+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

КИЧИК ҲИКОЯЛАР

Мардлик

Аёл асосий кучни оиладан олади.

Аёлнинг айбини яширган эркак энг мард кишидир.

Бир куни келиним торт пишириб ёнимизга қўйди, жуда мазали бўлибди. Турмуш ўртоғим еб бўлгач, шундай деди:

-Раҳмат, қизим! Худди қайнонангиз пиширган тортга ўхшатиб пиширибсиз.

Ваҳоланки, мен умримда ширинлик пиширмаган эдим. Ер остидан унга қараб жилмайиб қўйдим.

 

 Туғилган кун

Унинг бугун туғилган куни эди. Эрталаб эри индамай ишга кетди. Кун бўйи қўнғироғини кутди. Йўқ. Ишдан қайтди ҳамки, садо йўқ. Аёл хонасига кириб йиғлади. "Бир оғиз сўз билан табриклаб қўйса, нима қиларкин?.. Майли, гул ёки қимматбаҳо совға қилмасин, бир оғизгина..."

Шу пайт эри чақириб қолди. Аёл умид билан унинг ёнига чиқди.

Эри эса:

-Мана бу кўйлакни ювиб қўй, эртага бошлиқнинг хотинини туғилган куни, ўша жойга кияман! - деди.

 

Ҳофиз

Ҳофиз тўйда она ҳақида берилиб қўшиқ куйларди. Шу пайт бир созандаси унинг қулоғига:

- Онангиз бетоб бўлиб қолибди, касалхонага олиб бориш керак экан! - деди шивирлаб.

Лекин ҳофиз:

- Индама, кейин...Албатта борамиз. Ҳозир яхши пул тушаяпти, - деди.

У сел бўлиб онани улуғловчи қўшиқ куйлаётганда, онаси бу дунёни тарк этган эди.

 

Чумоли

У елкасига донни ортиб, уяси томон одимлади, йўлда дон ерга тушиб кетди. Яна устига ортмоқлаб йўлида давом этди. Бу ҳолни кузатиб туриб чумолига шундай дедим:

- Эй, миттигина жонивор! Хотинини бозорга чиқариб қўйиб, эртадан кечгача уйда ўтирган эркакларга ҳам озгина ғайратингдан бергин.

 

Энг яхши қурол

Бир дўстим сўради:

-Қийинчилик ва мусибатни енгиб ўтишингда нимани қурол қиласан?

-Сабрни, - деб қисқа жавоб бердим.

 

Ҳурматой АЗИМШЕР қизи.