимни тушунтира билмадимми? Буниси менга қоронғу.

Оиламизда кунда жанжал, тўполон бўладиган, қайнонам ҳар куни ишларимдан хато топиб, сиқувга оладиган одат чиқарди. Бир куни ўғли ишдан келганидан сўнг навбатдаги уришни бошлаб, эримга "хотинингни жавобини берасан" - деб туриб олди. Эрим қаршилик қилди, албатта. "Аяжон, қўйсангизчи, фарзандим бор, ахир. Унинг келажаги нима бўлади? Бас қилинглар шу ғалва-жанжалларни. Охирги бор огоҳлантиришим яна бир марта уйда уриш бўлса бошимни олиб чиқиб кетаман." - дея, қизимизни кўтарганича хонадан чиқиб кетди. Бундан кўнгли тўлмаган қайнонам бор заҳрини менга сочди. Шу йўсинда яна бир йил сабр қилиб яшадим.

 Охирги жанжалдан сўнг  турмуш ўртоғим «мени Тошкентга ишга чақиришяпти. Бориб кўриб келаман»,  дея уйдан чиқиб кетди. Шу кетганича бир ҳафта дараги бўлмади. Ака - укалари уни излаб, таниш-билишлардан суриштиришди. Ҳеч ким кўрмаган, ҳатто Тошкентга бормаган ҳам экан.

Ўн кунлардан сўнг ўзи қўнғироқ қилди. "Мен Россиядаман. Уйдаги жанжаллардан зерикдим. Ошна-оғайниларимнинг оилалари тинч, хотиржам ишларини қилишади. Лекин мени оиламда хотиржамлик йўқ, ишимда ҳам барака бўлмайди. 

Энди хоҳласангиз бирга, иноқ бўлиб яшанглар, хоҳласангиз келинингизни уйига жўнатиб юбораверинг". 

Бу гапларни эшитган қайнонам ғазаб отига минди. "Мени ўғлимдан айирдинг, шумқадам"  - деб мени уйдан қувди. Хозир ота эшигимдаман. На турмуш ўртоғим қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўрайди, на қайнонам боламдан хабар олади.

Агар қайнонам менга оналик қилиб, уй юмушларида, бола тарбиясида ёрдам берганида, эримга ёлғон гапириб ёмонламаганида эди, балки бугунги ҳолатга тушмаган бўлар эдик. Қайнонам мени сиғдирмади, турмуш ўртоғим қийинчиликларга чидамай хорижга кетиб қолди, мен эса ота уйимдаман. На мен, на турмуш ўртоғим бахтлимиз. Ёши улуғ бўла туриб қайнонам буни кўра олмади. Нега қўни-қўшни, маҳалла-кўй аралашиб, қайнонамни йўлга солмади. Ахир ҳар куни телевизорда ана шундай маҳалла фаоллари ҳақида кўрсатишади. Нега менинг ҳаётимда улар бўлмади? Андиша қилиб, ўзим маҳалла идорасига чиқмаганим айбимдир.

Қийин аҳволга тушиб қолганим учун кимларнидир айбдор қилиш фикридан йироқман. Мана салкам бир йилдирки, отамнинг уйидаман, Ота-онам кўнглимга қарасалар-да, сиқиламан. Нимага менинг ҳаётим бундай бўлди? нега? нимага? деган саволлар кўнглимга тинчлик бермайди.

Умид қиламан, қайнонамга инсоф кириб қолар, ахир набираси бор. Бизни ташлаб қочиб кетган эрим эрта-индин келиб, эҳтимол олиб кетар. Бундай ўй-хаёллар гирдобида яшаш осон эмас экан. Лекин тақдирда борини кўраман. Муборак Рамазон рўзасини тутяпман. Ҳар куни ўз хонамга кириб олиб, унсиз йиғлаб, дуолар қиламан. Аллоҳим қайнонамга, турмуш ўртоғимга инсоф бергин, оилам тиклансин, фарзандим тирик етим бўлиб улғаймасин.

Вақтлар ўтиб, оилам яна тикланармикан? Ана шу кунлар қачон келар экан? Фақат ўша кунлар келгунга қадар ўй-хаёллар мени еб битирмаса бўлгани...

Мен ҳам оилам бут, бахтли бўлишни хоҳлайман".

* * *

Мактубга баҳони сиз ўзингиз беринг, ўзингиз хулоса чиқаринг. Бугун вилоятимизнинг қайсидир маҳалласида минг бир изтиробда яшаётган ўша аёл бор. Ҳаётнинг аччиқ зарбаларидан ўзини йўқотган, дард-аламларини сир тутаётган ўша аёлга ёрдам берайлик. У ҳам ҳаётда бахтли инсонлар қаторига қўшилсин.

Азиз муштарийлар! Сизлардан "Мактуб - кўнгил кўзгуси" лойиҳамизга дил номаларингиз кутиб қоламиз.

 

 

Сожида САИДОВА тайёрлади.

Азобларда қолган юрагим...

Дил туFёни

Деразани очиб ташқарига қарайман. Ёмғир... дераза панжарасига қўлларимни қўяр эканман, унинг совуғи танамга титроқ киргазди. Тун ҳали яримламаган, аммо кўчалар жимжит. Одамлар йўқ. Бу сокинликни ёмғирнинг шитирлаган овози бузади.

Кўп қаватли уйлар... Баланд бинолар ... Уларда бахтли ва бахтсиз инсонлар яшайди. Уларни деразадан кузатаман. Бир уйдагилар оилавий телевизор    кўришяпти, бошқасида эса эр-хотин суҳбатлашиб ўтирибди, яна бирида эса болалар чопқиллаб юришибди. Бу манзараларни кузатар эканман, фақат мен ёлғизлигим, ёмғирга термулиб турганимдан сиқилдим. Гўё ёмғир қалбимга ёғар, алам чақмоғидан титрар эдим..

... Унга қўнғироқ қилдим. Жавоб бўлмади. Хабар юбордим, жавобсиз. Бироздан сўнг ундан хабар келди.

-      Нима бўлди, нега қўнғироқ қилгандинг?

-      Мен эса жавоб бермадим.

-      Уйдаман... Мени тушунишга ҳаракат қил.

-      У ёнингиздами?

-      Ҳа. Сени билиб туриб, кунда берадиган саволларингдан чарчадим.

- Мен ҳам...

- Сен мени тушунмас экансан.

Севган инсонингни бошқа бир аёл билан бирга эканлигини тушуниш қанчалар оғир эканлигини англармикансиз.

- Бўлди. Бас. Зерикдим, кўнглингга қарашдан. Нима деб ўйласанг ўйлайвер. Бошқа ялинмайман.

- Кечиринг. Сизнинг бахтингизга тўсиқ бўлаётган бўлсам.

- Мен сени севаман. Сен шунга ишон. Ва бошқа нарсалар ҳақида ўйлама.

- Бу оғир... Мен азобланяпман.

- Унда ўзинг биласан...

- Кошки ўзим билганимда эди?

- Сени ҳам ёнингга бораяпманку!.

- Ҳа, сизни йигирма уч соат кутаман...бир соатга келиб кетасиз. Агар бу ҳам сиз учун малол келаётган бўлса, майли келманг.

- Шуни хоҳласанг, бошқа бормайман.

Хабар келиш тўхтади. Ўзим ҳам    бошқа ёза олмадим. Қўлларим титроқдан телефонни тута олмай қолди. Ичимда нимадир узилиб  кетди гўё.

Агар мени севса ёнимга келишини ҳам миннат қилармиди? Агар ўз истаги билан келмаётган бўлса, нега келади? Уни севса, мени нега умидвор қилади? Бу каби саволлар юрагимни оғритиб юборади. 

У билан ўртамизда деярли ҳар куни мана шундай тортишувлар бўлади. Қани энди ақлим, ҳиссиётларим рашкдан устун келса? Қани энди юрагим уни демаса, у хаёлларимни банд этмаса эди.

Биламан, бу каби ҳиссиётларимнинг унга асло қизиғи йўқ, куйинишларим фойдасиз. Барибир ўз билганича иш тутади. У оиласидан асло воз кечолмайди. Лекин буни қалб тушунармикин!?

Аксига олиб, ёмғир ҳам тинай демайди. Жисмим титраб, юрагим йиғлайди, гўё ёмғир менга қўшилиб йиғлаётгандай.

Уйда, ёлғизликда унинг соғинчи билан кунларни ўтказмоқ қанчалик қийин эканини кошки у тушуна олса.

Ҳа, бундай бўлишига ўзим сабабчиман. Оилали инсонга кўнгил қўймаслигим, ваъдаларига ишонмаслигим, у билан умр йўлимни боғламаслигим керак эди. Балки, мени мана шундай кунлар, азоблар кутаётганини англаганимда эди, "иккинчи хотин" бўлишга асло рози бўлмасдим...

 

САИДЗОДА

ҚАЙТАР ДУНЁ

Ҳаёт - ибрат мактаби

Бир йигит ўз отасини ҳақорат қилиб урганини кўрган одамлар нафратланиб, у адабсиз ўғилга ҳужум қилмоқчи бўлдилар. Йигитнинг отаси одамларни тўхтатиб:

- Биродарлар, ўғлимга ҳужум қилманг, бу ишда ўғлим эмас, ўзим айбдорман. Йигитлик вақтимда кунлардан бир кун худди мана шу ерда мен отамни ҳақорат қилиб урган эдим. Отамга қилган адабсизлигим жазосини энди кўриб турибман, отамга қандай муомала қилган бўлсам, бугун ўшандай муомала ўз ўғлимдан қайтди.

"Нимани эксанг, шуни ўрасан" деб жуда тўғри   айтган экан. Мен ота-онамни ҳурмат қилмадим, дилларини оғритдим, у муборак зотлар мендан норози бўлиб кетдилар, энди ўғлим айбдор эмас, биродарлар, айб ўзимда, - деб ўксиниб-ўксиниб йиғлади.

Йигит отасининг сўзларидан таъсирланиб, дод-фарёд қилиб кўз ёшларини тўкди. Дарҳол отасини қучоқлаб, ўпиб, ундан узр сўради. Ота эмасми, у ҳам ўғлининг гуноҳини кечирди, унинг кўз ёшларини артиб, қучоғига олиб эркалади.

Ушбу ривоят барчамизга ибрат бўлсин.

Муборак Рамазон кунларида ота-онамиз ҳаёт бўлса, уларни қадрига етайлик. Ўтиб кетган бўлсалар, ҳақларига дуолар қилайлик. Шу орқали фарзандларимизга сабоқ берайлик. Зеро, улар ҳам вақтлар келиб, ота-онасини ардоқлайдиган бандалар қаторида бўлсин.

Бу воқеа ҳар бандага ибрат бўлмоғи лозим.

Зуҳриддин МУСАЖОНОВ,

Андижон шаҳридаги «Қора қўрғон»

 

можъе масжиди имоми.

ФИТР САДАҚА ВА ФИДЯ МИҚДОРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати қарори билан 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди.

Маълумки, фитр садақаси моли закот нисобига етган мусулмон киши томонидан мискинларга берилиши вожиб бўлган садақа бўлиб, уни ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, Рамазон ойи давомида бериш мақсадга мувофиқдир.

Фитр садақаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён этилган қуйидаги тўрт нарсанинг қиймати баробарида чиқарилади. Улар: буғдойдан ярим соъ, арпадан бир соъ, майиздан ярим соъ ва хурмодан бир соъдир. Бир соъ тақрибан (?) 4 килограммга тенг.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя. Ана шу маҳсулотларнинг бозор нархидан келиб чиқиб, бу йилги ФИДЯ миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 20 000 (йигирма минг) сўм, деб белгиланди.

 

Фидя миқдори ҳар бир вилоятда маҳаллий бозордаги нарх-наводан келиб чиқиб белгиланиши мумкин.


Сайфиддин Юлдашев, Андижон шаҳридаги «Зубайр ибн Аввом» жомеъ масжиди имоми.