+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

29 Апр 2020

Халқимиз бирлиги, ҳамжиҳатлигининг амалий намунаси

жараён

Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган онлайн йиғилишда халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олиб илгари сурган "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси андижонлик тадбиркорлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Муҳтожларни қўллаб-қувватлаш, ночорларга, кексаларга меҳр-оқибат, саховат кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан. Бу эзгу фазилатлар қон-қонимизга сингиб кетган. Айниқса, бугунги таҳликали кунларда ана шу ўлмас қадриятларимиз яна бир бор синовдан ўтмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бутун миллатимиз "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати атрофида жипслашмоқда. Бу    халқимизнинг бирлиги, ҳамжиҳатлигининг амалий намунаси бўлмоқда.

Коронавирус пандемияси туфайли карантин тартиби жорий этилган бугунги синовли кунларда эҳтиёжманд, кам таъминланган инсонлар ва оилаларга ёрдам кўрсатишга имкони бўлган ҳар бир юртдошимиз хайрли ҳаракатда қатнашишга интилмоқда.

 "Khantex Group" масъулияти чекланган жамияти томонидан Қўрғонтепа туманида ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластери раҳбарияти карантин муддати тугагунга қадар тумандаги 300 та эҳтиёжманд оилани зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармонлар билан таъминлаш ташаббуси билан чиқди. Бундан ташқари, тумандаги қишлоқ хўжалик ишлари билан банд бўлган 1 минг 700 нафар фуқаронинг иш ҳақига қўшимча яна 300 минг сўмдан берадиган бўлди.

- Корхонамиз жойлашган ҳудуддаги 100 та ёрдамга муҳтож оилага кўмак беришга аҳд қилдик, - дейди Андижон шаҳридаги "Динар текстил" масъулияти чекланган жамияти бошқарувчиси Абдурасул Абдуллаев. - Шахсан мен коронавирус пандемияси туфайли юзага келган қийин бир шароитда халқимизга кўмак бериш, муҳтожларни қўллаб-қувватлаш ҳар бир тадбиркорнинг қалб амри бўлиши керак, деб биламан. Чунки, мана шу меҳнаткаш халқимиз борлиги, юртимизда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб берилаётгани учун ҳам тадбиркор сифатида иш олиб боряпмиз. Бугунги синовли кунларда халқимизга ёрдам бермаслигимиз мумкин эмас. Шу боис ҳам, Президентимизнинг ташаббусини биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватладик. 

"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатини қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдами билан ушбу ҳаракатга қўшилаётган тадбиркорлар сафи тобора кенгайиб бормоқда.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ