+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

15 Сен 2022

ЖАРАЁН

Булоқбоши туманида 10.нафар эҳтиёжманд аёлга тикув машинаси берилди

Булоқбоши туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, кам таъминланган оилаларда яшаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш, айниқса, бандлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Тумандаги 37 та маҳалла фуқаролар йиғинида 3 минг 150 нафар аёл "Аёллар дафтари"га киритилган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида уларнинг 2 минг 240 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож,  ишсиз 726 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди. Шундан 135 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 146 нафари жамоат ишларига жалб этилди, 185 нафари эса касб-ҳунарга ўқитилди.

Туманда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 262 нафар эҳтиёжманд хотин-қизга Халқ банки, Агробанк, Микрокредитбанк ҳудудий филиаллари томонидан кредитлар ажратилди. Шунингдек, 21 нафар хотин-қизга субсидия асосида тикув машиналари бериллди.

Айни кунда бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. Туман ҳокими Ўткирбек Маъмуров, сектор раҳбарлари иштирокида ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида субсидия ажратилган "Аёллар дафтари"да турувчи навбатдаги 10 нафар аёлга тикув машиналари топширилди. 

-      Кейинги йилларда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турмуш шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда,  - дейди туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Холисхон Холматова. - Туманимизда ҳам бу борадаги ишлар изчил ва тизимли равишда олиб борилмоқда. Натижада кўплаб опа-сингилларимизнинг бандлиги таъминланмоқда, уларнинг доимий даромад манбаи шакллантирилмоқда.

Туманда субсидия ҳисобига тикув машиналари олиб, ўз хонадонида тикувчилик фаолияти билан шуғулланаётган аёллар сафи тобора ортиб бормоқда.

 

Махбубахон ИСРОИЛОВА, жамоатчи мухбир.

Ушбу мақола "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони" лойиҳаси доирасида чоп этилди.