+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

07 Авг 2017

Эртага вилоятимизда “Ёш оилалар ва қизлар” I республика форуми тадбирлари бошланади

Эртага вилоятимизда “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Ёш оилалар ва қизлар” I республика форуми тадбирлари бошланади.

 

Бугун вилоят ҳокимлигида форум доирасида ўтказилиши белгиланган тадбирлар, уларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва ўтказилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова оммавий ахборот воситалари ва иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллик байрами олдидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттфоқи вилоят кенгаши ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид  давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, ёш оилаларни мустаҳкамлаш, қизларни юксак одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, касб-ҳунар ўргатиш, кийиниш ва муомала маданиятини ошириш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, онги ва қалбини турли ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказилаётган форум, унинг мазмун-моҳияти ва  аҳамияти  хусусида кенг маъмумотлар берди.

         

Йиғилишда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раисининг ўринбосари, Э. Абдуқодиров, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи А. Султонов ва бошқалар форум доирасида тадбирларни юқори савияда, уюшқоқлик билан ўтказиш, кенг тарғиб этиш, оммавий ахборот воситаларида ёритиш масалалар юзасидан ўзларининг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

 

 Журналистлар, иштирокчилар тадбирларни ўтказилиши бўйича ўзларини қизқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Ф.ИБАЙДУЛЛАЕВ

 

*     *     *

 

Вилоятимизда “Ёш оилалар ва қизлар”

I республика форуми доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

 

1.                “Мен ҳам етакчи бўламан” мавзусида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаол, депутат ва раҳбар аёллар билан учрашувлари. Тадбир вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида 8 август куни бўлиб ўтади.

 

2.                “Таълим ва фан” мавзусида илмий-амалий конференция. Шунингдек, китоб акцияси, янги китоблар тақдимотлари. Тадбирлар 9 август куни Андижон давлат университетида бўлиб ўтади.

 

3.                Ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида “Ким нимага қодир?” мавзусида маҳорат дарслари, кўргазмалар ташкил этилади. Тадбир 10 август куни вилоят “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказида бўлиб ўтади.

 

4.                “Соғлом турмуш тарзи – саломатлигимиз гарови” мавзусида акция. Акция доирасидаги тадбирларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга, шунингдек, кун тартибини тўғри режалаштириш, тўғри овқатланиш, зарарли одатларни бартараф этиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш, ёшларнинг тиббий маданиятини оширишга қаратилган  машғулотлар, спорт фестивали доирасида эса спортнинг бир неча тури бўйича мусобақалар ўтказилади. Тадбирлар 11 август куни Андижон олимпия захиралари коллежида бўлиб ўтади.

  

Вилоятимизнинг барча ёшларини форум тадбирларида фаол иштирок этишга чақирамиз.