+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Кунига неча махал овқатланасиз?

Соғлом овқатланиш соҳаси мутахассислари - диетологлар кунига 4 маҳал тамадди қилишни тавсия этади.

Бунда кунлик истеъмолнинг 20-25 фоизи нонушта, 15-20 фоизи 2-нонушта, 35-40 фоизи тушлик, 20-25 фоизи кечки   овқат ҳисобига тўлдирилиши керак. Ҳар бир овқатланишда овқатнинг таркибий қисмига эътибор бериш лозим. Чунки оқсилга бой овқат асаб тизими қўзғалувчанлигини оширади. Шунинг учун уни куннинг биринчи ярмида, фаоллик кўрсатувчи қисмида истеъмол қилган маъқул.

Уйқудан олдин асаб тизимини қўзғатиш ярамайди, бу ўз  навбатида чуқур уйқу ҳолатини ёки уйқу бузилишини юзага келтириши мумкин. Кечки овқатнинг кўп истеъмол қилиниши ёғлар оксидланиши тўлиқ бўлмаслигига олиб келади.

Натижада, организмда семиришга мойиллик пайдо бўлади. Шу боис, кечки овқат кам миқдорда, енгил, сабзавотлар ва сут маҳсулотларидан иборат бўлгани маъқул.

 

Андижон шаҳридаги 6-умумтаълим мактаби  ўқитувчиси

 

Моҳичеҳра Каримова тайёрлади.