Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Биринчи синфга борган набирасининг бу саволи бувижонига илк бора онаси эски матодан китоб солиш учун чиройли халтатикиб берган дамларни ёдга солди.
-Менга дадам раҳматли Андижонга,мажлисга борганида чарм сумка олиб келганида, шу куни қувонганимдан тонгга қадар ухламагандим, - дея болажоннинг саволига жавоб қайтарди бувиси билан ўтирган аммажониси. Лекин "Президент совғаси" барибир бошқачада.
Шукрки , бугун барча биринчи синф ўқувчисига Президент совғаси - чиройли сумка, бир неча турдаги ўқув қуроллариберилмоқда. Уларнинг қувонганини кўрсангиз эди. Болажон юртимиз тинч бўлсин, хайрли ишлар ташаббускори юртбошимиз омон бўлсин.
Болажонлар болаликка қайтаради
Боғча ёшидаёқ турли интерфаол ўйинлар орқалибилимларини ошираётган кичкинтой Имронбек, Мохинурни кузатиб, хурсандлигимдан болаликни эслайман. У пайтларда болаларга бугунгидай эътибор бўлмас эди.
Бугун улар билан шеърият кечаси ташкил этамиз, бурро сўзлашларидан, айниқса, Ватан ҳақида айтган шеърларини эшитиб тўлқинланиб кетаман. Болажонлар яхшида, улар бизни болаликка, беғуборликка қайтаради.
Ҳар бир маҳаллада уй-боғчалар ташкил этилаётганлиги аъло иш. Шуниси яхши, болажонларнинг таълим-тарбия олиш имкониятлари кенгаяди.
Ортга қараш хайрли
Баъзан ортга қараб, умр сўқмоқларига назар солиш ҳам хайрли, ўтган умрга шукрона келтириш янада хайрли.
Мушоҳада юритамиз, нималарнидир сарҳисоб қиламиз.
Ўтган умримиз ибрат, ундан тегишли хулосалар чиқарамиз. Бу нафақат кўнглимизга таскин бўлади, балки кейинги қадамларимизни қандай ташлаш кераклигини англаб етишимизга имкон беради.
Бу йилги мустақиллик байрами мен ва мен каби институтимиз талабалари учун қўшалоқ байрам бўлди. Чунки мен икки йил давомида шоҳ ва шоир Зариддин Муҳаммад Бобур номи билан аталувчи Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультетида таҳсил олдим. Учинчи босқични эсаЎзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 31 майдаги "Андижон давлат чет тиллар институтини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига асосан, Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети базасида ташкил этилган янги институтда бошладим. Бу мен учун қувонарлидир.
Янги Ўзбекистон шаклланаётган бир даврда янги институт талабаси бўлиш очиғи, менга ғурур бағишлайди, қолаверса, зиммамга улкан масъулият юклайди. Мен таҳсил олаётган олий таълим муассасининг имкониятлари кенгайди. Институтимизда чет тилларини ўқитиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни таълим тизимига жорий қилиш, чет тилларини мукаммал эгаллаган олий маълумотли мутахассислар - хорижий тиллар бўйича филологлар, педагоглар, таржимонлар ва гид ҳамроҳларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш вазифалари амалга оширилади. Шунингдек, инглиз, немис ва француз тилларидан ташқари бошқа тиллар бўйича ҳам мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Жорий ўқув йилида институтимизга 9 та бакалавриат таълим йўналишида 400 нафардан зиёд, 3 та магистратура мутахассисликларига 24 нафар талаба қабул қилинди. Умумий талабалар сони эса 4 минг нафардан ошди.
Эндиликда дарсларни таъмирланган, энг замонавий жиҳозлар билан таъминланган, кўркам, кенг ва ёруғ аудиторияларда ўтяпмиз. Бизнинг ўқиб, пухта билим олишимиз учун барча қулайликлар, зарур шарт-шароитлар яратилди, 1 минг 120 ўринли иккита талабалар турар жойи ихтиёримизга берилди.
Бундан ташқари, келгусида институтимизда Англия, АҚШ, Жанубий Корея, Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланади, қўшма таълим дастурлари ташкил этилади.
Бугун биз янги олий таълим даргоҳи талабаси сифатида институтимиз нуфузини ошириш учун фақат аъло баҳоларга ўқишга, турли танловларда юқори натижаларни қўлга қиритишга, юртимизнинг энг фаол ёшлари қаторида бўлишга астойдил ҳаракат қиламиз. Бизга кенг имкониятлар яратиб бераётган юртбошимиз, илм-фан сирларини пухта ўргатаётган устозларимиз ишончини, албатта оқлаймиз.
Биби Мухлиса ҒУЛОМОВА,
Андижон давлат чет тиллари институти Инглиз тили йўналиши талабаси.
ННТ ЛОЙИҲАЛАРИ: ЁШЛАРГА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИНИ ОЧМОҚДА
Ҳамкорлик
Бугун мамлакатимизда ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш,уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиш борасида давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорлигида кенг кўламли ишларамалга оширилмоқда.
Вилоятимизда фаолият юритаётган "Hamroh" нодавлат нотижорат ташкилоти ҳам ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йўналишида самарали фаолият олиб бораётган ташкилотлардан бири ҳисобланади.
"Hamroh" ННТ фаолияти асосан, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, уларда лидерлик ва ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш орқали ёшларнинг маҳаллий бошқарув идоралари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган.Мазкур ташкилот томонидан ўтган йиллар давомида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан ажратилган давлат гранти доирасида умумий қиймати 170 миллион сўмга тенг 5 та ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди.
Бундан ташқари, "Hamroh" ННТ Халқаро нодавлат ташкилотлари билан ҳам яқин ҳамкорликни йўлга қўйган. Жумладан, 2020-2021 йиллар давомида "Hamroh" ННТ ҳамда Умумий манфаатларни излаб халқаро нодавлат ташкилоти (СЁРЧ-SEARCH FOR COMMON GROUND) ҳамкорлигида Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида вилоятимизда "Маҳаллий қарорларни қабул қилишда ёшларнинг ролини ошириш" лойиҳасини амалга оширди.Ушбу лойиҳа Асака туманидаги 7 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида олиб борилди.Лойиҳа ўтган йили якунланган бўлса-да, лойиҳа доирасидаги ишлар давом этмоқда. Хусусан,Асака тумани Ибн Сино маҳалласида Гулираъно Нўмонова ташаббуси билан ташкил этилган уй-боғча самарали фаолият юритмоқда. Шунингдек, фаол ёшлардан бири Давронбек Жўраев лойиҳа доирасидаги ишларни давом этттириш мақсадида "Имконият" лойиҳа-танловида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди. Ҳозирда ўзининг маҳалласида ёшлар учун компьютер саводхонлиги ўқув марказини очиб, иш юритмоқда.
Мазкур лойиҳанинг якунида ижтимоий аҳамиятга молик бўлган 2 та ҳамкорлик тадбирлари ўтказилди. Яъни"Hamroh" ННТ ҳамда Умумий манфаатларни излаб халқаро нодавлат ташкилотиҳамкорлигида Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида Лидерлар Академияси - ёшлар Саммити ташкил этилди. Унда 25 нафар ўзбекистонлик ёшлар фаол иштирок этди.Шунингдек,Ўзбекистон ёшлар ишлар агентлиги, Ўзбекистон Волонтерлар Ассоцияцияси ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида"Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшларнинг ролини ошириш" мавзусида конференция ўтказилди.
Бугунги кунда юртимизда рақамли технологиялар, ITкасблар,интернет орқали масофадан туриб фаолият юритиш ва ахборот алмашиш билан боғлиқ фаолиятлар ривожланиб бормоқда. Ана шундан келиб чиқиб,"Hamroh" ННТ томонидан "Прогресс" деб номланган лойиҳа олиб борилмоқда. Евроосиё Фондининг молиявий кўмагида амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг асосий мақсади ёшларга IT соҳаси - инновацион ахборот технологиялари бўйича билим беришдан иборат. Айни кунда лойиҳа доирасидаги ишлар Андижон шаҳрининг Исломобод ҳамда Мустақиллик маҳаллаларидаги мақсадли гуруҳ сифатида танлаб олинган ёшлар иштирокида амалга оширилмоқда.
Ҳозирда лойиҳа иштирокчилари "Hamroh" ННТ томонидан ташкил этилгануч ойлик ўқув курсларида веб-дизайн йўналиши бўйича бепул таҳсил олмоқда.
Хайитохун БЎРИЕВ,
Асака тумани халқ таълими бўлими методик хизмат кўрсатиш шўъбаси
Имконият берилса, ёшлар тадбиркорликда юксак натижаларга эришади
Етакчи ёшлар фаолиятидан
Булоқбоши туманидаги Зарғалдоқ маҳалласи ёшлари етакчиси, Ўзбекистон либерал-демократик партияси аъзоси Фахриддин Мўминовни ҳамкасблари, тенгқурлари "Етакчилар лидери" дейишади. Чунки у юртимизнинг фаол ёшларидан бири сифатида ташкилотчилик, ташаббускорлик жиҳатларини намоён этиб келади.
Етакчиликка номзоди тавсия этилиб, синовлардан муваффақиятли ўтган Фахриддин изланувчан ва тиришқоқлиги, билимдон ва фаоллиги биланўтган саккиз ой давомида ўзининг етакчилик салоҳиятини тўла намоён эта олди. Самарали фаолият юритиб, эътиборга молик ишларни амалга оширди. Етакчилар фаолиятига оид танловда ҳам юқори натижага эриша олди.
-Маҳалламиздаги 945 та хонадонда 4 минг 100 нафарга яқин аҳоли яшайди, - дейди Фахриддин Мўминов. - Уларнинг 1 минг 400 нафарини14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Ана шу ёшларнинг ҳар бири билан алоҳида иш олиб боришга, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишга ҳаракат қиляпман.
Фахриддиннинг олиб бораётган ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида уни суҳбатга тортдик:
-Мен етакчилик борасидаги фаолиятимни уйма-уй юриб, хатлов Ўтказишдан бошладим. Унга кўра, маҳлламизда 64 нафар ишсиз ёшларни аниқладим. Улар билан суҳбатлашдим, айримларини ишга жойлаштирдик.
Айни пайтда маҳалламиздаги кўпчилик ёшлар олий ўқув юртларида таҳсил олади. Кам таъминланган оилалар фарзанди бўлган талабаларнинг ётоқхона, шартнома пулларини тўлашдаги муаммоларни ҳал этишга кўмаклашилди.
Маҳалладаги уюшмаган, шунингдек, "Ёшлар дафтари" га киритилганлар билан ишлаш, айниқса, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш фаолиятимнинг асосий йўналишларидан ҳисобланади. Шу боис, Андижон қишлоқ хўжалиги институти қошидаги икки ойлик тадбиркорлик курсида таҳсил олдим. Мақсадим, тадбиркорлик, фермерлик соҳасида даромад олишнинг илмий асосларини ўрганиш, ўрганганларимни маҳалладаги тенгдошларимга ўргатиш, уларни тадбиркорликка жалб этишдир.
Дарҳақиқат, маҳалладаги "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг 8 нафарига ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиши учун кредит ажратилди, 9 нафарига деҳқончилик қилиш учун 10 сотихдан ер берилди.
Албатта, тадбиркорликнинг ўзига хос жиҳатлари, машаққатларини шу соҳада иш олиб борган кишигина яхши билади, тушунади, бошқаларни ҳам ўз ортидан эргаштира олади. Ёшларга тадбиркорлик соҳасида ибрат бўлаётган ёш тадбиркор Учтепа, Кулла маҳаллаларидаги савдо шохобчаларини гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлашни йўлга қўйган. Ҳосилдорлиги кам, экин ундириш қийин бўлган жойларга тўрт миллион сўмлик терак кўчатлари ўтқазди. Вақти келиб, бу кўчатлар катта даромад манбаига айланишини у аллақачон ҳисоб-китоб қилган. Бугун кўчатлар барқ уриб, ривожланишда. Ёшлар етакчиси кун келиб, бундан олинадиган даромад ҳисобидан тадбиркорликни бошламоқчи бЎлган ёки эҳтиёжманд ёшларга кўмак берилишини алоҳида таъкидлади.
Фахриддиннинг кўмаги билан маҳаллада истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган Мўминжон Янгибоев, Абдулборий Абдумуталов, Нозанин Камолдинова, Нигора Ғафуровага даволаниши, соғлигини тиклаши учун ордер олиб берилди.
Маҳалладаги бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш мақсадида25 ишчи ўрнига эгатрикотаж цехи, сартарошхона, гўзаллик салони ташкил қилинди. Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қиладиган ана шу объектларнинг ишга туширилишида ёшлар етакчисининг алоҳида хизматлари бор, албатта.
Ёшлар етакчиси Фахриддин Мўминов ўз тенгдошларини ҳунар эгаллашга, тадбиркорлик сирларин ўрганишларига, бу йўлда иккиланмасдан, ўзига ишонч ва қатъият билан ҳаракат қилишга ундайди. Ана шундай фаол ва ташаббускор етакчи ёшларимиз фаолияти маҳаллалар ободлиги, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.
ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА 79 МИЛЛИОН 372 МИНГ СЎМДАН ЗИЁД МАБЛАҒ ҚАЙТАРИЛДИ
ТарҒибот
Андижон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, аҳолининг бу борадаги билим ва тушунчаларини бойитишга қаратилган муайян ишлар олиб борилмоқда. Бунданташқари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ҳужжатларини тарғиб қилиш бўйича учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Жамиятимизга жорий йилнинг ўтган етти ойи давомида 46 нафар истеъмолчи ариза ва шикоят билан мурожаат қилди. Асосан, табиий газ ва электр энергияситўловлари, алоқа хизмати ҳамда савдо-харид масалалари бўйича қилинган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилиб, истеъмолчилар фойдасига 79 миллион 372 минг сўмдан зиёд маблағ ундириб берилди.
Жамият томонидан тарғибот масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоят тери-таносил касалликлари шифохонаси, Андижон вилояти Онкология диспансери, вилоят кўп тармоқлиболалар тиббий маркази сингари тиббий муассасаларда,шунингдек, қатор меҳнат жамоаларида ўтказилган тадбирларда иштирокчиларга «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти ҳамда аҳолининг истеъмол маданиятини юксалтириш, уюшмага аъзо бўлиш масалаларида кенг тушунча ва маълумотлар берилди.
Андижон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тарғиб этишга, фуқароларнинг истеъмол маданиятини оширишга қаратилган юқоридаги каби тадбирлар режа асосида давом эттирилмоқда.
Хуршидахон ТОЖИБОЕВА,
Андижон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятиматбуот
ИБРОҲИМЖОН ОТА ЖЎРАЕВ: МЕҲР ВА ЭЪТИБОРНИ ҲИС ЭТИБ ЯШАЙМАН
эътибордан обод кЎнгиллар
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 1 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида"ги қарори, унда амалга оширилиши белгиланган вазифалар билан танишар эканмиз, қалбимиздан беихтиёр буюк неъмат - мустақиллигимизнинг қадрига етиш, тинч ва фаровон ҳаётимизга шукрона келтириш, обод ва кундан кунга юксалиб бораётган юртимиз равнақидан фахрланиш туйғулари жўш уради. Энг муҳими, мазкур ҳужжат мазмун-моҳияти замирида халқимизни, шу юртда яшаётган ҳар бир инсонни қадрлашдек эзгу ғоялар мужассам эканлиги барчамизни қувонтиради.
Кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, одамларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар, энг аввало, инсонни, ҳар бир фуқарони қадрлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Шу боис ҳам, юртимиз мустақиллигининг 31 йиллик тўйи "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида ўтказилмоқда.
Инсон қадрини улуғлаш ҳақиқатдан ҳам давлатимиз сиёсатининг бош мақсадига айланди. Буни биргина Андижон шаҳридаги "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ихтисослашган интернат уйида олиб борилаётан ишлар, бу ерда яшаётган инсонларга кўрсатилаётган эътибор, ғамхўрлик, уларнинг турмуш тарзи, ўй-фикрлари мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин.
Айни кунда "Саховат" уйида 93 нафар кекса ва ногирон инсонлар алоҳида-алоҳида хоналарда истиқомат қилади. Уларнинг 39 нафари 1- ва 2- гуруҳ ногиронлари. Ҳатто, бир нечта кексалар бу ерда оила қуриб яшашади. Муассасада ана шу инсонларнинг яшаши, саломатлигини сақлаш учун зарур барча шароитлар яратилган.
- Муассасада кекса отахон ва онахонларнинг бекаму кўст яшашлари учун барча шароитлар яратилган, - дейди "Саховат" уйи директори Отабек Исмоилов. - Айниқса, уларнинг саломатлигини сақлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 70 нафар шифокор, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари куну тун уларнинг хизматида.
Бундан ташқари, кексалар ва ногиронларнинг яшаши, саломатлигини тиклаши учун тринажер зали, физиотерапия, дам олиш, ювиниш хоналари, кутубхона ташкил этилиб, энг замонавий жиҳозлар билан таъминланган.
"Саховат" уйига вилоятдаги соғлиқни сақлаш муассасаларидан малакали шифокорлар таклиф этилиб, ногиронлиги бўлган, умуман, барча яшовчилар бир йилда икки марта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.
- Бир неча йиллардан буён шу ерда яшайман, - дейди 2-гуруҳ ногирони Маъмиржон ота Юсупжонов. - Давлатимизга, бу ерда ишлаётган шифокорларга раҳмат. Биз учун яратиб берилган шароитлардан беҳад мамнунмиз. Айниқса, шифокорларнинг эътибори, ширин сўзлари ўксик кўнглимизни тоғдай кўтаради.
Муассасада турли байрамлар муносабати билан маданий-маърифий ва хайрия тадбирлари ўтказилиши анъанага айланган.
Вилоятдаги кўплаб ташкилот, корхона, таълим муассасалари, маданият уйлари жамоалари вакиллари ташриф буюриб, "Уч авлод учрашуви", "Кексалар маърифат соати" "Ҳаёт - ибрат мактаби" каби қатор мавзуларда суҳбатлар, қизиқарли, кўнгилочар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказади, концерт дастурларини намойиш этади. Бундан кекса отахон ва онахонларнинг кўнгли тоғдай кўтарилади.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида муассасада яшовчилар вилоятнинг диққатга сазовор жойларига, хусусан, "Боғи Бобур", "Қора дарё" дам олиш масканларига, "Қаъла" ёдгорлиги мажмуаси, Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига, "Мирпўстин ота", "Имом ота" зиёратгоҳларига саёҳатда бўлди.
Кутубхона - отахон, онахонларнинг энг севимли масканига айланган. Уларнинг кўпчилиги кутубхонанинг доимий аъзоси ҳисобланади. Жорий йилда кутубхонага 15 жуфт стол-стул, 12 та китоб жовони, 16 миллион сўмлик янги китоблар сотиб олинди.
ҳафтанинг сешанбаси муассасада соғломлаштириш куни, деб белгиланган. Шу куни нафақат ходимлар, балки отахон-онахонлар ҳам спорт билан шуғулланиб, ўз саломатлигини мустаҳкамлайдилар. Айниқса, "Саломатлик учун 5 минг қадам" тадбирида фаол иштирок этадилар. Бундан ташқари, муассасада ёрдамчи хўжалик ташкил этилган бўлиб, қизиқадиган кексалар 14 бош қўй, 60 бош ўрдак ва товуқни парваришлашга кўмаклашади.
Умуман, муассасада яшаётган кексаларнинг қай бири билан суҳбатлашмайлик, яратилган шароитлар, кўрсатилаётган эътибордан беҳад мамнун эканликларини изҳор этишди.
- Бу ерда бир неча йилдан буён яшайман, - дейди Мухтарамхон ая Раимова. - Ўтган йили Неъматжон ака Юсупов билан турмуш қурганмиз. Алоҳида хонада яшаймиз. Оилавий яшашимиз учун ҳамма шароитлар яратиб берилган.
Иброҳимжон ота Жўраев асли Балиқчи туманидан. Турмуш ўртоғи оламдан ўтгач, тақдир тақазоси билан шу ерда яшайди. Бенков номидаги Тошкент рассомчилик билим юртини тамомлаган отахон узоқ йиллар З.М.Бобур номли вилоят театрида, вилоят қўғирчоқ театрида рассом, ўз вақтида Савдо рекламаси идорасида раҳбар бўлиб ишлаган.
Ҳозирда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси бўлган Иброҳимжон отанинг "Оила", "Регистон", "Озодлик", Қора Ботир" "Ҳовуз бўйида", "Муҳаммад Юсуф" деб номланган 20 дан ортиқ мусаввирлик асарлари жуда кўп танловлар ва кўргазмаларда юқори баҳоланган. Турли йилларда Андижон тарихи ва маданияти музейида унинг асарлари кўргазмалари ташкил этилган.
- Инсон қадри улуғланаётган юртда яшаётганлигимдан Яратганга чексиз шукроналар келтираман, - дейди Иброҳимжон ота тўлқинланиб. - Қаранг, "Мурувват" уйида яшасамда, ижод қилишим учун барча шароитлар яратиб берилган. Турли кўргазма, танловларда қатнашаман.
Бошимдан ўтган воқеларни айтсам, катта китоб бўлади. Лекин на илож тақдиримдан бор экан, шу ерда яшаяпман. Очиғи, бу ерда яшаётганлигимдан асло афсусланмайман. Давлатимизга, раҳбарларга раҳмат, кўнглимизга қарашади. Нима ёрдам керак бўлса, беришади. Емоқ-ичмоғимиз бисёр, шифокорлар, ходимлар куну тун хизматимизда. Энг асосийси, бу ерда меҳрни, эътиборни ҳис этиб яшаймиз. Назаримда, инсонга бундан ортиқ ҳеч нарса керак эмас.
Булоқбоши туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, кам таъминланган оилаларда яшаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш, айниқса, бандлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Тумандаги 37 та маҳалла фуқаролар йиғинида 3 минг 150 нафар аёл "Аёллар дафтари"га киритилган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида уларнинг 2 минг 240 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож,ишсиз 726 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди. Шундан 135 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 146 нафари жамоат ишларига жалб этилди, 185 нафари эса касб-ҳунарга ўқитилди.
Туманда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 262 нафар эҳтиёжманд хотин-қизга Халқ банки, Агробанк, Микрокредитбанк ҳудудий филиаллари томонидан кредитлар ажратилди. Шунингдек, 21 нафар хотин-қизга субсидия асосида тикув машиналари бериллди.
Айни кунда бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. Туман ҳокими Ўткирбек Маъмуров, сектор раҳбарлари иштирокида ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида субсидия ажратилган "Аёллар дафтари"да турувчи навбатдаги 10 нафар аёлга тикув машиналари топширилди.
-Кейинги йилларда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турмуш шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда,- дейди туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Холисхон Холматова. - Туманимизда ҳам бу борадаги ишлар изчил ва тизимли равишда олиб борилмоқда. Натижада кўплаб опа-сингилларимизнинг бандлиги таъминланмоқда, уларнинг доимий даромад манбаи шакллантирилмоқда.
Туманда субсидия ҳисобига тикув машиналари олиб, ўз хонадонида тикувчилик фаолияти билан шуғулланаётган аёллар сафи тобора ортиб бормоқда.
Махбубахон ИСРОИЛОВА, жамоатчи мухбир.
Ушбу мақола "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони" лойиҳаси доирасида чоп этилди.
"Иқбол" газетаси таҳририяти томонидан жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг "Аҳолига ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини етказиш, уларнинг онги, маънавий-маърифий дунёқарашини ўзгартириш" мавзусида давлат грантлари ажратиш учун эълон қилинган 2-танловга тақдим этилган "Ислоҳот самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони" лойиҳаси қўллаб-қувватланиб, Таҳририят грант ғолиби бўлди.
Энди ўн бир ой давомида мазкур лойиҳа доирасида махсус саҳифа чоп этилади. Унда жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, уларнинг ижроси бўйича мақолалар бериб борилади. Бунинг самараси ўлароқ, аҳолининг ислоҳотлар ва уларнинг самараларидан хабардорлиги янада ортади.
Бундан ташқари, лойиҳа доирасида умумтаълим мактабларининг 10-11- синфлари ўқувчилари ўртасида "Ислоҳотлар жамиятга нима беради?" мавзусида иншолар танлови ўтказилади, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга, ислоҳотлар самаралари, жамиятда инсон қадрини улуғлашга қаратилган "Инсон қадри улуғланган юрт" деб номланган китоб чоп этилиши белгиланган.
Таҳририятимиз грант лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун астойдил меҳнат қилади. Энг асасийси, махсус саҳифалар орқали сиз - азиз муштарийларга вилоятимиздаги бунёдкорлик ишлари, халқимиз шуури ва маънавиятидаги янгиланишлар, инсон қадрини улуғлаш борасидаги ишлар ёритилган қизиқарли мақолалар тақдим этилади.
"Иқбол" таҳририяти.
Ушбу мақола "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони" лойиҳаси доирасида чоп этилди.
Булоқбоши туманидаги Баландчек маҳалласида 4 минг 150 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Айни дамда маҳалламиздаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантириш, айниқса, ёшлар тарбияси масаласига барча масъуллар қатори отинойи сифатида мен ҳам алоҳида эътибор қаратаман.
Сир эмас, бир вақтлар маҳаллалардаги йиғин, эҳсон, тўйларда ортиқча харажатлар кўп бўлар, бу айрим хонадон эгаларининг қийин аҳволга солиб қўяр эди. Эндиликда туманимиздаги аксарият маҳаллаларда маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, отинойиларнинг аралашуви, маслаҳати билан тўй, маърака ва бошқа маросимлар ортиқча сарф-харажатларсиз, камчиқим ва ҳашамларсиз ўтказилмоқда.
Тўйлар - юртимизнинг фаровонлиги, тинчлиги, халқимизнинг меҳр-оқибатлилигидан далолат. Тўй - бир кунлик шодиёна, аммо турмуш, оила умрбод давом этадиган нозик жараён. Шунинг учун ҳам йиғинимиз қошида ташкил этилган "Оила университети" да турмуш қуриш арафасида турган йигит-қизлар билан суҳбатлар ўтказиш, уларга оила масъулиятини чуқур англатиш, умуман, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш масаласи алоҳидаэътиборга олинган. Ёшларга улар турмуш қургач, қандай бурчларни бажармоғи, турмуш машаққатларини зиммага олишда нималарга эътибор беришлари лозимлиги оддий, ҳаётий мисоллар билан ҳам диний, ҳам дунёвий томондан тушунтирилади.
Очиқ айтиш керак, бугун маҳаллада ажрим ёқасига келиб қолган оилалар бор. Ўша оилаларни ўрганиш асносида ёшларни ўз ҳолига қўймай, муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш муҳимдир. Чунки эртага кеч бўлиб қолмасин. Ота-оналар ёшлар, яъни келин-куёв ўртасидаги оилавий можаролар келиб чиқишига имкон қадар йўл қўймаслиги керак. Айниқса, қайноналар келиндан айб қидирмай, агар камчиликлари бўлса, босиқлик билан тушунтириб, уларни тўғри йЎлга солиши лозим. Уришиш, бақир-чақир билан ҳеч нарса яхшиланиб қолмайди. Ёшларни инсофга чақириш, муаммоларни мустақил ҳал этишларигақўйиб бериш керак.
Шу маънода маҳалламизда "Қиз бола - оила ҳусни", "Кийиниш маданияти", "Оила - муқаддас қўрғон", "Муомала маданияти", "Одобинг - сенинг юзинг" мавзуларида ёшлар, катта ҳаётий тажрибага эга инсонлар иштирокида учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилиши анъанага айланган.
Маҳалладаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Болалар уйидан беш нафар болани ўз тарбиясига олганҚорияхон Усмонова оиласини ўз оталиғимга олганман. Хотин-қизлар фаоли билан Лолахон Исмонова, Илтифот Хожибоева, Мамлакат Дадахонова сингарибиринчи, иккинчи гуруҳ ногирони бўлган маҳалладошларимиз ҳолидан тез-тез хабар олиб турамиз.
Маҳаллада қандай издиҳом, бирор йиғин бўлса, хонадон эгаси, кексалар билан келишиб, унинг файзли, камчиқим, ортиқча хашамларсиз ўтказишга ҳаракат қиламиз. Йўлимизга юрмаганларни инсофга чақирамиз, тушунтирамиз.
Нотинч оилаларни ўрганиш, улар билан мулоқотлар жараёнида келишмовчиликлар, ажримларга кўп ҳолларда спиртли ичимлик ичиш, ўзга юртларга узоқ муддатга ишга кетиш, оиладаги бурч, вазифасини бажармаслик сабаб бўлаётганига гувоҳ бўлдим.
Унутмаслик керак, оилада кибр, манмансираш бор экан, аҳилликка ўрин қолмайди. Калтабинлик, ўзини баланд тутиш келишмовчиликларга сабаб бўлади. Қайноналар жанжаллашиб эмас, ҳушёрлик, ҳалимлик, орасталиги билан келинларга намуна бўлиши даркор. Ота-оналар, биз катталар вояга етаётган фарзандларимиз тарбиясига жиддий эътибор қаратмас эканмиз, муаммолар кўпаяверади, асаббузарликлар давом этаверади.
Фаолиятим давомида маҳалла раиси Муқимжон Жабборов, ҳоким ёрдамчиси Султонмурод Қосимов, хотин-қизлар фаоли Наргизахон Хошимова, ёшлар етакчиси Иззатулло Абдуқодиров, маҳалла фаоллари билан ҳамкор, ҳамжиҳат бўлиб, маҳалладошларимизни эзгуликка, ахил-иноқ бўлиб яшашга чақирамиз, миллий урф-одат ва қадриятларимизни улуғлашга қаратилган тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратамиз. Мақсадимиз битта, у ҳам бўлса, маҳаллада маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, одамларни тинч-хотиржам ҳаёт кечиришларига эришиш, фарзандларимизни билимдон, меҳнаткаш, эл-юрт равнақига хизмат қиладиган инсонлар қилиб тарбиялашдир.
ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ: ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
Халқаро анжуман
Андижон машинасозлик институтида "Gender Sensitive Research and Teaching: expanding collaboration between Switzerland, Armenia, Georgia and Uzbekistan" (Гендер тенглиги: ўқитиш, изланиш ва тадқиқотларжараёнида Швейцария, Арманистон, Грузия ва Ўзбекистон ҳамкорлигини кенгайтириш") халқаро лойиҳаси доирасида семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда Андижон машинасозлик институти ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни, шунингдек, Президентимизнинг 2019 йил 7 мартдаги "Хотин-қизларни меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"гиқарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган семинарда вилоят ҳокимлиги вакиллари, олий ўқув юртлари ректорларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари, "Олима" уюшмаси раислари, фаол хотин-қизлар ҳамда Швейцария далатидан ташриф буюрган олималар иштирок этди.
Семинарда гендер масалалари, мазкур йўналишда юртимизда, хусусан, олий ўқувюртларида олиб борилаётган ишлар, халқаро тажрибалар хусусида атрофлича сўз юритилди.
- Швейцариянинг Цюрих миллий университети томонидан молиялаштирилаётган ушбу лойиҳа Швейцария, Арманистон, Грузия ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ҳамкорлигида амалга оширилади, - дейди Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулнорахон Абдуллаева. - Лойиҳанинг асосий мақсади, тадқиқотлар олиб бориш, ўқитиш ва касбий таълимни ривожланишида гендер масалалари бўйича юқорида қайд этилган мамлакатлар олий таълим муасссасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашга қаратилган.
Семинарда Швейцариянинг Фрибург университети профессорлари Андреа Боскобоиник ва Сибйл Луценбергер иштирок этиб, мамлакатимиздаги олий ўқув юртларида гендер тенглигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Бу борада хорижий давлатлар, хусусан, Швейцария тажрибалари ҳақида гапирди.
Хорижлик олималарнинг "Ереван давлат университети Гендер ва етакчиликни ўрганиш маркази билан олиб борилаётган тадқиқотлар","Сиёсат, таълим ва иқтисодиётда аёлларнинг мавқеини қандай ошириш мумкин?"сингари қатор мавзуларидаги маърузалари тингланди. Шунингдек,тадбир иштирокчиларининг "Гендер таъсири тадқиқот ва ўқитиш: Стем фанлари ва ижтимоий фанлар тадқиқотчилари ва ўқитувчилари учун фанлараро семинарлар серияси", "Ўзбекистонда таълим тизими вабошқасоҳаларда аёлларнинг ютуқлари, имконият ва муаммолари" мавзуларида тақдимотлар ўтказилди.
- Семиннар доирасидаги маърузалар орқали иштирокчилар олий ўқув юртларида гендер тенглигини таъминлаш, бу борада олиб борилиши лозим муҳим масалалар ҳақида кўп нарсаларни ўрганди, - дейди лойиҳа координатори Ботиржон ЖЎраев. - Айниқса, хорижий тажрибалар бўйича кенг маълумотлар берилганлиги келгусида уларнинг самарали фаолият юритишларида шубҳасиз, ёрдам беради.
Семинарда мавзу доирасида савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Халқаро лойиҳа доирасида мавзу юзасидан тажриба ва маслаҳатлар алмашиш бўйича Андижон ва Ереван шаҳарларида яна семинарлар ташкил этилиши белгилаб олинди.
Раънохон ЮСУПОВА,
Андижон машинасозлик институти ректорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.