+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Кўзингни оч, укагинам

Менинг Гулсанам исмли дугонам бўларди. У билан ёшликдан бирга ўсганмиз. Йиллар ўтиб улғайдик, оилали бўлдик. Яқинда ўша дугонамни учратиб қолдим. Юрагида қандайдир дарди бордек туюлди менга. Минг бир истиҳола билан бу хомушлигининг сабабини сўрадим.

 

- Дугонажон, оиламизни яхши билардинг, - дея гап бошлади дугонам вазминлик билан, - оиламизнинг иноқлигига ҳамма ҳавас қиларди. Ҳеч қачон уйимизда жанжал бўлмаган. Биласанми, энди билсам, буларнинг ҳаммаси онажоним туфайли экан. Яқинда онажоним бетоб бўлиб қолди. Шунда онамга қараш учун уйга бордим. Не кўз билан кўрайки, бетоб онам ҳовли супуриб юрибди. Югуриб бориб қўлидан супургини олдим. Шунда ҳам онам ўрнига ётмади. Аксинча, ошхонага кириб нонушта тайёрлашга тушди. Жаҳлим чиқиб, "келинингиз ҳали ҳам ухлаяптими?" деб юбордим. "Вой, бақирма, келин эшитади, унга ҳам осонмас,  эрта - ю кеч ишда, болалари инжиқ, кечаси ухлатмагандир-да", деб келинининг ёнини олди. Кўп ўтмай ўзи яна оғриб қолди. Келин, укам, жиянларим нонушта қилишди. Келин ишга, жиянларим эса мактабга кетишди. Келин соат олтиларда ишдан келди. Қўл учида кечки овқатни тайёрлади. Маза - матраса йўқ. Шунда ҳам онам келиннинг дилини оғритмаслик учун "овқатингиз жуда мазали бўлибди", деб мақтади. Менинг жаҳлим чиқди. Лекин, ўзимни босдим. Кунлар шу зайлда ўтди. Онам ўзига келиб, оёққа тургач,   ўз уйимга қайтдим. Лекин фикри - хаёлим онамда эди. Бир куни жияним телефон қилиб, онам молларга қарайман деб йиқилиб тушганини айтди. Шоша - пиша онамнинг олдига чопдим. Йўлда келинимизнинг синглисини кўрдим. У ёш эмасми, хурсанд гапира кетди. Опаси ҳар куни ишдан кейин унга ҳар-хил ширинликлар олиб келишини, уйларини тозалаб овқат пишириб кетишини, ҳозир ҳам опаси уларникида овқат пишираётганини айтди. Fазаб отига миниб уйга бордим. Онам бечоранинг юзини бир томони кўкариб, шишган ҳолда ҳушсиз ётарди. Онамни бу аҳволда кўриб юрагим эзилиб кетди. Шу пайт укам келиб қолди. Уни бир четга    тортдим - да, бор гапни айтиб бердим. Лекин, укам мени тўғри тушунмади.

"Хотиним билан мени ўртамга совуқчилик туширмоқчимисиз? Нима, уни урсам қутуламанми?" деб бақириб берди.

- Укажон, илоҳим тинч бўлгин. Оилангга совуқлик тушириш ниятим йўқ. Қолаверса, буни хоҳламайман ҳам. Фақат, онамга ачиниб кетяпман. Ахир, сен ҳам бундоқ ўйлагин - да. Соғлиги тобора ёмонлашяпти. Шу сабаб онажонимизга эътиборлироқ бўлишимиз керак. Кўпроқ  дам олишлари  керак.  Онамга юклаган вазифаларни ўз гарданингга ол. Мол - ҳолга қараш, томорқа ишлари, кир ювиш, овқат қилиш кимнинг вазифаси, укажон? Онам уйингга меҳмон. Хотинингга, фарзандларингга берган эътиборингни бир қисминигина эшикка кўз тикиб  ўтирган онаизорингга ҳам кўрсатсанг-чи? Кўзингни каттароқ оч, укажоним. Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи. Онажонимизни асрайлик, авайлайлик. Меҳримизни, муҳаббатимизни у кишидан дариғ тутмайлик! - дедим.

Укам эса:

- Менга ақл ўргатманг, ёш бола эмасман. Агар онамни  соғлигини ўйлаётган бўлсангиз, уни уйингизга олиб кетиб, қаранг. Сиз ҳам фарзандсиз - ку, - дея менга бақириб берди.

Укамнинг бу сўзларидан сўнг онамни уйга олиб кетишга қарор қилдим.

Мана, анчадан буён онам бизникида. Ҳозир анча яхши. Лекин уйини, набираларини соғинади шекилли, уларни кўп гапиради, ўз уйига боргиси келади. Укамни эса уйга олиб кетиш нияти йўқ. Дугонажон, онам бизникида ҳеч нарсага мухтож бўлмаяпти. Қизларим бувисининг атрофида парвона. Турмуш ўртоғим эса "ойи, ойижон", деб бошига кўтаради. Лекин, онам меникига кўника олмаяпти. Нуқул эшикка термулади. Гўё эшик очилиб, укам кириб келаётгандай, уни кутаверади...

 

Камола АЛИЕВА