+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

06 Июль 2017

ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЗАМОНАВИЙ ТИКУВ МАШИНАЛАРИ БЕРИЛДИ

(28-сон) 2017 йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Вилоятимизда имконияти чекланган, моддий кўмакка муҳтож хотин-қизларни ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш мақсадида  уларнинг 132 нафарига замонавий тикув машиналари топширилди.

Вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида опа-сингилларимизга тикив машиналари топшириш тадбирлари уюшқоқлик билан бўлиб ўтди.

Айни пайтда тикув машиналари олган хотин-қизлар "Ўзбекистон темир йўллари", "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятлари таркибидаги  корхоналарга касаначилик асосида ишга қабул қилиндилар.

Янги тикув машинаси олган Олтинкўл туманидаги «Сарой 1» маҳалласида яшовчи Моҳигул Эгамбердиева  пахта йиҒим-терими учун зарур бўлган этак тикишни бошлаб юборди.

– Белгиланган режа асосида дастлабки босқичда  10 нафар аёлга замонавий тикув машиналари топширилди, – дейди Олтинкўл  тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Муқаддасхон Султонова.  – Тикув машиналари олиб, касаначи сифатида иш бошлаган опа-сингилларимиз томонидан турли маҳсулотлар тикиш йўлга қўйилди.

 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳолининг ижтимоий ҳимоясини ҳамда кексалар ва имконияти чекланган фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш муҳим вазифа сифатида белгилаб берилган. Бу борада олиб   борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз, хусусан, хотин-қизлар турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

- Мен иккинчи гуруҳ ногирониман, -дейди Андижон шаҳридаги «Баркамол» маҳалла фуқаролар йиҒинида яшовчи Дилфузахон Мамажонова. - Менга берилган тикув машинаси шубҳасиз, оиламиз даромадини кўтаришга ёрдам беради. Мен ва мен каби аёлларга кўрсатилаётган бундай эътибор ва ёрдам учун Президентимизга, раҳбарларимизга  чексиз миннатдорчилик билдираман.

 

 

Наима ТУРДИЕВА