+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Фев 2021

Оила - саодатбахш бир боғки, у Жаннатда ҳам давом этади

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Маълумки, азал-азалдан дунёвий ва диний таълимотларда оила муқаддас саналиб, уларда оилавий муносабатларга алоҳида эътибор қаратилган. Оила қуриш Исломдан аввал ҳам бўлган, лекин оилада эрнинг ва аёлнинг ҳуқуқ, бурч ва масъулиятларини том маънода Ислом дини кўрсатиб берди.

Ислом шариати таълимотларига кўра, оила Яратганнинг розилигини топиш, Жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) ахлоқлари, Исломий одоб билан зийнатлаш ва пок йўл билан инсоният    наслини давом эттириш мақсадида қурилади. Шунинг учун динимиз оилани никоҳ асосида қуришга алоҳида аҳамият беради ва никоҳ инсоний алоқаларнинг энг муҳими сифатида юксак қадрланади. Зеро, оила - катта жамиятнинг кичик бир бўғини ҳисобланади.

Жамият ёмонлик ва бузғунчиликнинг барча турларидан ҳоли, тинч ва обод бўлиши, аввало, ушбу кичик жамиятнинг тинчлигига боғлиқ.

Оиладаги тинчлик-хотиржамлик, барқарор муҳит ва тотувликни таъминлашда оиланинг ҳар бир аъзоси ўз зиммасидаги бурч ва масъулиятни англаши ва адо этиши муҳим ўрин тутади.

Ҳадисларда уйланиш, оилали бўлиш хусусида кўп бора баён этилган, жумладан, Анас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинади: "Уч кишилик гуруҳ Набий (с.а.в.) дан ибодатлари ҳақида сўраш учун, у кишининг уйларига келдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) келгунларига қадар улар ўзаро суҳбатда бўладилар. Улардан бири шундай деди: "Биз қаёқда-ю, Набий (с.а.в.) қаёқдалар, у зотнинг аввалу-охири гуноҳлари мағфират қилинган", дедилар. Улардан яна бири айтди: "Мен умрбод тунларни намоз ўқиш билан ўтказаман", бошқаси эса: "Мен умрбод рўза тутаман", "Мен аёллардан четда бўламан,   умрбод уйланмайман", деди. Буларнинг айтган сўзлари Набий (с.а.в.)га етиб, маълум бўлганидан сўнг уларнинг олдиларига келиб: "Шундай деганлар сизларми? Аммо Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳдан энг қўрқувчироғингизман ва Унга энг тақводорингизман, лекин рўза ҳам тутаман, оғзим ҳам очиқ бўлади. Намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам, уйланаман ҳам. Бас, ким менинг суннатимдан юз ўгирса мендан эмас", деб марҳамат қилдилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) никоҳланиш фақат ўзларининг суннати эмас, балки ўтган барча пайғамбарларнинг ҳам суннатлари эканини айтганлар. Абу Аюб (р.а.)дан ривоят қилинади: "Набий (с.а.в.): "Тўрт нарса Пайғамбарнинг суннатларидан: "ҳаё, хушбўйланиш, мисвок ва никоҳ" дедилар (Имом Термизий ривояти).

Динимизнинг мўътабар фиқхий манбааларидан бўлган "Дуррул Мухтор" китобининг "Никоҳ" фаслида зикр этилганидек: "Одамзотга никоҳ ва имондан бошқа ҳатто, Жаннатда ҳам давом этадиган ибодат йўқ. Оила шундай саодатбахш бир боғки, у Жаннатда ҳам давом этади. Ҳар қандай шартнома маълум муддатдан сўнг ўз кучини йўқотади, аммо бир-бирларидан рози бўлган умр йўлдошларнинг биргаликдаги ҳаёти ўлим билан тугамайди". Қолаверса, Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)нинг: "Яхшилик қилишни, меҳр-шафқат ва меҳрибонликни оилангдан бошла", деган ҳикматли Ҳадиси шарифларига мувофиқ, оилани мустаҳкамлаш учун зарур бўлган барча эзгу ва савобли ишларни қилишимиз лозим бўлади. Бунда аввало, эр-хотин, қолаверса, қайнона-қайнота ҳамда уларнинг атрофидаги катталар оиланинг мустаҳкамлигига жиддий эътибор қаратиши керак.

 Мухтасар айтганда, фарзандларимизни тарбиялашда ҳар бир инсон учун бешик бўлган оилани мустаҳкамлаш барчамизнинг инсонийлик ҳамда фуқаролик бурчимиздир.

Аллоҳ таоло барчаларимизни оилани, никоҳни улуғловчи бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб айласин.

Сайфиддин Юлдашев,

Андижон шаҳридаги

 

"Зубайр ибн Аввом" жомеъ масжиди имоми.

Прочитано 869 раз