Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Хонадон соҳибаси Ҳукуматхон ая турмуш ўртоҒи Боймирза ота Солиев билан ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтдилар. Улар қарийб 51 йил ахил-иноқликда яшаб, фарзандларига гўзал тарбия бердилар, оилани муқаддас деб билдилар. Ўрталаридаги самимий муносабат, меҳр-оқибатга одамлар ҳамиша ҳавас билан қарадилар.
Ҳукуматхон ая ва Боймирза ота 1954 йилда турмуш қуришди. Ҳалол меҳнат билан камтарона ўтказган ҳаётлари давомида 13 нафар фарзанд кўришди. Ҳимкматхон ая "Қаҳрамон она" нишони билан тақдирланди. Икки нафар фарзандлари ҳаётдан бевақт ўтди. Улар биргаликда 4 нафар ўҒил ва 7 нафар қизларини ўқитиб, уйлаб-жойлади. Минг афсуски, нафақага чиққунга қадар хайдовчилик касбида меҳнат қилган Бозорвой отага бугунги қувончли кунларни кўриш насиб этмади.
Ҳукуматхон ая кўп йиллар собиқ "Авиация" заводида фаррош бўлиб меҳнат қилиб, нафақага чиқди. Меҳнатсевар, ҳалол ва камтарлиги билан жамоада, эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор топди.
- Инсон интилиб, ҳаракатдан тўхтамай, ҳалол меҳнат қилса, сабрли бўлса албатта, мақсадларига етишади, - дейди Ҳукуматхон ая. - Ҳаётда кишининг кўнгли, нияти пок бўлса, йўллари очиқ бўлишини кўп бор кузатдим. Кўп қийинчиликлар кўрдим, лекин сабр билан ҳаммасини енгиб ўтдим. Бугунги тинч, тўкин ва фаровон ҳаётимизга асло кўз тегмасин, шу кунларнинг қадрига етайлик.
Ҳукуматхон ая гарчи кекса ёшда бўлса-да, маҳалладаги издаҳомлар, маросимлар, кўплаб хайрли ишларга бош-қош бўлади, ёш қайноналарга, келинларга панд-насиҳат қилади, зарур маслаҳатларни беради. Фарзандларини, маҳалла ёшларини меҳнатсевар бўлишга чақиради. Эл-юрт тинчлиги, ёшларнинг бахтини тилаб дуолар қилишдан чарчамайди. Шунинг учун ҳам ёшу кекса уни ҳурмат қилади, эҳтиром кўрсатади, дуоларини олишга ошиқади.
Бахтимизга ибратли ҳаёт соҳибаси бўлган Ҳикматхон ая сингари табаррук онахонларимиз соҒ-омон бўлсин. Ана шундай онахонларимиз бор экан, хонадонларимиздан, ҳаётимиздан файз-барака асло аримайди.
Шаҳрихон туманида "Банк кредитлари - ёшлар ва хотин-қизлар учун" мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда мамлакатимизда хотин-қизлар ва ёшлар масаласи давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бирига айланганлиги, хотин-қизлар ва ёшларнинг тадбиркорлик борасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар учун қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши, партиянинг "Аёллар қаноти" бўлинмаси, вилоят, Шаҳрихон тумани хотин-қизлар қўмитаси хамда "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки вилоят филиали ҳамкорлигида таълим муассасаларини битирган ёшларни иш билан таъминлаш, аёллар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш, чекка ҳудудларда тадбиркорлик фаолияти билан шуҒулланиш истагидаги ёшлар ва хотин-қизлар учун банк хизматлари ва кредитларидан янада кенгроқ фойдаланишни ташкил этиш мақсадида ўтказилган семинарда халқ депутатлари вилоят, туман кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, банк мутахассислари, тадбиркор ва хунарманд хотин-қизлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
- Мақсадимиз, хотин-қизлар, хусусан, коллеж битирувчиларини тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг бу борадаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ўз бизнесларини йўлга қўйишларига кўмаклашишдан иборат, - дейди Шаҳрихон тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Юлдашева. - Қолаверса, мамлакатимизда қабул қилинган соҳага оид қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳақида кенг маълумотлар бериш орқали уларнинг билим ва тушунчаларини бойитилмоқда.
Шаҳрихон туманида 300 нафардан зиёд тадбиркор хотин-қизлар фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида банклар томонидан хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 4 миллиард 38 миллион сўм кредит ажратилди. Унинг ҳисобига қатор лойиҳалар амалга оширилди, 159 та янги иш ўринлари яратилди. Бундан ташқари, шу йилнинг ўзида тумандаги касб-ҳунар коллежларининг 3769 нафар битирувчисидан 61 нафар қизлар тадбиркорлик фаолияти билан шуҒулланиш истагини билдирган.
- Ўз хонадонимда тикувчилик цехи ташкил этдим, - дейди Бешариқ маҳалласида яшовчи тадбиркор Нозимахон Хожиакбарова. - Бу ерда аёллар нафақат маҳалладошларимизга хизмат кўрсатяпмиз, балки буюртма бўйича аёллар либосларини тикиб, республикамизнинг қатор бозорларига маҳсулотларимизни юборяпмиз. Цехимизда 30 нафар чевар қиз ва аёл доимий иш ўрнига эга бўлди.
Семинарда мутахассислар томонидан мавзу доирасида маърузалар ўқилди. Хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, бизнес-лойиҳалар тузиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кредитлар олиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан кенг маълумотлар берилди.
Якунда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган бир гуруҳ коллеж битирувчиларига имтиёзли кредит олиш учун сертификатлар топширилди.
Камола АБДУВАЛИЕВА,
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" раҳбари.
Вилоятимизда "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз" шиори остида тарҒибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллик байрами олдидан Маданият вазирлиги ташаббуси билан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Мудофаа вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, республика Маънавият тарҒибот маркази, "Ўзбеккино" миллий агентлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган тарҒибот тадбирларида олимлар, шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандаларидан иборат тарҒибот гуруҳлари туман ва шаҳарлардаги таълим муассасалари, маданият ва санъат масканларида, маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар, ҳарбий қисмларда аҳоли вакиллари, ёшлар ва ҳарбийлар билан учрашувлар, маданий ва кўнгилочар тадбирлар ўтказдилар.
Тадбирларда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз" китобида илгари сурилган Ғоялар ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди ва тарҒиб этилди. Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самаралари, халқимиз ҳаётида, онгу тафаккурида юз бераётган ижобий ўзгаришлар, ёшларимизнинг жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳисси ортиб бораётганлиги, она Ватанимизда ҳукм сураётган тинчлик-хотиржамликка, олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига муносиб ҳисса қўшаётганлиги таъкидланди.
Аҳоли, айниқса, ёш ва навқирон авлодни она Ватанга муҳаббат, истиқлол, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини турли мафкуравий таҳдидлар, иллатлардан асрашга қаратилган тарҒибот тадбирлари барча андижонликларга кўтаринки, хуш кайфият улашди. Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида юксак савияда ташкил этилди.
- Ўтказилаётган тарҒибот тадбирлари халқимиз, айниқса, ёшларимизга байрамона кайфият улашмоқда, - дейди Маънавият тарҒибот маркази вилоят бўлими раҳбари Аббосбек Исроилов. - Ёшларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, демократик ўзгаришлар билан яқиндан таништириш, жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик туйҒусини ва ижтимоий фаоллигини ошириш, диний-экстремистик Ғоялар, турли иллатлар таъсиридан асраш, ана шу йўналишдаги тарҒибот ишлари самарадорлигини кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Айниқса, Жалақудуқ тумани Ойим шаҳарчасидаги 20- сон, ҚўрҒонтепа туманидаги 23-сон болалар мусиқа ва санъат мактаблари, Андижон индустриал педагогика коллежи, Асака автомобиль саноати касб-ҳунар коллежи, Андижон туманидаги "Равон тараққиёт орзуси" масъулияти чекланган жамияти, шунингдек, кўплаб умумтаълим мактаблари, маҳаллалар, меҳнат жамоаларида бўлиб ўтган байрам тадбирлари унинг иштирокчиларига бир олам қувонч баҒишлади.
- Бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизга асло кўз тегмасин, - дейди ҚўрҒонтепа туманида яшовчи, меҳнат фахрийси Давлатхон ая Икромиддинова. - Озод ва обод юртимизда тўйлар тўйларга, байрамлар байрамларга уланиб, фарзандларимиз камолидан, бахтидан кўнгилларимиз тоҒдай кўтарилади. Мана шундай Ватанда яшаётганлигимизнинг ўзи улкан бахтдир.
Андижон шаҳридаги "СоҒ-лом авлод" ўйингоҳида юртимизнинг таниқли санъаткор-лари, эстрада хонандалари иштирокида бўлиб ўтган гала концертда ёшлик, тинчлик, истиқлол, она Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради. Мамлакатимиз ва халқаро спорт майдонларида улкан натижаларни қўлга киритган андижонлик спортчилар, шунингдек, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.
- Бўлиб ўтган тадбирлар биз ёшларни янада фаол, шу юрт учун фидойи фарзанд бўлишга ундайди, она Ватанга бўлган меҳру-муҳаббатимизни янада оширди, - дейди тадбир иштирокчиси, Андижон индустриал-педагогика коллежи ўқувчиси Зуҳра Қаҳҳорова. - Юртимизда биз учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар таълим, спорт, санъат, умуман, барча соҳаларда ёшларнинг янада юксак марраларни эгаллашларига пухта замин яратмоқда.
Мазкур тадбирлар андижонликлар, айниқса, ёшларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга, уларнинг қалбида эртанги кунга умид, шижоат, Ватанга муҳаббат, истиқлол Ғояларига ҳурмат, миллий Ғурур ва ифтихор, тинч ва осойишта ҳаётимизга шукроналик туйҒуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
ТарҒибот доирасидаги тадбирларда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.
Пахтаобод тумани, Маданият қишлоҒи, Сойбўйи маҳалласида истиқомат қилувчи Муборакхон Исоқова ҳунарманд аёллардан бири. У мана 15 йилдирки тикувчиликни ривожлантириш бўйича ибратли ишларни амалга ошириб келмоқда.
Моҳир чевар, ташаббускор бу аёл ўз хонадонида тикувчилик цехини ташкил қилиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуҒулланади. Бу ерда эркаклар, аёллар ҳамда ёшларга мос сифатли миллий ва замонавий либослар тайёрланиб, харидорларга етказиб берилмоқда. Кўрсатилаётган хизматдан барча мамнун бўлмоқда. Энг муҳими, маҳалладаги 10 нафардан зиёд хотин-қизлар доимий иш ўрнига эга бўлган.
Тадбиркор ҳунарманд Муборакхон Исоқованинг асосий мақсади фаолиятини янада кенгайтириш орқали опа-сингилларимиз учун янги иш ўринлари яратишдан иборат.
2017 йил - "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили", қолаверса, Рамазон ҳайити муносабати билан вилоятимизда меҳр-оқибат, ўзаро ахиллик ва тотувлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, халқимизга хос олижаноб фазилатларни, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуҒлаш, шунингдек, эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларини, кекса меҳнат фахрийларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши томонидан ҳам қатор саховат тадбирлари ўтказилди.
- Мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ҳамда маданият муассасаларидаги касаба уюшма аъзоларидан 138 нафар кишига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди, - дейди Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши раиси Н. Тўрақулова. - Бу каби хайрли ишлар одамлар ўртасида меҳр-оқибат, саховат ришталарини янада мустаҳкамлайди.
(28-сон)2017 йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили
Вилоятимизда имконияти чекланган, моддий кўмакка муҳтож хотин-қизларни ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш мақсадида уларнинг 132 нафарига замонавий тикув машиналари топширилди.
Вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида опа-сингилларимизга тикив машиналари топшириш тадбирлари уюшқоқлик билан бўлиб ўтди.
Айни пайтда тикув машиналари олган хотин-қизлар "Ўзбекистон темир йўллари", "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятлари таркибидаги корхоналарга касаначилик асосида ишга қабул қилиндилар.
Янги тикув машинаси олган Олтинкўл туманидаги «Сарой 1» маҳалласида яшовчи Моҳигул Эгамбердиева пахта йиҒим-терими учун зарур бўлган этак тикишни бошлаб юборди.
– Белгиланган режа асосида дастлабки босқичда 10 нафар аёлга замонавий тикув машиналари топширилди, – дейди Олтинкўл тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Муқаддасхон Султонова. – Тикув машиналари олиб, касаначи сифатида иш бошлаган опа-сингилларимиз томонидан турли маҳсулотлар тикиш йўлга қўйилди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳолининг ижтимоий ҳимоясини ҳамда кексалар ва имконияти чекланган фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш муҳим вазифа сифатида белгилаб берилган. Бу борада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз, хусусан, хотин-қизлар турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
- Мен иккинчи гуруҳ ногирониман, -дейди Андижон шаҳридаги «Баркамол» маҳалла фуқаролар йиҒинида яшовчи Дилфузахон Мамажонова. - Менга берилган тикув машинаси шубҳасиз, оиламиз даромадини кўтаришга ёрдам беради. Мен ва мен каби аёлларга кўрсатилаётган бундай эътибор ва ёрдам учун Президентимизга, раҳбарларимизга чексиз миннатдорчилик билдираман.
Кичик бир корхонага ишга келганимга ҳам олти ойдан ошди… Шу давр мобайнида, корхона бошлиғи менда жуда илиқ таассурот қолдирди.
Бундан олдин ҳам бир икки ташкилотда ҳисобчи лавозимида ишлаганман, лекин бу инсон каби меҳридарё бошлиқ қўлида ишламагандим. Аслида, иш вақтида жуда каттиққўл, жонкуяр, бизга қўшилиб ўзи ҳам ишлаб чарчамайдиган, меҳнатсевар инсон… Қўл остидагиларни қаттиқ назоратга олгани билан кези келганда вақтини топиб биз билан ҳазиллашиб ҳам турадилар. Лекин бир одатидан доим ҳайрон қолардим… Нимадандир норози бўлиб, жаҳли чиқиб, бизни тергаб турса-да, онаси телефон қилиб қолгудай бўлса, ўзгаради қолади…Телефонга юзланиб, унда онасини қўнғироқ қилаётганига кўзи тушиши биланоқ, юзида илиқ табассум пайдо бўлади… Ҳар сафарги суҳбатларида, қайта-қайта "онажон", "онажоним" деган сўзларини канда қилмайди.
Тўғриси ёши каттароқ, айниқса, бошлиқ одамдан бундай эркаланиб айтилаётган сўзларни эшитиш, ҳар қандай кишига эриш туюлар экан. Онасининг ўзи гапини тугатиб ҳайрлашмагунча, бошлиғимиз телефонни кўяй демайди. Бугунги кунгача бошлиғимнинг бу феъли мен учун мавҳум эди.
Бир куни ой охири бўлганлиги учун, кечга қадар ҳисоботларни тайёрлаб, ишхонада қолиб кетдим. Ҳамма уйига тар-қалишган, фақат бошлиғим иккимиз қолдик…Мени ишдан бўшашимни ва кейин мени уйимга машинасида элтиб қўйиш учун атай кутиб турганди. Жуда самимий инсон, одамийлик ҳисси ҳам жуда юқори бу кишида, "Кетаверинг ўзим етиб оларман" дейишимга қарамай уйимнинг бу ердан узоқроқда эканлиги учун, "Йўлда қийналиб юрасизми?" дея, кутиб турарди.
Хонасида ўтириб зерикиб кетди шекилли, ёнимга чиқиб ўтириб олди. Бошлиқ бўлганлиги учун, бир нима дейишга ҳам хижолат бўлдим. Ишларимни кузатиб турганида, столим устида турган бошлиғимнинг телефонига яна қўнғироқ бўлиб қолди. Телефонни қўлларига олгунларича, беихтиёр телефон экранига кўзим тушди. Оппоқ рўмолга ўранган, юзларидан нур таралиб турган, нуроний аёл сурати ва тагида катта ҳарфлар билан "ОНАЖОНИМ" деб ёзиб қўйилган. Бошлиғим нарироққа бориб улар билан бироз суҳбатлашиб қайтдилар. Анчадан бери оналари ҳакида билгим келиб юрганлигимни ўйлаб, вақтдан фойдаланиб улардан сўраб кўрмоқчи бўлдим.
- Айбга буюрманг-у, онангиз ҳақида гапириб бера олмайсизми? - Тўсатдан қилган мурожаатимдан ҳайрон бўлдилар ва кулимсираб туриб:
- Майли, - деди, - лекин сизга аввал ўз ҳаётим ҳакида гапириб бераман, кейин нега онамга бунчалик меҳрибон эканлигимни ўзингиз хулоса қилиб оларсиз.
- Хўп бўлади-да - дегандай бошимни имлайман. Шундан сўнг бошлиғим ўзининг ҳаёти тўғрисида гапириб берди.
***
- Мен ҳамма болалар қатори шўх ва шодон бола эдим… Ўшанда 1982 йилнинг ёзи эди… Иккинчи синфни тамомлаб, ёзги таътилга чиққандик. Отам ва онам тез-тез жанжаллашиб, уришиб қолаверишганидан безиб, кўчадан бери келмас эдим. Аслида-ку онам жуда босиқ ва бамаъни аёл эдилар. Биз уларни жуда яхши кўрардик. Дадам эса буткул тескариси, кўп ичадиган, жанжалкаш, бадфеъл одам эдилар. Тез-тез жанжаллашиб қолишини сабаби ҳам шунда эди-да аслида. Натижада онам дадамга жаҳл қилиб, синглимни олиб ўзларининг уйларига кетиб қолардилар. Оилада уч фарзанд эдик, опам мен ва синглим. Ҳар гал улар жанжаллашганларида, юрагимни каттик қўркув эгаллар эди. "Ишқилиб ажрашиб кетишмасин-да" дея… Икки ойлардан сўнг, ҳар доимги жанжалларининг бирида онам жаҳл билан йиғи аралаш:
- Бўлди дадаси сабр косам тўлди, энди кетаман. Бутунлай кетаман, ажрашамиз - деб юбордилар. Гапларининг орасида, қиз бола бўлганлиги учун опамни ва синглимни ўзлари билан олиб кетишларини ҳам айтдилар. Онамни гапидан баттар жазавага тушган дадамлар, уларнинг юзларига шапалоқ тортиб юбордиларда:
- Кетсанг кетавер, лекин ҳеч бирини ўзинг билан олиб кетмайсан, бемалол ажрашаверамиз - дедилар. Уларнинг жанжалларидан қўрқиб қолган синглим опамнинг ичига яшириниб олганди бечора. Кечаси билан Худога ёлвордим: "Эй Художон, отам билан онам ажрашмасин, илтимос сендан, энди тўполончи бола бўлмайман, яхши бола бўламан" дея йиғлаб ваъдалар бердим. Эртасига эса онам синглимни олиб кетиб қолдилар Орадан икки кун ўтиб эса, кичик ҳолам билан уйга кириб келдиларда, нарсаларини йиғиштира кетдилар. Онамни ёнларига бориб, қўлларидан ушлаганча йиғлаб, ялина кетим. "Кетманг онажон, бизни ташлаб кетманг, сизни яхши кўраман".
Онам ҳам гапларимни эшитиб йиғлаб юборган бўлсаларда, барибир нарсаларини йиғиштиришдан тўхтамас эдилар… Бир пайт, онамнинг келганини пайқаган дадам важоҳатини яширмай, бўралаб сўкиниб ҳовлига кириб келди, синглим билан остонада турган эдик, қаттиқ қўрққанимиздан айвондан қочиб кетаётганимда, онамнинг "Войдод" деган қаттиқ чинқиришини эшитиб ортимга қарадим. Онам ойнадан сакраб ҳовлига тушаётган эди.Ортидан дадам қувиб чиқдилар. Бақир-чақир овози қўшнимизнинг ҳовлисига эшитилибди шекилли, кекса Омина хола ҳансираганча югуриб чиқди ва дадамнинг қўлидан ушламоқчи бўлди. Кексалиги туфайли дадамни тўхтатиб қола олмас, отам ҳар гал қўлдан чиқиб яна онам томон келардилар… Ҳовлидаги бўлаётган вазиятдан қўрқмасин деб опам ва синглимни олиб икки кўча нарида яшайдиган амакимларникига қочиб кетдик. Бўлган вазиятни тушунтириб, жанжални тўхтатиш учун амакимни юборайлик десак, аксига олиб улар ҳам иш билан кўчага чиқиб кетган эканлар.
Келинойимни укаси меҳмонга келган экан, балки шу киши ёрдам берар деган илинжда, ёлвориб илтимос қилганимиз билан, гапларимизга эътибор қилмадилар. Қўрқув ва ҳадик билан амакимни уйларида опам ва синглим билан беркиниб кечгача ўтирдик. Кечга яқин, ҳовлига амакимни чақириб дадам кириб келдилар. Амакимга бир нималар деб ғулдираб, яна тезда чиқиб кетдилар.
Амаким ҳавотир билан уйга кириб келинойим билан алланималарни гаплашдилар. Биз эса, ўша пана жойда кечгача ўтирдик. Қўрқувдан дир-дир қалтираб, йиғлаб ўтирган синглимни опам тинчлантиришга ҳаракат қилардилар… - Ҳозир ойижонимиз келадилар ва бизни бу ердан олиб кетиб иссиқ овқат қилиб берадилар - дея уни юпатишга ҳаракат қиларди-ю, лекин ўзларининг кўзларидан ёш тинай демасди. Кеч тушиб, ҳовлига аммам дод солганча йиғлаб келдилар. Бизни бағриларига олиб тинмай йиғлардилар. Кўнглим қандайдир нохуш нарсани сезиб турган бўлса-да, онамнинг келиб қолишларини кутардим, лекин ўша кеча улар келмадилар… Амаким, келинойим ва аммамлар бизларга сездирмай бошқа хонада узоқ вақт суҳбатлашдилар.
Эрта тонгда уст-бошимизни олгани опам билан уйимизга бордик. Бордим-у, у ердаги манзарани кўриб, кеча нима бўлганини дарҳол фаҳмладим. Кимдир ҳовлидаги ҳамма ёққа сочилиб ётган қон изларини ювяпти, яна кимдир Қуръон тиловат килиш билан овора…
Ўша машъум кунда, дадам маст ҳолатда, жаҳл устида онам ва ҳоламни пичоқлаб умрига зомин бўлган экан… "Дод" деб йиғласак-да, энди кеч эди… Меҳрибон онажоним ва бегуноҳ ҳолам бу дунёда йўқ эдилар… Бир кун олдин кечки пайт амакимни ёнига дадам келиб, ёмон иш қилиб қўйганини ва қилган ишини айтиш учун милицияга кетаётганини айтган экан. Онам бизларни ташлаб у дунёга кетдилар, дадам эса қамоққа, биз эса бир кунда етимга айландик. Ёзги таътил ҳам тугади.
Мактабга боришнинг ўзи бир хўрликдай эди. Ҳамма бизларни қўлини бигиз қилиб кўрсатарди. "Ана ўшаларда, отаси онасининг қотили…". Бизга кекса бувимлар қарардилар, ёши анча катта эди. Нонуштасиз оч наҳор мактабга борган кунларимиз ҳам бўлганди. Кўп ҳолларда оч қорин билан кунни кеч қилар эдик. Декабрь ойи эди. Бир куни эрта тонгда ҳовлимизга нотаниш машина келди. Унинг ичида мактабимизнинг директор ўринбосари, бир нотаниш аёл ва келин ойим ўтирарди. Опам, мен ва укаларим ҳам машинага ўтириб, қаергадир жўнадик. Улар, бизни қаерга кетаётганимизни айтмаганлиги учун, ўзимизча хурсанд бўлиб айланишга кетяпмиз деб ўйлагандик. Афсус, адашган эканмиз. Манзилга етиб бориб тушганимизда, қаршимизда болалар мактаб-интернати турарди.
Келинойимнинг ташаббуси билан тезда бизни қабул қилиш бўйича ҳужжатлар тайёрлашди. Ҳаммаси таёр бўлгач, тушлик қилиш учун ошхонага кирдик. Томоғимдан овқат ўтмасди, очиғи, бўғзимга нимадир тиқилгандай. Овқатланиб бўлгандан сўнг, уйга қайтишга отландилар. Табиийки, биз ҳам уларнинг ортларидан эргашдик. Ўша кунги ҳолатни ҳеч қачон унутмайман. Синглим иккимиз, келинойимнинг этагидан маҳкам ушлаб, ялиниб ёлворгандик.
Шунча ўтинчларимиз кор қилмади, ортга қайтишнинг эса иложи йўқ эди… Фикрларидан қайтара олмадик. Ёлғон ваъдалар билан барибир бизни ташлаб кетишди. Эрталаб мутлақо биз учун ёт бўлган муҳитда уй-ғондик. Шундай қилиб, болалар уйидаги азобли, соғинчга тўла кунлар бошланди ҳаётимизда. Борган кунимизни ўзидаёқ, "янги бола" деган ном олдик. Янги келганларни шундай аташарди. Бошида, ўша дарвоза ёнига бориб, эшик панжараларини ушлаганча, "бизни олиб кетиш учун бугун келишармикин" дея, кўча томонга қараб туришдан чарчамасдик. Кейинчалик эса умидимиз буткул сўниб, тақдирга тан бердик. Афсуски, бизни олиб кетгани ҳеч ким келмасди…
Кейинги йилнинг охирларида, амаким билан келинойим бизларни кўргани келишди. Ўша куни биздан бахтли бола йўқдай эди гўё. Мактаб интернати ҳам болалар уйи билан шароити деярли бир хилда эди… Кўпчилик болаларнинг ота-онаси йўқ. Борлари ҳам онда-сонда, бир йил ичида бир икки бора кўргани келишарди… Қайсидир ўртоғимизни оиласидан бирор киши келса, ўша боланинг атрофини кўпчилик бўлиб ўраб олардик.
Биз кўчадаги болаларни кўриб, уларга ҳавасимиз келарди. Қандай бахтли болалар, эркалангани онаси, ғурурлангани отаси бор. Орадан уч йил ўтди. Опам техникумга ўқишга кирди. Мен эса, опамни биздан ажраб кетаётганликларига чидай олмадим ва у ердан қочишга мажбур бўлдим. Тўғри уйимизга бордим ва у ерда маълум вақт бувим билан кейин эса амакимнинг уйида яшадим. Ўқув йили бошлангач, мени яна эски жойимга элтиб қўйдилар. У ерда бир қизиқ одат бор эди, туғилган кун бир йилда икки маротаба нишонланарди… Қандай қилиб дейсизми? Бир йилда ўн икки ой бўлса ўшани тенг ўртасидан бўлиб, олти ой давомида туғилганларни тўплаб, байрамни бир кунда ўтказишар эди-да. Ҳаммани йиғиб, кичик бир дастурхон тузаб, туғилган куни бўлаётган болаларга эртак китоб, дафтар, ручкалар тарқатишар эди. Шундай байрамларни бирида рўйхатдан менинг исмимни ўқишмади. Хўрлигим келиб йиғлаб юбордим. Хомуш турганимни четда кузатиб турган бир нотаниш аёл ёнимга келиб.
- Ҳа ўғлим, нега йиғлаяпсан? - деб сўраб қолди. Юзига қарадим-у, ҳудди онамни кўргандай бўлдим. Ростдан ҳам онамга жуда ўхшар экан. Онамни яхши эслайман, юзлари ойдек тиниқ, новчадан келган, тўлагина, лабининг ўнг томонида кичкинагина холи бор, чиройли аёл эдилар.Бу аёл ҳам худди шундай, гўё онам бизни олиб кетиш учун қайтиб келгандай эди гўё.
- Менга совға беришмади, - дедим яна йиғламсираб. Бағрига босиб, "Бўлди йиғлама, кап-катта бола ҳам йиғлайдими" дея юпатгандилар.
- Юр сенга ўзим совға олиб бераман - деганча қўлимдан етаклаб кўчага олиб чиқиб, дўкондан дафтар ва ручка олиб бердилар. Ўша кундан бери шу аёл менга меҳрибонлик кўрсата бошлади, тез-тез ҳолимдан хабар олиб турди. У аёлга синг-лимни ҳам таништирдим. Тез-тез синглим иккимизни уйига меҳмонга ҳам олиб бориб турарди. Уйда бир ўзи ёлғиз яшар экан, билишимча хўжайини билан ажрашганига бир икки йилча бўлган. Бизнинг мактабга янги ўқитувчи бўлиб келган эканлар.
Кунлардан бирида, тўсатдан, "менга ўғил бўлмайсанми?" деб қолдилар…
Ўшандаги хурсандчилигимни кўрганингизда эди, мендан бахтли инсон йўқдай эди гўё.
- Ҳа - дейишга дедим-у, тезда хомуш тортиб ўйланиб қолдим, чунки синглимни ёлғиз ташлаб кета олмас эдим-да. Нимага ўйланиб қолганимни сезиб қолдилар шекилли, тезда вазиятга ойдинлик киритдилар: - Сен рози бўлиб, мен билан уйга юравер ҳаммаси яхши бўлади. Нега бундай дедилар экан, дея ўйланиб қолдим.Уйларига боришга қарор қилдим.
Хонадонларига кирганимда эса ҳайратдан лол қолдим. Ўйинчоқлар билан тўла катта уйда синглим қўғирчоқ ўйнаб ўтирар эди. Ҳайратимни яшира олмадим. - Онажон дея уларнинг бағрига отилдим…
…Ўшанда, меҳрибон онажоним мен билан бирга синглимни ҳам фарзандликка олган эканлар… Аллоҳга шукр, аъло баҳоларга ўқидим ва ўз билимим билан олий ўқув юртига ўқишга кирдим. Онажоним яхши бир аёлга уйлантирдилар, ҳозирда уч нафар шириндан шакар фарзандларим бор. Онам билан бамаслахат синглимни зиёли оилага узатдик, куёвимиз ҳам яхши инсон! Опам ҳам эътиборли оилаларнинг бирига турмушга чиққанлар. У кишидан ҳам кўнглим тўқ. Ўтган йили Онажоним муборак ҳаж зиёратига бориб келдилар. Худди ўз фарзандларидек бизни ҳеч кимдан кам қилмай ўстирдилар. Ёшим қирқдан ўтган бўлса-да, ҳали ҳам мендан ва синглимдан хавотир оладилар.
Шу сўзлар кўнглимга хотиржамлик, осойишталик бахш этади. Шукур… Тўғри у ўтирган уйга ошиқаман. Онажоним шириндан шакар набираларини эркалаётганини кўриб, яна шукр дейман.
Мана, умрнинг яна бир куни ҳам ўтиб бормоқда. Хонадонларимиз кўрки, қалбимизга осойишталик, кўзимизга нур, вужудимизга қувват бергувчи меҳрибон онажонларимиз ҳамиша омон бўлсин. Улар бор экан, хонадонимиздан ҳеч қачон файз-барака, тинчлик-хотиржамлик аримайди.
Устоз отангдек улуғ, дейди доно халқимиз. Ушбу пурмаъно ҳикмат замирида уларга бўлган эҳтиром, ҳурмат мужассам. Дарҳақиқат, бир гўдак туғилиб камолотга етгунига қадар ота-она қанчалик заҳмат чекса, устозлар ҳам шогирдлар камолоти йўлида улардан кам меҳнат қилмайди.
Инсон ҳаётини бир бино десак, оила, боғча, мактаб, коллеж ёки олийгоҳда олинган билимларни пойдеворга қиёслаш мумкин. Ёшларга мураббий берган билим қанчалик мустаҳкам бўлса, уларнинг келажаги ҳам шунчалик барқарор бўлади.
Мен устозларим кўмагида турли кўрик-танлов, фестиваль, фан олимпиадалари ва билимлар беллашувларида фахрли ўринларни эгалладим. Шеърларим 2016 йилда "Орзулар сари" номли тўпламда чоп этилди. Ҳозирда пухта билим олиш, ижод борасида билимларимни янада бойитиш учун устозларимдан астойдил сабоқ оляпман.
Келажакда устозларим, ота-онамнинг ишончини оқлаб, юртимга муносиб фарзанд бўлиш, меҳнатларим билан халқимизга хизмат қилишни ўз олдимга асосий мақсад қилиб қўйганман.
Қуйидаги шеъримни азиз устозларимга бағишлайман.
Илҳомлар берасиз, қараб кўзимга,
Қувонч бахш этасиз айтган сўзимга.
Ашъорлар битайин устозим сизга,
Раҳмат сизга устоз, мураббийларим!
Йиллар мобайнида билим бердингиз,
Бизга сабоқ бериб, йўл кўрсатдингиз.
Камол топгин, дея ёниб-куйдингиз,
Раҳмат, сизга устоз, мураббийларим!
Сизларга бағишлаб, ёзайин шеърлар,
Дўстларим ҳамиша "шоир бўл" дерлар.
Ёшлар шижоатидан обод бу ерлар,
Раҳмат, сизга устоз, мураббийларим!
Гулҳаё АЗИМОВА,
Асака педегогика ва дизайн коллежи ўқувчиси.
rmal align=right style='text-align:right'>Суратда: мукофотланган бир гуруҳ ижодкорлар.