+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

АНДИЖОННИНГ ИҚТИДОРЛИ ҚИЗЛАРИ

Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида мамлакатимиз Президенти фармонига асосан юртимизнинг энг иқтидорли қизларидан бир гуруҳи Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Ушбу нуфузли мукофот билан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг икки нафар иқтидорли қизлари - Меҳриноз Комилова  ва Гулҳаё Раджиева ҳам бор.

Ўқишда ва жамоат ишларида фаол Андижон давлат тиббиёт институтининг 2-босқич магистранти Меҳриноз Комилова ўзи таҳсил олаётган тиббиёт соҳасининг етук мутахассиси бўлишга интилиши, қолаверса, ташаббускорлиги, илмий тадқиқот ишлари ҳамда амалга ошираётган қатор лойиҳалари билан кенг жамоатчиликнинг эътибор ва эътирофини қозонган.

 

Андижон давлат университетининг 3-босқич талабаси Гулҳаё Раджиева нафақат ўқиш, балки санъат йўналишида юқори натижаларга эришаётган Андижоннинг иқтидорли, ижодкор ёшларидан бири. Гулҳаё вилоят, республика ва  халқаро миқёсдаги кўплаб танловларда ғолиб чиққан. У ўзбек миллий чолғулар ҳамда мумтоз куй ва қўшиқларнинг моҳир ижрочисидир.

 

Иқтидорли қизларимизни юксак мукофот билан муборакбод этамиз!

МУКОФОТЛАР МУБОРАК, ҚАДРЛИ ОПА-СИНГИЛЛАР!

Мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотига муносиб эҳтиром кўрсатиш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва жаҳон миқёсидаги мавқеини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, фарзандларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ишларига қўшган катта ҳиссаси учун бир гуруҳ хотин-қизлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан турли унвон, орден ва медаллар билан тақдирландилар. Улар орасида бир гуруҳ андижонлик опа-сингилларимиз ҳам бор. Улар қуйидагилар:

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими" фахрий унвони билан

 

Усмонова Мунаввархон Абдухокимовна - "Саодат" журнали бош муҳаррири.

 

"Меҳнат шуҳрати" ордени билан

Туйчиева Яркиной Мамазулуновна - "Ҳунарманд" уюшмасининг Андижон вилояти бошқармаси аъзоси, дўппидўз-уста.

 

 "Дўстлик" ордени билан

Маннапова Мамурахон - Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг ўсимликшунослик, соя ва мойли экинлар кафедраси доценти.

 

II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан

Мирзарахимова Халидахон Телмановна - Андижон шаҳридаги "Меҳримиз сизга" аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази директори.

 

"Келажак бунёдкори" медали билан

Бекназарова Махлиёхон Иномжон қизи - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Бўстон тумани бўлими бошлиғи.

 

"Шуҳрат" медали билан

Сайяре Садиқова - Андижон туманидаги "Фусункор" масъулияти чекланган жамияти директори.

Юнусова Хамидахон Халдаровна - Андижон тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, бош отинойиси.

 

 

Мукофот соҳибаларини газетамиз муштарийлари номидан муборакбод этамиз.

Чароғон юлдузли самосан, Аёл!

 (Фахрия)

Ошуфта кўнгиллар изҳори сенда,

Дунё тилсимлари, асрори сенда,

Жаннат гулларининг ифори сенда, -

Муҳаббат аталмиш баҳорсан, Аёл,

Сен кўклам тонгисан, наҳорсан, Аёл!

 

Сен буюк неъматсан, азиз, муқаддас,

Таъриф этмоқликка ҳар не сўз абас,

Кўҳна замин сенинг пойларингда маст -

Тоза ҳис, бокира туйғусан, Аёл,

Мудом эзгуликка уйғунсан, Аёл!

 

Сен -сурур, сен - шарор, сен - ҳаёт тоти,

Ошиқи зорларнинг мангу баёти,

Суйган дил уфқига ҳар кеча ботиб, -

Субҳидам чиққувчи офтобсан, Аёл,

Малаксиймо пари, моҳтобсан, Аёл!

 

Сен - онам, сен - опам, сингил, маҳваш ёр,

Қалбингда меҳр кўп, муҳаббат бисёр,

Хонадон бекаси, ҳурсан бетакрор -

Элнинг бошидаги ҳумосан, Аёл,

Чароғон юлдузли самосан, Аёл!

 

Номингни тилимда, сўзимда тутай,

Дийдор миннатини кўзимда тутай,

Бошга қўяй сени, ўзимда тутай, -

Давлатим, савлатим, боримсан, Аёл,

Диёнат, номусим, оримсан, Аёл!

 

Сен - башар онаси, ибтидо насли,

Биз интилгувчи нур, маёқсан асли,

Малоҳат, латофат, нафосат фасли -

Ҳамал дебочаси Наврўзсан, Аёл,

Қутсан, баракасан, ризқ-рўзсан, Аёл!

 

Нажмиддин ИКРОМИЙ

Жиноят процессида далил қайси ҳолатда ишга алоқадор, деб эътироф этилади?

Тадқиқот

 Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳуқуқий асослар тўла яратилган. Жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан жиноий ишларни кўриб чиқиш, хусусан, суриштирув, тергов жараёнларида қатъий амал қилиниши лозим бўлган тартиб-қоидалар белгиланган.

 Жиноят иши юзасидан далилларни баҳолашда уларнинг ишончлилиги, кучи ва аҳамиятини аниқлаш муҳим ҳисобланади. Мазкур жараёнда, яъни далилларни баҳолашда  судья, прокурор, терговчи ва суриштирувчидан фикрлаш, мулоҳаза ва мантиқ билан иш юритиш талаб этилади.

 Жиноят иши жараёнида улар иш билан боғлиқ барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқиши, бунда албатта, қонунга ва ҳуқуқий муносабатларга амал қилиб, ҳар бир ҳолатни таҳлил қилган,  ўзларининг ички ишончи, мавжуд тажрибаларга таянган ҳолда иш юритишга алоҳида эътибор қаратиши лозим.

 Мақбул вқа ишончли далиллар йиғилсагина, жиноят иши кўришда қоун устуворлиги таъминланади, ҳеч қандай эътирозларга ўрин қолдирмайди.  Агар далил ва маълумотлар ноқонуний йўллар билан йиғилса, аниқланса, бу даллилларнинг мақбул эмаслигига олиб келади.

 Далил жиноят иши учун аҳамиятли бўлган мавжуд ҳолатлар ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи, рад этувчи ёки шубҳа остига олувчи фактлар ёки нарсалар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирган тақдирдагина ишга алоқадор,  деб эътироф этилади.

 

Аҳмадуллоҳ ИБРАГИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси 3- босқич курсанти. 

Жиноят процессида қандай далиллар номақбул ҳисобланади?

                          Тадқиқот

 Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳуқуқий асослар тўла яратилган. Жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан жиноий ишларни кўриб чиқиш, хусусан, суриштирув, тергов жараёнларида қатъий амал қилиниши лозим бўлган тартиб-қоидалар белгиланган.

  Ўзбекистон Республикасида жиноят ишларини юритиш тартиби Жиноят процессуал кодекси белгиланган бўлиб, бунда жиноятни тўла, холисона ва адолатли очиш учун тергов ҳамда суриштирув органларидан қонунийлик, шахснинг шаъни, қадр-қимматини ҳурмат қилиш, фуқаролрнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таьминлаш шартлиги ва шу боис, улардан далилар мақбуллигини таъминлаш талаб этилди. Минг афсуски, амалиётда жиноят иши жараёнида маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларининг қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш, унинг ҳуқуқларини чеклаш йўли билан олиниш ҳолатлари учраб турганлиги адолат мезонлари бузилишига, энг муҳими, кўрилаётган жиноятни холисона очишда далиллар номақбуллигига олиб келади.

  Бунга мисол тариқасида қуйдагиларни айтиб ўтиш мумкин:

 жиноят процесси иштирокчиларига ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш;

 гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқлари, шунингдек, таржимон хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқининг бузилиши;

 жиноят иши бўйича процессуал ҳаракатнинг мазкур жиноят ишини юритишни амалга оширишга эга бўлмаган шахс томонидан бажарилиши;

 номаълум манбадан ёхуд жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган манбадан олиниши;

 жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчидан суриштирувда, дастлабки терговда, судда далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатмалар олиниши сингари ҳолатлардир.

 Бундан ташқари, холисларнинг иштироки лозим бўлган тергов ҳаракатларида уларнинг иштирок этмаслиги, уларни далил сифатида мақбул эмас, деб топилади.

 Юқорида айтиб ўтилган ҳолатлар ва жиноят иши жараёнида Жиноят процессуал кодексининг 951- моддасига мувофиқ юқоридаги каби килмишлар аниқланса, бу жиноят процессида номақбул далил, деб топилади.

                                               Аҳмадуллоҳ ИБРАГИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси 3- босқич курсанти. 

Синов ҳудудлари танлаб олинган

Мутахассис минбари

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича Президент фармони билан тасдиқланган, таркиби бир қатор вазирлик ва идоралардан иборат Республика комиссияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар иш олиб боради. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жараёнга 150 мингдан ортиқ ходимлар жалб қилиниши режалаштирилган. 

Аҳолини рўйхатга олиш ишлари учта босқичдан иборат бўлиб, белгиланган амалиётга киришулгунга қадар 2020—2023 йилларни ўз ичига олувчи тайёргарлик жараёнлари олиб борилади. Қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш Дастурига кўра, 2021 йилнинг 1—25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманларида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга оширилади. Бунда аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш жараёнлари, рўйхатга олиш усуллари, дастури, саволномалари, услубий қўлланма ҳамдамеъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари амалий синовдан ўтказилади. Натижалар асосида аниқланадиган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилади.

Тайёргарлик жараёнидаги энг муҳим масала аҳоли ўртасида рўйхатга олишда фаол иштирок этиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш ҳисобланади, — деди Қобил Бердиқулов. — Шу мақсадда Давлат статистика қўмитаси томонидан тадбирнинг шиори ва логотипи ишлаб чиқилиб, аҳолини рўйхатга олишнинг расмий веб-сайти (aholi.stat.uz) яратилди. Бу борада рўйхатга олувчиларни танлаш ва ўқитиш масаласи ҳам ниҳоятда долзарб аҳамиятга эга. Чунки маълумотларнинг тўғрилиги бевосита уларнинг малака ва амалий кўникмаларига боғлиқ. Шу боис, жараёнга жалб этиладиган ходимлар Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан режа-жадвал асосида махсус ўқитилади. Улар учун услубий қўлланма ва видеодарсликлар ишлаб чиқилиб, зарур ҳолларда, қўшимча маслаҳатлар берилади.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини халқаро талабларга мос
ва сифатли ўтказишда картографик материалларнинг аниқлиги
ҳам муҳим ҳисобланади.Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари) билан таъминлаш вазифаси юклатилди.

Аҳоли пунктлари ва кўчаларнинг ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш ишларини якунига етказиш вазифаси қўйилди.Миллий гвардия ва ички ишлар органларига эса аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган ходимлар хавфсизлигини таъминлаш топширилди.

Ш. МАҲМУДОВ,

Андижон вилоят статистика

 

бошқармаси бўлими бош мутахассиси.

КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА !!!

2021 йил март ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

 

1.“1- korxona shakli (ойлик)” ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5­санасидан кечиктирмай

Шунингдек, давлат статистик кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлишиҳақида огоҳлантирамиз.

Мурожаат учун телефон рақамлари: (74) 761-11-42, 224-82-92.

 

Улуғнор тумани статистика бўлими.

КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

2021 йил март ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

 

1.                “12-molia shakli” (ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойнинг
18-санасидан кечиктирмай

2.      “12-korxona shakli (ойлик)” ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5­санасидан кечиктирмай

Шунингдек, давлат статистик кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлишиҳақида огоҳлантирамиз.

Мурожаат учун телефон рақамлари: (74) 228-29-77,  224-82-48

 

 

Андижон вилояти статистика бошқармас

СУДЛАР ФАОЛИЯТИ: КЕЧА ВА БУГУН

Ҳуқуқшунос минбари

 

 

Бугунги кунда ижтимоий ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан суд-ҳуқуқ тизими фаолияти ҳам такомиллашиб, ривожланиб бормоқда. Умуман, суд-ҳуқуқ ислоҳотлар-нинг пировард мақсади, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, шунингдек, инсоннинг шаъни, қадр ва қимматини ҳурмат қилиш ҳамда аҳолини ана шу руҳда тарбиялашга қаратилган.

 

   Барча давр ва турли жамиятларда инсонлар ўзларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфатлари бузилган тақдирда қадим даврларда қозиларга, кейинроқ эса судларга мурожаат  қилган.

 

Тарихдан маълумки, ҳуқуқий муносабатлар, фармонлар ижроси назорати қозиларга берилган. Улар ушбу вазифага подшоҳлар томонидан тайинланганлар. Ўз даврида қозилардан шариат қоидаларини пухта билишлик, адолат мезонларига амал қилиш, ҳуқуқий билим ва муомала лаёқатига эга бўлишлик талаб этилган. Ҳатто подшоҳлар ҳам давлат ва жамият ҳаётига алоқадор муҳим қарорлар қабул қилишда қозиларнинг одилона ва аниқ манбаага асосланган фикри ва маслаҳатларига қулоқ тутган.

 

  Қадимда қозилар фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқи, бурчи билан боғлиқ барча масалаларни кўриб чиқиб, ҳал қилишган. Ҳозирдагидек судларнинг бўлиниши, тааллуқлилик каби масалалар мавжуд бўлмаган. 

 

Аризани кўриш жараёнида қозилар ҳам тарафларни ва мазкур  ҳолатнинг гувоҳи бўлган шахсларнинг кўрсатмаларини эшитиб, тегишли қарор қабул  қилганлар. Машҳур муҳаддис олим Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ал-Ҳидоя” асарида ёзилишича, қозилик вазифасида ишлаш мусулмон бўлмаган шахсларга, туҳматчиликда айбланган шахсларга, қуллар ва чўриларга, оғир жиноят содир этганларга ҳамда вояга етмаганларга ман этилган.

 

  2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасида Ўзбекистон Республикасида одил судловни фақат суд амалга оширади. Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади” деб белгилаб қўйилган. Бундай тартиб-қоидаларнинг қонун билан мустаҳкамлаб қўйилиши энг аввало, судларнинг мустақил ва эркин бўлиши, жамиятда қонун ва адолат устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги қонуни                          3-моддасида ҳам “Суд чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий” деб белгиланган.

 

Бундан кўринадики, инсонлар тақдири, уларнинг муаммоларини оқилона ечиш билан шуғулланадиган судлар, судьялар зиммасига улкан ва масъулиятли вазифа юклатилган. Қолаверса, суд идоралари, судьялар  давлат томонидан  ҳимояга олинади.    

 

З. ТЎХТАСИНОВ,

 

 Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси.

2023 йилнинг ноябрь ойида аҳолини рўйхатга олиш тадбири бўлиб ўтади