+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

САЛОМАТЛИК УЧУН - ЎН МИНГ ҚАДАМ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан камҳаракатлилик оқибатида келиб чиқаётган кўплаб касалликларнинг олдини олишда жисмоний фаоллик, жумладан, кунига 10 минг қадам юриш тавсия этилмоқда. Буни амалга оширишда замонавий технологиялардан унумли фойдаланишингиз мумкин. Мобил телефонидаги илова ёки фитнес соати қадамингизни беминнат ҳисоблаб беради. Бу эса бизнинг юришга, фаолликка бўлган қизиқишимизни янада оширишга хизмат қилади. Агар сиз фитнесс соатингизни дастур менюсига қарасангиз ҳам, кунига 8-10 минг қадам ташлаш бўйича тавсияларни кўрасиз.

Эътиборли жиҳати, юриш барча спорт турлари орасида энг осони ва қулайидир. Бунинг учун жуда кўп энергия сарфлашнинг ҳожати йўқ, ижобий таъсири эса жуда юқори. Мутахассисларнинг маълум қилишича, ҳафтада атиги 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини 28 фоизга, юрак касалликларини эҳтимолини эса 20 фоизга камайтирар экан. Яъни, ҳафтада камида 150 дақиқа жисмоний фаол бўлган инсонлар камроқ ҳаракатланадиганларга қараганда соғломроқ экан. Гимнастика машқлари ҳам саломатлик учун фойдали бўлиб, унинг натижасида, мушак тизими мустаҳкамланади, бўғимлар ҳаракати яхшиланади. Бундан ташқари, куч, тезлик, чидамлиликни тарбиялайди. Соғломлаштирувчи таъсир кучига эга машқлар туфайли қоматнинг тик ва тўғри ривожланиши таъминланади.

Сўнгги йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда асосий эътибор касалликлар билан курашишга эмас, аҳолининг тиббий ва санитар-гигиеник маданияти даражасини ошириш ҳамда тизимли профилактикага қаратилмоқда. Бунда жисмоний фаоллик, тўғри     овқатланиш ҳамда зарарли одатларни тарк этиш муҳим ўрин тутади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги "Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирларлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида юқумли бўлмаган касалликлар ҳамда уларнинг хавф омилларини олдини олиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида "Спорт - соғлом ҳаёт кечиришнинг асоси" шиори остида ҳар бир тиббиёт муассасаси ҳудуди ва ҳиёбонларда оммавий саломатлик тадбирлари ўтказилмоқда.

 Вилоят ОИТСга қарши кураш марказида ҳам иш куни эрталабки бадантарбия ва   гимнастика машғулотларини бажаришдан бошланмоқда.

Мунтазам жисмоний машқлар билан шуғулланиш инсон саломатлигига ижобий таъсир  қилиши ҳаммамизга кундек равшан. Чунки, тананинг кунлик жисмоний фаолиятга эҳтиёжи бор ва у қондирилиши зарур. Камҳаракат турмуш тарзи кўплаб ўткир ва сурункали касалликларнинг манбаига айланмоқда. Оддий семиришдан тортиб то қандли диабет, юрак ва қон томир, бўғимлар, астма каби хасталиклар ҳаракатсизлигимиз оқибатида ривожланиш  эҳтимоли катта.

Унутмайлик, соғлом турмуш тарзи, жумладан, юриш ва гимнастика каби енгил жисмоний машқлар ҳолсизлик, уйқунинг бузилиши, диққат-эътиборни жамлай олмаслик, хотиранинг пасайиши, сабабсиз чарчаш ҳисси, семизлик каби салбий ҳолатларнинг олдини олади, саломатликни мустаҳкамлайди, касалликлардан муҳофаза қилади ҳамда умрни узайтиради. Бунинг учун кўп нарса талаб этилмайди. Шунчаки, жисмоний фаолликни кундалик одатга айлантирсангиз кифоя.

                        

Нигора САТҚУЛОВА,

 

вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассиси.