+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

15 Сен 2022

УСТОЗЛАР ИШОНЧИНИ АЛБАТТА, ОҚЛАЙМИЗ

Дил изҲори

Бу йилги мустақиллик байрами мен ва мен каби институтимиз талабалари учун қўшалоқ байрам бўлди. Чунки мен икки йил давомида шоҳ ва шоир Зариддин Муҳаммад Бобур номи билан аталувчи Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультетида таҳсил олдим. Учинчи босқични эса  Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 31 майдаги "Андижон давлат чет тиллар институтини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига асосан, Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети базасида ташкил этилган янги институтда бошладим. Бу мен учун қувонарлидир.

Янги Ўзбекистон шаклланаётган бир даврда янги институт талабаси бўлиш очиғи, менга ғурур бағишлайди, қолаверса, зиммамга улкан масъулият юклайди. Мен таҳсил олаётган олий таълим муассасининг имкониятлари кенгайди. Институтимизда чет тилларини ўқитиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни таълим тизимига жорий қилиш, чет тилларини мукаммал эгаллаган олий маълумотли мутахассислар - хорижий тиллар бўйича филологлар, педагоглар, таржимонлар ва гид ҳамроҳларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш вазифалари амалга оширилади. Шунингдек, инглиз, немис ва француз тилларидан ташқари бошқа тиллар бўйича ҳам мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Жорий ўқув йилида институтимизга 9 та бакалавриат таълим йўналишида 400 нафардан зиёд, 3 та магистратура мутахассисликларига 24 нафар талаба қабул қилинди. Умумий талабалар сони эса 4 минг нафардан ошди.

Эндиликда дарсларни таъмирланган, энг замонавий жиҳозлар билан таъминланган, кўркам, кенг ва ёруғ аудиторияларда ўтяпмиз. Бизнинг ўқиб, пухта билим олишимиз учун барча қулайликлар, зарур шарт-шароитлар яратилди, 1 минг 120 ўринли иккита талабалар турар жойи ихтиёримизга берилди.

Бундан ташқари, келгусида институтимизда Англия, АҚШ, Жанубий Корея, Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланади, қўшма таълим дастурлари ташкил этилади.

Бугун биз янги олий таълим даргоҳи талабаси сифатида институтимиз нуфузини ошириш учун фақат аъло баҳоларга ўқишга, турли танловларда юқори натижаларни қўлга қиритишга, юртимизнинг энг фаол ёшлари қаторида бўлишга астойдил ҳаракат қиламиз. Бизга кенг имкониятлар яратиб бераётган юртбошимиз, илм-фан сирларини пухта ўргатаётган устозларимиз ишончини, албатта оқлаймиз.

 

Биби Мухлиса ҒУЛОМОВА,

Андижон давлат чет тиллари институти Инглиз тили йўналиши талабаси.