+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

06 Июль 2017

ТАБАРРУК ОНАХОН

(28-сон) Фахрийлар фахримиз

Андижон шаҳридаги Ёрбоши маҳалласида эл-юрт, фарзанд ва набиралари ардоҒида умргузаронлик қилаётган табаррук онахон Ҳукуматхон ая Солиева оиласи шаҳримиздаги ибратли хонадонлардан биридир.

Хонадон соҳибаси Ҳукуматхон ая турмуш ўртоҒи Боймирза ота Солиев билан ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтдилар. Улар қарийб 51 йил ахил-иноқликда яшаб, фарзандларига гўзал тарбия бердилар, оилани муқаддас деб билдилар. Ўрталаридаги самимий муносабат, меҳр-оқибатга одамлар ҳамиша ҳавас билан қарадилар.

Ҳукуматхон ая ва Боймирза ота 1954 йилда турмуш қуришди. Ҳалол меҳнат билан камтарона ўтказган ҳаётлари давомида 13 нафар фарзанд кўришди. Ҳимкматхон ая "Қаҳрамон она" нишони билан тақдирланди. Икки нафар фарзандлари ҳаётдан бевақт ўтди. Улар биргаликда 4 нафар ўҒил ва 7 нафар қизларини ўқитиб, уйлаб-жойлади. Минг афсуски, нафақага чиққунга қадар хайдовчилик касбида меҳнат қилган Бозорвой отага бугунги қувончли кунларни кўриш насиб этмади.

Ҳукуматхон ая кўп йиллар собиқ "Авиация" заводида фаррош бўлиб меҳнат қилиб, нафақага чиқди. Меҳнатсевар, ҳалол ва камтарлиги билан жамоада, эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор топди.

- Инсон интилиб, ҳаракатдан тўхтамай, ҳалол меҳнат қилса, сабрли бўлса албатта, мақсадларига етишади, - дейди Ҳукуматхон ая. - Ҳаётда    кишининг кўнгли, нияти пок бўлса, йўллари очиқ бўлишини кўп бор кузатдим. Кўп қийинчиликлар кўрдим, лекин сабр билан ҳаммасини енгиб ўтдим. Бугунги тинч, тўкин ва фаровон ҳаётимизга асло кўз тегмасин, шу кунларнинг қадрига етайлик. 

Ҳукуматхон ая гарчи кекса ёшда бўлса-да, маҳалладаги издаҳомлар, маросимлар, кўплаб хайрли ишларга бош-қош бўлади, ёш қайноналарга, келинларга панд-насиҳат қилади, зарур маслаҳатларни беради.  Фарзандларини, маҳалла ёшларини меҳнатсевар бўлишга чақиради. Эл-юрт тинчлиги, ёшларнинг бахтини тилаб дуолар қилишдан чарчамайди. Шунинг учун ҳам ёшу кекса уни ҳурмат қилади, эҳтиром кўрсатади, дуоларини олишга ошиқади.

Бахтимизга ибратли ҳаёт соҳибаси бўлган Ҳикматхон ая сингари табаррук онахонларимиз соҒ-омон бўлсин. Ана шундай онахонларимиз бор экан, хонадонларимиздан, ҳаётимиздан файз-барака асло аримайди.

Ойгул ЭШМУРОДОВА

 

Суратда: Ҳикматхон ая қизлари билан.