+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

"Не ерда бўлсанг эй гул..."

Андижон шаҳрида ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакили, буюк давлат арбоби, моҳир саркарда, олим ва шоир  Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган "Не ерда бўлсанг эй гул..." деб номланган адабий тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги,    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳакорлигида ташкил этилган тадбирда шоир ва ёзувчилар, бобуршунос олимлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.

Тадбир аввалида иштирокчилар томонидан Бобур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, улуғ шоирга юксак эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Нодир Жонузоқ мамлакатимизда кейинги йилларда халқимизнинг бой маданий мероси, айниқса, буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа кўплаб алломалар томонидан яратилган нодир, бебаҳо илмий асарларнинг жаҳон тараққиёти, илм-фани ривожидаги аҳамияти, илмий салоҳияти, инсоният тафаккури, халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятини юксалтиришдаги ўрни ва роли ниҳоятда муҳим эканлигини таъкидладилар. Хусусан, Бобур ҳаёти ва ижоди, ўлмас асарлари, бобурийларнинг Ҳиндистон тараққиётидаги ўрни ва роли  ниҳоятда катта эканлиги айтилди.

- Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг серқирра ижоди жуда катта тарихий ва илмий аҳамиятга эга, - дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Хуршида Ваҳобжон қизи. - Айниқса, адабиёт, тарих, тилшунослик, ҳуқуқшунослик, мусиқа ва      географияга оид асарлари бизга тарихимиз ҳақида жуда кўп маълумотлар бериш билан бирга, ўша давр ёзма манбаларини ўрганишимизда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда санъаткорлар томонидан Бобур ҳаётига оид саҳна кўринишлари намойиш этилди, Бобур ғазаллари билан айтиладиган қўшиқлар ижро этилди, ёш ижодкорлар Бобур ғазалларидан намуналар ўқидилар.

Тадбир давомида Бобур ғазалларидан ёки Бобур ҳақида шеър, қўшиқ айтган иштирокчиларга  "Бобурнома" китоби    совға  қилинди. Вилоят ҳокими ташаббуси билан тадбир давомида иштирокчилар ва ёшларга бир минг нусха "Бобурнома" китоби тарқатилди.

З. М. Бобур таваллудига бағишланган бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида бўлиб ўтди.

 

Фахриддин  ИБАЙДУЛЛАЕВ

Навоий ижоди - бебаҳо маънавий бойлик

Буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган "Ҳазрат Навоийга эҳтиром" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

 Вилоят ҳокимлиги,   Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирокидаги тадбир аввалида Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди. 

Жаҳон адабиёти равнақига салмоқли ҳисса қўшган улуғ аллома Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини, унинг бебаҳо адабий мероси, инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарларини ўрганиш, кенг тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, бу аҳоли, айниқса, ёшларда адабиётга қизиқишни, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

 Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Хуршида Ваҳобжон қизи, адабиётшунос олим Баҳодир Раҳмонов, Андижон давлат университети профессори Салима Мирзаева, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Саидабону Абдусаломова сўз олиб, Навоийнинг ҳаёти, ижоди, ижодий меросининг аҳамияти ҳақида гапирди. Иқтидорли ёш ижодкорлар томонидан Навоийнинг ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди.

З.М. Бобур номли вилоят театри санъаткорлари томонидан Навоийнинг ҳаёти ва фаолияти акс эттирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди, унинг ғазаллари билан айтиладиган қўшиқлар ижро этилди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.

 

 

Хосият СИДДИҚОВА

Ҳарбий хизматчиларнинг аёллари беллашди

Андижон шаҳридаги ҳарбий гарнизонда "Ҳарбий оила бекасиман!" шиори остида "Балли, аёллар!" кўрик-танлови ўтказилди.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида миллий қадрият, урф-одатларимизни кенг тарғиб этиш, ҳарбийлар оиласида яшаётган аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилган кўрик-танловда 6 нафар ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғи иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ҳарбийларнинг оилаларини мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш борасида эътиборга молик ишлар олиб берилаётганлигини таъкидладилар.

 Уй бекаси, турли соҳаларда меҳнат қилаётган ҳамда фарзанд тарбияси билан шуғулланаётган танлов иштирокчилари белгиланган 4 та шарт -  шеър, қўшик, рақс ижроси, алла айтиш, чеварлик, тўқувчи ва пазандалик борасидаги маҳоратини намойиш этиш ҳамда "баҳру байт" - лапарлар айтиш бўйича ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.

Иштирокчиларнинг чиқишлари нуфузли ҳакамлар хайъати томонидан баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра, Наимахон Жавканова мутлоқ ғолиба, деб топилиб, танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

- Ўзим олий маълумотлиман, лекин айни пайтда фарзанд тарбияси билан уйдаман, - дейди танлов ғолибаси Н. Жавканова. - Танловда ғолиб бўлганимдан беҳад хурсандман, қолаверса, зиммамга масъулият юкланди. Чунки энди танловнинг мамлакат босқичида ҳам муносиб иштирок этишим, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиш учун астойдил ҳаракат қилишим керак.

Fолиба ва барча иштирокчилар турли номинациялар бўйича ҳарбий гарнизон ва Шарқий ҳарбий округ қўмондонлигининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Фароғат ХАЙИТОВА,

 

Ҳарбий гарнизон хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оилалари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси.

Хонободлик ёшларга деҳқончилик қилиш учун ер ажратиб берилди

Айни кунда 42 минг нафардан зиёд Хонобод шаҳри аҳолисининг 43,9 фоизини ёшлар ташкил этади. Ўрганишлар давомида 478 нафар иш билан банд бўлмаган ёшлар рўйхатга олинган.

Шаҳар ҳокими Машъалбек Тожибоев, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, Кампирровот маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 29 нафар ишсиз ёшларга Шароф Рашидов массивидаги "Азиз Диёр саховати" фермер хўжалиги тасарруфидаги экин майдонларида 3 гектар ер деҳқончилик қилиш учун ажратиб берилди.

- Биз ёшларга кўрсатилаётган эътибордан жуда хурсандмиз, - дейди Кампирровот маҳалласида яшовчи Фурқатбек Обидов. - Бир неча йилдан буён мавсумий ишларни бажариб келар эдим. Коронавирус пандемияси туфайли ана шу ишлар ҳам тўхтаб қолиб, анча қийналдик. Мана энди бизга ер ажратиб берилди. Деҳқончилик қилиб, оиламга даромад келтириш имконига эга бўлдим.

Деҳқончилик қилиш учун ер олган ёшларга экин майдонидан самарали фойдаланиш бўйича зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.

 

 

Сожида САИДОВА

ХАЛҚ БАНКИ: хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бандлигини таъминлашга кўмаклашади

Андижон шаҳрида ижтимоий ва турмуш шароити оғир, ишсиз  хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ва  тадбиркорликка жалб этиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Акциядорлик тижорат Халқ банки вилоят бошқармаси ҳамда Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 2 январдаги "Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори асосида ишлаб чиқилган "Хотин-қизлар муаммоларини "Аёллар дафтари"ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиби"да белгиланган ишларни тизимли ва самарали амалга ошириш хусусида сўз юритилди.

Тадбирда АТ Халқ банки вилоят бошқармаси мутахассислари, Андижон шаҳридаги 83 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги бир гуруҳ аёллар иштирок этди.

Андижон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Наргиза Улуғбекованинг маълум қилишича, ҳозирга қадар Андижон шаҳрида "Аёллар дафтари"ни шакллантириш жараёнида 87 минг нафарга яқин аёлнинг шарт-шароитлари ўрганиб чиқилиб, уларни қийнаётган 16 мингга яқин муаммо аниқланган. Бундан ташқари, 995 нафар аёл ўз тадбиркорлигини бошлаш истагини билдирган.

Мақсадимиз ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда маҳаллалардаги ўз тадбиркорлигини  бошламоқчи бўлган, шунингдек, қийин шароитда яшаётган, иш билан банд бўлмаган аёлларнинг муаммо ва имкониятларини ўрганиш орқали уларга кўмаклашиш.

Тадбиркорликни бошламоқчи бўлаётган ишсиз аёллар бу борада муайян билимга эгами, банк кредитидан фойдалана оладими, маҳсулот тайёрлаш, сотиш, кредитни қайтариш имкониятлари қай даражада? Ана шу йўналишларда опа-сингилларимизга зарур билим, тавсия ва маслаҳатлар бериш асосий вазифамиздир.

АТ Халқ банки вилоят бошқармаси Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Савдо саноат палатаси, "Тадбиркор аёл" ишбилармон аёллар ҳамда "Ҳунарманд" уюшмалари вилоят бўлимлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, ҳудудларни ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда бизнес-лойиҳалар ишлаб чиқишга ўргатиш, уларга бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишларига кўмаклашиш, кредит ажратилгандан сўнг хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган ишлар олиб боради.

Семинарда АТ Халқ банки мутахассислари томонидан иштирокчиларга бизнес-лойиҳалар тайёрлаш, кредит олиш тартиблари, кредитдан мақсадли фойдаланиш ҳамда тадбиркорликни самарали юритиш сингари қатор масалалар юзасидан кенг маълумотлар берилди.

 - Маҳалламизда бир неча аёл тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, яна бир гуруҳи ўз фаолиятини кенгайтириш ҳисобига янги иш ўринлари яратиш мақсадида кредит олиш бўйича мурожаат қилган, - дейди Андижон шаҳридаги "Хурсандлик" маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Улфатхон Тешабоева. - Ушбу семинар айнан ана шу мурожаатларни ижобий ҳал этиш, энг асосийси, ишсиз опа-сингилларимизнинг бандлигини таъминлашга ёрдам беради.

Семинарда мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш, ижобий натижаларга эришиш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар батафсил жавоблар қайтарди.

 

Дилдорахон ЗУЛУНОВА,

АТ Халқ банки Андижон шаҳар амалиёт бўлими бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари.

Миллий анъаналаримизни асраб-авайлаш ва бардавомлигини таъминлашимиз керак

Вилоятимизда ўтказилган "Нафосат" фестивали тадбирлари доирасида гендер тенглигини таъминлаш ҳамда хотин-қизларнинг кийиниш маданияти масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган анжуманда мутасаддилар, оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Анжуманда кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига доир қарийб 20 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан, 2 та қонун, Президентимизнинг қарор ва фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13 та қарори қабул қилинганлиги, хусусан,  хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги қайд этилди.

- Эркак ва аёлнинг тенглиги жамият равнақи, иқтисодий   барқарорлиги ҳамда халқ турмуш фаровонлигини  таъминлашда муҳим аҳамият касб этади, - дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шахло Солиева. - Бу борада  вилоятимизда ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, вилоят ҳокимлиги томонидан оилаларда хотин-қизлар камситилишининг олдини олиш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича "Маслаҳат кенгаши" тузилган. Бу каби Маслаҳат кенгашлари вилоятнинг барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда  200 га яқин ташкилот, корхона ва муассасаларида ҳам ташкил этилган. 

Шунингдек, анжуманда аҳоли, айниқса, ёшларнинг   кийиниш маданиятини юксалтириш, кийинишда замонавий,  халқимизнинг ўзига хос анъаналарига мос либосларни танлаш, бу борада турли халқларга тақлид қилмаслик, "оммавий маданият" кўринишлари таъсирига тушиб қолмаслик зарурлиги айтиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси бош маслаҳатчиси Нодирахон Шотурсунова, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси янги дизайнерлик ишлари жорий этиш бўлими бошлиғи Камола Fуломова, "Ҳадичаи кубро" аёл-қизлар ўрта-махсус Ислом билим юрти раҳбари Нозима Ибрагимова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутахассиси Тўлиной Қодирова, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультети декани Сайёра Нишонова, институт ўқитувчиси Азиза Сайидғаниева мазкур йўналишда олдимизда турган муҳим вазифалар, тарғибот ишларини самарали ташкил этиш, кенг жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, умуман, бу борадаги ишларни сифат жиҳатдан янада юқори даражага кўтариш бўйича ўзларининг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

- Тўғри, қандай кийиниш ҳар кимнинг шахсий иши, - дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутахассиси Тўлиной Қодирова.  - Лекин, ҳар бир жамиятнинг ёзилган, ёзилмаган қонунлари, одоб-ахлоқ меъёрлари мавжуд, қиз-аёлларимиз жамиятнинг вакили сифатида ана шу меъёрларга албатта, амал қилиши зарур. Бу ёшлар тарбияси, ўзлигимизни англаш, кийинишда миллий анъаналаримизни асраб-авайлаш ва бардавомлигини        таъминлашда  муҳим аҳамият касб этади.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасадди ва мутахассислардан батафсил  жавоблар олди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

ДЎСТЛАРИМГА

Қаерда бўлсангиз, саломат бўлинг,

Қандай бўлсангиз ҳам бўлинг, илойим!

Ҳижронлар, армонлар, айрилиқлардан,

Асраб юрса бўлди Сизни Худойим!

 

Беҳос оғримасин тану-жонингиз,

Ошиқлар қолмасин изларингиздан.

Яхшилар суратин изласин мудом,

Меҳр томиб турган кўзларингиздан!

 

Осуда тонгларга шукрона айтиб,

Қуёш нурин ёйсин йўлларингизга!

Яратган беҳисоб куч ато этсин,

Дуолар тўкилган қўлларингизга!

 

Омонат дунёда омонатмиз, рост.

Гоҳо яшамоқдан сабримиз тўлди.

Кетар чоғимизда битта бўлса ҳам,

Кимдир чин юракдан йиғласа бўлди!

 

Малика САЛИМОВА

Марҳаматда энг кўп китоб ўқиган ўқувчи 15 миллион сўм пул билан мукофотланди

Марҳамат тумани ҳокимининг ташаббуси билан "Энг кўп китоб ўқиган ўқувчи" китобхонлик танлови ўтказилди.

Мактаб, ҳудудий ва туман босқичида ўтказиладиган мазкур танловда тумандаги умумтаълим мактабларининг 7-11 синф ўқувчилари иштирок этди.

Танловнинг финал босқичида умумтаълим мактабларининг 11 нафар ўқувчиси ўзлари ўқиб чиққан мумтоз, замонавий ўзбек адабиёти, шунингдек, жаҳон адабиётининг энг сара асарлари асосида билим ва салоҳиятини намойиш этди.

Китобхонлик кўрик-танловининг якуний натижаларига кўра, 13-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Мафтуна Раҳимова 83 балл жамғариб, фахрли 1-ўринга сазовор бўлди. Туман ҳокими томонидан 15 миллион сўм пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Иккинчи ўрин 81 балл жамғарган 10-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Муштарий Норалиева, учинчи ўрин эса 80 балл тўплаган 7-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Солиҳа Fуломжоновага насиб этди. Иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритган иштирокчилар 10 миллион ва 5 миллион сўм пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Турсинбой ИСМОНОВ

ТУМАНДАГИ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА !!!

2021 йил февраль ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

 

“12-korxona shakli ҳисобот давридан кейинги ойининг 5-санасидан кечиктирмай.

“12-moliya shakli” ҳисобот давридан кейинги ойининг 18-санасидан кечиктирмай.

 Шунингдек, давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини узрли сабабларсиз белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

 

 

Мурожаат учун туман статика бўлимининг телефон рақамлари:

(74) 391-29-37, 224-82-93

 

Марҳамат туман статистика бўлими

ТУМАНДАГИ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА !!!

2021 йил февраль ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

 

“12-korxona shakli ҳисобот давридан кейинги ойининг 5-санасидан кечиктирмай.

“12-moliya shakli” ҳисобот давридан кейинги ойининг 18-санасидан кечиктирмай.

 

 

Шунингдек, давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини узрли сабабларсиз белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

 

 

Мурожаат учун туман статика бўлимининг телефон рақамлари:

(74) 761-11-42, 224-82-92

 

Улуғнор туман статистика бўлими