Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
"ҚАЙНОНАЛАР КЕНГАШИ" ЖАМОАТЧИЛИК ТУЗИЛМАСИ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙМОҚДА
(29-сон)
Андижон шаҳридаги Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида "Қайноналар кенгаши" жамоатчилик тузилмаси фаолиятининг муҳим йўналишлари" мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Андижон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, Аёллар маслаҳат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур семинарда маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат, маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, йиғинлар қошидаги "қайноналар кенгаши" жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари иштирок этиб, мавзу доирасидаги масалалар бўйича ўзаро фикр алмашдилар.
Тадбирда Андижон шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н. Қосимова, "Оила" илмий-амалий маркази вилоят бўлими директори Д. Саматова, "Аёллар маслаҳат маркази" раҳбари Н. Раҳимова, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими раиси ўринбосари М. Саттарова сўз олиб, "Қайноналар кенгаши" жамоатчилик тузилмаси фаолиятини самарали ташкил этиш, белгиланган тартибда иш ҳужжатларини юритиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, қайнона-келин муносабатларини яхшилаш хусусида гапирдилар.
Семинарда "Қайноналар кенгаши" жамоатчилик тузилмаси фаолияти билан боғлиқ муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий нашри – "Иқбол" газетаси 1997 йилдан буён нашр этиб келинади. Айни пайтда газета А 3 форматда чоп этилмоқда.
Газета саҳифаларида асосан, аёллар, яъни, уларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки, иш фаолиятлари, илғор тажрибалари, ютуқ ва муаммолари, соғлом авлодни камолга етказишдаги оналик ва мураббийлик масаласи, шунингдек, ёшлар тарбияси, аҳолига жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, истиқлол ғояларини халқимиз, айниқса, ёшлар онгига сингдириш сингари мавзулар кенг ёритилади.
Газетани ранг-баранг, мазмунли ва юқори савияда бўлишини таъминлаш мақсадида муштарийларнинг талаб, таклиф ва қизиқишлари мунтазам ўрганиб борилади. Шу мақсадда ҳар уч ойда бир муштарийлар ўртасида социологик тадқиқот - сўровнома ўтказилади
Газета таҳририяти Андижон вилоятидаги матбуот нашрлари орасида биринчи бўлиб 2004 йилда газетанинг веб-сайтини яратди. 2006 йилда Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмаги билан қайта шакллантирилди. Газетанинг ҳар бир сони сайтга жойлаштириб борилади.
Газета етти йилдан буён анъанавий тарзда хотин-қизлар ўртасида "Иқбол" газетаси соврини учун теннис турнири ўтказиб келади. Турнирда ҳар йили 50-70 нафар асосан Андижон, шунингдек, Наманган ва Фарғона вилоятларидан ҳаваскор ҳамда профессионал теннисчи хотин-қизлар иштирок этади.
"Иқбол" газетаси таҳририятида 8 нафар ходим фаолият кўрсатади. Улардан 4 нафари олий маълумотли журналистлардир.
Мулоқот учун реквизитлар:
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 710000. Андижон шаҳри, Навоий шоҳкўчаси, 71-уй. Тел.: (0-374) 223-85-48. Эл.почта: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. Веб сайт: www.iqbol.uz
"Ёш оилалар ва қизлар" биринчи республика форуми тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Вилоят ҳокимлигида форум тадбирлари доирасида ўтказилиши белгиланган тадбирлар, уларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва ўтказилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова оммавий ахборот воситалари ва иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллик байрами олдидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш, ёш оилаларни мустаҳкамлаш, қизларни юксак одоб-ахлоқ тамо-йиллари асосида тарбиялаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, касб-ҳунар ўргатиш, кийиниш ва муомала маданиятини ошириш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, онги ва қалбини турли ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказилаётган форум, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида кенг маълумотлар берди.
* * *
Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида ташкил этилган "Мен ҳам етакчи бўламан" мавзусидаги тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши фаоллари, академик лицей, касб-ҳунар коллежларининг фаол ва етакчи ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, ёш оилалар ва уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этди.
Тадбирда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва иқтидорларини юзага чиқариш борасида кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, уларнинг фаоллигини ошириш, мавжуд муаммоларини бартараф этишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
- Бугунги кунда ёшлар, айниқса, қиз бола тарбияси, уларнинг замонавий билим ва ҳунарларни эгаллаши, юксак маънавиятли, одоб-ахлоқли инсонлар қилиб вояга етказиш масалалари муҳим масалалардан ҳисобланади, - дейди вилоят ҳокимлиги оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш котибияти бош мутахассиси Иродахон Махатова. - Шу маънода ўтказилаётган форум ёш оилаларни мустаҳкамлаш, ёшлар, хусусан, қизларни юксак одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, касб-ҳунарга ўргатиш, кийиниш ва муомала маданиятини, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини, тиббий маданиятини юксалтириш, турли ёт ғоялар таҳдидларидан ҳимоя қилишга хизмат қилади. Қолаверса, уюшмаган қизлар билан олиб борилаётган ишларда самарали натижаларга эришиш, уларни иқтидорли ва фаол қизлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга, глобаллашув жараёнида "Тенгдош тенгдошга ўрнак" шиори остида намунали ва фаол қизлар фаолиятини тарғиб этишга яқиндан ёрдам беради.
Тадбирда сиёсий партиялар "Аёллар қаноти" раҳбарлари ва фаоллари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутати бўлган, шунингдек, турли соҳаларда самарали фаолият юритаётган раҳбар ҳамда тадбиркор аёллар билан ёш оилалар вакиллари ва қизларнинг учрашуви, бевосита мулоқотлари бўлиб ўтди.
- Муҳтарам Президентимиз "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги "Жисмоний ва маънавий етук ёшлар - эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир" деб номланган маърузасида "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ва жамият учун раҳбар кадрларни тайёрлаб берадиган ўзига хос марказ бўлиши, замонавий тилда айтадиган бўлсак, ёшлар учун "социал лифт" вазифасини ўташи керак" деган эди, - дейди Андижон шаҳридаги 3-оилавий поликлиника бош шифокори, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Мухаррамхон Раҳмонова. - Бугунги мулоқотларда лидер қизларимизнинг фаоллигини, етакчилик қобилиятларини янада ошириш, тенгдошларини ўз ортидан эргаштира олиш салоҳиятларини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Баҳс-мунозара, савол-жавоб тарзида ўтган тадбирда қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, етакчилик қобилиятларини оширишга қаратилган машғулотлар ўтказилди, уларнинг самарали иш юритишлари бўйича зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.
- Ўтказилган мулоқот ва машғулотлар менда катта таассурот қолдирди, - дейди Андижон машинасозлик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши фаоли Мумтоза Мадаминова. - Раҳбар ва депутат аёллар билан суҳбатларда мен ва тенг-дошларим фидойи бўлиб меҳнат қилиш, етакчиликнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида кўп маълумотларга эга бўлдик. Бу бизнинг келгусидаги етакчилик фаолиятимизда албатта, ёрдам беради.
Тадбирда иштирокчилар томонидан мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш, самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Тадбирда қатнашган ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга депутат ва раҳбар аёллардан батафсил жавоблар олди.
* * *
Андижон давлат университетида бўлиб ўтган "Фан ва таълим - келажак пойдевори" мавзусида илмий-амалий конференцияда вилоятимиз "Олима" уюшмаси аъзоси бўлган олима аёллар, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг илм-фан соҳасида илмий-тадқиқотлар олиб бораётган ёш олималар, иқтидорли қизлар билан мулоқоти бўлиб ўтди.
- Айни кунда вилоятдаги олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларда 150 нафарга яқин олима фаолият юритмоқда, - дейди вилоят "Олима" уюшмаси раиси, педагогика фанлари доктори Шоҳидахон Юсупова. - Уларнинг 12 нафар фан доктори, қолганлари турли йўналишлар бўйича фан номзоди соҳибаларидир. Хусусан, Ханифа Солихова, Тўхтахон Муҳитдинова, Лолахон Саидбоева, Салима Мирзаева, Шоҳида Шаҳобиддинова, Дилоро Набиева, Махфуза Юсупова сингари фан докторларининг тилшунослик, тиббиёт, педагогика, қишлоқ хўжалиги йўналишларидаги илмий, амалий тадқиқот ва инновацион ишланмалари мамлакатимиз илм-фани ривожида салмоқли ўрин тутади.
Дарҳақиқат, биргина 2016 йилда вилоятда 7 нафар олима фан доктори ва доцент илмий даража ҳамда унвонига сазовор бўлди. Бу борада "Олима" уюшмаси вилоят бўлими томонидан иқтидорли қизларнинг илмий-интеллектуал салоҳиятларини намоён этишлари амалий ёрдам кўрсатиш, илм-фан билан шуғулланаётган хотин-қизлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, илмий изланиш ва ютуқларини кенг тарғиб этиш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, олий ўқув юртлари, илмий марказлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган илмий ва маърифий лойиҳалар, ўтказилаётган семинар ва кўрик-танловлар, олималарга услубий ва маънавий кўмак берилаётганлиги уларнинг илмий изланишлари самарадорлигини ошириш, амалиётга татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Илмий-амалий конференция ишида вилоятимиздаги кўплаб иқтидорли қизлар фаол иштирок этди.
- Мен устозларим кўмагида "Хорижий тилларни ўқитишда янги инновацион технологиялардан фойдаланишнинг лингводидактик ҳамда лингвокультурологик асослари" мавзусида илмий-тадқиқот ишларини олиб боряпман, - дейди Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети талабаси Хуршида Аъзамжонова. - Бугунги илмий-амалий конференцияда мазкур илмий-тадқиқот ишим ҳақида устозларим, тенгдошларимга кенг маълумотлар бердим ва уларнинг илмий иш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билиш имконига эга бўлдим.
Юртимизда, вилоятимизда мен ва мен каби кўплаб ёшларнинг ўз имконият ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқаришлар учун яратиб берилаётган кенг имкониятлардан беҳад мамнунман. Ўз ўрнида биз талаба ёшлар юртимизга муносиб бўлишга, ўзимизнинг аъло баҳоларга ўқишимиз, фаоллигимиз, одоб-ахлоқимиз, тенгдошларимизни эзгу ишларга етаклашимиз билан Ватанимиз равнақига ҳисса қўшиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.
Анжуманда ёш иқтидор соҳибаларини қўллаб-қувватлаш, ижодий, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, мазкур йўналишдаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, анжуман доирасида ўтказилган қизиқарли савол-жавоблар, илмий-ижодий мулоқотлар, китоб акцияси тадбири, олималар, ёш қизлар муаллифлигида чоп этилган янги китоблар тақдимоти барчада катта таассуротлар қолдирди.
- Китобни ўзига дўст тутган инсон ҳаётда ҳеч қачон қоқилмайди, - дейди тадбир иштирокчиси, АДУ қошидаги 2- академик лицей ўқувчиси Садоқат Солижонова. - Қолаверса, мунтазам китоб ўқийдиган инсон билимли, одоб-ахлоқли, юксак маънавиятли шахс сифатида жамиятда нафақат ўз ўрнини топа олади, балки, унинг фаол аъзосига айланади. Шу маънода биз ўқувчи ёшлар ҳам нафақат дарсликларимизни, балки бадиий, илмий, маънавий-маърифий мавзулардаги китобларни мунтазам ўқиб боришимиз, тенгдошларимизни, айниқса, уюшмаган ёшларни ҳам китоб мутолаласига қизиқтиришга ҳаракат қилишимиз лозим.
* * *
Ҳафта охиригача давом этадиган форум доирасида вилоят "Баркамол авлод" болалар ижодиёти марказида ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида "Ким нимага қодир?" мавзусида маҳорат дарслари, ўқувчи қизларнинг ижодий кўргазмалари, Андижон олимпия захиралари коллежида ёш оилаларни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, кун тартибини оқилона режалаштириш, тўғри овқатланиш, зарарли одатларни бартараф этиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, ёшларнинг тиббий маданиятини юксалтиришга қаратилган машғулотлар, спортнинг бир неча тури бўйича мусобақалар ўтказилади.
Андижон индустриал педагогика коллежида "Янги ўқув йили - янги марралар сари" мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев етакчилигида мамлакатимизда ёшлар, уларнинг камолоти, пухта билим олиши ва касб-ҳунар эгаллашлари учун кенг имкониятлар яратилганганлиги, шунингдек, ўрта махсус таълим муассасалари моддий-техника баъзасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия, касб-ҳунар ўргатиш жараёнларини давр талаблари даражасида олиб бориш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, янги ўқув йилига пухта ҳозирлик кўриш масалаларига бағишланган мазкур семинарда бошқарма тасарруфидаги таълим муассасалари директорлари, уларнинг ўқув ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари иштирок этди.
- 2017-2018 ўқув йилида таълим муассасаларимизда 103 ихтисослик бўйича мутахассислар тайёрланади, - дейди вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Фурқатбек Бузруков. - Айни кунларда вилоятимиздаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида янги ўқув йилига пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Хусусан, ўтказилган семинар бу борадаги илғор иш тажрибаларини оммалаштиришга, соҳа ходимларининг билим ва малакаларини янада бойитишга ёрдам берди.
Иштирокчилар дастлаб коллеж радиоси фаолияти билан танишдилар, сўнг жорий йилда мазкур таълум муассасасига ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг қасамёд қабул қилиш маросимида иштирок этди. Шунингдек, "Томорқа дастури" бўйича йил давомида олиб борилган ишлар акс эттирилган видеороликлар, махсус ва умумтаълим фанлари ўқтувчиларининг "Мустақиллик" ва "Хотира" дарс машғулотлари ҳамда уларнинг янги ўқув йилига тайёрлаган иш ҳужжатлари кўриб чиқилди.
Шундан сўнг мавзу бўйича қатор маърузалар тингланди. Иштирокчилар томонидан маърузалар ҳамда мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш, самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олди.
Наргиза ХУШВАҚОВА,
вилоят ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бош мутахассиси.
Эртага вилоятимизда “Ёш оилалар ва қизлар” I республика форуми тадбирлари бошланади
Эртага вилоятимизда “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Ёш оилалар ва қизлар” I республика форуми тадбирлари бошланади.
Бугун вилоят ҳокимлигида форум доирасида ўтказилиши белгиланган тадбирлар, уларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва ўтказилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова оммавий ахборот воситалари ва иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллик байрами олдидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттфоқи вилоят кенгаши ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, ёш оилаларни мустаҳкамлаш, қизларни юксак одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, касб-ҳунар ўргатиш, кийиниш ва муомала маданиятини ошириш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, онги ва қалбини турли ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказилаётган форум, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида кенг маъмумотлар берди.
Йиғилишда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раисининг ўринбосари, Э. Абдуқодиров, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи А. Султонов ва бошқалар форум доирасида тадбирларни юқори савияда, уюшқоқлик билан ўтказиш, кенг тарғиб этиш, оммавий ахборот воситаларида ёритиш масалалар юзасидан ўзларининг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Журналистлар, иштирокчилар тадбирларни ўтказилиши бўйича ўзларини қизқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олдилар.
Ф.ИБАЙДУЛЛАЕВ
* * *
Вилоятимизда “Ёш оилалар ва қизлар”
I республика форуми доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
1.“Мен ҳам етакчи бўламан” мавзусида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаол, депутат ва раҳбар аёллар билан учрашувлари. Тадбир вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида 8 август куни бўлиб ўтади.
2.“Таълим ва фан” мавзусида илмий-амалий конференция. Шунингдек, китоб акцияси, янги китоблар тақдимотлари. Тадбирлар 9 август куни Андижон давлат университетида бўлиб ўтади.
3.Ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида “Ким нимага қодир?” мавзусида маҳорат дарслари, кўргазмалар ташкил этилади. Тадбир 10 август куни вилоят “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказида бўлиб ўтади.
4.“Соғлом турмуш тарзи – саломатлигимиз гарови” мавзусида акция. Акция доирасидаги тадбирларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга, шунингдек, кун тартибини тўғри режалаштириш, тўғри овқатланиш, зарарли одатларни бартараф этиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш, ёшларнинг тиббий маданиятини оширишга қаратилган машғулотлар, спорт фестивали доирасида эса спортнинг бир неча тури бўйича мусобақалар ўтказилади. Тадбирлар 11 август куни Андижон олимпия захиралари коллежида бўлиб ўтади.
Вилоятимизнинг барча ёшларини форум тадбирларида фаол иштирок этишга чақирамиз.
Ҳаёт мўъжизаларга тўла. Биз инсонларга Тангри томонидан чексиз неъматлар инъом этилган. Ҳаёт, умр, вақт, ёшлик, соҒлик, яқин дўст ва қариндошлар, табиат инъомлари, ноз-неъматлар, озиқ-овқатлар, сув, ҳаво, тупроқ, олов, дов-дарахтлар, буларни бирор бир мезон билан ўлчаб бўлмайди. Гўёки улар назаримизда ҳеч қачон туганмасдек туюлади. Аммо ҳар бир неъматнинг ўз ўрни ва меъёри бор. Ортиқча исроф қилинган, ўз ўрнида ишлатилмаган ҳар нарсанинг ўз уволи ва жавоби бўлиши аниқ. Шунинг учун ҳам бизга берилган ҳар қандай неъматларни асраб-авайлаш, қадрига етиш, улардан ўз ўрнида, тўҒри ва ўринли фойдаланиш инсоний бурчимиздир.
Агар ким ана шу неъматлардан оқилона фойдалана олмаса, биринчи навбатда нафақат ўзи ва яқинлари учун балки, табиатга ҳиёнат қилган, жамиятга катта зарар келтирган ва авлодларнинг ризқидан махрум қилишдек жиноятни амалга оширган ҳисобланади.
Ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган моддий ва маънавий бойликларимизни кейинги авлодларга етказиш учун барчамиз масъул ва бурчли эканлигимизни асло унутмаслигимиз лозим. Айниқса, биз ёшлар бу борада фаол ва ташаббускор бўлишимиз керак. Зотан, ана шу саъйи ҳаракатимиз, қолаверса, фаол, фидойилигимиз, одобимиз ва аъло баҳоларга ўқишимиз билан юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшган бўламиз.
Юртимизда биз ёшларга кенг имкониятлар эшиги очиб берилган. Ўқиб, пухта билим олишимиз, илм-фан, спорт, санъат, қўйингки, барча соҳаларда ўз иқтидор ва салоҳиятимизни тўлақонли намоён этишимиз учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган.
Жумладан, мен таҳсил олаётган Асака тиббиёт коллежида ҳам ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спорт тўгаракларига жалб этиш борасида ибратли ишлар олиб борилмоқда. Коллеждаги "Ораста қизлар" тўгараги машҒулотларида эса пазандалик, тикувчилик, оилавий ҳаёт ҳақидаги билим ва тушунчаларимизни бойитиб боряпмиз.
Жисмоний тарбия фани ўқитувчимиз Шерзодбек Эгамов, мураббий Орифжон Қосимов раҳбарлигида мен спортнинг бокс тури билан шуҒулланиб келаман. Устозларим кўмагида бокснинг техникаси, ўзига хос сирларини пухта ўрганмоқдаман. Тинимсиз шуҒулланишларим самараси ўлароқ, кўплаб мусобақаларда фахрли ўринларга сазовор бўлдим. Шу ўринда мен ва мен каби кўплаб ёшларнинг мусобақаларга бориб келиши учун кўмак бериб, Ғолибларни муносиб раҒбатлантиришга доимий эътибор қаратаётган, ёшларнинг ҳақиқий кўмакчиси Асака шаҳар ҳокими Инъомжон Мамадалиевга барча тенгдошларим номидан чуқур миннатдорчилик билдираман. ҳокимимиз ташаббуси билан туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бир гуруҳ қизлари яқинда Балиқчи туманидаги "Учбулоқ" зиёратгоҳига саёҳатга бориб қайтдик. Бу каби мисолларни яна кўп келтиришим мумкин.
Мухтасар айтганда, яратиб берилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, юксак марраларни кўзлаб, турли ёт Ғоялар, иллатлар таъсирига берилмасдан ҳар жиҳатдан етук, юртга муносиб инсон бўлиб камол топиш учун бор имкониятимизни ишга солайлик. Ватан шаънини кўкларга кўтарадиган, ота-онамизга, устозларимизга раҳматлар олиб берадиган фидойи ёшлар бўлайлик.
Жорий йил 30 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги IV қурултойи бўлиб ўтди. Юртимиз ёшларининг ҳаётида муҳим из қолдирган мазкур анжуманда 45 нафар делегат андижонлик ёшлар номидан иштирок этди. Қуйида бир гуруҳ ёшларимизнинг анжуман таассуротлари, ёшлар ҳаёти, фаолиятидаги ўзгаришлар хусусидаги фикр-мулоҳазалари билан танишамиз.
Ойгул Тожиддинова, Избоскан транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси, ёш тадбиркор.
Мен Андижон ёшларининг вакили, ёш тадбиркор сифатида 30 июнь куни Тошкент шаҳридаги Симпоизумлар саройида Муҳтарам юртбошимиз бошчилигида ўтказилган "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги IV Қурултойида делегат сифатида иштирок этганимдан, мамлакатимизда биз ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва Ғамхўрликдан қалбим фахр-ифтихорга тўлди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ёш тадбирокларга бериладиган кенг икониятлардан очиҒи ҳайратда қолдим. Жумладан, ҳар бир туман, шаҳар марказида Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этилиши, ана шу кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш учун электр энергияси, табиий газ, сув ва транспорт коммуникацияси, алоқа воситалари ва интернетга уланиш имконияти мавжуд бўлган ҳудудларда фойдаланилмай ётган давлат объектлари ёш тадбиркорларга "ноль" қиймати билан ижарага берилишини ҳамда ҳудудларда ташкил этилаётган иқтисодий зоналарда, шаҳарларда эса кичик саноат зоналарида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг аъзоси бўлган ёш тадбиркорлардан ижара ҳақи олинмайдиган тартиб жорий этилиши ҳар бир тадбиркор ёшга куч ва Ғайрат беради.
Шу ўринда мен вилоятимизнинг барча тадбиркор ёшларини муҳтарам юртбошимиз ташаббуси ва раҳнамолигида яратиб берилаётган ана шу имкониятларда самарали фойдаланишга, ҳар жабҳада фаол ва фидойи бўлишга чақираман.
Севара Фозилжонова, Андижон давлат университети талабаси, "Зулфия" номидаги давлат мукофоти соҳибаси.
"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV Қурултойда андижонлик делегат ёшлар қатори мен ҳам Муҳтарам юртбошимиз билан бевосита учрашиш шарафига эга бўлганлигим, юртимиз ёшлари ҳаёти билан боҒлиқ тарихий воқеа иштирокчиси бўлганлигимдан беҳад мамнунман.
Қурултойда Президентимиз биз ёшлар билан очиқ мулоқот қилиб, дилдан суҳбатлашганлиги, ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш учун қайҒуриб айтган гаплари шахсан менда жуда катта таассурот қолдирди. Хусусан, қизлар тарбияси билан боҒлиқ масалаларга жиддий эътибор қаратилганлигини алоҳида эътироф этиш ўринлидир. Айниқса, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фақат "Зулфиячи қизлар" билан чекланиб қолмасдан, юртимиздаги барча қизлар билан фаол иш олиб бориши ҳақидаги фикрлари, шунингдек, қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъдод ва қобилиятларини юзага чиқариш, улар орасидан ҳақиқий етакчиларни тарбиялаш ишларини янада кучайтириш кераклиги айни куннинг долзарб масалалапрдан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Шу ўринда ёш қизларимиз учун алоҳида бир нашр - "Қизларжон" бўладими, "Дугоналар" номида бўладими, умуман, янги журнал ташкил этиш бўйича таклифи ҳам кўплаб ёш қизларнинг кўнглидаги гап бўлди, десам муболаҒа бўлмайди.
"Ёшлар нашриёт уйи"ни ташкил этилиши эса маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларнинг ижод намуналарини юзага чиқаришда шубҳасиз, муҳим аҳамият касб этади.
Мадина Абдуллаева, Булоқбоши педагогика ижтимоий иқтисодиёт коллежи ўқувчиси, "Камолот" фаоли.
Анжуманда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг китобхонлик савиясини, мутолаа маданиятини ошириш масалалари хусусидаги фикр-мулоҳазалар, бу борада амалга оширилиши белгиланган вазифалар нечоҒлик муҳим эканлигини дилдан ҳис этдим.
ТўҒри, айни кунда мамлакатимизда китобхонлик масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундай бўлса-да, ёшларимизнинг китоб ўқиш, китобхонлик даражасини етарли деб бўлмайди. Чунки кўплаб ёшлар китоб ўқиш ўрнига интернет тармоҒидаги турли кўнгилочар ўйинларни ўйнаш, юзаки, шов-шувли маълумотлар билан танишиш билан овора бўлмоқда. Албатта, бугунги кунда интернет ва бошқа замонавий ахборот манбаларининг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда катта. Шу маънода юртбошимиз томонидан янги ташкил этилган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи интернет тизими орқали маънавий тарҒибот ишларини, жумладан, электрон китобхонликни кучайтириши зарурлиги ҳақидаги фикрлари жуда ўринлидир. Чунки асрлар давомида синовдан ўтган, юксак маънавият хазинаси бўлган жаҳон ва миллий адабиётимиз дурдоналарини тарҒиб этиш, ёшларимизнинг уларни ўқиб, ўрганишлари ҳар жиҳатдан етук, билимли ва юксак салоҳиятли авлодни шаклланишида муҳим роль ўйнайди.
Давлатимиз раҳбарининг "Энг китобхон мактаб", "Энг китобхон маҳалла", "Энг китобхон оила" каби танловлар Ғолибларини тақдирлаш учун қимматбаҳо совҒалар билан бирга, юртимизда ишлаб чиқарилган автомобилларни мукофот тариқасида бериш ҳақидаги фикрлари мени жуда хурсанд қилди.
Шунингдек, "Китоб олами" дўконлари тармоҒини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тасарруфига бериш ҳамда Иттифоққа умумтаълим муассасалари кутубхоналарини бадиий адабиётлар билан таъминлаш имконини яратиб берилиши, ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон ёшлар иттифоқига қарашли, барча қулайликларга эга бўлган кутубхона ва китоб дўконини ўз ичига олган кичик Ёшлар марказларини барпо этиш лойиҳасини амалга оширилиши китобга бўлган ҳурмат, китоб мутолааси даражасини оширишда Ўзбекистон ёшлари учун янада кенг имконият беради.
Шаҳодат Абдураҳмонова, Андижон вилояти телерадиокомпанияси ходимаси.
Анжуманда юртбошимизнинг оммавий ахборот воситалари борасидаги фикрлари соҳада фаолият кўрсатаётган мен каби ижодкорларни уйқудан уйҒотгандек бўлди. Муҳтарам Президентимиз ўз сўзларида "...ёшлар ҳаёти, ўй-кечинмалари, орзу-ниятлари, энг муҳими, уларни қийнаётган масалалар, афсуски, радио ва телевидение, газета ва журналларда ўз ифодасини тўлиқ топмаяпти", деганларида мен ҳам ўзимни айбдордек ҳис этдим. Ўтган давр мобайнида ёшлар мавзусида тайёрлаган кўрсатувларимни эслаб, янада яхши дастурлар тайёрлаш мумкин эканлиги ҳақида ўйладим ва кўнглимга катта мақсад, ниятларни тугдим.
Дарҳақиқат, бугунги кунда телеканалларда ёшларга оид кўрсатувларнинг аксарияти ўйин-кулгу ёки турли хил тадбирлар билан боҒлиқ бўлиб қолмоқда. Уларнинг муаммоларини дадил кўтариб чиқиб, ечимини очиб берадиган танқидий-таҳлилий дастурлар деярли йўқ ҳисобида. Ёшларнинг ичига кириб борадиган, уларнинг реал ҳаётини таҳлил қиладиган кўрсатувлар тайёрлаш зарурияти туҒилган долзарб дамда ҳеч бир ижодкор четда турмаслиги даркор.
Кўпинча ёшларимизнинг ижодда, спортда, турли ихтироларни яратишда эришган муваффақиятлари ҳақида тайёрлаётган кўрсатув ва эшиттиришларимизда кўпчиликнинг кўнгли тўлмайди. Тайёрланаётган материалларда ана шу муваффақиятлар замиридаги машаққатлар, муаммолар ҳақида деярли гапирмаймиз. Кўрсатувлар тайёрлаш жараёнида ана шу жиҳатларга эътибор қаратсак, ишонаманки, ечимини кутаётган кўплаб муаммоларнинг бартараф этилишига ҳисса қўшамиз.
Мен нафақат, анжуман иштирокчиси сифатида, балки ёш ижодкор, демакки, ижодкорлар орасидаги ёшлар вакили сифатида ҳам ўзимга белгилаб олган вазифаларни бажаришга астойдил киришдим. Келгусида тенгқурларим, ҳамкасбларим билан ёшлар мавзусидаги ранг-баранг дастурларни тайёрлаш орқали юртимизга содиқ, фидоий фарзанд бўлишга ҳаракат қиламан.
Ушбу қурултой, хусусан, мамлакатимиз Президентининг "Жисмоний ва маънавий етук ёшлар - эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир" деб номланган маърузаси юртимиз ёшлари ҳаётидаги муҳим ва тарихий воқеа бўлди, десам асло муболаҒа бўлмайди. Таъкидлаш жоизки, Юртбошимизнинг бутунлай янги тузилма - Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш ташаббуси ва унинг фаолиятини дастлабки пайтда ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, унинг оёққа туриб олиши учун давлат томонидан зарур кўмак ва ёрдам берилиши мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасида қаралишининг ёрқин намунасидир.
Маърузада Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳуқуқий мақоми, асосий мақсад ва вазифалари, унинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини, обрў-эътиборини ошириш, шунингдек, мустаҳкам моддий-техника базасини шакллантириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширилиши барча бўҒиндаги давлат органлари раҳбарларининг доимий ишига айланиши зарурлиги, бу соҳада ишлар тизимли олиб борилиши ҳақидаги фикрлари шубҳасиз, жойларда фаолият олиб бораётган барча даражадаги раҳбарлар зиммасига катта масъулият юклайди.
Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ва жамият учун раҳбар кадрларни тайёрлайдиган, билимли, ташаббускор ва ташкилотчи, фидойи ёш раҳбарларнинг кадрлар захирасини яратадиган тузилма бўлиши унинг нуфузи ва масъулиятини янада оширади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида 3-5 йил ва ундан кўпроқ фаол ишлаб келаётган, ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш истагини билдирган ходимларга, шунингдек, иттифоқининг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари раисларини раҒбатлантириш, ташкилотнинг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида ўзимизда ишлаб чиқарилган автомобилларини сотиб олишга бериладиган имтиёзлар мазкур тизимда фаолият юритаётган ёшларга жуда катта қулайлик яратади.
Ишонаманки, юртбошимиз раҳнамолигида эзгу ниятлар билан ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёшларнинг барча қатлами вакилларини ўз сафига қамраб оладиган. уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган, муаммоларини бартараф этадиган ҳақиқий ёшлар ташкилоти бўлади.
Бугун биз мураккаб, таҳликали бир даврда яшаяпмиз. Ҳаётимизга, биз ёшларга чор-атрофдан турли ёт Ғоялар, иллатлар, "оммавий маданият" кўринишлари таҳдид солмоқда. Мана шундай бир пайтда юртимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш ниҳоятда муҳим масалалардан биридир. Анжуманда юртбошимиз томонидан ана шу таҳдидларнинг олдини олиш, уларнинг ҳаётимизга кириб келишига йўл қўймаслик учун огоҳ ва хушёр бўлишимиз кераклиги хусусида илгари сурилган фикр-мулоҳазалар ниҳоятда муҳим эканлигини англаган ҳолда биз илҒор ёшлар бу борадаги ишларни ташкил этишда фаол иштирок этишимиз керак.
Бу борада, айниқса, уюшмаган ёшлар билан иш олиб бориш, чекка-чекка ҳудудларда яшаётган тенгдошларимизни эзгу ишларга сафарбар этиш, уларнинг жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳисси билан яшашга ўргатиш, ёшлар иштирокидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга имкон қадар ёрдам беришимиз зарур. Мен анжуманда, юртбошимиз маърузасидан ўзимга тегишли хулосалар чиқариб, ўз олдимга аниқ мақсадни қўйдим. Ана шу мақсад сари дадил олҒа интиламан.
* * *
Анжуманда, юртбошимиз маърузасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолияти билан боҒлиқ қатор масалалар, шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, тадбиркорлик билан шуҒулланадиган ёшларнинг фаолияти, солиқ тўловлари бўйича кенг имконият ва имтиёзлар берилганлиги, умуман, ёшлар ҳаёти ва фаолияти билан боҒлиқ жуда кўп масалаларда муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланҒич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида ўтказилган "Энг намунали бошланҒич ташкилот" кўрик-танловларининг вилоят босқичи Ғолибларини тақдирлашга баҒишланган тадбир бўлиб ўтди.
- Айни кунда вилоятимизда 554 минг нафарга яқин фуқаро тармоқ касаба уюшмалари тизимларидаги 3626 бошланҒич ташкилотлар сафига бирлашган, - дейди вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ташкилий бўлим мудири Хамидулло Матисаев. - Касаба уюшмаси аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда бошланҒич ташкилотлар ва уларнинг қуйи тизимлари томонидан эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг биринчи ярмида касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасида имзоланган жамоа шартномалари ва келишувлари орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига қарийб 633 миллион сўмлик ижтимоий кўмак кўрсатилди, 59 ёш оилага буюмлар ҳарид қилиш, уй-жой қуриш учун 119 млн. сўм ажратилди.
Касаба уюшма бошланҒич ташкилотлари фаоллигини ошириш, уларнинг меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтириш, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб бораётган бошланҒич ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва раҒбатлантириш мақсадида ташкил этилган танловнинг вилоят босқичида аъзолари сони 100 нафаргача ва 100 нафардан зиёд бошланҒич ташкилотлар ўртасида Ғолибликни қўлга киритган:
Таълим, фан ва маданият ходимлари тармоҒи бўйича Хўжаобод туманидаги 24-умумтаълим мактаби, Андижон педагогика коллежи бошланҒич касаба уюшма ташкилотлари;
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари тармоҒи бўйича "Водий олтин куз" масъулияти чекланган жамияти, "Андижонгўштсутсавдо" масъулияти чекланган жамияти бошланҒич касаба уюшма ташкилотлари;
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшма тармоҒи бўйича Андижон вилояти божхона бошқармаси, Андижон олимпия заҳиралари коллежи касаба уюшма ташкилотилари;
Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшма тармоҒи бўйича масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "O'zauto - austem "Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси, "GM Uzbekistan" чет эл инвестицияси иштирокидаги ёпиқ акциядорлик жамияти касаба уюшма ташкилотлари;
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшма тармоҒи бўйича Андижон вилояти архитектура ва қурилиш Бош бошқармаси, Андижон автомобиль йўл қурилиш касб-ҳунар коллежи касаба уюшма бошланҒич ташкилотлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совҒалар билан тақдирланди.