+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

06 Июль 2017

АНДИЖОН ЁШЛАРИ: ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Жорий йил 30 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги IV қурултойи бўлиб ўтди. Юртимиз ёшларининг ҳаётида муҳим из қолдирган мазкур анжуманда 45 нафар делегат андижонлик ёшлар номидан иштирок этди.  Қуйида бир гуруҳ ёшларимизнинг анжуман таассуротлари, ёшлар ҳаёти, фаолиятидаги ўзгаришлар хусусидаги фикр-мулоҳазалари билан танишамиз.

Ойгул    Тожиддинова,  Избоскан транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси, ёш тадбиркор.

Мен Андижон ёшларининг вакили, ёш тадбиркор сифатида 30 июнь куни Тошкент шаҳридаги Симпоизумлар саройида Муҳтарам юртбошимиз бошчилигида ўтказилган "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги IV Қурултойида делегат сифатида иштирок этганимдан, мамлакатимизда биз ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва Ғамхўрликдан қалбим фахр-ифтихорга тўлди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ёш тадбирокларга бериладиган кенг икониятлардан очиҒи ҳайратда қолдим. Жумладан, ҳар бир туман, шаҳар марказида Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этилиши, ана шу кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш учун электр энергияси, табиий газ, сув ва транспорт коммуникацияси, алоқа воситалари ва интернетга уланиш имконияти мавжуд бўлган ҳудудларда фойдаланилмай ётган давлат объектлари ёш тадбиркорларга "ноль" қиймати билан ижарага берилишини ҳамда ҳудудларда ташкил этилаётган иқтисодий зоналарда, шаҳарларда эса кичик саноат зоналарида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг аъзоси бўлган ёш тадбиркорлардан ижара ҳақи олинмайдиган тартиб жорий этилиши ҳар бир тадбиркор ёшга куч ва Ғайрат беради.

Шу ўринда мен вилоятимизнинг барча тадбиркор ёшларини муҳтарам юртбошимиз ташаббуси ва раҳнамолигида яратиб берилаётган ана шу имкониятларда самарали фойдаланишга, ҳар жабҳада фаол ва фидойи бўлишга чақираман.

 

Севара Фозилжонова, Андижон давлат университети талабаси, "Зулфия" номидаги давлат мукофоти соҳибаси.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV Қурултойда андижонлик делегат ёшлар қатори мен ҳам Муҳтарам юртбошимиз билан бевосита учрашиш шарафига эга бўлганлигим, юртимиз ёшлари ҳаёти билан боҒлиқ тарихий воқеа иштирокчиси бўлганлигимдан беҳад мамнунман.

Қурултойда Президентимиз биз ёшлар билан очиқ мулоқот қилиб, дилдан суҳбатлашганлиги, ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш учун қайҒуриб айтган гаплари шахсан менда жуда катта таассурот қолдирди. Хусусан, қизлар тарбияси билан боҒлиқ масалаларга жиддий эътибор қаратилганлигини алоҳида эътироф этиш ўринлидир. Айниқса, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фақат "Зулфиячи қизлар" билан чекланиб қолмасдан, юртимиздаги барча қизлар билан фаол иш олиб бориши ҳақидаги    фикрлари, шунингдек, қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъдод ва қобилиятларини юзага чиқариш, улар орасидан ҳақиқий етакчиларни тарбиялаш ишларини янада кучайтириш кераклиги айни куннинг долзарб масалалапрдан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.  Шу ўринда ёш қизларимиз учун алоҳида бир нашр - "Қизларжон" бўладими, "Дугоналар" номида бўладими, умуман, янги журнал ташкил этиш бўйича таклифи ҳам  кўплаб ёш қизларнинг кўнглидаги гап бўлди, десам муболаҒа бўлмайди.

"Ёшлар нашриёт уйи"ни ташкил этилиши эса маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларнинг ижод намуналарини юзага чиқаришда шубҳасиз, муҳим аҳамият касб этади.

 

Мадина Абдуллаева, Булоқбоши педагогика ижтимоий иқтисодиёт коллежи ўқувчиси,  "Камолот" фаоли.

Анжуманда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг китобхонлик савиясини, мутолаа маданиятини ошириш масалалари хусусидаги фикр-мулоҳазалар, бу борада амалга оширилиши белгиланган вазифалар нечоҒлик муҳим эканлигини дилдан ҳис этдим.

ТўҒри, айни кунда мамлакатимизда китобхонлик масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундай бўлса-да, ёшларимизнинг китоб ўқиш, китобхонлик  даражасини етарли деб бўлмайди. Чунки кўплаб ёшлар китоб ўқиш ўрнига интернет тармоҒидаги турли   кўнгилочар ўйинларни ўйнаш, юзаки, шов-шувли маълумотлар билан танишиш билан овора бўлмоқда. Албатта, бугунги кунда интернет ва бошқа замонавий ахборот манбаларининг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда катта. Шу маънода юртбошимиз томонидан янги ташкил этилган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи интернет тизими орқали маънавий тарҒибот ишларини, жумладан, электрон китобхонликни кучайтириши зарурлиги ҳақидаги фикрлари жуда ўринлидир. Чунки асрлар давомида синовдан ўтган, юксак маънавият хазинаси бўлган жаҳон ва миллий адабиётимиз дурдоналарини тарҒиб этиш, ёшларимизнинг уларни ўқиб, ўрганишлари ҳар жиҳатдан етук, билимли ва юксак салоҳиятли авлодни шаклланишида муҳим роль ўйнайди.

Давлатимиз раҳбарининг "Энг китобхон мактаб", "Энг китобхон маҳалла", "Энг китобхон оила" каби танловлар Ғолибларини тақдирлаш учун қимматбаҳо совҒалар билан бирга, юртимизда ишлаб чиқарилган автомобилларни мукофот тариқасида бериш ҳақидаги фикрлари мени жуда хурсанд қилди.

Шунингдек, "Китоб олами" дўконлари тармоҒини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тасарруфига бериш ҳамда Иттифоққа умумтаълим муассасалари кутубхоналарини бадиий адабиётлар билан таъминлаш имконини яратиб берилиши, ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон ёшлар иттифоқига қарашли, барча қулайликларга эга бўлган кутубхона ва китоб дўконини ўз ичига олган кичик Ёшлар марказларини барпо этиш лойиҳасини амалга оширилиши  китобга бўлган ҳурмат, китоб мутолааси даражасини оширишда Ўзбекистон ёшлари учун янада кенг имконият беради.

 

Шаҳодат Абдураҳмонова,   Андижон вилояти телерадиокомпанияси ходимаси. 

Анжуманда юртбошимизнинг оммавий ахборот воситалари борасидаги фикрлари соҳада фаолият кўрсатаётган мен каби ижодкорларни уйқудан уйҒотгандек бўлди. Муҳтарам Президентимиз ўз сўзларида "...ёшлар ҳаёти, ўй-кечинмалари, орзу-ниятлари, энг муҳими, уларни қийнаётган масалалар, афсуски, радио ва телевидение, газета ва журналларда ўз ифодасини тўлиқ топмаяпти", деганларида мен ҳам ўзимни айбдордек ҳис этдим. Ўтган давр мобайнида ёшлар мавзусида тайёрлаган кўрсатувларимни эслаб,  янада яхши дастурлар тайёрлаш мумкин эканлиги ҳақида ўйладим ва кўнглимга катта мақсад, ниятларни тугдим.

Дарҳақиқат, бугунги кунда телеканалларда ёшларга оид кўрсатувларнинг аксарияти ўйин-кулгу ёки турли хил тадбирлар билан боҒлиқ бўлиб қолмоқда. Уларнинг муаммоларини дадил кўтариб чиқиб, ечимини очиб берадиган танқидий-таҳлилий дастурлар деярли йўқ ҳисобида. Ёшларнинг ичига кириб борадиган, уларнинг реал ҳаётини таҳлил қиладиган кўрсатувлар тайёрлаш зарурияти туҒилган долзарб дамда ҳеч бир ижодкор четда турмаслиги даркор.

Кўпинча ёшларимизнинг ижодда, спортда, турли ихтироларни яратишда эришган муваффақиятлари ҳақида тайёрлаётган кўрсатув ва эшиттиришларимизда кўпчиликнинг кўнгли тўлмайди. Тайёрланаётган материалларда ана шу муваффақиятлар замиридаги машаққатлар, муаммолар ҳақида деярли гапирмаймиз. Кўрсатувлар тайёрлаш жараёнида ана шу жиҳатларга эътибор қаратсак, ишонаманки, ечимини кутаётган кўплаб муаммоларнинг бартараф этилишига ҳисса қўшамиз.

Мен нафақат, анжуман иштирокчиси сифатида, балки ёш ижодкор, демакки, ижодкорлар орасидаги ёшлар вакили сифатида ҳам ўзимга белгилаб олган вазифаларни бажаришга астойдил киришдим. Келгусида тенгқурларим, ҳамкасбларим билан ёшлар мавзусидаги ранг-баранг дастурларни тайёрлаш орқали юртимизга содиқ, фидоий фарзанд бўлишга ҳаракат қиламан.

 

Одинахон Ибрагимова, "Камолот"  ЁИҲ  қошидаги  "Ўқув-услубий марказ"  НТМ вилоят  координатори.

Ушбу қурултой, хусусан, мамлакатимиз Президентининг "Жисмоний ва маънавий етук ёшлар - эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир" деб номланган маърузаси юртимиз ёшлари ҳаётидаги муҳим ва тарихий воқеа бўлди, десам асло муболаҒа бўлмайди. Таъкидлаш жоизки, Юртбошимизнинг бутунлай янги тузилма  - Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш ташаббуси ва унинг фаолиятини дастлабки пайтда ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, унинг оёққа туриб олиши учун давлат томонидан зарур кўмак ва ёрдам берилиши мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасида қаралишининг ёрқин намунасидир.

Маърузада Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳуқуқий мақоми, асосий мақсад ва вазифалари, унинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини, обрў-эътиборини ошириш, шунингдек, мустаҳкам моддий-техника базасини шакллантириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширилиши барча бўҒиндаги давлат органлари раҳбарларининг доимий ишига айланиши зарурлиги,  бу соҳада ишлар тизимли олиб борилиши ҳақидаги фикрлари шубҳасиз, жойларда фаолият     олиб бораётган барча даражадаги раҳбарлар зиммасига катта масъулият юклайди.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ва жамият учун раҳбар кадрларни тайёрлайдиган, билимли, ташаббускор ва ташкилотчи, фидойи ёш раҳбарларнинг кадрлар захирасини яратадиган тузилма бўлиши унинг нуфузи ва масъулиятини янада оширади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида 3-5 йил ва ундан кўпроқ фаол ишлаб келаётган, ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш истагини билдирган ходимларга, шунингдек, иттифоқининг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари раисларини раҒбатлантириш, ташкилотнинг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида ўзимизда ишлаб чиқарилган автомобилларини сотиб олишга бериладиган имтиёзлар мазкур тизимда фаолият юритаётган ёшларга жуда катта қулайлик яратади.

Ишонаманки, юртбошимиз раҳнамолигида эзгу ниятлар билан ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёшларнинг барча қатлами вакилларини ўз сафига қамраб оладиган. уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган, муаммоларини бартараф этадиган  ҳақиқий ёшлар ташкилоти бўлади.

 

Донохон Эрқулова, "Камолот" ЁИҲ  Асака тумани Кенгаши  етакчи мутахассиси.

Бугун биз мураккаб, таҳликали бир    даврда яшаяпмиз.  Ҳаётимизга, биз ёшларга чор-атрофдан турли ёт Ғоялар, иллатлар, "оммавий маданият" кўринишлари таҳдид солмоқда. Мана шундай бир пайтда юртимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш ниҳоятда муҳим масалалардан биридир. Анжуманда юртбошимиз томонидан ана шу таҳдидларнинг олдини олиш, уларнинг ҳаётимизга кириб келишига йўл қўймаслик учун огоҳ ва хушёр бўлишимиз кераклиги хусусида илгари сурилган фикр-мулоҳазалар ниҳоятда муҳим  эканлигини англаган ҳолда биз илҒор ёшлар бу борадаги ишларни ташкил этишда фаол иштирок этишимиз керак.

Бу борада, айниқса, уюшмаган ёшлар билан иш олиб бориш, чекка-чекка ҳудудларда яшаётган тенгдошларимизни эзгу ишларга сафарбар этиш, уларнинг жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳисси билан яшашга ўргатиш,  ёшлар иштирокидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга имкон қадар ёрдам беришимиз зарур. Мен анжуманда, юртбошимиз маърузасидан ўзимга тегишли хулосалар чиқариб, ўз олдимга аниқ мақсадни қўйдим. Ана шу мақсад сари дадил олҒа интиламан.

* * *

Анжуманда, юртбошимиз маърузасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолияти билан боҒлиқ қатор масалалар, шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, тадбиркорлик билан шуҒулланадиган ёшларнинг фаолияти, солиқ тўловлари бўйича кенг имконият ва имтиёзлар берилганлиги, умуман, ёшлар ҳаёти ва фаолияти билан боҒлиқ жуда кўп масалаларда муҳим вазифалар белгилаб берилди.

 

Фикр-мулоҳазаларни 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ ёзиб олди.

Прочитано 2982 раз