+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

06 Июль 2017

ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАДБИРКОРЛИГИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ

(28-сон)

Шаҳрихон туманида "Банк кредитлари - ёшлар ва хотин-қизлар учун" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда хотин-қизлар ва ёшлар масаласи давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бирига айланганлиги, хотин-қизлар ва ёшларнинг тадбиркорлик борасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар учун қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши, партиянинг "Аёллар қаноти" бўлинмаси, вилоят, Шаҳрихон  тумани хотин-қизлар қўмитаси хамда "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки вилоят филиали ҳамкорлигида таълим муассасаларини битирган ёшларни иш билан таъминлаш, аёллар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш, чекка ҳудудларда тадбиркорлик фаолияти билан шуҒулланиш истагидаги ёшлар ва хотин-қизлар учун банк хизматлари ва кредитларидан янада кенгроқ фойдаланишни ташкил этиш мақсадида ўтказилган семинарда халқ депутатлари вилоят, туман кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, банк мутахассислари, тадбиркор ва хунарманд хотин-қизлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

- Мақсадимиз, хотин-қизлар, хусусан, коллеж битирувчиларини тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг бу борадаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ўз бизнесларини йўлга қўйишларига кўмаклашишдан иборат, - дейди Шаҳрихон тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Юлдашева. - Қолаверса, мамлакатимизда  қабул қилинган соҳага оид қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳақида кенг маълумотлар бериш орқали уларнинг билим ва тушунчаларини бойитилмоқда.

Шаҳрихон туманида 300 нафардан зиёд тадбиркор хотин-қизлар фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида банклар томонидан хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 4 миллиард 38 миллион сўм кредит ажратилди. Унинг ҳисобига қатор лойиҳалар амалга оширилди, 159 та янги иш ўринлари яратилди. Бундан ташқари, шу йилнинг ўзида тумандаги касб-ҳунар коллежларининг 3769 нафар битирувчисидан 61 нафар қизлар тадбиркорлик фаолияти билан шуҒулланиш истагини билдирган.

- Ўз хонадонимда тикувчилик цехи ташкил этдим, - дейди Бешариқ маҳалласида яшовчи тадбиркор Нозимахон Хожиакбарова. - Бу ерда аёллар нафақат маҳалладошларимизга хизмат кўрсатяпмиз, балки буюртма бўйича аёллар либосларини тикиб, республикамизнинг қатор бозорларига маҳсулотларимизни юборяпмиз. Цехимизда 30 нафар чевар қиз ва аёл доимий иш ўрнига эга бўлди. 

Семинарда мутахассислар томонидан мавзу доирасида маърузалар ўқилди. Хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, бизнес-лойиҳалар тузиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кредитлар олиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан кенг маълумотлар берилди.

Якунда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган бир гуруҳ коллеж битирувчиларига имтиёзли кредит олиш учун сертификатлар топширилди.

 

Камола АБДУВАЛИЕВА,

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" раҳбари.