+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Фев 2021

"Не ерда бўлсанг эй гул..."

Андижон шаҳрида ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакили, буюк давлат арбоби, моҳир саркарда, олим ва шоир  Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган "Не ерда бўлсанг эй гул..." деб номланган адабий тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги,    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳакорлигида ташкил этилган тадбирда шоир ва ёзувчилар, бобуршунос олимлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.

Тадбир аввалида иштирокчилар томонидан Бобур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, улуғ шоирга юксак эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Нодир Жонузоқ мамлакатимизда кейинги йилларда халқимизнинг бой маданий мероси, айниқса, буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа кўплаб алломалар томонидан яратилган нодир, бебаҳо илмий асарларнинг жаҳон тараққиёти, илм-фани ривожидаги аҳамияти, илмий салоҳияти, инсоният тафаккури, халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятини юксалтиришдаги ўрни ва роли ниҳоятда муҳим эканлигини таъкидладилар. Хусусан, Бобур ҳаёти ва ижоди, ўлмас асарлари, бобурийларнинг Ҳиндистон тараққиётидаги ўрни ва роли  ниҳоятда катта эканлиги айтилди.

- Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг серқирра ижоди жуда катта тарихий ва илмий аҳамиятга эга, - дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Хуршида Ваҳобжон қизи. - Айниқса, адабиёт, тарих, тилшунослик, ҳуқуқшунослик, мусиқа ва      географияга оид асарлари бизга тарихимиз ҳақида жуда кўп маълумотлар бериш билан бирга, ўша давр ёзма манбаларини ўрганишимизда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда санъаткорлар томонидан Бобур ҳаётига оид саҳна кўринишлари намойиш этилди, Бобур ғазаллари билан айтиладиган қўшиқлар ижро этилди, ёш ижодкорлар Бобур ғазалларидан намуналар ўқидилар.

Тадбир давомида Бобур ғазалларидан ёки Бобур ҳақида шеър, қўшиқ айтган иштирокчиларга  "Бобурнома" китоби    совға  қилинди. Вилоят ҳокими ташаббуси билан тадбир давомида иштирокчилар ва ёшларга бир минг нусха "Бобурнома" китоби тарқатилди.

З. М. Бобур таваллудига бағишланган бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида бўлиб ўтди.

 

Фахриддин  ИБАЙДУЛЛАЕВ