+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

2023 йилнинг ноябрь ойида аҳолини рўйхатга олиш тадбири бўлиб ўтади

7 мўъжизавий рақамми?

Биз билган, билмаган .....

Кўпчилик 7 рақамининг шайдоси. Айрим халқларда 7 сони хосиятли рақам ҳисобланади. Хуллас, ҳаётда шу рақам билан боғлиқ бир қанча ажойиботлар мавжуд. Етти кун, етти мўъжиза, етти хазина, етти авлод, етти иқлим, етти сайёра, 7 денгиз, 7 фарз ва бошқалар.

Қуйида энг машҳур еттиликлар билан танишинг.

 

Қадимги дунё етти мўъжизаси:

1. Миср эҳромлари;

2. Бобил осма боғлари;

3. Артемида ибодатхонаси;

4. Галикарнас даҳмаси;

5. Зевс ҳайкали;

6. Родосдаги ҳайкал;

7. Искандария маёғи.

 

Янги дунё етти мўъжизаси:

1. Рим Колизейи;

2. Искандария ерости йўллари;

3. Буюк Хитой девори;

4. Авлиё София ибодатхонаси;

5. Стоунхенж иншооти;

6. Пиза минораси;

7. Нанжинг Будда ибодатхонаси.

 

Дунёнинг етти табиий мўъжизаси:

1. Эверест чўққиси;

2. Катта Барриер рифи;

3. Гранд Канъон дараси;

4. Виктория шаршараси;

5. Рио де Жанейро бўғози;

6. Париcутин вулқони;

7. Шимолий кўллар.

 

Етти хазина:

1. Сигир - рўзғорнинг қассоби ва баққоли;

2. Асалари - оиланинг табиби;

3. Ипак қурти - қизларнинг сепи;

4. Обжувоз - қозоннинг ёғи;

5. Тегирмон - қориннинг белбоғи;

6. Ўрмон - иморат суяги, қозон ­олови;

7. Товуқ - ҳам обиёвғон, ҳам дори-дармон.

 

Ҳафта кунлари:

душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума, шанба, якшанба.

 

Моддаларнинг етти кўриниши:

қаттиқ, суюқ, газсимон, плазма, нейтрон, эпиплазма, физик вакуум ҳолати.

 

Етти мусиқа нотаси:

до, ре, ми, фа, соль, ля, си.

 

Етти авлод:

 фарзанд, невара, чевара, эвара, панневара, овора, бегона.

 

Етти иқлим:

экваториал, субэкваториал, тропик, субтропик, мўътадил, субарктик, арктик.

 

Етти сайёра:

Қадимги халқлар етти муқаддас сайёра инсон ҳаётига, тақдирига, ўзаро ҳаракатларига боғлиқ, деб ҳисоблаганлар.

 

Улар:

Қуёш - куч-ғайрат рамзи;

Ой - дилбарлик рамзи;

Марс - жангу жадал тимсоли:

Меркурий - донолик рамзи;

Юпитер - бахт рамзи;

Венера - севги, муҳаббат рамзи;

Сатурн - деҳқончилик рамзи.

 

Нажмиддин ИКРОМИЙ тайёрлади.

НЕГА ЁЛFОН ГАПИРАМИЗ?

Мулоҳаза

Биз инсонлар кундалик ҳаётимизда билибми-билмайми, ёлғон ишлатамиз. Аммо, ёлғон ҳамиша инсоннинг дилини хира қилиб келган. Унинг турлари кўп. Кимдир яхшилик йўлида, кимдир ғаразгўйлик мақсадида ёлғон сўзлайди. Яна кимдир ўзини оқлаш учун. Кимгадир ҳар сўзига ёлғон қўшиб гапириш шунчаки одат бўлиб қолган. Баъзилар вазиятдан чиқиш мақсадида ёлғон тўқийдилар. Аммо, бу билан сизни эмас, ўзини алдайдилар.

Нимага одамлар шундай экан-а? Ўзи гапирган гапга ўзи ишонмайди-ю, сизни ишонтиришга уринади. Шу қадар устомонлик билан аврайдиларки, унинг ёлғонлиги хаёлингизнинг бир четига ҳам келмайди. Чунки, улар ўз ишининг усталари. Ёлғон сўзлаб этлари жимирламайдиган бўлиб кетган. Қўйиб берсангиз, ўзлари тўқиган ёлғонга ўзлари ҳам ишона бошлашади. Ҳайратдан "астағфуруллоҳ!" дейсиз. Бир куни ёлғони фош бўлса, юзингизга қандай қарашини ҳам ўйлашмайди. Афсуски, орамизда бундайлар бисёр.

Ёлғон билан кимнингдир ҳаёти остин-устун бўлиб кетиши ҳам мумкин.

Атрофимизда талайгина ёлғончи-ю фирибгарлар бор, аммо кўпинча уларни сезмай яшаймиз. Бир тарафдан ўйлаб қаралса, барча рост сўзласа ҳам бўлмас экан. Кишининг кишидан кўнгли қолиб кетади. Гоҳида унинг ўша рост гапни айтишини хоҳламайсиз. Ёки ўша аччиқ ҳақиқат сизга қаттиқ зарба бўлиши мумкин. Ёлғон ҳам керак, албатта. Фақатгина эзгулик мақсадида айтилгани. Ҳатто ҳадиси шарифларда ҳам кишилар орасини ислоҳ қилиш учун ёлғон гапиришга изн берилган.

Аммо, қани эди одамлар фақат эзгулик йўлидагина ёлғон сўзласалар...

Сўзимнинг якунида устоз шоир Эркин Воҳидовнинг бир байти ёдимга тушди:

Яхшидур аччиқ ҳақиқат, лек ширин ёлғон ёмон,

Шу ширин ёлғонга лекин, алданиб қолғон ёмон.

Чиндан ҳам ҳақиқат қанчалик аччиқ бўлмасин, мингта ширин ёлғондан яхшироқдир.

 

 

Моҳидил  ЮЛДАШЕВА

Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда қанча андижонлик йигит қатнашган?

Тарихнинг унутилмас доFлари

15 февраль - Халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши ҳаракатларда қатнашган собиқ совет қўшинлари ҳарбий контингентининг Афғонистон Республикасидан олиб чиқилганлигига 32 йил тўлди. Шунча вақт ўтса-да, афғон урушининг салбий оқибатлари халқимиз, айниқса, ана шу жанггоҳларда иштирок этган инсонлар хотирасидан асло кўтарилгани йўқ.

- Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда минглаб ўзбек ўғлонлари иштирок этиб, мардлик, қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган,  - дейди вилоят "Ветеран" жангчи ва ногиронлар кенгаши раиси Раҳимжон Усмонов. - Биргина Андижон вилоятидан Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда 5 минг 300 нафар йигит қатнашган. Улар жангларда мардлик, жасорат намуналарини кўрсатиб, аксарияти турли медаль ва орденлар билан тақдирланган.  Минг афсуски, жанглардан 673 нафар йигит ногирон бўлиб қайтган бўлса, 152 нафарига эса она юртимизга тирик қайтиш насиб этмаган.

Айни пайтда афғон уруши фахрийларини, ногиронларини қўллаб-қувватлаш, ҳалок бўлган аскарлар хотирасини ёд этиш борасида вилоятимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Собиқ совет қўшинлари ҳарбий контингентининг Афғонистон Республикасидан олиб чиқилганлигига 32 йил тўлиши муносабати билан Жангчи фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбир аввалида жангчи фахрийлар Андижон шаҳри марказидаги "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гуллар қўйдилар. Хотира китобига номи ёзилган, шаҳид кетган жангчилар хотирасини ёд этдилар.

"Кўхинур" ресторанида давом этган тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўз олиб, ўзбек йигитларининг Афғонистондаги жангларда кўрсатган мардлиги, жасорати ҳақида гапирди, мамлакатимизда уларга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганлигини таъкидлади.

Тадбир давомида вилоят ҳокими фахрий жангчиларнинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан, жами 100 миллион сўм пул   совға қилди.

Муталибжон ХОЛИҚОВ,

 

вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси фахрий жангчилар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник.

Ногиронлик нафақаси кимларга тайинланади?

Буни билиб қўйинг!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан, давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган ногиронлиги бўлган шахслар ногиронлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга.

16 ёшдан катта болаликдан ногиронларга, 16 ёшгача ногирон болаларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга ҳар ойлик нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизмати маълум қилишича, нафақа олиш ҳуқуқига тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан болаликдан I гуруҳ ногиронлари, болаликдан II гуруҳ ногиронлари, деб эътироф этилган 16 ёшдан катта шахслар касалликнинг босқичидан қатъи назар, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар, шунингдек, нафақа олиш ҳуқуқини берадиган тиббий хулоса мавжуд бўлган тақдирда 16 ёшгача ногирон болалар эгадир.

Нафақа қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда      тайинланади. Бунда ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа қонун ҳужжатларида болаликдан ногиронлар учун белгиланган миқдорда тайинланади.

Нафақани тайинлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.

 

Нигора ЎРМОНЖОНОВА тайёрлади.

 

 

КВАРТИРА СОТИЛАДИ

Андижон шаҳри, 2-кичик даҳа, 3-қаватда жойлашган 64-уйнинг 37-квартираси сотилади. 5 хонадан иборат. Барча шароитлари бор. Ичимлик суви, табиий газ, электри доимий.

 

Мурожаат учун тел.: (93) 411-03-30; (97) 998-14-51.

ҲОВЛИ-ЖОЙ СОТИЛАДИ

Андижон шаҳри, Телевизион кўчасидаги 6 сотихли, 9 хона уйи бор ҳовли-жой сотилади.

Ҳовлида ошхона, 2 та хаммом, газ, свет, иссиқ ва совуқ сув, шунингдек, 10 метрли навес, мевали дарахтлар мавжуд. Яшаш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Мўлжал: "Телевизион" кўчадаги поликлиника юқорисидаги кўча. Мурожаат учун телефонлар: +998 90 624 42 06, +998 90 387 42 92.

***

Андижон шаҳри, Пистамазор маҳалласи, Мафтункор кўчасида жойлашган 4 сотихли  икки хона, олди ромли уйи, ошхона, хаммоми ва бошқа барча қулайликлари мавжуд, газ, сув, свети доимий ҳовли-жой сотилади. 

 

Мурожаат учун телефонлар: +998 98 270 27 87, +998 97 668 19 66.

Оила - саодатбахш бир боғки, у Жаннатда ҳам давом этади

Маълумки, азал-азалдан дунёвий ва диний таълимотларда оила муқаддас саналиб, уларда оилавий муносабатларга алоҳида эътибор қаратилган. Оила қуриш Исломдан аввал ҳам бўлган, лекин оилада эрнинг ва аёлнинг ҳуқуқ, бурч ва масъулиятларини том маънода Ислом дини кўрсатиб берди.

Ислом шариати таълимотларига кўра, оила Яратганнинг розилигини топиш, Жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) ахлоқлари, Исломий одоб билан зийнатлаш ва пок йўл билан инсоният    наслини давом эттириш мақсадида қурилади. Шунинг учун динимиз оилани никоҳ асосида қуришга алоҳида аҳамият беради ва никоҳ инсоний алоқаларнинг энг муҳими сифатида юксак қадрланади. Зеро, оила - катта жамиятнинг кичик бир бўғини ҳисобланади.

Жамият ёмонлик ва бузғунчиликнинг барча турларидан ҳоли, тинч ва обод бўлиши, аввало, ушбу кичик жамиятнинг тинчлигига боғлиқ.

Оиладаги тинчлик-хотиржамлик, барқарор муҳит ва тотувликни таъминлашда оиланинг ҳар бир аъзоси ўз зиммасидаги бурч ва масъулиятни англаши ва адо этиши муҳим ўрин тутади.

Ҳадисларда уйланиш, оилали бўлиш хусусида кўп бора баён этилган, жумладан, Анас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинади: "Уч кишилик гуруҳ Набий (с.а.в.) дан ибодатлари ҳақида сўраш учун, у кишининг уйларига келдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) келгунларига қадар улар ўзаро суҳбатда бўладилар. Улардан бири шундай деди: "Биз қаёқда-ю, Набий (с.а.в.) қаёқдалар, у зотнинг аввалу-охири гуноҳлари мағфират қилинган", дедилар. Улардан яна бири айтди: "Мен умрбод тунларни намоз ўқиш билан ўтказаман", бошқаси эса: "Мен умрбод рўза тутаман", "Мен аёллардан четда бўламан,   умрбод уйланмайман", деди. Буларнинг айтган сўзлари Набий (с.а.в.)га етиб, маълум бўлганидан сўнг уларнинг олдиларига келиб: "Шундай деганлар сизларми? Аммо Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳдан энг қўрқувчироғингизман ва Унга энг тақводорингизман, лекин рўза ҳам тутаман, оғзим ҳам очиқ бўлади. Намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам, уйланаман ҳам. Бас, ким менинг суннатимдан юз ўгирса мендан эмас", деб марҳамат қилдилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) никоҳланиш фақат ўзларининг суннати эмас, балки ўтган барча пайғамбарларнинг ҳам суннатлари эканини айтганлар. Абу Аюб (р.а.)дан ривоят қилинади: "Набий (с.а.в.): "Тўрт нарса Пайғамбарнинг суннатларидан: "ҳаё, хушбўйланиш, мисвок ва никоҳ" дедилар (Имом Термизий ривояти).

Динимизнинг мўътабар фиқхий манбааларидан бўлган "Дуррул Мухтор" китобининг "Никоҳ" фаслида зикр этилганидек: "Одамзотга никоҳ ва имондан бошқа ҳатто, Жаннатда ҳам давом этадиган ибодат йўқ. Оила шундай саодатбахш бир боғки, у Жаннатда ҳам давом этади. Ҳар қандай шартнома маълум муддатдан сўнг ўз кучини йўқотади, аммо бир-бирларидан рози бўлган умр йўлдошларнинг биргаликдаги ҳаёти ўлим билан тугамайди". Қолаверса, Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)нинг: "Яхшилик қилишни, меҳр-шафқат ва меҳрибонликни оилангдан бошла", деган ҳикматли Ҳадиси шарифларига мувофиқ, оилани мустаҳкамлаш учун зарур бўлган барча эзгу ва савобли ишларни қилишимиз лозим бўлади. Бунда аввало, эр-хотин, қолаверса, қайнона-қайнота ҳамда уларнинг атрофидаги катталар оиланинг мустаҳкамлигига жиддий эътибор қаратиши керак.

 Мухтасар айтганда, фарзандларимизни тарбиялашда ҳар бир инсон учун бешик бўлган оилани мустаҳкамлаш барчамизнинг инсонийлик ҳамда фуқаролик бурчимиздир.

Аллоҳ таоло барчаларимизни оилани, никоҳни улуғловчи бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб айласин.

Сайфиддин Юлдашев,

Андижон шаҳридаги

 

"Зубайр ибн Аввом" жомеъ масжиди имоми.

"101" ОГОҲЛАНТИРАДИ!

Сунъий тўсиқларга эътиборсиз бўлманг

Корхонамиз ҳудудидаги асосий йўллар турли деталлар ташувчи аравалар ёки маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндилар билан тўсилиб қолиш ҳоллари кўп учрамоқда. Бу эса ёнғин содир бўлганда ўт ўчириш машиналарининг асосий йўлакдан ёнаётган объектга ўтишини қийинлаштиради ва аланганинг янада кенгайишига сабабчи бўлади. Шу боис, ана щундай ҳолатларни бартараф этиш бўйича мутасаддилар билан ҳамкорликда зарур ишлар олиб борилмоқда.

Шу ўринда ҳар бир участка мутахассислари ва ишчи-хизматчиларига қуйидаги муҳим қоидаларни эслатиб ўтишни лозим топдик:

Ёнғин жамият, инсонлар ҳаёти учун хавф туғдирибгина қолмай, иқтисодиётни ҳам издан чиқаради, неча йиллик меҳнат ва машаққат билан топилган моддий бойликларни йўқ қилади, бино ва иншоотларни яроқсиз ҳолга келтиради. Энг муҳими, инсон ҳаётига ҳам нуқта қўйиши мумкин. Шунинг учун, ёнғин келтириб чиқарувчи ҳар қандай кичик ҳолатларга ҳам эътиборсиз бўлмаслигимиз керак. Кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш энг аввало, ўзимизга боғлиқ.

Айниқса, ишлаб чиқариш корхоналарида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш орқали ёнғин билан боғлиқ турли кўнгилсизликларни олдини олишимиз мумкин.

Муҳаммадумар ЗОКИРОВ,

вилоят ФВБ "УзКорам Ко" МЧЖ  БЁХТТЭ бўлинмаси профилактика ва

ёнғин назорати бўйича мутахассиси, сержант.

 

Бепарволик кулфат келтиради

Ис гази (углерод оксиди) - рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз заҳарли газ. У ер юзида энергиянинг жадал ишлатилиши натижасида, асосан табиий газ, кўмир ва бошқа ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги туфайли юзага келади. Ҳаво таркибида 0,1 фоиз ис газининг бўлиши ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин.

Ис газидан заҳарланишнинг умумий белгилари: уйқу элтиши, бош айланиши, бош оғриғи, ҳушни йўқотиш, кўз олдининг қоронғулашиши, кўзлардан ёш оқиши, эшитиш қобилиятининг пасайиши, кўп терлаш, нафас олишнинг оғирлашиши, йўтал ва қалтираш.

Ис газидан заҳарланмаслик учун иситиш мосламаларини доимо назорат остида ишлатиш, улардан фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилиш, эшик ва деразаларни тез-тез очиб, хонани шамоллатиб туриш, уйқуга ётишдан олдин иситиш мосламалари      созлигини кўздан кечириш, газ ва электр манбаларда узилишлар бўлган вақтда мосламани манбадан узиш лозим. Шунингдек, ностандарт, носоз газ ва электр иситиш воситаларидан, газ тармоғига уланган резина шланглардан фойдаланмаслик, ёниб турган шам, очиқ олов ва печларни назоратсиз қолдирмаслик тавсия этилади. Айниқса, кўмирдан фойдаланганда ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз, ис гази юзага келишининг олдини олиш бўйича зарур эҳтиёт чораларини кўришимиз лозим.

Азиз юртдошлар! Ёнғин   хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилайлик, хушёрликни асло йўқотмайлик.

 

Оматилло ПАТИДДИНОВ,

"Андижон Биокимё заводи"АЖ БЁХТТЭ бўлинмаси инспектори, лейтенант.

Зухриддин НАВРЎЗОВ,

"Сирдарё иссиқлик электр станцияси" АЖ ОБЁХТТЭ бўлинмаси инспектори, лейтенант.

 

Ёнғинлар профилактикаси

Ёнғинларнинг олдини олишда энг муҳим тадбир бу - профилактика. Бироқ, била туриб бунга етарлича эътибор бермаймиз. Ўзи ва яқинлари ҳаётини, уй-жойи ҳамда мол-мулкини ёнғиндан асрашни ўйлаган инсон энг аввало, оддий, ортиқча вақт ва маблағ талаб этилмайдиган ҳушёрлик - ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиши лозим. Бунинг учун:

-      уйингизда ёниб турган газ ва электр иситиш мосламаларини назоратсиз қолдирманг;

-      носоз, қўлбола газ ва электр иситгичлардан фойдаланманг;

-      иситиш печи ва ўчоқларга тез олов олдириш учун бензин, керосин, солярка каби ёнилғиларни сепманг;

-      газ горелкаси ва иситиш печлари устида кир қуритманг;

-      газни резина шланг   орқали улаб ишлатманг;

-      газни ёқишдан олдин гугуртни ёқиб, сўнгра газ жўмрагини очинг;

-      иситиш печи ва мўриконлар созлигини ўз вақтида текширинг;

-      мўриларни бинонинг ёғоч қисмидан камида 40 см. масофада ўрнатинг;

-      уйингизни қўшнининг уйи билан туташган қисмига ёнғинга қарши девор ўрнатишни унутманг;

-      электр симларининг узилган ва ишдан чиққан қисмларини тезда созланг ёки алмаштиринг;

-      икки ва ундан ортиқ электр асбобларини бир вақтнинг ўзида ишлатманг;

-      ёш болаларга иситиш печи, газ горелкалари ва ўчоқларга ўт ёқишни буюрманг, шунингдек, уларнинг гугурт ва олов билан ўйнашларига йўл қўйманг;

-      том ва чордоқларда ҳашак ва бошқа тез ёнувчи нарсаларни сақламанг;

-      уйдан чиқишдан олдин газ ва электр ускуналарини (плита, дазмол, телевизор ва бошқалар) ўчирилганлигини текшириб чиқинг;

-      кўп қаватли уйларнинг хонадонларида тез алангаланувчи ёнилғи маҳсулотларини сақлаш таъқиқланади;

-      кўп қаватли уйлар олдидаги йўлларга сунъий тўсиқлар қўйиш ва ўзбошимчалик билан қўшимча иншоотлар қуриш таъқиқланади;

Ёнғин содир бўлганда зудлик билан "101" рақами орқали ФВБ ёнғин қутқарув қисмига хабар беринг.

Музаффар МУЛЛАБОЕВ,

 

 "Uz Auto Motors"  AЖ  БЁХТТЭБ профилактика ва ёнғин назорати бўйича мутахассиси.

Онажон, Сизни соғиндим...

ДИЛ ТУFЁНИ

 (Онажоним Адолатхоннинг хотирасига)

Расмингизга термулиб ўтирибман...

Дунёдаги энг гўзал, энг беғубор онам. Саккиз фарзандни жисму-жонидан яратиб, оқ ювиб, оқ тараб, умрини болалари парваришига  бағишлаган, уларнинг ороми учун тунлари оромсиз ўтган, онам...

Чеварим, меҳнаткашим онам. Бизга ҳам ота, ҳам она бўлиб елкасида тоғдек юкни кўтара олган, жасоратда тенги йўқ, онам. Боғбоним онам. Номусгўйим, диёнатлигим, иймонлигим, қалби гўзалим, онам. Сизнинг сифатларингиз айтиб адоғига етолмайман, таърифлашга тилим ожиз.

Чеварим онам... Бир куни эски кийилмай қолган кўйлакларни тўплаб, ювишга уринаётгандингиз.

- Булар кийилмайди-ку, нега ювасиз? Ташлаб юборайлик, - дея юзландим.

- Увол бўлади, ташласак. Тоза матолар-ку. Улардан якандозлар қиламан, - дедингиз.

Ҳа, ўшанда улардан тайёрлаган якандозларингиз жуда чиройли чиққанди.

...Жажжи қизчалар эдик, сочларимизни майда қилиб ўриб қўярдингиз. Ўз қўлларингиз билан чиройли кийимлар, кўйлаклар тикиб кийдирар эдингиз.

Меҳнаткашим, онам.. Болалигимизда отам эрта тонгда мактабга кетиб, уйга кеч қайтарди. Ўз ишига, касбига қизиқар, мактаб ҳаёти, раҳбарлик иши билан банд бўларди. Оила, уй-жой, рўзғор юмушларини, онажон, Сизга қолдирарди, Сизга суянар эди. Сиз ҳам ишласангиз-да, уй юмушларини бекаму кўст адо этардингиз. 

Ҳар сафар овқатнинг олдини отамга алоҳида идишга солиб қўйгандан кейингина дастурхонга келтирар эдингиз. Идишларни тозалаб ювишга Мақсадхон опам каттароқ бўлгани учун ёрдам берарди. Сиз эса тиниб-тинчимай кечаси кир ювар, баъзан ҳамир қориб қўйиб, сўнгра ётардингиз. Саҳарлаб турганимизда, иссиқ нон ҳиди қўрғонни тутарди.

Бизга ҳам ота, ҳам она бўлган, онам... Ўша болалигимиздаги ёш ва гўзал, оппоқ, нурли юзларингиз кўз ўнгимда  муҳрланган. Отамиз ҳали қирқ беш ёшга ҳам кирмай вафот этган машъум кунда йиғлай-йиғлай ҳушингизни йўқотганингиз, шифокорлар келишиб, сизни ҳушингизга келтиришгани ёдимда. ..

Ўшанда оиламизда катта йўқотиш бўлди, отамизсиз яшашга кўникишимиз жуда-жуда қийин бўлганди. Ўшанда Мақсадхон опам турмушга чиққан, Махсуда опам олийгоҳда ўқир эди. Мен эса каттароқ бўлганим учун Сизга ёрдамлашишга ҳаракат қилардим. Укаларим, сингилларим жуда ёш эдилар... Сизга жуда оғир бўлганди, ўша давр.

Мен битирувчи синфда ўқир эдим. Ҳаётни ҳали аччиқ-чучугини тушунмай болалигимга бориб, кунда хархаша қилардим:

- Мен ўқийман, мени ким ўқитади, отам йўқ энди,- дея йиғлардим.

- Ўқитаман, қизим, ҳаммаларингизни ўқитаман, - дердингиз.

Онажон, ўшанда сизнинг юрагингизга қанчалар азоб берганимни энди англаяпман. Ҳаёт биз ўйлаганчалик осон эмас экан...

Мақсадхон опам, Махсудахон опам, Замирбек укам, Элмира синглим, Зокирбек укам, Гулмира синглим, Сайрагул синглим бор. Менинг катта бойлигим бўлган жигарларимни ҳаётга келтирганингиз, бизларга яхши тарбия берганингиз учун Сиздан чексиз миннатдорман, онажон.

Сиз ваъдангизни устидан чиқдингиз. Югуриб-елиб ўқув юртларига ҳужжат топширишга, имтиҳонларга ҳам ҳар биримиз билан бирга борардингиз. Имтиҳондан "аъло", ёки "яхши" баҳо олиб чиқсак, қувонардингиз. Барчамизни ота касбига, муаллимликка, кичик синглимни ҳуқуқшуносликка ўқитдингиз, ҳаммамизни олий маълумотли қилдингиз. 

Елкасига тоғдек юкни кўтара олган, жасоратда тенги йўқ, онам... Оиламизда бир йилда тўрт нафар талаба ўқиган йиллар ҳам бўлган. Шунда сиз, азизим онам, ўз қўлларингиз билан камзул тикардингиз. Камзулларни сотиб бериш учун сотувчи аёлга берардингиз. Ухламай камзул тикиб, елкаларингиз толиб қоларди. Эртасига сотувчи аёлга катта тугундаги камзулларни элтиб бериб, ишга кетардингиз. Қишлоғимиздаги амбулаторияда фаррош бўлиб ишлардингиз. Ойлигингиз, чеварлик қилиб топган пулларингизни талаба фарзандларингизга етказишни ўйлардингиз.

Баҳорда эса ипак қурти боқардингиз. Тонг саҳар тут баргларини келтирардингиз. Бир ўзингиз ҳаммасига улгурар эдингиз.

Боғбоним онам... Бир оилага нимаики керак бўлса, барчасига бир ўзингиз югурар  эдингиз. Қўрғонимизга ҳар йили ўз қўлларингиз билан полиз экинларини экардингиз, сув қўярдингиз, ўтлардан тозалаб, парваришлаб ҳосил етиштирардингиз.

Кўпроқ даромад кўрсангиз, қизларингиз учун сеп йиғардингиз. Аллоҳим Сизни шундай яратган эканки, қўлларингизда барака бор эди, режали, ақлли эдингиз, тўплаётган нарсаларингиз тезда кўпайиб қоларди.

Ўқишларимизни битириб, бир йил ишлаб-ишламай, бизларни  турмушга узатдингиз. Қизларингизга кўрпа-якандозларни ўз қўлларингиз билан тикиб бердингиз. Ҳар сафар қиз узатганингизда ҳам ота, ҳам она бўлиб, оқ фотиҳангизни берардингиз. Куёв жўралари қизингизни олиб чиқиб кетаётганда, кўзларингизда ёш кўрардим, Сизга қанчалар қийин бўлган экан, онажон. Онам, онам, онам-а.

Номусгўйим онам... Ҳар сафар йиғилиб қолсак:

- Яхши юринглар, ҳалол пул топинглар, фарзандларим ҳақида ёмон гаплар эшитсам, чидай олмайман, шуни икки қулоғингиз билан эшитиб олинглар, - дея такрор ва такрор айтаверардингиз.

Диёнатлигим, иймонлигим, инсофлигим, қалби гўзалим, онам... Қариндош-уруғларингиздан кимдир оғриб қолганини эшитсангиз, албатта бориб ҳол-аҳвол сўрардингиз.

Отам вафот этганларида бувам бор эди. Ўз қайнотангизни яхши парвариш қилдингиз. Бувамни кўзлари кўрмай қолганда Андижонга олиб бориб, кўз шифокорига кўрсатиб, операция қилдирганингиз, бувамнинг кўзлари кўра бошлаганда қанчалар қувонганингиз кўз олдимдан сира кетмайди. Бувам ўшанда Сизга жуда узоқ дуо қилганди.

Бувим, кейин отам, бобом, бувам вафот этди... Уларни барчасининг эҳсону маросимларини ўзингиз ўтказдингиз. Йўқотиш нималигини энди тушунаяпман, она. Қанчалар алам, армон, азоб-а... Сизга қанчалар қийин бўлган экан...

Китобларим чиқса, шунчалар қувонардингиз, кўзларингизни беғубор боқишидан чарчоқларим ёзилар, яна ва яна кўпроқ китоблар ёзишга ҳаракат қилардим.

Ҳар тонг ишга кетаётганимда дуолар қилардингиз.

Энди мени ким кутади? Ким дуолар қилиб ўтиради? Ким яхши китоблар ёзишимга туртки бўлади, она?

"Отаси ўлган олти кун йиғлар, онаси ўлган олтмиш кун йиғлар", деган мақол бор халқимизда. Бизларни умрбод йиғлатиб кетдингиз, она. Айрилиқдан, аламдан ҳаётга қайтиш жуда қийин бўларкан.

Сиздек она дунёда йўқ... Сиздек онам билан ҳамиша фахрланаман.

Аллоҳим онамнинг охиратини обод, жойларини жаннат боғларидан, у дунёлигини гўзал қилсин.

 

Махбубахон ТЕМИРОВА