+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

15 Сен 2022

ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ: ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Халқаро анжуман

Андижон машинасозлик институтида "Gender Sensitive Research and Teaching: expanding collaboration between Switzerland, Armenia, Georgia and Uzbekistan" (Гендер тенглиги: ўқитиш, изланиш ва тадқиқотлар  жараёнида Швейцария, Арманистон, Грузия ва Ўзбекистон ҳамкорлигини кенгайтириш") халқаро лойиҳаси доирасида семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда Андижон машинасозлик институти ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни, шунингдек, Президентимизнинг 2019 йил 7 мартдаги "Хотин-қизларни меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги  қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган семинарда вилоят ҳокимлиги вакиллари, олий ўқув юртлари ректорларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари, "Олима" уюшмаси раислари, фаол хотин-қизлар ҳамда Швейцария далатидан ташриф буюрган олималар иштирок этди.

Семинарда гендер масалалари, мазкур йўналишда юртимизда, хусусан, олий ўқув  юртларида олиб борилаётган ишлар, халқаро тажрибалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

- Швейцариянинг Цюрих миллий университети томонидан молиялаштирилаётган ушбу лойиҳа Швейцария, Арманистон, Грузия ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ҳамкорлигида амалга оширилади, - дейди Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулнорахон Абдуллаева. - Лойиҳанинг асосий мақсади, тадқиқотлар олиб бориш, ўқитиш ва касбий таълимни ривожланишида гендер масалалари бўйича юқорида қайд этилган мамлакатлар олий таълим муасссасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашга қаратилган.

Семинарда Швейцариянинг Фрибург университети профессорлари Андреа Боскобоиник ва Сибйл Луценбергер иштирок этиб, мамлакатимиздаги олий ўқув юртларида гендер тенглигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Бу борада хорижий давлатлар, хусусан, Швейцария тажрибалари ҳақида гапирди.

Хорижлик олималарнинг "Ереван давлат университети Гендер ва етакчиликни ўрганиш маркази билан олиб борилаётган тадқиқотлар",    "Сиёсат, таълим ва иқтисодиётда аёлларнинг мавқеини қандай ошириш мумкин?"  сингари қатор мавзуларидаги маърузалари тингланди. Шунингдек,  тадбир иштирокчиларининг "Гендер таъсири тадқиқот ва ўқитиш: Стем фанлари ва ижтимоий фанлар тадқиқотчилари ва ўқитувчилари учун фанлараро семинарлар серияси", "Ўзбекистонда таълим тизими ва     бошқа  соҳаларда аёлларнинг ютуқлари, имконият ва муаммолари" мавзуларида тақдимотлар ўтказилди.

- Семиннар доирасидаги маърузалар орқали иштирокчилар олий ўқув юртларида гендер тенглигини таъминлаш, бу борада олиб борилиши лозим муҳим масалалар ҳақида кўп нарсаларни ўрганди, - дейди лойиҳа координатори Ботиржон ЖЎраев. - Айниқса, хорижий тажрибалар бўйича кенг маълумотлар берилганлиги келгусида уларнинг самарали фаолият юритишларида шубҳасиз, ёрдам беради.

Семинарда мавзу доирасида савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Халқаро лойиҳа доирасида мавзу юзасидан тажриба ва маслаҳатлар алмашиш бўйича Андижон ва Ереван шаҳарларида яна семинарлар ташкил этилиши белгилаб олинди.

 

Раънохон ЮСУПОВА,

Андижон машинасозлик институти ректорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.