+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

Марҳамат туманининг 2020 йил январь-декабрь ойларида ижтимоий-иқтисодий ривожланишини асосий кўрсаткичлари бўйича таҳлилий МАЪЛУМОТ

САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИКАРИШ ҲАЖМИ:

Марҳамат туманида 2020 йил январь-декабрь ойлари якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 426,8 млрд. сўм бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққослама нархларда 110,5 фоизни ташкил этди.

 

 

ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ҲАЖМИ:

Марҳамат туманида 2020 йил январь-декабрь ойлари якуни бўйича қурилиш ишлар ҳажми 210,6 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 109,0 фоизни ташкил этди.

САВДО АЙЛАНМАСИ ҲАЖМИ:

Марҳамат туманида 2020 йил январь-май ойлари якуни  бўйича жами чакана савдо айланмаси ҳажми 550,5 млрд. сўм бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,3 фоизни ташкил этди.

 

 

Марҳамат тумани статистика бўлими 

Улуғнор туманининг 2020 йил январь-декабрь ойларида ижтимоий-иқтисодий ривожланишини асосий кўрсаткичлари бўйича таҳлилий МАЪЛУМОТ

САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИКАРИШ ҲАЖМИ:

Улуғнор туманида 2020 йил январь-декабрь ойлари якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 240,7 млрд. сўм бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққослама нархларда 102,8 фоизни ташкил этди.

 

 

ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ҲАЖМИ:

Улуғнор туманида 2020 йил январь-декабрь ойлари якуни бўйича қурилиш ишлар ҳажми 90,7 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
135,7 фоизни ташкил этди.

САВДО АЙЛАНМАСИ ҲАЖМИ:

Улуғнор туманида 2020 йил январь-декабрь ойлари якуни бўйича жами чакана савдо айланмаси ҳажми 123,1 млрд. сўм бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 102,6 фоизни ташкил этди.

 

Улуғнор тумани статистика бўлими  

 

ТУМАНДАГИ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА !!!

2021 йил февраль ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

 

“12-korxona shakli ҳисобот давридан кейинги ойининг 5-санасидан кечиктирмай.

“12-moliya shakli” ҳисобот давридан кейинги ойининг 18-санасидан кечиктирмай.

 

 

Шунингдек, давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини узрли сабабларсиз белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

 

 

Мурожаат учун туман статика бўлимининг телефон рақамлари:

(74) 773-10-95, 224-82-97

 

Булоқбоши туман статистика бўлими

КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА !!!

2021 йил февраль ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

“12-korxona shakli”(ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 5-санасидан кечиктирмай.

“12-moliya shakli” (ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 18-санасидан кечиктирмай.

Шунингдек, давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини узрли сабабларсиз белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Мурожаат учун телефон рақамлари: (74) 228-29-77, 224-82-48

Андижон вилояти статистика бошқармаси

 

ХУРМО - ИШТАҲАНИ ЯХШИЛАЙДИ

Шифобахш неъмат

Хурмо меваси илк бор Хитойда етиштирилган. Уни "Олов ранг қуёш" ва "Хитой шафтолиси" ҳам деб аташади. Хитойдан хурмо бошқа Шарқий Осиё мамлакатларига тарқалган бўлиб, ҳозирги кунда дунёда унинг 500 дан ортиқ навлари мавжуд.

 

Хурмо ҳам бошқа мевалардан қолишмаган ҳолда витамин ва минералларга бой. Булар: С ва Р, калий, темир, фосфор, глюкоза, сахароза, кальций ва магнийдир. Таркибида магний мавжудлиги сабаб, организмда тошлар келиб чиқишининг олдини олади. Темир моддаси мавжудлиги учун эса бўқоқ касаллигида, анемияда, атеросклерозда, иштаха бузилишида фойдалидир. Милклар қонаши вақтида пишган хурмонинг шарбати билан оғиз бўшлиғингизни чайсангиз ёрдам беради.

Даволаш воситаси сифатида хурмонинг қуритилганидан ҳам, пишганидан ҳам фойдаланса бўлади. Бироқ, хурмони қандли диабет касалига учраган ва юқори вазнлилар истеъмол қилиши қатъиян ман этилади. Чунки унинг таркибида юқори миқдорда шакар кислотаси мавжуд.

 

Нигора тайёрлади.

Носоз электр симлари ва жиҳозларидан фойдаланмайлик!

Андижон вилоятининг қатор ҳудудларида жорий йилнинг ўтган даврида содир бўлган ёнғинлар оқибатида айрим фуқаролар турли даражадаги тан жароҳати олиши, моддий зарар кўрганлиги қайд этилди.

Бугун ҳаётимизни электр, электр жиҳозларисиз тасаввур эта олмаймиз. Ҳар бир хонадонда ана шундай жиҳозлар ва воситалар мавжуд бўлиб, кундалик эҳтиёжларимизни қондириш учун улардан кенг фойдаланамиз.  Минг афсуски,  айрим   пайтларда улардан фойдаланиш қоидаларига амал қилмаслигимиз ёнғин билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларни келтириб чиқармоқда. 

Аҳоли хонадонларида ўрганишлар ўтказилганда кўп холларда электр симлари уйнинг том қисми ёки ер тўлалардан лойиҳасиз олиб кирилганлигига гувоҳ бўлдик. Бу ҳолат вақт ўтиб, электр симларининг назоратсиз қолиб кетиши ва фойдаланилган вақтда электр симининг қизиши ва учқун чиқиши натижасида атрофида тез аланга олувчи маҳсулотлар бўлса, ёнғинлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Бунга йўл қўймаслик учун электр симларни тортишда ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича белгиланган меъёрларга амал қилайлик.

Азиз хамюртлар, муҳтарама уй бекалари, опа-сингиллар!

Юқорида келтириб ўтганимиз каби фожиалар, бахтсиз ҳодисалар юз бермаслиги учун ҳар биримиз, ҳар доим хушёр ва огоҳ бўлишимиз зарур. Ёниб турган газ ва электр жиҳозларини назоратсиз қолдирмаслигимиз, ёш болаларни олов билан ўйнашларига йўл қўймаслигимиз лозим.

Агар хонадонингизда   фавқулотда ёнғин содир бўлса, зудлик билан барча уяли телефонлар орқали бошқармасига 101 ёки 1050 рақамларига ёнғин қутқарув бўлимига хабар беринг!

 

 Яхёбек ҲАСАНОВ,

Андижон вилояти ФВБ "Кабуллар уйи"даги

БЁХТТЭБ инспектори, катта сержант.

�нант.

 

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилайлик!

Вилоятимизда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, умуман, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича ФВБ ходимлари томонидан кенг кўламли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Шунга қарамасдан, асосан, аҳоли яшаш хонадонларида ёнғинлар келиб чиқаётганлиги барчамизни ташвишга солади.

Юз берган ёнғин ҳолатлари ўрганилганда, уларнинг аксарияти айрим шахсларнинг эътиборсизлиги, оддий ёнғин қоидаларига амал қилинмаганлиги, иситиш печларининг назоратсиз қолдирилганлиги туфайли келиб чиққанлиги аниқланди.

Ёнғинлар билан боғлиқ нохуш ҳолатлар юзага келмаслиги учун фуқароларимиз ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишлари, талабга жавоб бермайдиган, қўлбола, ностандарт, носоз газ ва электр жиҳозларидан фойдаланмасликлари лозим. Бундан ташқари, газ тармоғига резина шланг орқали уланиш, носоз мўрилардан фойдаланиш, хонадонидаги иситиш воситаларини асло назоратсиз қолдирмасликлари керак. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига эътиборсиз қараш ўта оғир оқибатларга, кимнингдир уй-жойи ёниб кулга айланишига, куйиб тан жароҳати олишга, ҳатто ҳалок бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Азиз юртдошлар! Ёнғин қисқа вақт ичида уй-жойимизни, мол-мулкимизни ёндириб кулга айлантириши мумкин. Шунинг учун ҳамиша ҳушёр бўлайлик, анг асосийси, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилайлик, шундагина ёнғин балоси бизга таҳдид сола олмайди.

Искандар ЭРГАШБОЕВ,

 

 Андижон вилояти ФВБ  "Uz-Dong Yang Co" қўшма корхоналари БЁХТТЭБ мутахассиси, сержант.

Ўксик қалбга қувонч улашмоқ савобдир

Жазо муддатини ўтаётган, отасиз ўсаётган меҳртга муҳтож ёш болакайнинг кўзларида маъюсликни кўриб, ҳар қандай кишининг юраги эзилади. Гўёки у отаси, акаси ёки бирор яқинининг адашганлиги, хатоси учун ҳўрланишга маҳкумдек. Аслида эса асло бундай бўлмаслиги керак. Унутмайликки, бир синиқ кўнгилнинг қувончига сабаб бўлиш бениҳоя савобдир. Бу ҳақда беҳисоб ҳадиси шарифлар бор.

Ҳаётда ўз йўлини тополмай, кимларнидир пуч ғоя ва алдовларига алданиб қолганлар орамизда йўқ эмас. Минг раҳмат, бугун ҳукуматимиз, кенг жамоатчилик уларнинг оиласи, ҳаёт тарзи, фарзандларининг юриш-туриш, уларни қандай муаммолар қийнаётганлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Мақсад, ўша оиладаги фарзандларнинг кўнгли ўксимасин. Ўзларини жамиятдан ажраган, жазога лойиқ, деб ҳисобламасин. Отаси, қайсидир яқинининг хатоси туфайли дўстларидан ажраб, маҳаллада ёлғизланиб қолмасин.

Бу масалага маҳалла етакчилари, фаоллари, айниқса, имом-хатиблар жиддий эътибор қаратиши мақсадга мувофиқ. Чунки ўша оилани жамиятдан ажраб қолишига йўл қўймаслигимиз лозим. Шу боис ҳам, биз - дин вакиллари ана шундай ҳонадонларга кириб, уларнинг ҳолидан хабар олиб, кўнгил сўрашга ҳаракат қиляпмиз. Оилада нима камчилик бор, нимадан қийналмоқда, фарзандлар тарбияси қай аҳволда сингари масалалар ўрганилмоқда, имкон қадар уларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Янада муҳими, кенг жамоатчилик томонидан берилган ижобий ҳулоса туфайли ўша оиланинг жазо муддатини ўтаётган вакили - ота ёки ака-укасига енгилликлар берилмоқда, назоратда турганлар эса рўйҳатдан чиқарилмоқда.

Бир оиланинг қувончига сабабчи бўлиш, шубҳасиз, кўнгилга сурур бағшлайди. Аллоҳ таоло барчаларимизни бир-биримизга муҳаббатли, тўғри йўлдан адашмайдиган бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб этсин.

 

Абдураҳмон АРТИҚОВ,

 

Андижон шаҳридаги "Уйғур" жоме масжиди имоми.

Тушлар ўнгидан келадими?

Сирли дунё

Қадим замонлардан то бугунгача инсониятни "Тушлар ўнгидан келадими?" деган савол ўйлантириб келади.

Тушларнинг ўнгидан келиши бор нарса эканини кўпчилик, жумладан, машҳур олимлар ҳам таъкидлайдилар.

Таниқли инглиз ёзувчиси Киплинг дўстларига ҳайротомуз туши ҳақида бот-бот гапириб берарди.Тушида у аллақандай қабул маросимига таклиф этилганди. Катта зал, оёқ остига  мармар тошлар ётқизилган. Одам кўп, қандай тантана бўлаётгани Киплингга қоронғу, сабаби олдини ёғоч одам тўсиб турибди. Маросим тугагач, бир киши ёзувчини қўлидан ушлаб, унга гапи борлигини айтди.

Шу тушни кўрганидан сўнг, орадан икки ой ўтиб, адибни ҳақиқатдан ҳам қирол саройига расмий маросимга таклиф этдилар. Бу кўрган тушининг ўзгинаси эди!

Бундай башоратлар фақат машҳурлардагина эмас, балки оддий одамларда ҳам кузатилади. Олимларнинг аниқлашларича, тушнинг ўнгидан келиши, кўпроқ туш таъбирига ишонувчи кишилар ҳаётида содир бўларкан.

Бефарзанд бир аёл тушида ўғилли бўлганини, ўғли улғайиб элига нафи тегувчи, мансабдор бўлганини кўрди. Орадан бир йил  ўтиб, Яратганнинг марҳамати билан чиндан ҳам ўғил фарзанд кўрди. Қарангки, вақт ўтгач,  ўша аёлнинг тушида аён бўлган ҳолатлар ҳақиқатга айланди.

Аристотель ўз таълимотларида тушнинг ҳаёт ва ҳаёт эмаслик орасида туришлик, дея баён этган. Турли даврларда баъзи олимлар тушни табиий физиологик жараён деб айтишса, айримлари бошланғич онгнинг алоҳида қисми деб ҳисоблашади. Уларнинг таъкидлашича, тушнинг асосий вазифаси келажакда бўладиган яхши ва ёмон воқеалардан огоҳлантиришдир.

Туш ҳақидаги бундай хилма-хил фикр ва хулосалар жуда кўп. Лекин тушнинг қандай ҳодиса эканлиги хусусида аниқ илмий хулоса ҳозирча мавжуд эмас. Яна тиббиёт мутахассислари, одам яхши тушлар кўраётганда ортиқча ёғдан халос бўлишини таъкидлайдилар.

 

Меҳри нигор тайёрлади.

Ватан ҳимояси муқаддас бурч

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг "Чўлпон ёдгорликлар музейи" бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси   Ички ишлар вазирлигининг Андижон академик лицейи ҳамкорлигида "Ватан сарҳадлари ишончли қўлларда"  деб номланган  тадбир ўтказилди.

Академик лицей ўқувчилари, афғон уруши фахрийлари ҳамда музей ходимлари иштирок этган тадбирда "Ватан ҳимояси муқаддас бурч" мавзусида маъруза тингланди.  "Ўзбекистон Қуролли кучлари тарихи", "Амир Темур давридаги  ҳарбий  сиёсат"  каби қатор мавзуларга оид савол-жавоблар ўтказилди.  Афғон уруши қатнашчиси Қосимжон Собиров ўқувчи ёшларга ўз хотираларини сўзлаб, тинчлик ва бугунги фаровон ҳаётимизнинг қадрига етиш кераклигини таъкидлади.

 Ўқувчи ёшлар томонидан тайёрланган адабий ва мусиқий чиқишлар тадбирга ўзгача  файз бағишлади. Айниқса, саф қўшиқлари садолари остида сафда юриш намойиши жуда қизиқарли ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг бугунги нуфузи, ҳарбий кадрларни тайёрлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, миллий армиямизнинг жанговар салоҳияти тўғрисидаги қизиқарли маълумотлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Якунда музей бўйлаб экскурсия ташкил этилиб, ўқувчиларга китоб ва буклетлар совға қилинди.

Ушбу тадбир  ўқувчи-ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлашга ёрдам берди.

 

Гулчеҳра  АНОРБОЕВА,

 

Академик лицей ахборот-ресурс маркази раҳбари.