Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
ҚАЙСИ ТОИФАДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ИМТИЁЗЛИ ЎҚИШ УЧУН ТАВСИЯНОМА БЕРИЛАДИ?
Билиб қўйган яхши
Президентимизнинг 2020/2021 ўқув йили қабул квоталарига доир қарорига мувофиқ, хотин-қизлар учун қўшимча 4 фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилган.
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 23 июндаги "Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори асосида тавсиянома мезонлари белгиланди.
Унга кўра, кам таъминланган оиладан чиққан, тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар, 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл ёки эркаклар, шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар қизлари имтиёзга эга бўлиши мумкин. Шунингдек, ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар, ногиронлиги бўлган фарзанди бор кам таъминланган оилалардан чиққан хотин-қизлар, олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, олис ва бориш қийин ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан) ушбу тавсияномаларга эга бўлиши мумкин.
Мазкур вазифаларни самарали бажариш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тизимида Ишчи гуруҳлари тузилди.
Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун хотин-қизларга тавсиянома бериш тартиби ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Ишчи гуруҳлар талабгор хотин-қизларнинг ҳужжатларини 24 июндан 10 июлга қадар қабул қилади. Талабгорлар белгиланган мезонлардан бирини тасдиқловчи ҳужжатлар (иловаси билан), маълумотнома-объективка, умумий ўрта таълим ёки ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасасидан маълумотнома, паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаларини бериши лозим.
Тавсияномалар 15 июлга қадар берилади. 20 июлга қадар эса уларнинг якуний рўйхати Давлат тест марказига тақдим этилади. Тавсияномага эга бўлган абитуриентлар кириш имтиҳонлари, яъни тест синовлари, касбий имтиҳон, ёзма имтиҳон натижаларига мувофиқ қабул қилинади.
Албатта, ушбу жараён Ўзбекистон тарихида биринчи марта қўлланилаётган тажриба бўлиб, муаммо ва камчиликлар бўлиши табиий, бу борада ҳудудлардан таклифлар олиниб, жараённи такомиллаштириш чоралари кўрилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан камҳаракатлилик оқибатида келиб чиқаётган кўплаб касалликларнинг олдини олишда жисмоний фаоллик, жумладан, кунига 10 минг қадам юриш тавсия этилмоқда. Буни амалга оширишда замонавий технологиялардан унумли фойдаланишингиз мумкин. Мобил телефонидаги илова ёки фитнес соати қадамингизни беминнат ҳисоблаб беради. Бу эса бизнинг юришга, фаолликка бўлган қизиқишимизни янада оширишга хизмат қилади. Агар сиз фитнесс соатингизни дастур менюсига қарасангиз ҳам, кунига 8-10 минг қадам ташлаш бўйича тавсияларни кўрасиз.
Эътиборли жиҳати, юриш барча спорт турлари орасида энг осони ва қулайидир. Бунинг учун жуда кўп энергия сарфлашнинг ҳожати йўқ, ижобий таъсири эса жуда юқори. Мутахассисларнинг маълум қилишича, ҳафтада атиги 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини 28 фоизга, юрак касалликларини эҳтимолини эса 20 фоизга камайтирар экан. Яъни, ҳафтада камида 150 дақиқа жисмоний фаол бўлган инсонлар камроқ ҳаракатланадиганларга қараганда соғломроқ экан. Гимнастика машқлари ҳам саломатлик учун фойдали бўлиб, унинг натижасида, мушак тизими мустаҳкамланади, бўғимлар ҳаракати яхшиланади. Бундан ташқари, куч, тезлик, чидамлиликни тарбиялайди. Соғломлаштирувчи таъсир кучига эга машқлар туфайли қоматнинг тик ва тўғри ривожланиши таъминланади.
Сўнгги йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда асосий эътибор касалликлар билан курашишга эмас, аҳолининг тиббий ва санитар-гигиеник маданияти даражасини ошириш ҳамда тизимли профилактикага қаратилмоқда. Бунда жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш ҳамда зарарли одатларни тарк этиш муҳим ўрин тутади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги "Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирларлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида юқумли бўлмаган касалликлар ҳамда уларнинг хавф омилларини олдини олиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида "Спорт - соғлом ҳаёт кечиришнинг асоси" шиори остида ҳар бир тиббиёт муассасаси ҳудуди ва ҳиёбонларда оммавий саломатлик тадбирлари ўтказилмоқда.
Вилоят ОИТСга қарши кураш марказида ҳам иш куни эрталабки бадантарбия ва гимнастика машғулотларини бажаришдан бошланмоқда.
Мунтазам жисмоний машқлар билан шуғулланиш инсон саломатлигига ижобий таъсир қилиши ҳаммамизга кундек равшан. Чунки, тананинг кунлик жисмоний фаолиятга эҳтиёжи бор ва у қондирилиши зарур. Камҳаракат турмуш тарзи кўплаб ўткир ва сурункали касалликларнинг манбаига айланмоқда. Оддий семиришдан тортиб то қандли диабет, юрак ва қон томир, бўғимлар, астма каби хасталиклар ҳаракатсизлигимиз оқибатида ривожланиш эҳтимоли катта.
Унутмайлик, соғлом турмуш тарзи, жумладан, юриш ва гимнастика каби енгил жисмоний машқлар ҳолсизлик, уйқунинг бузилиши, диққат-эътиборни жамлай олмаслик, хотиранинг пасайиши, сабабсиз чарчаш ҳисси, семизлик каби салбий ҳолатларнинг олдини олади, саломатликни мустаҳкамлайди, касалликлардан муҳофаза қилади ҳамда умрни узайтиради. Бунинг учун кўп нарса талаб этилмайди. Шунчаки, жисмоний фаолликни кундалик одатга айлантирсангиз кифоя.
Одамлар билан муносабатлар турлича ва ранг-баранг бўлади. Кимдир хушмуомала, очиқ юз, ширинсуханлиги билан, бошқаси эса қўполлиги, ўйламай сўз айтиши, дилозорлиги билан, яна кимдир умуман бепарво ва бефарқ эканлиги билан ажралиб туради. Одамлар ўз табиатлари билан турличадир ва бир-биридан фарқ қилади. Буни РR(пиар) нуқтаи назари билан баҳоласак, «оқ ва қора» деб фарқлашимиз мумкин. Оқ пиарда - самимий муносабатлар, қора пиарда эса аксинча кўнгли қоралик билан қилинадиган саъй-ҳаракатлар акс этиб туради назаримизда…
Бугунги кунда баъзи бир одамларнинг, ҳатто машҳур шахсларнинг ўзларини реклама қилиш, янада машҳур бўлиш мақсадида қора пиардан фойдаланаётгани бизни таажжубга солмоқда.
Машҳурлик ортидан қувадиган, шов-шувларга ўч ёшлар қора пиар мухлисига айланиб қолди. Одамлар орасида салбий гап сўзлар, миш-мишлар тез тарқалиши эса уларга қўл келмоқда. Масалан, Жаҳонгир Отажоновнинг "фа-фа челленджи" ни кўриб ҳайратдан ёқа ушладим. Аввалига "унинг ўзи бўлмаса керак, бирор қиёфадоши обрўсизлантириш мақсадида, атайлаб уюштиргандир", деган хулосага борганман. Чунки, Жаҳонгир Отажоновга сўз усталари, ҚВЗ жамоалари томонидан тақлид намойишлари тез-тез амалга оширилади.
Ёки ёш йигитнинг Насафий тахаллуси билан оппоқ соч-соқол қўйиб, қўшиқ куйлаши ёшлар ўртасида турли хил миш-мишларга ва шов-шувларга сабаб бўлди.
Балки, мана шундай чиқишлар ижобий пиардан кўра кўпроқ оммалашар, танилишнинг тезкор ва самарали усули бўлиши мумкиндир, аммо, бу умуман миллий маънавиятимизга тўғри келмайдиган ҳолатдир. Маданиятимизга тушаётган доғдир.
Шу ўринда юртимизда ўлмас қўшиқлар ижро этган ва ҳали-ҳамон халқимиз юрагидан тушмай келаётган Ортиқ Отажонов, Комилжон Отаниёзов, Муножот Йўлчиева, Насиба Абдуллаевалардек санъаткорларимизни бу йўл билан танилмаганини эслашнинг ўзи кифоя.
Энг ачинарлиси, айрим хусусий ОАВ ва интернет каналлари, блог ва тармоқлар, сайт ва саҳифалар бу каби материалларни басма-басига жойлаштирмоқда. Гўёки шов-шувли материал ўша оммавий ахборот воситаси нуфузини кўтарадигандек. Ахборотга ўч ёшларни шу зайлда маҳлиё қилиб, нафақат маънавиятига тажовуз қилинмоқда, балки, уларда бунга қизиқиш уйғотмоқда.
Ёшлар кимга тақлид қилаётганини билиши ва ахборот танлаш маданиятига эга бўлиши лозим. Аммо, минг афсуски айрим ёшларимиз шу каби инсонларга тақлид қилиб, улар ташкил қилган челленджларда фаол иштирок этмоқдалар.
Хуллас, қора пиар айрим ёшлар учун самарали тарғибот воситасига айланиб бормоқда. Миллий санъатимизнинг оҳори тўкилмоқда, ҳурмати ерга урилмоқда.
Демоқчи бўлганимиз, ўзбек шоу бизнеси ўзига хос, шарқона, ўзимизга мос бўлсин. Тарбиявий аҳамияти билан мафтун қилсин. Уни ҳеч кимга фойдасиз пиарлардан халос этайлик. Ўзгаларга эмас, ўзимизга тақлид қилайлик. Айрим Европа давлатларидагидек санъатимизни, маданиятимизни ярим яланғоч талқинлар, беўхшов хатти-ҳаракатларнинг қурбонига айлантириб қўймайлик.
Камола АБДУВАЛИЕВА,
"Маърифат зиёлилари" клуби аъзоси,
"Миллий тикланиш" партияси вилоят кенгаши матбуот котиби.
Ҳар бир ўқувчининг билимдонлиги бошланғич синфларда дарс ўтаётган ўқитувчининг илмига, салоҳиятига бевосита боғлиқ. Қайси мактабда бошланғич синф ўқитувчиси пухта билимга эга бўлса, унинг қўлида тарбияланган болалар келажакда бошқа фанларни ҳам тез ўзлаштириш қобилиятига эга бўлади. Қисқаси, бошланғич таълим ўқувчининг юқори синфларда фан сирларини мукаммал ўзлаштиришида пойдевор ҳисобланади.
Ўқувчи университетда таҳсил оладими, академияда ўқийдими, гарчанд у бошланғич синфларда тил имлоларини, математика амалларини, ранглар хилма-хиллигини яхши ўзлаштира олмаган бўлса, ўша олий даргоҳнинг профессорлари ҳам талабага имлони ҳам, математик амални ҳам тушунтира олмайди. Бас, шундай экан, ҳар бир мактабда бошланғич таълим-тарбияга жиддий аҳамият бериб, энг маҳоратли, энг тажрибали устозларни бошланғич синф ўқувчиларига дарс ўтишини таъминлаш керак.
Мактабимизда 900 га яқин ўқувчи таълим-тарбия олаётган бўлса, уларнинг 416 нафари бошланғич синфларда ўқишади. Тажрибали, ўз устида ишлашдан эринмайдиган ўқитувчилар бошланғич синф ўқувчиларига дарс ўтишаяпти.
Таълим ва тарбия ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолияти бўлиб, шу жараёнда шахснинг тараққиёти унинг маълумоти ва тарбияси ҳам амалга ошади.
Мен фаолиятим давомида ўқувчиларга берадиган дарсларимдаги таълимий мақсад асосида уларда мустақил фикрлаш, оғзаки ва ёзма саводхонлигини ошириш, мантиқий тафаккурини ривожлантириш орқали уларнинг мулоқот маданиятини такомиллаштириб боришга, тарбиявий мақсад асосида эса маънавий нафосат тарбиясини бериб боришга ҳаракат қиламан.
Ўқувчилар билан "Ўқиш", "Одобнома", "Математика" фанлари машғулотларида олиб бораётганим "Бешинчиси ортиқча", "Кичик гуруҳларда ишлаш", "Сўздан сўз топинг", "Ким тезроқ", "Зинама-зина", каби дидактик ўйинларда топшириқларни такрорлаш ижобий натижалар бермоқда.
Ўз навбатида бугунги кун ўқитувчилардан илғор педагогик салоҳият ва ахборот технологияларидан ўқув жараёнида фойдаланишни талаб этади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ўқитувчи ўқувчига бор меҳрини бериши, дарсида эса бор маҳоратини ишга солиши лозим. Шундагина дарс жараёнининг самарали чиқишига эриша олади.
Ваҳоланки, мен умримда ширинлик пиширмаган эдим. Ер остидан унга қараб жилмайиб қўйдим.
Туғилган кун
Унинг бугун туғилган куни эди. Эрталаб эри индамай ишга кетди. Кун бўйи қўнғироғини кутди. Йўқ. Ишдан қайтди ҳамки, садо йўқ. Аёл хонасига кириб йиғлади. "Бир оғиз сўз билан табриклаб қўйса, нима қиларкин?.. Майли, гул ёки қимматбаҳо совға қилмасин, бир оғизгина..."
Шу пайт эри чақириб қолди. Аёл умид билан унинг ёнига чиқди.
Эри эса:
-Мана бу кўйлакни ювиб қўй, эртага бошлиқнинг хотинини туғилган куни, ўша жойга кияман! - деди.
Ҳофиз
Ҳофиз тўйда она ҳақида берилиб қўшиқ куйларди. Шу пайт бир созандаси унинг қулоғига:
- Онангиз бетоб бўлиб қолибди, касалхонага олиб бориш керак экан! - деди шивирлаб.
Лекин ҳофиз:
- Индама, кейин...Албатта борамиз. Ҳозир яхши пул тушаяпти, - деди.
У сел бўлиб онани улуғловчи қўшиқ куйлаётганда, онаси бу дунёни тарк этган эди.
Чумоли
У елкасига донни ортиб, уяси томон одимлади, йўлда дон ерга тушиб кетди. Яна устига ортмоқлаб йўлида давом этди. Бу ҳолни кузатиб туриб чумолига шундай дедим:
Менинг Гулсанам исмли дугонам бўларди. У билан ёшликдан бирга ўсганмиз. Йиллар ўтиб улғайдик, оилали бўлдик. Яқинда ўша дугонамни учратиб қолдим. Юрагида қандайдир дарди бордек туюлди менга. Минг бир истиҳола билан бу хомушлигининг сабабини сўрадим.
- Дугонажон, оиламизни яхши билардинг, - дея гап бошлади дугонам вазминлик билан, - оиламизнинг иноқлигига ҳамма ҳавас қиларди. Ҳеч қачон уйимизда жанжал бўлмаган. Биласанми, энди билсам, буларнинг ҳаммаси онажоним туфайли экан. Яқинда онажоним бетоб бўлиб қолди. Шунда онамга қараш учун уйга бордим. Не кўз билан кўрайки, бетоб онам ҳовли супуриб юрибди. Югуриб бориб қўлидан супургини олдим. Шунда ҳам онам ўрнига ётмади. Аксинча, ошхонага кириб нонушта тайёрлашга тушди. Жаҳлим чиқиб, "келинингиз ҳали ҳам ухлаяптими?" деб юбордим. "Вой, бақирма, келин эшитади, унга ҳам осонмас, эрта - ю кеч ишда, болалари инжиқ, кечаси ухлатмагандир-да", деб келинининг ёнини олди. Кўп ўтмай ўзи яна оғриб қолди. Келин, укам, жиянларим нонушта қилишди. Келин ишга, жиянларим эса мактабга кетишди. Келин соат олтиларда ишдан келди. Қўл учида кечки овқатни тайёрлади. Маза - матраса йўқ. Шунда ҳам онам келиннинг дилини оғритмаслик учун "овқатингиз жуда мазали бўлибди", деб мақтади. Менинг жаҳлим чиқди. Лекин, ўзимни босдим. Кунлар шу зайлда ўтди. Онам ўзига келиб, оёққа тургач, ўз уйимга қайтдим. Лекин фикри - хаёлим онамда эди. Бир куни жияним телефон қилиб, онам молларга қарайман деб йиқилиб тушганини айтди. Шоша - пиша онамнинг олдига чопдим. Йўлда келинимизнинг синглисини кўрдим. У ёш эмасми, хурсанд гапира кетди. Опаси ҳар куни ишдан кейин унга ҳар-хил ширинликлар олиб келишини, уйларини тозалаб овқат пишириб кетишини, ҳозир ҳам опаси уларникида овқат пишираётганини айтди. Fазаб отига миниб уйга бордим. Онам бечоранинг юзини бир томони кўкариб, шишган ҳолда ҳушсиз ётарди. Онамни бу аҳволда кўриб юрагим эзилиб кетди. Шу пайт укам келиб қолди. Уни бир четга тортдим - да, бор гапни айтиб бердим. Лекин, укам мени тўғри тушунмади.
"Хотиним билан мени ўртамга совуқчилик туширмоқчимисиз? Нима, уни урсам қутуламанми?" деб бақириб берди.
- Укажон, илоҳим тинч бўлгин. Оилангга совуқлик тушириш ниятим йўқ. Қолаверса, буни хоҳламайман ҳам. Фақат, онамга ачиниб кетяпман. Ахир, сен ҳам бундоқ ўйлагин - да. Соғлиги тобора ёмонлашяпти. Шу сабаб онажонимизга эътиборлироқ бўлишимиз керак. Кўпроқ дам олишлари керак. Онамга юклаган вазифаларни ўз гарданингга ол. Мол - ҳолга қараш, томорқа ишлари, кир ювиш, овқат қилиш кимнинг вазифаси, укажон? Онам уйингга меҳмон. Хотинингга, фарзандларингга берган эътиборингни бир қисминигина эшикка кўз тикиб ўтирган онаизорингга ҳам кўрсатсанг-чи? Кўзингни каттароқ оч, укажоним. Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи. Онажонимизни асрайлик, авайлайлик. Меҳримизни, муҳаббатимизни у кишидан дариғ тутмайлик! - дедим.
Укам эса:
- Менга ақл ўргатманг, ёш бола эмасман. Агар онамни соғлигини ўйлаётган бўлсангиз, уни уйингизга олиб кетиб, қаранг. Сиз ҳам фарзандсиз - ку, - дея менга бақириб берди.
Укамнинг бу сўзларидан сўнг онамни уйга олиб кетишга қарор қилдим.
Мана, анчадан буён онам бизникида. Ҳозир анча яхши. Лекин уйини, набираларини соғинади шекилли, уларни кўп гапиради, ўз уйига боргиси келади. Укамни эса уйга олиб кетиш нияти йўқ. Дугонажон, онам бизникида ҳеч нарсага мухтож бўлмаяпти. Қизларим бувисининг атрофида парвона. Турмуш ўртоғим эса "ойи, ойижон", деб бошига кўтаради. Лекин, онам меникига кўника олмаяпти. Нуқул эшикка термулади. Гўё эшик очилиб, укам кириб келаётгандай, уни кутаверади...
Собиқ совет тузумининг нотўғри сиёсати халқимиз бошига жуда кўплаб кулфатлар келтирганини тарихдан яхши биламиз. Айниқса, ўтган асрнинг ўттизинчи йилларидаги қатағонлар, коллективлаштириш мисли кўрилмаган жисмоний, маънавий-руҳий йўқотишларга олиб келди. Ўша даврларда Шаҳрихондан 100 дан ортиқ оила Украинага мажбурий равишда бадарға қилинган.
Улар асосан моддий жиҳатдан ўзига тўқ, тадбиркор, деҳқончиликда омилкор инсонлар бўлган. Ўзга юртларга "қулоқ" қилинган кишиларнинг от-улови, иш қуроллари, чорва ҳайвонлари, бор мол-мулки мажбурий равишда колхоз ихтиёрига олинган.
"Қора рўйхат"га тиркалганлар болалари, қари ота-оналари, бутун оила аъзолари билан ҳамма томони берк, ифлос вагонларга чиқарилиб, соқчиларнинг қатъий назорати остида Украинага олиб борилади. Ўша оилалар ичида Абдусамат маҳалласида яшовчи оддий деҳқон Ҳасанбой ака, турмуш ўртоғи Басархон ҳамда 4 нафар ёш болалари ҳам бор эди. Поезд гоҳ тўхтаб, гоҳ юриб, бир ой деганда Украинага етиб келади. Шу давр ичида "қулоқ" қилинганларнинг айримлари касалликка чалиниб, вафот этадилар.
Очликдан тинка-мадори қуриган юртдошларимиз Херсон вилоятининг Каховка, Голая Пристань, Скадовск туманларидаги чўлларга, пахтачилик хўжаликлари ташкил этилган хуторларга юборилади. Улар томи похол билан ёпилган, зах, яшаш учун умуман мослашмаган уйларга жойлаштирилади. Эртаси куниёқ, ишга яроқли "қулоқлар" йўқлама қилиниб, рўйхат билан ишга олиб кетилади.
Ўша йили Украинада қиш ўта совуқ келади ва кўплаб кўчирма қилинган, бу ернинг об-ҳавосига мослашмаган кишилар ҳаётдан бевақт кўз юмади. Ўзбекистондан бадарға қилинганлар қаттиқ назорат остида бўлишган. Далага чиқиб, ишлаганларга бир маҳал карам шўрва билан юз граммдан қора нон бериларди.
1933 йилдаги очарчилик бир қанча инсонларнинг умрига зомин бўлади. Кўплаб болалар ота-онасиз қолишади. Улар учун Каховка шаҳрида "Болалар уйи" ташкил этилади. 1937 йилдаги қатағон яна кўплаб ҳамюртларимиз бошига ташвиш келтиради. Бу ерда ҳам "халқ душманлари"ни қидириш авж олади. Зиёлилар, намозхонлар айбланиб, қамоқхоналарга олиб кетилади. 1941 йилда бадарға қилинганларни ўз юртига қайтариш бўйича буйруқ бўлди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, ҳарбий фронтдаги вазият оғирлашгани сабабли 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар урушга олиб кетилади. Аёллар ва болалар эса, яна хуторларга қайтарилади.
Ҳасанбой ака урушга кетганича, қайтиб келмайди. Унинг турмуш ўртоғи Басархон 2 нафар фарзандидан айрилиб, 2 қизи билан қолади. Қаҳратон қиш, очарчилик авж олади. Зебихон иситмалаб, ҳеч нарса емай қўяди. Бир куни онаси печкани похол билан ёқиб, чой дамлайди ва қизларини уйғотади. Афсуски, Зебихон оламдан ўтган эди. Онанинг фарёди қўшниларнинг оромини бузади. Бир зумда теварак-атрофдагилар йиғилади. Қизчани дафн этиш учун кафанлик топилмайди. Ер ўта қаттиқ музлагани туфайли қабр қазишнинг ҳам имконияти бўлмайди. Чунки, эркаклар фронтда бўлиб, қишлоқда деярли аёллар ва болалар қолган эди. Басархон қизидан айрилиб, телбасифат бўлиб қолади.
Аёллар қизчанинг устидаги кийимини ювиб-қуритиб, кийдиришади-да, юзига бир парча оқ мато ёпиб, кўмишга тайёрлашади. Қабр қазишнинг иложи бўлмагач, уруш туфайли ёпилган болалар боғчасининг ялангдаги ўчоғи ичига кўмишади. Бу кун онаизорнинг кўзида бир умр муҳрланиб қолади...
Ниҳоят, 1946 йилда Басархон ёлғизгина қизи Тожихон билан бир амаллаб, Шаҳрихонга қайтиб келади. У 1978 йилда 80 ёшида вафот этган. Аммо, умрининг охиригача "Зебихон, ўчоққа кўмилган қизим...", дея қон йиғлаб ўтганди.
"Мингтепа-маданий мерос" жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қувватлаш жамоат фондининг Давлат гранти бўйича "Мингтепа-ёшларимизни юртга садоқат, келажакка ишонч руҳида тарбиялашга қодир ёдгорлик" номли лойиҳа доирасида қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Инсоният цивилизацияси бешикларидан бири, дея эътироф этилаётган, қарийб 2500 йиллик тарихга эга бўлган, қадимий Довон давлатининг бош шаҳри Мингтепа тарихини тарғиб қилиш мақсадида турли тадбирлар,
танловлар ва ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.
БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ
Грант лойиҳада режалаштирилган тарғибот ишларининг бевосита давоми сифатида "Мингтепа-маданий мерос" жамоат фонди Марҳамат туман аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда жорий йилнинг 14 март куни "Ёшлар ва аҳолини иш билан таъминлаш" мавзусида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказди. Меҳнат ярмаркасига тумандаги иш билан банд бўлмаган уюшмаган ёшлар, касб-ҳунар коллежи битирувчилари, жазо муддатини ўтаб қайтганлар ва чет давлатларда ишлаб келган фуқаролар жалб қилинди. Ярмаркада тумандаги 16 корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 283 та иш ўринлари билан қатнашдилар. Тадбирга 120 дан зиёд фуқаро ташриф буюрди. Улардан 45 нафари рўйхатга олиниб, 13 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. 15 нафар ёшлар касб-ҳунар ўрганиш учун уста-шогирд йўналишига жалб этилдилар. 75 нафар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Қатнашчиларга туманда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар тақдим этилди.
Энг кўп иш ўрни яратган юридик шахсларга жамоат фонди томонидан совғалар топширилди.
САЁҲАТЛАР
Ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, ўзлигимизни англатиш, улар онгига миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳини сингдиришда уларга ўзи улғайиб вояга етган заминнинг тарихини, қадим ўтмишимиздан қолган маданий меросларни ўргатиш ва тарғиб қилиш зарурати туғилмоқда. Лойиҳа доирасида жамоат фонди томонидан "Мингтепа-ёшларимизни юртга садоқат, келажакка ишонч руҳида тарбиялашга қодир ёдгорлик" номли лойиҳа доирасида табаррук масканларимиз, зиёратгоҳларимизни танитиш, бу жойлар ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш мақсадида турли саёҳатлар ташкил этилмоқда. Ўтган бир йил давомида жами 4 маротаба мана шундай саёҳатлар амалга оширилган бўлиб, унда тумандаги кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандларидан жами 91 нафар ёшларимизга қарийб 2500 йиллик тарихга эга бўлган Мингтепа археология ёдгорлиги ва зиёратгоҳлари бўйлаб саёҳат қилиш имконияти тақдим этилди.Саёҳатчи ёшлар Мингтепа (Марҳамат тумани)даги тарихий масканлардан Мингтепа археология ёдгорлиги, Алитепа зиёратгоҳи, Хўжа Босмон ота зиёратгоҳи, Миришкор ота зиёратгоҳи, "Турон" НТМ ўқув маркази томонидан ташкил этилган Мингтепа очиқ ва ёпиқ музейлари, Хотира ёдгорлиги, маънавият боғи, китоб мутолаа қилиш жойлари ва кутубхоналарни айландилар. Зиёратгоҳ ва қадамжолардан бир олам таассуротлар олдилар. "Кичик туристик маскан"ларни катта қизиқиш билан томоша қилиб, бой ўтмишимиз ҳақидаги билимларини янада бойитишга муваффақ бўлдилар.
«ЁДГОРЛИКЛАР ВА ТАРИХИЙ ЖОЙЛАРНИ АСРАШ ХАЛҚАРО КУНИ» МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАНЛОВ
Тарихга назар ташласак, 1972 йил Парижда ЮНЕСКО томонидан ўтказилган симпозиумда маданий ва табиий мерос ёдгорликларини муҳофазага олиш ҳақида резолюция қабул қилинган.
1983 йилда эса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан "18 апрель - Ёдгорликлар ва тарихий жойларни асраш халқаро куни" деб белгиланган.
Мазкур сана Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни муҳофаза қилиш халқаро кенгаши (ИКОМОС) томонидан 1982 йилда белгиланган ҳамда 1983 йилда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 22-сессиясида тасдиқланган.
2003 йилда эса ЮНЕСКО томонидан номоддий-маданий меросларни муҳофазага олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Булардан асосий мақсад, дунё аҳолисининг эътиборини жаҳондаги тарихий мерос объектларини сақлашга қаратишдан иборат.
Буюк ва қадимий тарихга эга давлатлар қаторидан ўрин олган Ўзбекистонда олти мингга яқин ёдгорликлар, тарихий жойлар, археология мероси объектлари сақланиб қолган. Бу нодир ва бетакрор ёдгорликларни асраб-авайлаш, уларни миллий бойлигимиз сифатида келажак авлодларга етказиш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
2018 йил 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "18 апрель - Ёдгорликлар ва тарихий жойларни асраш халқаро куни"ни кенг нишонлаш тўғрисида" ги қарори қабул қилинди.
Марҳамат туманидаги "Турон ўқувчи ёшлар ва ногиронлар ўқув ишлаб чиқариш маркази" НТМ томонидан бошланган, "18 апрель-Ёдгорликлар ва тарихий жойларни асраш халқаро куни"га бағишланган танлов ва кўргазма мана тўрт йилдирки, анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Ушбу санага бағишлаб ўтказилаётган танловнинг асосий мақсади ҳам Андижон вилоятида жойлашган Мингтепа ёдгорлигини, унинг тарихий жойлари, зиёратгоҳлари, қадамжолари, тепаликлари ва шифобаҳш булоқларини ўрганиш ҳамда кенг халқ оммасига тарғиб қилиш, халқимиз эътиборини уларни авайлаб-асрашга ва ободонлаштиришга қаратиш ҳамда ёшларимизни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашдан иборат. Ушбу танлов ҳар йили ўзгача руҳда ўтказилади. Танловда мактаб ўқувчиларидан тортиб, етук олимларгача иштирок этадилар ва танлов халқимизнинг, айниқса ёшларимизнинг буюк тарихимизга бўлган эътибори ва қизиқишини янада кучайтириб, изланишлар олиб боришга ундайди. Натижада тарих учун қимматли бўлган маълумотларга эга бўлинади. Танлов ғолибларига эса дипломлар ва эсдалик совғалари топширилади.
Бу йилги тадбир ўзгача тарзда, яъни, коронавирус пандемияси сабаб жорий этилган карантин даври муносабати билан онлайн тарзда ташкил этилди. Танловда Республикамизнинг турли ҳудудларидан қадимий Довон давлати ва Мингтепа тарихига қизиқувчилар ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этдилар.
ЎҚУВ – СЕМИНАРИ
"Мингтепа-маданий мерос" жамоат фонди ўзининг грант доирасидаги тарғибот ва ташвиқот ишларини бугунги карантин даври талабларига риоя қилган ҳолда амалга ошириб келмоқда. Мана шундай тадбирлардан яна бири лойиҳа доирасида ўтказилган ўқув-семинари бўлиб, ёшларни Ватанимиз, айниқса, ўзлари туғилиб ўсган замин тарихини янада чуқурроқ ўрганишларига имкон яратиш мақсадида ташкил этилди. Жамоат фонди аъзолари жорий йил июнь ойида тумандаги 48 та маҳаллаларда бўлиб, ёшларга Мингтепа тарихи ҳақидаги қизиқарли ва янги маълумотларни сўзлаб бердилар. Маҳалла фуқаролар йиғини кутубхонасига "Мингтепа" илмий-оммабоп тўплами ва "Сариқ аждар ҳамласи" тарихий романининг 1-2 китобларини тақдим этдилар.
"Мингтепа - маданий мерос" жамоат фонди
"Мингтепа зиёратгоҲлари ва қадамжолари"
Мазкур номдаги китоб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти маблағлари асосида "МИНГТЕПА - МАДАНИЙ МЕРОС" жамоат фондининг "Мингтепа - ёшларимизни юртга садоқат, келажакка ишонч руҳида тарбиялашга қодир ёдгорлик" номли лойиҳаси доирасида чоп этилмоқда.
Марҳамат туманининг ўзида 70 га яқин зиёратгоҳлар, қадамжолар, тарихий ва маданий масканлар мавжуд бўлиб, улар сирасига 40 дан ортиқ археология ёдгорликлари, 2 та архитектура ёдгорлиги, 20 га яқин зиёратгоҳ ва диққатга сазовор жойлар киради. Туманда жойлашган зиёратгоҳ ва бошқа ҳудудларда 30 дан ортиқ шифобахш булоқлар мавжуд. Халқимиз қадимдан ушбу масканлардаги булоқ сувлари ва тупроқларидан даволаниш мақсадида фойдаланиб келади. Гарчи ушбу булоқларнинг шифобахшлиги илмий асосланмаган бўлсада, амалда турли дардларга шифо бўлаётганига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Улар орасида Мингтепа археология ёдгорлиги энг маҳобатлилиги ва улуғворлиги билан ажралиб туради.
Мазкур китобни ёзишдан асосий мақсад - зиёратгоҳлар тарихини, маънавий ва маданий аҳамиятини халқимиз, айниқса ёшларимиз ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали уларни сақлаб қолиш, ободонлаштириш ва улардан оқилона фойдаланиш йўлида ҳисса қўшишдан иборат. Рисола орқали китобхонларимизнинг муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳларимиз ҳақидаги билим ва тафаккурларини бойитишга ҳаракат қилинди.
Оддий китобхонга тушунарли бўлиши учун зиёратгоҳлар жойлашган ҳудудларда яшовчи аҳоли вакиллари билан бўлган суҳбатларни ўз ҳолича беришга ҳаракат қилдик. Китобни ўқиш давомида китобхонлар зиёратгоҳлар тўғрисида керакли маълумотларга эга бўладилар, уларга эътибор қаратадилар ва улардан самарали фойдаланадилар, деб умид қиламиз.
Шаҳло ХУСАНОВА,
"Мингтепа - маданий мерос" жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси.
Буюк табобат олими Абу Али ибн Сино узоқ яшаш хусусида фикр юритиб, феъл атворнинг юмшоқ, вазмин бўлиши, ўз вақтида овқатланиш, озода юриш ва танани ортиқча нарсалардан тозалаб туриш, қадди қоматни тўғри тутиш, бурун орқали нафас олиш, тўйиб ухлаш ва ўзини тетик тутишга алоҳида эътибор қаратиш ҳақида уқтирган эди. Буюк табибнинг бундан минг йил муқаддам айтган фикрлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.
Одамзоднинг узоқ яшаши аввало, унинг ўзига, қолаверса, атроф-муҳит софлигига боғлиқ. Атроф-муҳитга онгли муносабат натижасида инсонда экологик маданият шаклланади. Табиатга етказиладиган зарарнинг олдини олиш ва бартараф этишга муносиб ҳисса қўшиш табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш, экологик саводхонликни янада ривожлантиради. Яшаб турган дунёмизни мусаффо ва ораста ҳолда келажак авлодга етказиш барчамизнинг бурчимиз. Турли чиқиндилар, ахлатлар тоза ҳавони ифлослантиради, натижада, касаллик кўпаяди. Айниқса, ҳозирги пандемия даврида бир зум бўлсин саломатликка беэътиборлилик, карантин қоидаларига риоя қилмаслик инсон саломатлигига катта хавф солиши шубҳасиз.
Атрофни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, гуллар парвариши ҳамма вақт ҳам инсон саломатлигига ижобий таъсир этган. Ёшлар онгида экологик таълим-тарбиянинг даврга мос, янгича умумий-назарий тизимини яратиш ва такомиллаштириш, экологияга оид адабиётларни кўпроқ чоп этиш зарур.
Болаларни табиат дунёсига олиб кириш, атроф-муҳит муаммолари билан таништириш орқали уларда борлиқ, ҳақиқат, сезги, софлик, бардош, раҳмдиллик, ташаббускорлик, мардлик сифатларини очиш ва кучайтириш мумкин. Атроф-муҳит тўғрисидаги керакли билимни шакллантириш, айниқса, мактаб ёшида ўз таъсирини кўрсатади. Бола бошланғич синфда ўқиётганида ўзи яшаётган дунёга бўлган муносабат пойдевори қўйилади, ахлоқий мўлжали шаклланади. Ўшанда орттирилган билимлар келажакда мустаҳкам эътиқодга айланади.
Бугунги долзарб муаммолардан бири сув муаммосидир. Қишлоқ жойларда ичимлик суви етишмаганидан, ер ости сувларидан фойдаланилади. Ер ости сувлари, яъни, қудуқ сувларининг ҳаммаси ҳам истеъмол қилишга яроқли эмас. Ер юзига яқин жойлашган сув чучук сувлардан иборат. Ер ости сувлари ўз йўналишини инсонлар таъсирида ўзгартирган. Қишлоқлардан ўтадиган оқар сувлар лойқаланиб оқади ва бу лойқа сув ичишга яроқсиз, фақат экинзорларни суғориш мумкин. Бироқ, йиллар ўтиб, мана шу сувлар ҳам камайиб, сув тақчиллиги ортиб бораверади. Ер юзи аҳолиси кўпайгани сари, сувга бўлган эҳтиёж ҳам ортади. Шу боис, фарзандларимизга сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш, сувни ифлослантирмаслик, оқин сувларга чиқинди ташламаслик борасида панду насиҳатлар қилиб боришимиз, уларнинг экологик саводхонлигини оширишимиз зарур. Зеро, экологик тарбия оиладан бошланади.
Яшаш муҳитини тоза сақлашдек муқаддас ишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишда ёшларимизнинг экологик саводхонлигини шакллантиришга қаратилган турли чора тадбирлар муҳим аҳамиятга эга. Ёшларда атроф-муҳитга бўлган эътибор ва экологик тарбия кучайтирилса, она юртимиз экологияси, табиати янада гўзал, биз олаётган ҳаво янада мусаффолашади.
Ҳар ким ҳам стюардесса бўлавермайди. Бунинг учун кўп ўқиш, изланиш, турли синовлар, чиғириқлардан ўтиш лозим. Энг асосийси, инглиз тилини мукаммал билиш талаб этилади. Негаки, стюардессалар у давлатдан бу давлатга қатновчи ҳаво транспортида турли миллат вакилларига хизмат қилади.
Оддийгина қишлоқ қизи, Шаҳрихоннинг Бўстон маҳалласида туғилиб ўсган Дилафрўз Fуломовага ана шундай бахт, минглаб қизлар орзуси бўлган - стюардесса бўлиш насиб этди. Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг таржимонлик факультетини тамомлагач, Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳридаги стюардессалар тайёрлаш курсига йўл олди. Иштиёқ билан ўқиди, изланди.
Ёш стюардесса ўз иш фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларига қарашли "Emirаtеs" авиакомпаниясидан бошлади ва халқаро йўналишларда 3 йилдан ортиқ хизмат қилди. Шундан сўнг, Англиядаги нуфузли университетлардан бирига ўқишга кирди.
Айни кунларда Дилафрўз Fуломова Англияда яшаб, илмий иш олиб бормоқда. Оилали, ширингина қизалоғи бор.
Қуйида таътил даврида Шаҳрихонга ташриф буюрган Дилафрўз Fуломова билан бўлган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.
- Дилафрўз, стюардесса бўлиш болаликдаги орзуингизмиди ёки тасодифми? Умуман, бу касбни эгаллашингизга нима туртки бўлган?
- Болалигимдан турли давлатларга саёҳат қилиш, турфа халқлар маданияти, тили, тарихини ўрганишга қизиққанман. Телевизордан дунё мамлакатлари ҳақидаги кўрсатувларни, у ерлик аҳолининг сўзлашиши, турмуш тарзини қизиқиб томоша қилардим. "У ерлар қанақа экан, қайси тилда сўзлашар экан? Овқатланиши қандай, мен ҳам борсам бўлармикан?" деган саволлар ичимдан ўтарди...
Бир куни онамдан "дунёда чиройли жойлар, ривожланган давлатлар кўп экан, у ерларга боришим учун нима қилишим керак?", деб сўраганимда, "инглиз тилини мукаммал ўрганишинг керак", деб жавоб берди. Шундан сўнг, шаҳардаги 2 - лицей-интернатга ўқишга топширдим. У ерда бор кучимни тил ўрганишга сарфладим. Кўп ўқидим, изландим. Аллоҳга шукр, вақтим бекор кетмади. Мақсадимга эришдим.
- Ота-онангиз стюардесса бўлишингизга қарши бўлишмаганми? Ахир, уйдан кўра йўлда кўп бўласиз-ку?!
- Йўқ, ҳеч қачон қаршилик кўрсатишмаган. Аксинча, мени қўллаб-қувватлаганлар. Ўқимишли, дунёқараши кенг инсон бўлишим учун қўлларидан келганча ёрдам бердилар. Лекин, ўша вақтда, айтганингиздек қаршиликлар бўлганида, билмадим, ҳозир бу даражада ютуқларга эришмаган бўлармидим?! Ахир, ота-она розилиги муваффақиятга эришишингда муҳим роль ўйнайди-ку. Шунинг учун, улардан бир умр миннатдорман.
- Туғилиб ўсган қишлоғингизга қанча вақтда келиб турасиз?
- Ҳар йили келишга ҳаракат қиламан. Олдинлари олти ойда бир келардим. Иш, оиладаги масъулиятинг кўпайгани сари ўзингдан ортмай қолар экансан. Ўзбекистонга келсам, аэропортдан тўғри қишлоққа кетаман. Бир кун ҳам меҳмонхонада турмайман. Мен, ўз қишлоғимни жуда яхши кўраман. Келсам, онажоним мазали таомлар пишириб беради. Тандирдаги иссиқ нонни айтмайсизми... Тўғриси, дунёнинг кўплаб гўзал жойларида бўлдим, бироқ, ҳеч қайсиси киндик қоним тўкилган жойга етмайди. Уйга борсам, қўшнилар чиқади, қариндошлар йиғилади. Ўша вақтда ўзимни яна ҳам бахтли сезаман. Жуда ҳам бахтли...
- Касбингиз тақозоси билан кўп жойларда бўласиз, турли давлат, миллат одамлари билан суҳбатлашасиз, уларда ҳам ўзимизнинг юртдошлардагидек меҳр-оқибатни кўрасизми?
- Тили, дини, миллати бошқа бўлгани билан одамлар орасида яхшиси жуда кўп. Мен буни кўрдим. Биздагидан бироз фарқли бўлиши мумкин. Меҳмондўстлик, меҳр-оқибат ҳаммада ўзига яраша бўлади. Тўғри, Ўзбекистонда меҳр-оқибат кучли. Лекин, бу ўзингизга ҳам боғлиқ. Қаерда бўлсангиз ҳам муомалангиз яхши бўлса, бошқалар ҳам сизга шундай муносабатда бўлар экан.
- Илмий ишингиз мавзуси нима?
- Марказий Осиё ва Европа иттифоқи ўртасидаги муносабатларни ўрганиб чиқяпман. Бундан мақсад, давлатлар ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш. Айниқса, табиатни асраш борасида ҳамкорликни кучайтириш. Жойлардаги экологик ҳолатдан келиб чиққан ҳолда, бугунги кундаги об-ҳаво масаласи, яъни, глобал исиш, умуман, иқлим ўзгариши муаммоларини ўрганиш.
- Қатнаган йўналишингизни ҳисобга олган ҳолда, шу вақтгача нечта давлатда бўлдингиз, санаб ўтсангиз?
- Адашмасам, бугунга қадар 50 дан ортиқ мамлакатда бўлдим. Йирик шаҳарлардан Лондон, Манчестер, Сидней, Шанхай, Шри-Ланкага доимий парвозларда ишлаганман. Эрон, Туркия, Япония, Канада, Германия, Россия, Норвегия, Италия, Испания, Греция, Франция каби кўплаб давлатларга қатнаган ҳаво лайнерида фаолият олиб бордим.
- Орзуларингиз қай даражада ушалди?
- Орзуларимнинг кўпи ушалди. Яъни, дунё кездим. 3 та тилни мукаммал ўргандим. Хорижда магистратурада ўқидим. Энг асосийси, бахтли оила бекасиман. Опа-укаларимга қўлимдан келганча ёрдам бердим. Аммо, бир армоним бор, дадам тўйимни кўрмай оламдан ўтди. Турмуш ўртоғим билан танишмади. Шунга кўп ўйланавераман. Лекин, онамни кўп давлатларга олиб бордим. Кўп жойларни кўрди.
- Вақти келиб Ўзбекистонга бутунлай қайтиш ниятингиз борми?
- Ҳа, албатта. Илмий ишим тугаши билан Ватанимга қайтиш ниятим бор. Олдимга қўйган мақсадим ҳам шу! Ўзбекистонга бориб ишлаб, юртим ривожига ҳисса қўшсам, одамларга фойдам тегса, дейман.