+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

КЎНГИЛ БИТИКЛАРИ

"Президент совғаси" олганмисиз?

Биринчи синфга борган набирасининг бу саволи бувижонига илк бора онаси эски матодан китоб солиш учун чиройли халта  тикиб берган дамларни ёдга солди.

-  Менга дадам раҳматли Андижонга,  мажлисга борганида чарм сумка олиб келганида, шу куни қувонганимдан тонгга қадар ухламагандим, - дея болажоннинг саволига жавоб қайтарди бувиси билан ўтирган аммажониси. Лекин "Президент совғаси" барибир бошқачада.

Шукрки , бугун барча биринчи синф ўқувчисига Президент совғаси - чиройли сумка, бир неча турдаги ўқув қуроллари  берилмоқда. Уларнинг қувонганини кўрсангиз эди. Болажон юртимиз тинч бўлсин, хайрли ишлар ташаббускори юртбошимиз омон бўлсин.

Болажонлар болаликка қайтаради

Боғча ёшидаёқ турли интерфаол ўйинлар орқали  билимларини ошираётган кичкинтой Имронбек, Мохинурни кузатиб, хурсандлигимдан болаликни эслайман. У пайтларда болаларга бугунгидай эътибор бўлмас эди.

Бугун улар билан шеърият кечаси ташкил этамиз, бурро сўзлашларидан, айниқса, Ватан ҳақида айтган шеърларини эшитиб тўлқинланиб кетаман. Болажонлар яхшида, улар бизни болаликка, беғуборликка қайтаради.

Ҳар бир маҳаллада уй-боғчалар ташкил этилаётганлиги аъло иш. Шуниси яхши, болажонларнинг таълим-тарбия олиш имкониятлари кенгаяди.

Ортга қараш хайрли

Баъзан ортга қараб, умр сўқмоқларига назар солиш ҳам хайрли, ўтган умрга шукрона келтириш янада хайрли. 

Мушоҳада юритамиз, нималарнидир сарҳисоб қиламиз.

Ўтган умримиз ибрат, ундан тегишли хулосалар чиқарамиз. Бу нафақат кўнглимизга таскин бўлади, балки кейинги қадамларимизни қандай ташлаш кераклигини англаб етишимизга имкон беради.

Хамрохон МАМАТҚУЛОВА,

Жалақудуқ тумани.